Ўзбекистонда илк бор “Ҳалол” халқаро аккредитацияга эга сертификатлаштириш органи ташкил этилди
Туркия Ҳалол Аккредитация Идораси (HAA)нинг қарорига мувофиқ, “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасаси (“UzTest”) ҳузуридаги Ҳалол сертификатлаштириш идораси мамлакатимизда биринчи бўлиб халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтди. Бу ҳақдаги маълумот Туркия Ҳалол Аккредитация Идорасининг расмий сайтида эълон қилинди.
Ҳалол сертификатлаштириш идораси OIC/SMIIC 2:2019 — “Conformity Assessment: Requirements for Bodies Providing Halal Certification” халқаро стандартига мувофиқ аккредитациядан ўтган бўлиб, бу Ўзбекистонда ҳалол стандартлари соҳасида янги босқични бошлаб берди.
Маълумот учун, ҳалол стандартларига бўлган талаб жаҳон бозорида тобора ортиб бормоқда. Хусусан, экспорт жараёнида маҳсулотлар учун Ҳалол сертификатига эга бўлиш Ислом мамлакатлари бозорига чиқишда муҳим аҳамият касб этади.
Халқаро экспертлар маълумотларига кўра, ҳалол иқтисодиёти ҳозирги кунда жаҳон миқёсида энг тез ривожланаётган йўналишлардан бири бўлиб, ҳалол озиқ-овқат ва ичимликлар саноати ҳажми 2 триллион долларга, зиёрат туризми эса 400 миллиард долларга етган.
Ушбу натижа Ўзбекистоннинг халқаро стандартлар тизимига интеграция жараёнидаги муҳим қадам бўлиб, миллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришга хизмат қилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3
“Бирлик – 2025”: Ўзбекистонда беш давлат иштирокида йирик ҳарбий машғулот бошланди
Марказий ҳарбий округнинг “Каттақўрғон” полигонида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари бўлинмалари иштирокида “Бирлик – 2025” минтақавий ҳарбий ўқув машғулоти бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги АОК департаменти хабар берди.
Тантанали очилиш маросими 14 октябрь куни бўлиб ўтди. Машғулотнинг мақсади – мамлакатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш ва замонавий хавф-хатарларга қарши туришдир.
Ўқув жараёнида иштирокчилар замонавий жанговар тажрибалардан фойдаланган ҳолда артиллерия, учувчисиз учиш аппаратлари ва зирҳли техника ёрдамида ўқув-жанговар вазифаларни бажаради.
Шунингдек, дастур доирасида иштирокчилар Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, минтақа давлатлари ва Озарбайжон Мудофаа вазирларининг илк учрашувида ҳам қатнашади.

👍2
Бахтиёр Саидов Италия Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири билан учрашди
Кеча 15 октябрь куни ТИВ Бахтиёр Саидов Италия Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Антонио Таяни билан учрашди.
Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, суҳбатда Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги муносабатларнинг барча йўналишларда изчил ривожланиб бораётгани ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қатъий интилиш ҳақида сўз борди.
"Суҳбатимиз очиқ, конструктив ва истиқболли руҳда ўтди.
Биз Италияни Европадаги Ўзбекистоннинг энг муҳим ва ишончли ҳамкорларидан бири сифатида юқори қадрлаймиз ҳамда стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқишга интиламиз" - дейди Саидов.

👍1🔥1
Самарқандда МДҲ хавфсизлик идоралари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси бошланди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2025 йилнинг 16–17 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бу йилги тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ташкил этилди.
Анжуман аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мажлис иштирокчиларига йўллаган табрик сўзи ўқиб эшиттирилди.
Президент ўз мурожаатида Кенгашнинг ҳар йилги мажлислари терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашишда самарали ҳамкорлик ва тажриба алмашиш учун муҳим майдонга айланганини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигига таҳдид солаётган омиллар — Афғонистондаги беқарор вазият, халқаро террорчи гуруҳлар фаолияти, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси ва трансчегаравий уюшган жиноятчиликка алоҳида эътибор қаратди.
Шу билан бирга, давлат раҳбари кибержиноятчиликка қарши курашиш ва сунъий интеллектдан ғаразли мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.
Президент глобал хавфсизлик масалаларига тўхталар экан, Яқин Шарқдаги низолар иқтисодий ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатаётганини қайд этди. Бу эса жаҳон бозорида носоғлом рақобатнинг кучайиши, энергия нархларининг ошиши ва халқаро лойиҳаларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётганини билдирди.
Шавкат Мирзиёев шундай шароитда МДҲга аъзо давлатлар махсус хизматлари ўртасида амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, иқтисодий ва энергетика тизимларини барқарор ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥14😢1
Энди Оксфорд университетида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўргатилади
Оксфорд университетининг «Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари» факультетида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўргатиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
«Шуни қувонч ва ифтихор билан айтмоқчиманки, Оксфорд университетининг «Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари» факультетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади.
Университетдан Президентимиз раҳбарлигида Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш борасида эришилган ютуқларнинг эътирофи сифатида мукофот қабул қилганимдан хурсандман», — дейди Саида Мирзиёева.

👍46🔥19😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда иш сўраган аёлга жинсий алоқа таклиф қилган мактаб директори ишдан олинди
Қашқадарё вилоятида мактаб директори ишга кирмоқчи бўлган аёлга жинсий алоқа таклиф қилгани ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда катта резонанс келтириб чиқарди.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумотига кўра, ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, айбдор шахс — Кўкдала тумани 17-мактаб директори лавозимидан озод этилган.
Бошқарма баёнотида таъкидланишича, директорнинг хатти-ҳаракатлари белгиланган тартибда ўрганилган ва 2025 йил 16 октябрдаги буйруқ билан ишдан бўшатилган.

“Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси педагог мақомига доғ туширувчи ҳар қандай салбий ҳолатни қоралайди ва кескин чоралар кўрилишини маълум қилади”,— дейилади расмий хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔6🤷♂1🔥1😢1
Ҳайдовчилар учун ягона электрон гувоҳнома жорий этилди
2025 йил 15 октябрда Ҳукуматнинг 642-сонли қарори қабул қилиниб, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни якунлаганликни тасдиқловчи ягона намунадаги электрон гувоҳнома жорий этилди.
Эндиликда автомототранспорт ҳамда шаҳар электр транспорти ҳайдовчиларини тайёрлашни муваффақиятли якунлаган номзодларга гувоҳнома имтиҳон комиссияси баённомаси асосида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Электрон гувоҳномалар “e-avtota’lim.uz” модули орқали ДЙҲХХ Ягона ахборот тизимида автоматик шакллантирилади ва тадбиркорлик субъектларига реал вақт режимида тақдим этилади.
Шунингдек, ягона намунадаги электрон гувоҳнома бериш учун ҳеч қандай йиғим ундирилмайди.

👍3👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қашқадарёда иш сўраган аёлга жинсий алоқа таклиф қилган мактаб директори ишдан олинди Қашқадарё вилоятида мактаб директори ишга кирмоқчи бўлган аёлга жинсий алоқа таклиф қилгани ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда катта резонанс келтириб чиқарди. Вилоят Мактабгача…
Депутат Умида Раҳмонова: “Мактаб — таълим даргоҳими ёки директорларнинг шахсий ҳудуди?”
Қашқадарё вилояти Қўқдала туманидаги 17-мактаб директори иш сўраб мурожаат қилган аёл ўқитувчига жинсий яқинлик эвазига иш ваъда қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Умида Раҳмонова ушбу ҳолат юзасидан жамоатчиликка мурожаат қилиб, жамиятдаги бундай иллатларни қаттиқ қоралади.
— дейди депутат.
Унинг сўзларига кўра, фақат директорни ишдан олиш билан масала ҳал бўлмайди.
— деди Умида Раҳмонова.
Депутат таъкидлашича, бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун фақат жазо эмас, балки бутун таълим тизимини тарбиялайдиган ислоҳотлар зарур.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қашқадарё вилояти Қўқдала туманидаги 17-мактаб директори иш сўраб мурожаат қилган аёл ўқитувчига жинсий яқинлик эвазига иш ваъда қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Умида Раҳмонова ушбу ҳолат юзасидан жамоатчиликка мурожаат қилиб, жамиятдаги бундай иллатларни қаттиқ қоралади.
“Мактаб — таълим даргоҳими ёки директорларнинг “шахсий ҳудуди”?
Таълим соҳасида кўп нарсани эшитганмиз, лекин бу сафарги ҳолат – жамиятнинг ахлоқий илдизларини ларзага соладиган даражада жирканч.
Ўқитувчи бўлиш учун диплом, тажриба, билим эмас, балки директор “розилиги” керак бўлиб қолган жамиятда қандай қилиб таълим сифати ҳақида гапириш мумкин?”
— дейди депутат.
Унинг сўзларига кўра, фақат директорни ишдан олиш билан масала ҳал бўлмайди.
“Тизим ўзгармаса, исм-фамилия алмашиши ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Мактабда болалар “тарбия” ҳақида сабоқ олаётган пайтда, эшик ортида катталар ахлоқсизлик қилаётган бўлса — бу жамиятнинг энг катта фожиасидир”,

👍19🔥4😢2