EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
❗️Рецептсиз дори сотганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Олий Мажлис депутатлари рецепт асосида бериладиган дори воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши жазо чораларини кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди.

Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дориларни рецептсиз сотганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Жарима миқдори 200–300 бараваргача бўлиши мумкин.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам жарималар миқдорини ошириш бўйича ўзгартишлар киритиляпти.

Қонун аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш ва дори воситаларининг назоратсиз сотилишига чек қўйишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Президент: “Ҳар бир маҳаллада бўш ер ва бинолар бор, фақат мутахассис билан лойиҳа тайёрлаб, инфратузилма қилиб бериш керак”

Президент Шавкат Мирзиёев туман ҳокимлари берилаётган маблағдан оқилона фойдаланиб, “маҳалла еттилиги” билан янги ёндашувлар асосида ишлаши зарурлигини таъкидлади.

Масалан, Норин туманидаги Шўрариқ маҳалласи атрофидаги яна олтита маҳаллага хизмат кўрсатадиган марказга айланмоқда. Бундан руҳланиб, “Замонавий гузар, сервис маркази, боғча, мактаб қураман, ишлаб чиқариш қиламан!” деб ўнлаб тадбиркорлар ташаббус билан чиқди.

Атрофдаги олтита маҳалла штатидан тўғри фойдаланиб, тежалган маблағ ҳисобидан архитектор ва урбанист жалб қилинди. Натижада, ушбу еттита маҳалланинг қиёфасини тубдан ўзгартириш учун имконият пайдо бўлди.

“Чунки тадбиркорлар ишини бошлаш ва бизнесини кенгайтириш учун, биринчи навбатда, яхши жой сўраяпти. Ҳар бир маҳаллада гавжум кўча борми – бор! Бўш ер ва бинолар борми – бор! Фақат мутахассис билан шу жойнинг лойиҳасини тайёрлаб, инфратузилма қилиб бериш керак!”

— деб вазифа қўйди президент.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига Ислоҳотлар штаби билан ҳамкорликда биринчи босқичда 33 та туман ва 330 та маҳаллада ишларни ана шундай ёндашув асосида ташкил этиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44👎1
Сотувдан тушган маблағнинг 70 фоизи маҳалланинг ўзида қолади” — президент

Маҳаллаларга ажратилган маблағ ва яратилган шароитлар натижасида шу йилнинг ўзида 237 минг оила камбағалликдан чиқди.

Шу билан бирга, 28 та кичик туманда ишсизликка қарши етарли чоралар кўрилмаётгани қайд этилди. Президент маҳалла тизими учун масъул раҳбарларга бугунданоқ ишчи гуруҳи тузиш ва ушбу туманларда ишсизлик, камбағаллик ҳамда жиноятчиликни келаси йили икки баробар қисқартириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни топширди.

Маҳаллаларга 2 минг квадрат метргача бўш турган давлат объектларини аукционга чиқариш ваколати берилди. Масалан, Самарқанд шаҳридаги “Шодлик” маҳалласи 1,5 минг квадратли бинодан 5 миллиард сўм тушум олган.

“Кўряпсизларми, қолган маҳаллаларда ҳам “еттилик” изланса, 3 мингга яқин бундай биноларни сотиш орқали анча масалани ҳал қилиш мумкин”,

— деди президент.

Эндиликда маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси бўш турган 5 минг квадрат метргача бўлган давлат мулкини аукционга чиқариши мумкин бўлади.

Сотувдан тушган маблағнинг 70 фоизи маҳалланинг ўзида қолиб, инфратузилмага сарфланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🤔2
«Оила қуриш — бу фақат ўзинг эмас, турмуш ўртоғинг ва фарзандларинг олдидаги катта масъулият» — президент

Йиғилишда маҳаллалардаги ижтимоий муҳит ва ёшлар тарбияси бўйича ечим топилиши лозим бўлган бир қатор масалалар кўрсатиб ўтилди.

Масалан, йил бошидан 32 мингга яқин оила ажрашиб кетгани, 16 минг ота-она алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётгани, оиласи ва болаларини кредит қарзлари билан ташлаб кетиш ҳолатлари учраётгани қайд этилди.

Яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳларнинг салбий оқибатлари ҳам ҳокимлар, “маҳалла еттилиги”, нуронийлар ҳамда бутун жамоатчиликни жиддий ташвишга солиши кераклиги таъкидланди.

Оила қуриш — бу нафақат ўзинг, балки турмуш ўртоғинг ва фарзандларинг олдидаги катта масъулият эканини ёшларга тушунтириш зарурлиги айтилди.

Шунингдек, ажримлар пайтида тарафлар, айниқса, фарзандлар оғир моддий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш учун никоҳ шартномаси тузишнинг афзалликларини кенг тарғиб қилиш лозимлиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥2😢1
"Ҳокимлар “маҳалла еттилиги” билан янги ёндашув асосида ишлаши зарур" — президент

Президент туман ҳокимлари берилаётган маблағдан оқилона фойдаланиб, “маҳалла еттилиги” билан янги ёндашувлар асосида ишлаши зарурлигини таъкидлади.

Масалан, Норин туманидаги Шўрариқ маҳалласи атрофидаги яна олти маҳаллага хизмат кўрсатадиган марказга айланмоқда. Бу ташаббусдан руҳланиб, “Замонавий гузар, сервис маркази, боғча, мактаб қураман, ишлаб чиқариш қиламан”, деб ўнлаб тадбиркорлар янги ғоялар билан чиқди.

Атрофдаги маҳалла штатларидан тежалган маблағ ҳисобидан архитектор ва урбанистлар жалб этилди. Бу орқали етти маҳалланинг қиёфасини тубдан янгилаш учун янги имконият яратилди.

“Тадбиркорлар ишини бошлаш ва бизнесини кенгайтириш учун, биринчи навбатда, яхши жой сўраяпти. Ҳар бир маҳаллада гавжум кўча борми — бор! Бўш ер ва бинолар борми — бор! Фақат мутахассис билан лойиҳа тайёрлаб, инфратузилмани қилиб бериш керак"

таъкидлади президент.

Шу муносабат билан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига Ислоҳотлар штаби билан ҳамкорликда биринчи босқичда 33 та туман ва 330 та маҳаллада ишларни ана шундай ёндашув асосида йўлга қўйиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59🤷‍♂2
“Маҳалла еттилиги” фаолияти комплекс баҳоланади

Давлат раҳбари “еттилик” иш вақтининг ярмини турли мажлис ва тадбирларда ўтказаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, уларнинг вазифалари ва KPI белгиланган бўлса-да, маҳалладаги умумий натижадорликни баҳолайдиган самарали тизим йўқлиги қайд этилди.

Маълум бўлишича, ҳозирда “еттилик” аъзоларининг 1 минг 700 нафари маҳалла ҳудудидан 20–30 километр узоқдан қатнайди. Ўтган йили 68 нафар ходим бириктирилган маҳалласига бир неча ой келмаган. Шу боис мутасаддиларга “еттилик” фаолиятини комплекс баҳолайдиган тизимни ишга тушириш вазифаси юклатилди. Туман ҳокимларига эса йил якунига кўра яхши ишлаган 10 та “еттилик”ни мукофотлаш ва қўшимча устама бериш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44
Саида Мирзиёева Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти билан учрашди

14 октябрь куни Саида Мирзиёева Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Одил Рено-Бассо билан суҳбатда Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Суҳбатда президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқлик сиёсати ва ислоҳотлари натижасида икки томонлама алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.

Банк кўмагида ирригация ва “яшил” иқтисодиёт йўналишидаги йирик инфратузилма лойиҳалари, шунингдек, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Women in Business” ва “Youth in Business” дастурлари алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, Қорақалпоғистонда барқарор ривожланиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик юқори баҳоланди.

Томонлар Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида яхши қўшничилик сиёсати туфайли минтақада ишонч ва ҳамкорлик муҳити мустаҳкамланиб бораётганини қайд этдилар. Йиғилиш якунида ЙТТБ билан шериклик бундан буён ҳам Ўзбекистон ва бутун минтақанинг барқарор тараққиётига хизмат қилиши айтилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍58👎2🔥1😢1
Черногория Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз тартибни бекор қилди

9 октябрь куни Черногория ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун амал қилган визасиз режимни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу чора мамлакатнинг миллий виза сиёсатини Европа Иттифоқи талаблари билан мувофиқлаштириш мақсадида амалга оширилган.

Шунингдек, Арманистон ва Миср фуқаролари учун ҳам вақтинча визадан озод қилиш тартиби бекор қилинди.

Ҳозирча Ўзбекистон ТИВ ва Черногория консулликлари расмий муносабат билдирмаган. Маълумотлар хорижий расмий манбалардан олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍2
Бектемирда мактаб ўқувчилари ўртасида можаро содир бўлди

Тошкент шаҳри Бектемир туманида жойлашган 293-мактабнинг 3-синф ўқувчиси 290-мактабнинг юқори синф ўқувчиси томонидан калтаклангани ҳақида хабар тарқалди.

Маълумотларга кўра, ҳолат 290-мактаб ҳудудида содир бўлган. Жабрланувчи боланинг лаб қисми жароҳатланиб, шифокорлар томонидан тикиш амалиёти бажарилган.

Ҳозирча вазият юзасидан расмий изоҳ берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9🤔2👍1
Пахта теримида мажбурий меҳнат учун мансабдорлар жазоланди

Давлат меҳнат инспекцияси олиб борган мониторинг натижасига кўра, пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 8 нафар мансабдор маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Чора кўрилганлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми асосида (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш — БҲМнинг 50 дан 100 бараваригача жарима) жазоланди. Уларнинг орасида Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокими ўринбосари Нигора Жумаева ҳам бор. Унинг оила ва хотин-қизлар фаолларига пахта теримига теримчиларни жалб қилиш топшириғи бўлган аудиоёзувлари ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Мавсум давомида умумий ҳисобда 74 та меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолати аниқланди. Меҳнат қонунчилиги бузилган мансабдорларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми асосида (Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилиги бузилиши — БҲМнинг 5 дан 10 бараваригача жарима) маъмурий жазо қўлланилди.

Шунингдек, мавсумий меҳнат шартномалари тузилишида 1400 нафардан ортиқ теримчиларга ёрдам кўрсатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👎2👍1😢1
Қарор ёки хоҳиш? Шовотда бола отаси билан қолишни истади, аммо суд қарори бунга зид

Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича суди қарорига мувофиқ, Шовот туманида яшовчи бола онаси Дилафрўз Ёрметова қарамоғига берилиши белгиланган эди.

Бугун, 14 октябрь куни мажбурий ижро ходимлари қарорни ижро этиш учун борган вақтда бола отаси билан қолиш хоҳишини билдириб, қаршилик кўрсатган.

Бу ҳолат бола ҳуқуқлари, унинг хоҳиш-иродаси ва суд қарорларининг амалий ижросидаги муаммоларни яна бир бор юзага чиқарди.

Мазкур воқеа бўйича Хоразм вилояти суди ҳамда Олий Мажлиснинг болалар ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани)дан расмий муносабати кутиб қоламиз

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Бектемирда 3-синф ўқувчисининг калтакланиши бўйича расмий муносабат берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган 293-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчиси 290-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси томонидан калтаклангани ҳақида хабар тарқалди.

Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумотига кўра, ҳолат ўрганилиб, қуйидагилар аниқланган:

4 октябрь куни соат 16:30 ларда дарсдан сўнг болалар уйлари яқинида футбол ўйнаган пайтда 3-синф ўқувчиси 9-синф ўқувчисини ҳақорат қилиб, велосипедда қочиб кетмоқчи бўлган. Шу вақтда 9-синф ўқувчиси велосипеднинг орқа ғилдирагига оёғи билан тепиб юборади. Натижада 3-синф ўқувчиси юз қисми билан ерга йиқилиб, тан жароҳати олган.
Маълумотга кўра, ҳозирда боланинг аҳволи яхши.

Шунингдек, болалар омбудсмани ҳам мазкур ҳолат юзасидан назорат ўрнатганини Effect.uz сайтига маълум қилган. Унга кўра, ҳозирда туман ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

ИИБ томонидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, унинг натижаларига кўра қўшимча маълумот берилиши билдирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Скутер ва мопед ҳайдовчилари учун янги талаблар кучга кирди

1 октябрдан бошлаб мопед ва скутерларни фақат А тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга шахслар бошқариши мумкин.

Эндиликда бу турдаги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилиши ва давлат рақамига эга бўлиши ҳам мажбурий ҳисобланади.

Янги тартиб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш ҳамда қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида жорий этилган.

Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг шу пайтига қадар мопед ва скутерлар иштирокида 303 та ЙТҲ содир бўлиб, натижада 259 нафар киши жароҳатланган, 53 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Асар муаллифининг дахлсиз ҳуқуқлари ҳақида биласизми?

Муаллиф ўз асарига нисбатан бир қатор шахсий номулкий ҳуқуқларга эга:

▪️ Муаллифлик ҳуқуқи — асарнинг ҳақиқий муаллифи сифатида тан олиниш ҳуқуқи.

▪️ Муаллифлик исмига бўлган ҳуқуқ — асардан исми кўрсатилган ҳолда, тахаллус билан ёки исмсиз фойдаланишга рухсат бериш ҳуқуқи.

▪️ Ошкор қилиш ҳуқуқи — асарни исталган шаклда ошкор этиш ёки ошкор қилишга рухсат бериш, шу жумладан асарни оммадан чақириб олиш ҳуқуқи.

▪️ Муаллиф обрўсини ҳимоя қилиш ҳуқуқи — асар ёки унинг номи муаллифнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилувчи тарзда бузилишидан ҳимоя қилинади.

▪️ Шахсий номулкий ҳуқуқлар мулкий ҳуқуқлардан мустақил ҳисобланади — ҳатто мулкий ҳуқуқлар бошқа шахсларга ўтган тақдирда ҳам, шахсий ҳуқуқлар муаллифда сақланиб қолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Ўзбекистонда айрим касб эгалари учун муддатидан олдин пенсияга чиқиш тартиби белгилаб берилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 октябрдаги 637-сон қарори билан имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, касблар ва лавозимлар рўйхати ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тасдиқланди.

🟢 Ҳужжатга кўра, уруш ногиронлари, болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари, шунингдек лилипутлар ва паканалар муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ёшидан қатъи назар, қуйидагилар ҳам пенсияга илгари чиқиши мумкин:

📌 Кончилик саноати ходимлари — соҳада камида 20 йил иш тажрибасига эга бўлганлар.

📌 Кўмир, руда ва бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларида иштирок этувчилар — ер ости ёки очиқ конларда камида 25 йил меҳнат қилганлар.

📌 Учувчилар ва синовчи учувчилар — эркаклар учун камида 25 йил, аёллар учун 20 йил иш стажи билан.

📌 Театр ва томоша муассасалари артистлари — ижодий фаолият стажи 20–30 йил бўлганлар.

📌 Спортчиларнинг айрим тоифалари — камида 20 йиллик стажга эга бўлганлар.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, имтиёзли пенсия рўйхатига ўзгартириш киритиш ёки янги касбларни қўшиш бўйича таклифлар иш шароити ва жароҳатланиш хавфи бўйича ўтказилган аттестация натижаларига асосан кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Собиқ депутат Олим Сулаймоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, терговга олиб кетилди

Ички ишлар бош бошқармаси маълумотига кўра, собиқ депутат ва тадбиркор Олим Сулаймоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумотга кўра, 1964 йилда туғилган Олим Сулаймоновга Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми — қасддан баданга енгил шикаст етказиш банди бўйича айб қўйилган.

Тергов органлари уни бир неча бор чақирув қоғози орқали расман чақирган бўлса-да, Сулаймонов терговга келишдан бўйин товлаган. Шу сабабли 14 октябрь куни уни мажбурий равишда тергов жараёнига келтириш чораси қўлланилган.

Ҳозирда иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ тергов жараёни давомида интернет орқали ишга таъсир кўрсатиш ёки тергов ҳаракатларига аралашиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини ҳам эслатган.

Маълумот учун, Олим Сулаймонов 2017 йил март ойида суд ҳукми билан уч йил ва бир ой муддатга озодликдан маҳрум этилган, шу йили 5 декабрь куни эса озодликка чиққан эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Математика фанидан ўтган олимпиада адолатсизлик сабабли қайта ташкил этилади

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги маълумотига кўра, математика фанидан ўтказилган олимпиадада саволлар тарқалиши билан боғлиқ ҳолат аниқлангани учун мусобақа қайта ўтказиладиган бўлди.

Агентлик билдиришича, ҳозирда вазият юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

“Фан олимпиадалари маркази томонидан тузилган саволлар ҳудудий бошқармалардаги штабларда чоп этилиши жараёнида айрим ходимлар ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани, адолатни таъминламагани оқибатида материаллар тарқалган”,
— дейилади расмий маълумотда.

Маълумотга кўра, бу ҳолатга сабабчи бўлган шахслар аниқланиб, уларга амалдаги қонунчилик доирасида жавобгарлик чоралари қўлланади.

Шунингдек, Фан олимпиадалари маркази жараёнларнинг адолатли ва шаффоф бўлиши учун фуқароларни @Murojaat_FOM_bot ёки (+998 71 207 05 24) орқали шубҳали ҳолатлар ҳақида хабар беришга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуёшдан рекорд даражадаги магнит бўронлари кутилмоқда

Қуёшдаги кучли фаоллик натижасида Ер томон соатига 800 км/с тезликда плазма оқими ҳаракатланмоқда. Бир сутка ичида 23 та портлаш рўй берди, шулардан учтаси “М” тоифали бўлиб, улар орасида бу йилги энг йирик плазма чиқиши ҳам бор.

Россия қуёш астрономияси лабораторияси муттахассислари магнит бўронлари давомийлиги бўйича рекордлар кутилмоқда, деб огоҳлантирмоқда.

Мутахассислар техника воситалари ва инсон саломатлигига таъсир қилиши мумкин бўлган магнит бўронларига тайёр туришни тавсия қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1