Саида Мирзиёева баронесса Ариел Маллард де Ротшилд билан учрашди
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева баронесса Ариел Маллард де Ротшилд билан учрашди. Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Унинг таъкидлашича, бугунги Ўзбекистон — ислоҳотларнинг аниқ стратегияси ва кучли иқтисодий базасига эга, жадал ривожланаётган мамлакатдир.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

“Баронесса Ариел Маллард де Ротшилдга учрашув ва қизиқарли экскурсия учун миннатдорлик билдираман”,— дея маълум қилди Саида Мирзиёева.
Унинг таъкидлашича, бугунги Ўзбекистон — ислоҳотларнинг аниқ стратегияси ва кучли иқтисодий базасига эга, жадал ривожланаётган мамлакатдир.
“Rothschild & Co компанияси ушбу янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этаётганидан мамнунман ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада ривожланишига умид қиламан”,— деди Саида Мирзиёева.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52👎5🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ИИБ ходимига пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
Андижонда фуқарони кийимсиз ҳолатда видеога олиб, уни тарқатиб юбормаслик учун пул талаб қилган шахс ва унинг шериклари фош этилди.
Улар жабрланувчидан 500 доллар талаб қилган, у эса ички ишлар органларига мурожаат қилган. Тергов жараёнида гумонланувчи ишни ёпиб бериш учун ИИБ бошлиғи ўринбосарига 300 доллар пора таклиф қилган. У пулни бераётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди, тергов давом этмоқда. Порани рад этган ички ишлар ходими эса рағбатлантирилди.

🤔3👍1
Президент Саудия Арабистони компаниялари билан йирик инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонининг етакчи ишбилармон доиралари ва компаниялари вакиллари билан учрашувда икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Давлат раҳбари "ACWA Power" компанияси томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган 15 миллиард долларлик шамол, қуёш ва “яшил” водород лойиҳаларини юқори баҳолаб, бундай ташаббусларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Учрашувда ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. “Data Volt” компанияси Тошкентда замонавий маълумотлар маркази қурмоқда, шундай марказлар Янги Тошкент ва Бухорода ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
Шунингдек, “Келажак металлари технопарки” доирасида стратегик хомашёлардан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, “Miahona” ва “Saudi Tabreed” компаниялари билан сув ва коммунал соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Президент саудиялик инвесторларни геология-қидирув ишларидан то тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларда фаол иштирок этишга чақирди.
Саудия ишбилармонлари эса Янги Ўзбекистондаги қулай инвестиция муҳити ва барқарор иқтисодий сиёсатни юқори баҳолаб, янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди.

👍51
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент автобусда
Шавкат Мирзиёев автобусда Шота Руставели кўчасини кўздан кечирмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шавкат Мирзиёев автобусда Шота Руставели кўчасини кўздан кечирмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вау-вау эмас: Савиясиз блогер ўзининг савияси фикрлари билан яна Халқ нафратига дучор бўлмоқда
Ижтимоий тармоқларда Хуррамбек Ходжаев исмли фуқаро шаҳар кўчаларида тез тиббий ёрдам машиналарининг сирена билан ҳаракатланишидан норозилик билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат айрим ҳолларда аварияларга сабаб бўлиши мумкин.
Шу муносабат билан маълум қилинадики, тез тиббий ёрдам хизмати — фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини сақлашда энг муҳим бўғинлардан биридир. Бу тизимда ҳар бир дақиқа, ҳатто сония ҳам бемор тақдири учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Шу боис тез ёрдам машиналари махсус овозли сигнал билан ҳаракатланиши амалдаги қонунлар ва йўл ҳаракати қоидалари билан белгиланган.
Андижон тумани тез тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси ҳам ижтимоий тармоқ орқали чиқиш қилиб, ҳар куни юзлаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишда тизим ходимларининг фидокорона меҳнатини эътироф этди.
Тез ёрдам хизмати жуда масъулиятли ва мураккаб соҳа бўлиб, ҳар бир чақирувга зудлик билан етиб бориш ва беморга биринчи ёрдам кўрсатиш ходимлардан диққат, тезкорлик ҳамда юқори масъулиятни талаб қилади. Шунингдек, тез ёрдам ҳайдовчилари билан ҳар куни йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус инструктажлар ўтказилади.
Фуқароларга мурожаат: тез тиббий ёрдам машиналарига тўсиқ яратманг, уларга йўл беринг. Бу нафақат қонун талаби, балки инсонпарварлик ва ҳурмат ифодасидир.
Унутманг: тез ёрдам сиренаси — шовқин эмас, кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиш учун чиқарилган огоҳнома.

👍16🔥2
Кумушнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Нарпай туманида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий вилоятида яшовчи, 1980, 1983 ва 1987 йилларда туғилган 3 нафар шахс “шартли харидор”га 18 кг кумуш қимматбаҳо металл қотишмасини ҳар бир грамини 11.700 сўмдан ҳисоблаб, жами 21 минг АҚШ долларига сотган вақтларида жиноят устида ушланди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг тегишли хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган мазкур металлнинг соф оғирлиги 16 кг 744 гр бўлиб, асиллик даражаси “999”ни ташкил этади.
Шунингдек, тегишли баҳолаш хулосасига кўра, ушбу кумуш металлнинг нархи 502 млн 344 минг сўмни ташкил этади.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу қимматбаҳо металлнинг келиб чиқиш манбасини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Тошкентда автобуслар учун махсус йўлаклар сони оширилади
Президентга тақдим этилган лойиҳага кўра, пойтахтда жамоат транспортини ривожлантириш мақсадида автобуслар учун махсус инфратузилма яратиш ишлари давом эттирилади.
Янги лойиҳа доирасида махсус автобус йўлаклари умумий узунлиги қарийб 58 километрни ташкил этади. Лойиҳа 4 босқичда амалга оширилиб, дастлаб Шота Руставели, Шаҳрисабз, Амир Темур ва Янги Сергели кўчаларида BRT (Bus Rapid Transit) тизими жорий этилади.
2030 йилга қадар эса Махтумқули, Мирзо Улуғбек — Феруза — Юзиробод, Лутфий ва Муқимий, Нурафшон, Қоратош — Кўкча дарвоза ҳамда Кичик ҳалқа автомобиль йўли — Паркент кўчаларида ҳам махсус мослаштирилган автобус йўлаклари барпо этилиши режалаштирилган.
Лойиҳа амалга оширилиши учун 110 миллион доллар йўналтирилиши кўзда тутилган.

👍35🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент видеоселектор йиғилишини ўтказди, унда нималарга эътибор қаратилди?
Кеча президент раислигида видеоселекторда маҳалла тизими, оила ва ёшлар тарбияси, тадбиркорлик, яшил ҳудудлар ҳамда никоҳ шартномаси масалалари муҳокама қилинди. Барча йўналишларда аниқ топшириқлар берилди ва масъулларга амалий вазифалар юклатилди.
1️⃣ Маҳалла еттилиги ва маблағдан оқилона фойдаланиш
Президент маҳалла фаолиятини янги ёндашув асосида ташкил этиш, ажратилаётган маблағдан оқилона фойдаланиш ва аҳоли эҳтиёжига мос лойиҳаларни амалга оширишни таъкидлади. Нориндаги Шўрариқ маҳалласи мисолида, олти маҳаллага хизмат маркази ва тадбиркорлик учун қулай инфратузилма яратилди.
2️⃣ Солиқ тўловчи маҳаллалар рейтинги жорий этилади
Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар рейтинги жорий этилади. Бу орқали маҳаллалар тадбиркорлик ва даромад базасини кенгайтиришга қизиқтирилади, юқори натижага эришганлар мукофотланади.
3️⃣ Оила ва ёшлар тарбияси
Ажралиш ҳолатларини камайтириш, оилавий тарбияни кучайтириш ва маҳаллаларда ижтимоий муҳитни соғломлаштириш чоралари белгиланди.
4️⃣ Никоҳ шартномаси афзалликлари
Президент ажримларда фарзандларнинг моддий аҳволи бузилишининг олдини олиш учун никоҳ шартномаси тузиш афзалликларини тарғиб қилиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, оила қуриш нафақат шахс учун, балки турмуш ўртоғи ва фарзандлари олдидаги катта масъулият эканини ёшларга тушунтириш зарурлиги айтиб ўтилди.
5️⃣ “Маҳалла еттилиги” ходимлари мукофотланади ва баҳолаш тизими ишга туширилади
“Еттилик” ходимлари иш вақтининг ярмини йиғилишларда ўтказаётгани танқид қилинди. Янги комплекс баҳолаш тизими ишга туширилади, яхши ишлаганлар мукофотланади ва алоҳида йиғилишлар тақиқланади.
6️⃣ Ёшлар бандлиги ва тадбиркорлик
Ёшлар учун иш ўринлари ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, “яшил” ташаббуслар учун грантлар ажратиш масалалари муҳокама қилинди.
7️⃣ Яшил ҳудудлар ва спорт майдонлари барпо этилади
Аҳоли дарахт экиш ва яшил ҳудудларни кўпайтиришга тайёр. Бунда туман ҳокимларига 10 сотихгача ер ажратиши, Бош прокуратурага эса ноқонуний бериб юборилган ерларни тиклаш вазифаси юклатилди.

👍43🔥3
Бухорода суд ходими пора билан қўлга тушди
Бухоро вилоятида суд тизими ходимининг ноқонуний ҳаракати фош этилди.
Маълумотларга кўра, Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг архив мудири жиноят иши бўйича судланувчига суд тизимидаги танишлари орқали енгиллик яратиб бериш ва ҳукмни ўзгармаслигини таъминлашни ваъда қилиб, 700 АҚШ доллари талаб қилган. У муқаддам 100 долларни олган, қолган 600 долларни қабул қилаётганда ашёвий далиллар билан ушланган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида ҳолат аниқланган.
Ҳозирда архив мудирига нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандга парвоз чоғида самолётда чақалоқ туғилди
Екатеринбургдан Самарқандга йўл олган самолёт бортида кутилмаган ҳолат рўй берди — қирғизистонлик аёлда тўлғоқ бошланди.
Самолётда невролог ва фельдшер бўлиб, улар аёлга малакали ёрдам кўрсатган, боланинг туғилишига кўмаклашган.
Маълумотларга кўра, онанинг 10 ойлик фарзанди билан бошқа бир аёл парвоз вақтида қараб турган.
Самолёт Самарқанд аэропортига қўнгач, она ва чақалоқ шифокорларга топширилган. Уларнинг ҳолати яхши экани маълум қилинди.

👍19🤔2
Ўзбекистонда илк бор “Ҳалол” халқаро аккредитацияга эга сертификатлаштириш органи ташкил этилди
Туркия Ҳалол Аккредитация Идораси (HAA)нинг қарорига мувофиқ, “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасаси (“UzTest”) ҳузуридаги Ҳалол сертификатлаштириш идораси мамлакатимизда биринчи бўлиб халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтди. Бу ҳақдаги маълумот Туркия Ҳалол Аккредитация Идорасининг расмий сайтида эълон қилинди.
Ҳалол сертификатлаштириш идораси OIC/SMIIC 2:2019 — “Conformity Assessment: Requirements for Bodies Providing Halal Certification” халқаро стандартига мувофиқ аккредитациядан ўтган бўлиб, бу Ўзбекистонда ҳалол стандартлари соҳасида янги босқични бошлаб берди.
Маълумот учун, ҳалол стандартларига бўлган талаб жаҳон бозорида тобора ортиб бормоқда. Хусусан, экспорт жараёнида маҳсулотлар учун Ҳалол сертификатига эга бўлиш Ислом мамлакатлари бозорига чиқишда муҳим аҳамият касб этади.
Халқаро экспертлар маълумотларига кўра, ҳалол иқтисодиёти ҳозирги кунда жаҳон миқёсида энг тез ривожланаётган йўналишлардан бири бўлиб, ҳалол озиқ-овқат ва ичимликлар саноати ҳажми 2 триллион долларга, зиёрат туризми эса 400 миллиард долларга етган.
Ушбу натижа Ўзбекистоннинг халқаро стандартлар тизимига интеграция жараёнидаги муҳим қадам бўлиб, миллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришга хизмат қилади.

👍3
“Бирлик – 2025”: Ўзбекистонда беш давлат иштирокида йирик ҳарбий машғулот бошланди
Марказий ҳарбий округнинг “Каттақўрғон” полигонида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари бўлинмалари иштирокида “Бирлик – 2025” минтақавий ҳарбий ўқув машғулоти бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги АОК департаменти хабар берди.
Тантанали очилиш маросими 14 октябрь куни бўлиб ўтди. Машғулотнинг мақсади – мамлакатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш ва замонавий хавф-хатарларга қарши туришдир.
Ўқув жараёнида иштирокчилар замонавий жанговар тажрибалардан фойдаланган ҳолда артиллерия, учувчисиз учиш аппаратлари ва зирҳли техника ёрдамида ўқув-жанговар вазифаларни бажаради.
Шунингдек, дастур доирасида иштирокчилар Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, минтақа давлатлари ва Озарбайжон Мудофаа вазирларининг илк учрашувида ҳам қатнашади.

👍2