EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Пахта теримида мажбурий меҳнат учун мансабдорлар жазоланди

Давлат меҳнат инспекцияси олиб борган мониторинг натижасига кўра, пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 8 нафар мансабдор маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Чора кўрилганлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми асосида (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш — БҲМнинг 50 дан 100 бараваригача жарима) жазоланди. Уларнинг орасида Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокими ўринбосари Нигора Жумаева ҳам бор. Унинг оила ва хотин-қизлар фаолларига пахта теримига теримчиларни жалб қилиш топшириғи бўлган аудиоёзувлари ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Мавсум давомида умумий ҳисобда 74 та меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолати аниқланди. Меҳнат қонунчилиги бузилган мансабдорларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми асосида (Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилиги бузилиши — БҲМнинг 5 дан 10 бараваригача жарима) маъмурий жазо қўлланилди.

Шунингдек, мавсумий меҳнат шартномалари тузилишида 1400 нафардан ортиқ теримчиларга ёрдам кўрсатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👎2👍1😢1
Қарор ёки хоҳиш? Шовотда бола отаси билан қолишни истади, аммо суд қарори бунга зид

Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича суди қарорига мувофиқ, Шовот туманида яшовчи бола онаси Дилафрўз Ёрметова қарамоғига берилиши белгиланган эди.

Бугун, 14 октябрь куни мажбурий ижро ходимлари қарорни ижро этиш учун борган вақтда бола отаси билан қолиш хоҳишини билдириб, қаршилик кўрсатган.

Бу ҳолат бола ҳуқуқлари, унинг хоҳиш-иродаси ва суд қарорларининг амалий ижросидаги муаммоларни яна бир бор юзага чиқарди.

Мазкур воқеа бўйича Хоразм вилояти суди ҳамда Олий Мажлиснинг болалар ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани)дан расмий муносабати кутиб қоламиз

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Бектемирда 3-синф ўқувчисининг калтакланиши бўйича расмий муносабат берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган 293-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчиси 290-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси томонидан калтаклангани ҳақида хабар тарқалди.

Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумотига кўра, ҳолат ўрганилиб, қуйидагилар аниқланган:

4 октябрь куни соат 16:30 ларда дарсдан сўнг болалар уйлари яқинида футбол ўйнаган пайтда 3-синф ўқувчиси 9-синф ўқувчисини ҳақорат қилиб, велосипедда қочиб кетмоқчи бўлган. Шу вақтда 9-синф ўқувчиси велосипеднинг орқа ғилдирагига оёғи билан тепиб юборади. Натижада 3-синф ўқувчиси юз қисми билан ерга йиқилиб, тан жароҳати олган.
Маълумотга кўра, ҳозирда боланинг аҳволи яхши.

Шунингдек, болалар омбудсмани ҳам мазкур ҳолат юзасидан назорат ўрнатганини Effect.uz сайтига маълум қилган. Унга кўра, ҳозирда туман ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

ИИБ томонидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, унинг натижаларига кўра қўшимча маълумот берилиши билдирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Скутер ва мопед ҳайдовчилари учун янги талаблар кучга кирди

1 октябрдан бошлаб мопед ва скутерларни фақат А тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга шахслар бошқариши мумкин.

Эндиликда бу турдаги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилиши ва давлат рақамига эга бўлиши ҳам мажбурий ҳисобланади.

Янги тартиб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш ҳамда қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида жорий этилган.

Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг шу пайтига қадар мопед ва скутерлар иштирокида 303 та ЙТҲ содир бўлиб, натижада 259 нафар киши жароҳатланган, 53 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Асар муаллифининг дахлсиз ҳуқуқлари ҳақида биласизми?

Муаллиф ўз асарига нисбатан бир қатор шахсий номулкий ҳуқуқларга эга:

▪️ Муаллифлик ҳуқуқи — асарнинг ҳақиқий муаллифи сифатида тан олиниш ҳуқуқи.

▪️ Муаллифлик исмига бўлган ҳуқуқ — асардан исми кўрсатилган ҳолда, тахаллус билан ёки исмсиз фойдаланишга рухсат бериш ҳуқуқи.

▪️ Ошкор қилиш ҳуқуқи — асарни исталган шаклда ошкор этиш ёки ошкор қилишга рухсат бериш, шу жумладан асарни оммадан чақириб олиш ҳуқуқи.

▪️ Муаллиф обрўсини ҳимоя қилиш ҳуқуқи — асар ёки унинг номи муаллифнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилувчи тарзда бузилишидан ҳимоя қилинади.

▪️ Шахсий номулкий ҳуқуқлар мулкий ҳуқуқлардан мустақил ҳисобланади — ҳатто мулкий ҳуқуқлар бошқа шахсларга ўтган тақдирда ҳам, шахсий ҳуқуқлар муаллифда сақланиб қолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Ўзбекистонда айрим касб эгалари учун муддатидан олдин пенсияга чиқиш тартиби белгилаб берилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 октябрдаги 637-сон қарори билан имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, касблар ва лавозимлар рўйхати ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тасдиқланди.

🟢 Ҳужжатга кўра, уруш ногиронлари, болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари, шунингдек лилипутлар ва паканалар муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ёшидан қатъи назар, қуйидагилар ҳам пенсияга илгари чиқиши мумкин:

📌 Кончилик саноати ходимлари — соҳада камида 20 йил иш тажрибасига эга бўлганлар.

📌 Кўмир, руда ва бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларида иштирок этувчилар — ер ости ёки очиқ конларда камида 25 йил меҳнат қилганлар.

📌 Учувчилар ва синовчи учувчилар — эркаклар учун камида 25 йил, аёллар учун 20 йил иш стажи билан.

📌 Театр ва томоша муассасалари артистлари — ижодий фаолият стажи 20–30 йил бўлганлар.

📌 Спортчиларнинг айрим тоифалари — камида 20 йиллик стажга эга бўлганлар.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, имтиёзли пенсия рўйхатига ўзгартириш киритиш ёки янги касбларни қўшиш бўйича таклифлар иш шароити ва жароҳатланиш хавфи бўйича ўтказилган аттестация натижаларига асосан кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Собиқ депутат Олим Сулаймоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, терговга олиб кетилди

Ички ишлар бош бошқармаси маълумотига кўра, собиқ депутат ва тадбиркор Олим Сулаймоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумотга кўра, 1964 йилда туғилган Олим Сулаймоновга Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми — қасддан баданга енгил шикаст етказиш банди бўйича айб қўйилган.

Тергов органлари уни бир неча бор чақирув қоғози орқали расман чақирган бўлса-да, Сулаймонов терговга келишдан бўйин товлаган. Шу сабабли 14 октябрь куни уни мажбурий равишда тергов жараёнига келтириш чораси қўлланилган.

Ҳозирда иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ тергов жараёни давомида интернет орқали ишга таъсир кўрсатиш ёки тергов ҳаракатларига аралашиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини ҳам эслатган.

Маълумот учун, Олим Сулаймонов 2017 йил март ойида суд ҳукми билан уч йил ва бир ой муддатга озодликдан маҳрум этилган, шу йили 5 декабрь куни эса озодликка чиққан эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Математика фанидан ўтган олимпиада адолатсизлик сабабли қайта ташкил этилади

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги маълумотига кўра, математика фанидан ўтказилган олимпиадада саволлар тарқалиши билан боғлиқ ҳолат аниқлангани учун мусобақа қайта ўтказиладиган бўлди.

Агентлик билдиришича, ҳозирда вазият юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

“Фан олимпиадалари маркази томонидан тузилган саволлар ҳудудий бошқармалардаги штабларда чоп этилиши жараёнида айрим ходимлар ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани, адолатни таъминламагани оқибатида материаллар тарқалган”,
— дейилади расмий маълумотда.

Маълумотга кўра, бу ҳолатга сабабчи бўлган шахслар аниқланиб, уларга амалдаги қонунчилик доирасида жавобгарлик чоралари қўлланади.

Шунингдек, Фан олимпиадалари маркази жараёнларнинг адолатли ва шаффоф бўлиши учун фуқароларни @Murojaat_FOM_bot ёки (+998 71 207 05 24) орқали шубҳали ҳолатлар ҳақида хабар беришга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуёшдан рекорд даражадаги магнит бўронлари кутилмоқда

Қуёшдаги кучли фаоллик натижасида Ер томон соатига 800 км/с тезликда плазма оқими ҳаракатланмоқда. Бир сутка ичида 23 та портлаш рўй берди, шулардан учтаси “М” тоифали бўлиб, улар орасида бу йилги энг йирик плазма чиқиши ҳам бор.

Россия қуёш астрономияси лабораторияси муттахассислари магнит бўронлари давомийлиги бўйича рекордлар кутилмоқда, деб огоҳлантирмоқда.

Мутахассислар техника воситалари ва инсон саломатлигига таъсир қилиши мумкин бўлган магнит бўронларига тайёр туришни тавсия қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади

17–19 октябрь кунлари Каппадокия “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” халқаро югуриш пойгасига мезбонлик қилади, мусобақа тўрт йўналишдан иборат бўлиб, минтақанинг ноёб табиий ва маданий манзаралари орасида ўтади.

https://effect.uz/6647

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради

Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони билан инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида бугун ушбу мамлакат инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилади. Шунингдек, давлат раҳбари “Янги Тошкент” халқаро аэропорти қурилишига старт беради ва пойтахтдаги бир қатор ишлаб чиқариш объектлари билан танишади.

https://effect.uz/6648

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда

“Ёмғир нафақат ерга, балки инсоннинг руҳига ҳам керак”, - дея таъкидлайди иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов. Унинг фикрича, бу йилги куз фасли табиат билан инсон ўртасидаги нозик мувозанат бузилганини кўрсатмоқда: ҳаво оғир, чангли ва қуруқ, осмонда булут сийрак, табиат эса гўё нафас олишни унутгандек.

https://effect.uz/6649

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍5