EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда Агроинспекция ходими қамалди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ер усти метроси очилиши нега кечиктирилди?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лицензиясиз хусусий тиббиёт ташкилотлари жаримага тортилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш соҳасида қонунбузилишлар аниқланди — чоралар кўрилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ўтган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Инспекция маълумотларига кўра:

🔷Бекобод туманида кўп қаватли уйлар атрофида ўзбошимчалик билан қурилган иншоотлар мулкдорларнинг ўз ихтиёри билан буздирилмоқда.

🔷Самарқанд вилоятида инспекторлар сифатсиз боғча қурилишига йўл қўймасликка эришди.

🔷Андижон вилоятида ичимлик суви тармоқларига ўзбошимчалик билан уланган тадбиркорлик субъекти аниқланди.

🔷Бухоро вилояти Жондор туманида қурилиш объектларида сифат талабларига жавоб бермайдиган ишлар аниқланиб, тегишли қисмлари буздирилди.

🔷Навоий шаҳрида кўп қаватли уйнинг юк кўтарувчи конструкцияларини бузган фуқарога нисбатан қонун доирасида чора кўрилди.

Инспекция аҳолини қурилишда белгиланган меъёр ва қоидаларга қатъий риоя этишга чақирди.

Янгилик ва хабарларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг расмий саҳифаларида кузатиб бориш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤷‍♂1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайси “шубҳали тадбиркорлар”ни биласиз?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Сув хўжалигида рақамлаштириш ва хусусий секторни жалб этиш бўйича янги чоралар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев сув хўжалиги соҳасини рақамлаштириш, бошқарувни такомиллаштириш ва унинг хусусий сектор учун жозибадорлигини оширишга қаратилган тақдимот билан танишди.

Маълум қилинишича, янги ёндашув асосида сув ҳисобини юритиш тўлиқ электрон шаклга ўтказилади. “Suv hisobi” ахборот платформаси орқали фойдаланилган сув миқдори аниқ ҳисобланиб, истеъмолчиларга электрон тарзда етказилади.

Шунингдек, 2026 йил апрелига қадар “Давлат сув кадастри” ахборот тизими ишга туширилади. У орқали сув ресурсларига оид маълумотлар тегишли вазирлик ва идоралардан йиғилиб, ягона базада шакллантирилади.

Эндиликда сув хўжалиги соҳасини рақамлаштириш масалалари билан алоҳида вазир ўринбосари шуғулланади.

2026 йилдан бошлаб ходимларни рағбатлантириш тизими амалий натижаларга боғланади. Яъни етказилган сув миқдори ва фойдаланилган ҳажм ўртасидаги тафовут асосида баҳолаш жорий этилади.

Қолаверса, 2026 йилда Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидаги насос станцияларининг 50 фоизи, 2027 йилга келиб эса Наманган вилоятидаги барча насос станциялари хусусий шерикликка берилиши режалаштирилмоқда.

Муассасаларнинг молиявий мустақиллигини ошириш мақсадида сув солиғидан тушган маблағларнинг 40 фоизини ўзининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтиришга рухсат берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40👎3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БМТ ходимларининг маоши қанча эканини биласизми?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ички ишлар ходими ва яна икки шахс наркосавдо билан қўлга олинди

Тошкент шаҳри ва вилоятида наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО профилактика инспектори ўз хизмат хонадонида нарколаборатория ташкил этгани аниқланди.

Текширувда 10,5 кг “Альфа-ПВП”, 4 гр “Спайс”, 588 гр суюқлик, асбоб-ускуналар ва электрон торози ашёвий далил сифатида олинди. Шунингдек, унинг Тошкент туманидаги уйидан ерга кўмиб яширилган 430 гр “Альфа-ПВП” топилди. Тергов маълумотларига кўра, у “Телеграм” орқали наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган.

Бошқа бир ҳолатда, Ангрен шаҳрида ДХХ ва ИИБ ходимлари “закладка” усулида наркотик моддалар тарқатиб келган 2000 ва 2001 йилда туғилган икки шахсни қўлга олди. Улардан 971 гр “Катинон” синтетик гиёҳвандлик воситаси топилди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Текширув натижасига кўра гумондорларга 10 йилдан ортиқ озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔2🔥1
Россияда 770 мингга яқин мигрант “чиқариб юбориш рўйхати”га киритилди

Россияда миграция қоидаларини бузган чет эл фуқаролари ҳақида ягона маълумотлар базаси шакллантирилмоқда. Янги тартибга кўра, 2025 йил 5 февралдан бошлаб бундай шахслар махсус реестрга киритилади ва уларга нисбатан бир қатор чекловлар қўлланади.

Давлат думаси раиси Вячеслав Володин маълум қилишича, 1 сентябр ҳолатига кўра, бу рўйхатда 770 мингга яқин киши мавжуд бўлиб, улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Маълумотларга кўра, реестрга киритилган фуқаролар ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш, транспорт бошқариш, кўчмас мулк ёки автомобил харид қилиш ёки сотиш, никоҳдан ўтиш ҳамда банк ҳисоб рақами очиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Володин таъкидлашича, бу шахслар Россияда қонуний мақомини расмийлаштирмаган бўлса, ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этиши керак. Акс ҳолда, уларга нисбатан жарима ёки мажбурий депортация чоралари қўлланади.

Жорий йил бошидан буён Федерал суд ижрочилари хизмати томонидан 35 мингга яқин хорижлик қонунбузар миграция тартибини бузгани учун мамлакатдан чиқарилган.

Таъкидланишича, мазкур тизимнинг асосий мақсади — Россия ҳудудида миграция жараёнларини тартибга солиш ва чет эл фуқаролари томонидан қонунларга риоя этилишини таъминлашдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Ўзбекистонда 8 ой ичида 81 киши оилавий зўравонлик учун қамалди

Жорий йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда оилавий (маиший) зўравонлик учун 298 киши жиноят жавобгарлигига тортилган. Бу ҳақда расмий маълумотларда қайд этилган.

Жиноят кодексининг 126–1-моддаси бўйича судланганлардан 81 нафари озодликдан маҳрум этилган. Солиштириш учун, 2024 йилда бу модда бўйича 472 киши судланган бўлиб, уларнинг 150 нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59–2-моддаси асосида эса 2025 йилнинг саккиз ойида 7 минг 624 нафар шахсга нисбатан маъмурий чоралар кўрилган. 2024 йилда бу кўрсаткич 16 минг 524 нафарни ташкил этган эди.

Шунингдек, ҳисобот даврида оилавий зўравонлик оқибатида фуқаролик ишлари бўйича судларга никоҳни бекор қилиш учун 47 та ариза келиб тушган. Улардан 37 таси, яъни ҳар бештадан тўрттаси қаноатлантирилган.

Маълумотларга кўра, мамлакатда оилавий зўравонлик ҳолатларини камайтириш ва жабрланувчиларни ҳимоя қилиш бўйича профилактик ишлар давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Журналист Носир Зокир 73 ёшида вафот этди

Журналист Носир Зокир 73 ёшида вафот этди.

Носир Зокир ўз фаолияти давомида “Озодлик” радиосида мухбир сифатида ишлаган, шунингдек, “Бирлик” ҳаракатининг Наманган бўлими раҳбари бўлган. У мухолиф фикрлари ва фуқаролик фаоллиги учун беш маротаба ҳибсга олингани маълум.

Марҳум фидойи, жасур ва қўрқмас журналист сифатида танилган.

Таҳририят номидан Носир Зокирнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
Ўзбекистонда олтин нархи яна рекорд даражага етди

14 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи 41-марта рекорд даражага етди.

Марказий банк маълумотларига кўра, қуймаларнинг янги нархлари қуйидагича белгиланди:
🔸 5 грамм — 8 млн 314 минг сўм;
🔸 10 грамм — 16 млн 628 минг сўм;
🔸 20 грамм — 33 млн 255 минг сўм;
🔸 50 грамм — 83 млн 138 минг сўм;
🔸 100 грамм — 166 млн 276 минг сўм.

📈 Сўнгги 9,5 ой ичида олтин нархи 46,8 фоизга ошгани қайд этилган.

Халқаро биржаларда ҳам олтин нархи тарихий чўққига чиқди — 1 трой унция учун $4 150 дан ошиб кетди.

Муттахассислар фикрича, жаҳон бозоридаги беқарорлик ва доллар курсидаги ўзгаришлар олтин нархининг ошишига асосий омил бўлмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида жойлашган “ЭСО МЕТАН” МЧЖ га қарашли газ қуйиш шохобчасида ёнғин ҳолати қайд этилди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, ҳодиса 13 октябрь куни соат 13:51 да метан қуйиш жараёни вақтида содир бўлган. Шохобчада турган “Дамас” автомобилининг ташқи кузов қисми қисман ёнган.

Ёнғинни “ЭСО МЕТАН” МЧЖ ишчилари ва ҳайдовчилар тезда ўчиришга муваффақ бўлган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда, — дея маълум қилинди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Президент бошчилигидаги маҳалла тизимидаги ислоҳотлар бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади

Бироздан сўнг президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат кадастрлари палатаси: коррупция — жамиятга хиёнат!

Коррупция — бу оддий ўғрилик эмас. Бу фақат бир шахснинг қингир иши эмас. Бу бутун жамиятга қарши қилинган жиноят!

Коррупция, аслида халқнинг келажагига қилинган хиёнатдир.

Давлат кадастрлари палатаси коррупцияга доимо қарши!!!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1🔥1😢1
Президент: “Ҳар бир маҳаллада ‘еттилик’нинг кўзини очиб, сифат ва компетенцияни ошириш зарур”

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Маълумотга кўра, маҳаллада “еттилик” тизими жорий қилиниб, кредит, субсидия, компенсация, моддий ёрдам ажратиш каби 100 дан зиёд хизматлар маҳалла даражасига туширилгани ҳисобига 7,5 миллион фуқаро камбағалликдан чиқди, ишсизлик даражаси икки баробар қисқарди. Шунингдек, 3,5 минг маҳалла замонавий қиёфа касб этди.

Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилди. Улар бошчилигида “еттилик” вертикал тизими яратилди, етарли шароит, ресурс ва ваколатлар берилди.

Маҳалладаги ҳар бир имкониятни лойиҳага айлантириб, иш ўрни яратиш учун маҳаллаларга банкир ва солиқчилар бириктирилди, инфратузилмага ҳам алоҳида маблағ ажратилмоқда.

Давлат раҳбари булардан самарали фойдаланиб, натижа кўрсатаётган маҳаллалар кўплигини таъкидлади. Бироқ айрим маҳаллалар ҳалигача ягона жамоа бўлиб ишлашни ўрганмагани қайд этилди.

“Норин туманидаги Шўрариқ маҳалласига борганим вилоят ҳокимлари, республика, вилоят, туман раҳбарлари, ‘еттилик’ни кўзини очиб, уларни сифат ва компетенцияни оширишга ундаши керак”,

— деди президент.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥32👎3🤷‍♂1
“Янги Ўзбекистон қиёфаси кириб борадиган 33 туман ва 330 маҳалла белгиланди” — президент

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Маълумотга кўра, ўтган ҳафта имзоланган қарорга мувофиқ, Янги Ўзбекистон қиёфаси кириб борадиган 33 та туман ва 330 та оғир маҳалла белгилаб олинди.

Бу туманларнинг ҳар бирига 100 миллиард сўмдан, 330 та маҳалланинг ҳар бирига эса 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади. Шунингдек, Жаҳон банки ва Ислом тараққиёт банкидан жалб қилинган 100 миллион доллар ҳам мазкур мақсадларга йўналтирилади.

Бундан ташқари, ушбу туман ва маҳаллалардаги “драйвер” лойиҳалар инфратузилмаси учун яна 2 триллион сўм ажратилиши белгиланган.

Умуман, дастурни молиялаштириш учун жами 7 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади.

Шунингдек, вилоят ҳокимларининг ўзи ҳам 2 тадан, туман ҳокимлари эса 1 тадан оғир маҳаллани белгилаб, уларга 5 миллиард сўмдан ажратиши, яна 236 та маҳаллада аҳоли турмушида кескин ўзгариш қилиш зарурлиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍66👎2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миришкор туманида пахта “хитойча усул”да терилмоқда

Қашқадарё вилояти Миришкор туманида пахта ҳосили “хитойча усул” орқали териб олинмоқда.

Бу усул ҳосилдорликни оширади, лекин қўл меҳнатини йўққа чиқаради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллага инфратузилма харажатининг 75 фоизи давлат ҳисобидан қопланади

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллаларни ривожлантириш ва инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, янги ташаббусларни эълон қилди.

Бир ой олдин “Ташаббусли бюджет” бўйича янги қарор қабул қилиниб, маҳаллада одамларнинг ўзи фаол бўлиб бошлаган лойиҳаларга кўмак берадиган тизим жорий қилинди. Энди қайси маҳаллада аҳоли йўл, сув, мактаб ёки боғчани таъмирлашни бошласа, харажатининг ярмини давлат қоплайди. Бу мақсадлар учун келгуси йилда 1 мингта лойиҳага 500 миллиард сўм ажратилади.

Жорий йилдан бошлаб Солиқ қўмитаси ер ва мол-мулк солиқларини тўланганлик даражасига қараб, “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” рейтингини эълон қилади.
Рейтингга кирган 100 та маҳаллага “Ташаббусли бюджет”нинг янги тизими бўйича инфратузилма харажатининг 75 фоизи бюджетдан тўлаб берилади ҳамда ҳар бирига қўшимча 2 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, Қонунчилик палатаси депутатларига ўз округидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун ҳар бирига 3 миллиард сўмдан маблағ берилади.

Маҳалла ҳудудида санитария, экология ва ноқонуний қурилишлар бўйича ундириладиган жарималарнинг 10 фоизи маҳалла бюджетига йўналтирилади. 2026 йилдан бошлаб маҳаллалар бюджетига ҳар йили 200 миллиард сўм ажратилиши белгиланган.

“Ана шу айтиб ўтган бешта манба ҳисобидан келгуси бир йил учун 2 мингта маҳаллага қўшимча 8,5 триллион сўм маблағ беряпмиз”,

— деди президент.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57🔥12👎1