EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади

17–19 октябрь кунлари Каппадокия “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” халқаро югуриш пойгасига мезбонлик қилади, мусобақа тўрт йўналишдан иборат бўлиб, минтақанинг ноёб табиий ва маданий манзаралари орасида ўтади.

https://effect.uz/6647

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони билан инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида бугун ушбу мамлакат инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилади. Шунингдек, давлат раҳбари “Янги Тошкент” халқаро аэропорти қурилишига старт беради ва пойтахтдаги бир қатор ишлаб чиқариш объектлари билан танишади.

https://effect.uz/6648

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда

“Ёмғир нафақат ерга, балки инсоннинг руҳига ҳам керак”, - дея таъкидлайди иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов. Унинг фикрича, бу йилги куз фасли табиат билан инсон ўртасидаги нозик мувозанат бузилганини кўрсатмоқда: ҳаво оғир, чангли ва қуруқ, осмонда булут сийрак, табиат эса гўё нафас олишни унутгандек.

https://effect.uz/6649

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍5
Ўзбекистон туризми тарихий рекордларни янгиламоқда

Мамлакат тарихида илк бор хорижий сайёҳлар сони рекорд кўрсаткичларга эришмоқда — 2025 йил апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон ҳар ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий туристларни қабул қилмоқда.

Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида мамлакатимизга 8,6 миллиондан зиёд хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,5 фоизга кўпдир.

Давлатлар кесимида 2025 йилда постпандемия даври (2022 йил)га нисбатан туристлар оқими қуйидагича ўсган:

🇬🇧 Британиядан — 2,6 баробар,
🇶🇦 Қатардан — 6,2 баробар,
🇺🇸 АҚШдан — 3 баробар,
🇫🇷 Франциядан — 2,9 баробар,
🇷🇺 Россиядан — 2,1 баробар,
🇭🇺 Венгриядан — 3,3 баробар,
🇩🇪 Германиядан — 2,5 баробар,
🇵🇱 Польшада — 6,2 баробарга етган.


Шунингдек, 2025 йилда туризм хизматлари экспорти ҳам рекорд даражага — 3,6 миллиард АҚШ долларидан ошган.

Туризм соҳасидаги бундай мислсиз ютуқлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган чуқур ислоҳотлар, мамлакатнинг туризм салоҳиятини тўлиқ намоён этишга қаратилган мақсадли ҳаракатлар натижасидир.

Бундан ташқари, етакчи жаҳон медиа платформалари билан ҳамкорлик, хорижда ўтказилаётган йирик road-show тадбирлари, халқаро кўргазмаларда фаол иштирок ва чет эл ОАВларида чоп этилган мақолалар Ўзбекистон брендининг жаҳон миқёсидаги нуфузини янада мустаҳкамламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Саида Мирзиёева баронесса Ариел Маллард де Ротшилд билан учрашди

Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева баронесса Ариел Маллард де Ротшилд билан учрашди. Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

“Баронесса Ариел Маллард де Ротшилдга учрашув ва қизиқарли экскурсия учун миннатдорлик билдираман”,
— дея маълум қилди Саида Мирзиёева.

Унинг таъкидлашича, бугунги Ўзбекистон — ислоҳотларнинг аниқ стратегияси ва кучли иқтисодий базасига эга, жадал ривожланаётган мамлакатдир.

“Rothschild & Co компанияси ушбу янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этаётганидан мамнунман ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада ривожланишига умид қиламан”,
— деди Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52👎5🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ИИБ ходимига пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

Андижонда фуқарони кийимсиз ҳолатда видеога олиб, уни тарқатиб юбормаслик учун пул талаб қилган шахс ва унинг шериклари фош этилди.

Улар жабрланувчидан 500 доллар талаб қилган, у эса ички ишлар органларига мурожаат қилган. Тергов жараёнида гумонланувчи ишни ёпиб бериш учун ИИБ бошлиғи ўринбосарига 300 доллар пора таклиф қилган. У пулни бераётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди, тергов давом этмоқда. Порани рад этган ички ишлар ходими эса рағбатлантирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1
Президент Саудия Арабистони компаниялари билан йирик инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонининг етакчи ишбилармон доиралари ва компаниялари вакиллари билан учрашувда икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Давлат раҳбари "ACWA Power" компанияси томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган 15 миллиард долларлик шамол, қуёш ва “яшил” водород лойиҳаларини юқори баҳолаб, бундай ташаббусларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Учрашувда ахборот технологиялари ва сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. “Data Volt” компанияси Тошкентда замонавий маълумотлар маркази қурмоқда, шундай марказлар Янги Тошкент ва Бухорода ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, “Келажак металлари технопарки” доирасида стратегик хомашёлардан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, “Miahona” ва “Saudi Tabreed” компаниялари билан сув ва коммунал соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Президент саудиялик инвесторларни геология-қидирув ишларидан то тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларда фаол иштирок этишга чақирди.

Саудия ишбилармонлари эса Янги Ўзбекистондаги қулай инвестиция муҳити ва барқарор иқтисодий сиёсатни юқори баҳолаб, янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент автобусда

Шавкат Мирзиёев автобусда Шота Руставели кўчасини кўздан кечирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вау-вау эмас: Савиясиз блогер ўзининг савияси фикрлари билан яна Халқ нафратига дучор бўлмоқда

Ижтимоий тармоқларда Хуррамбек Ходжаев исмли фуқаро шаҳар кўчаларида тез тиббий ёрдам машиналарининг сирена билан ҳаракатланишидан норозилик билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат айрим ҳолларда аварияларга сабаб бўлиши мумкин.

Шу муносабат билан маълум қилинадики, тез тиббий ёрдам хизмати — фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини сақлашда энг муҳим бўғинлардан биридир. Бу тизимда ҳар бир дақиқа, ҳатто сония ҳам бемор тақдири учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Шу боис тез ёрдам машиналари махсус овозли сигнал билан ҳаракатланиши амалдаги қонунлар ва йўл ҳаракати қоидалари билан белгиланган.

Андижон тумани тез тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси ҳам ижтимоий тармоқ орқали чиқиш қилиб, ҳар куни юзлаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишда тизим ходимларининг фидокорона меҳнатини эътироф этди.

Тез ёрдам хизмати жуда масъулиятли ва мураккаб соҳа бўлиб, ҳар бир чақирувга зудлик билан етиб бориш ва беморга биринчи ёрдам кўрсатиш ходимлардан диққат, тезкорлик ҳамда юқори масъулиятни талаб қилади. Шунингдек, тез ёрдам ҳайдовчилари билан ҳар куни йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича махсус инструктажлар ўтказилади.

Фуқароларга мурожаат: тез тиббий ёрдам машиналарига тўсиқ яратманг, уларга йўл беринг. Бу нафақат қонун талаби, балки инсонпарварлик ва ҳурмат ифодасидир.

Унутманг: тез ёрдам сиренаси — шовқин эмас, кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиш учун чиқарилган огоҳнома.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥2
Кумушнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Нарпай туманида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий вилоятида яшовчи, 1980, 1983 ва 1987 йилларда туғилган 3 нафар шахс “шартли харидор”га 18 кг кумуш қимматбаҳо металл қотишмасини ҳар бир грамини 11.700 сўмдан ҳисоблаб, жами 21 минг АҚШ долларига сотган вақтларида жиноят устида ушланди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг тегишли хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган мазкур металлнинг соф оғирлиги 16 кг 744 гр бўлиб, асиллик даражаси “999”ни ташкил этади.

Шунингдек, тегишли баҳолаш хулосасига кўра, ушбу кумуш металлнинг нархи 502 млн 344 минг сўмни ташкил этади.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу қимматбаҳо металлнинг келиб чиқиш манбасини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Тошкентда автобуслар учун махсус йўлаклар сони оширилади

Президентга тақдим этилган лойиҳага кўра, пойтахтда жамоат транспортини ривожлантириш мақсадида автобуслар учун махсус инфратузилма яратиш ишлари давом эттирилади.

Янги лойиҳа доирасида махсус автобус йўлаклари умумий узунлиги қарийб 58 километрни ташкил этади. Лойиҳа 4 босқичда амалга оширилиб, дастлаб Шота Руставели, Шаҳрисабз, Амир Темур ва Янги Сергели кўчаларида BRT (Bus Rapid Transit) тизими жорий этилади.

2030 йилга қадар эса Махтумқули, Мирзо Улуғбек — Феруза — Юзиробод, Лутфий ва Муқимий, Нурафшон, Қоратош — Кўкча дарвоза ҳамда Кичик ҳалқа автомобиль йўли — Паркент кўчаларида ҳам махсус мослаштирилган автобус йўлаклари барпо этилиши режалаштирилган.

Лойиҳа амалга оширилиши учун 110 миллион доллар йўналтирилиши кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥1😢1