EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
UzAuto Motors Cobalt’нинг икки янги версиясини тақдим этди

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt’нинг мавжуд комплектацияларига қўшимча равишда икки янги моделни — Cobalt Style MCM ва Cobalt Midnight MCM версияларини тақдим этди.

Янгиланган версиялар дизайн ва жиҳозланиш бўйича фарқланади ҳамда мижозларга янада замонавий ва қулай вариантларни таклиф қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8🤷‍♂1🔥1😢1
Европада янги кириш-чиқиш тизими ишга тушди: Шенген чегараларида биометрик назорат жорий этилди

12 октябрдан бошлаб Европанинг Шенген зонасида янги EES (Entry/Exit System) электрон тизими ишга туширилди. Унга кўра, эндиликда Шенген ҳудудига кирувчи барча учинчи давлат фуқаролари, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам, чегарада юз сурати ва бармоқ изларини тақдим этиши шарт бўлади.

EES тизими ҳар бир фуқаро ҳақидаги маълумотни рақамли базага ёзиб боради ва кейинги сафарларда чегарадан ўтиш жараёнини автоматик равишда текширади. Бу орқали Европа Иттифоқи чегара хизмати саёҳатчиларнинг мамлакатда неча кун бўлганини аниқ ҳисоблаб бориш имконига эга бўлади.

Янги тизим аэропортлар, портлар, темир йўл вокзаллари ва автомобил чегара постларида ишлайди. У визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар фуқаролари учун ҳам татбиқ этилади. Бироқ Шенген ҳудудида истиқомат рухсатномаси ёки узоқ муддатли визага эга шахслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади.

Ҳозирча тизим Чехия, Эстония ва Люксембургда тўлиқ ишга тушган. Германияда эса у аввал Дюссельдорф аэропортида, кейин Франкфурт ва Мюнхенда жорий этилиши режалаштирилган. Европа Комиссияси маълумотича, яқин йилларда 29 давлатнинг ташқи чегараларида EES тўлиқ фаолият юритади.

Янги тизим орқали фуқароларнинг исми, паспорт маълумотлари, кириш вақти ва жойи, шунингдек биометрик маълумотлари қайд этилади. Бу чора ноқонуний миграция ва ҳужжат сохталаштириш ҳолатларининг олдини олиш, шу билан бирга Европа аҳолиси ҳамда саёҳатчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилган.

Европа Иттифоқи маълум қилишича, 2026 йил 10 апрелгача паспортларга муҳр босиш амалиёти тўлиқ бекор қилинади ва чегара назорати бутунлай автоматлаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Самарқандда Агроинспекция ходими пора олган вақтида ушланди

Самарқанд вилоятида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг етакчи мутахассиси пора олганликда гумонланиб қамоққа олинди.

Маълумотларга кўра, у Самарқанд туманидаги фермер хўжалигида ўтказилган ўрганиш жараёнида 50 сотих ер майдонидан фойдаланаётган фуқаро ернинг унумдорлигига зарар етказганига қарамай, унга нисбатан чора кўрмаслик эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган. У шундан 500 долларни олган, қолган 2500 долларни эса Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари ўтказган тезкор тадбир пайтида қабул қилиб олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди

Япониянинг Осака шаҳрида ўтган «EXPO 2025 Osaka, Kansai» халқаро кўргазмаси якунларига бағишланган маросимда Ўзбекистон павильони нуфузли «BIE» мукофотининг олтин медали билан тақдирланди.

https://effect.uz/6646

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сергелида 4-синф қиз 5 нафар синфдош ўғил болалар томонидан калтакланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида joyлашган 300-умумтаълим мактабида 4-синф ўқувчи қизнинг 5 нафар синфдош ўғил болалар томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бош бошқармаси расмий баёнот берди.

Маълумотга кўра, мазкур воқеа Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан назоратга олинган бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, ҳолат жорий йилнинг 20 сентябрь куни содир бўлган. Мактабнинг 4-синф ўқувчиси И.А. ва унинг синфдош ўғил болалари ўртасида дарсдан сўнг даҳанаки низо ортидан жанжал келиб чиққан. Мактаб маъмурияти бу ҳақда ҳудуд профилактика инспектори ҳамда мактабга бириктирилган инспектор-психологларга дарҳол хабар берган.

Текширув натижасига кўра, И.А. ва Е.Ж. исмли ўқувчиларнинг ота-оналари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси асосида маъмурий жавобгарликка тортилади.

Шунингдек, бу каби ҳолатларнинг такрорланишининг олдини олиш мақсадида ота-оналар билан йиғилиш ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган. Мактаб директори ва масъул ходимларга нисбатан интизомий чора қўлланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9😢6
Қашқадарёда икки аёлни пичоқлаб ўлдирган собиқ ҳарбий қўлга олинди

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида икки аёл пичоқлаб ўлдирилгани билан боғлиқ жиноят иши бўйича нафақадаги ҳарбий хизматчи қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, қотиллик 2025 йил 12 октябрь куни содир бўлган. Терговга кўра, гумонланувчи — оиланинг куёви бўлиб, илгари ҳарбий хизматда бўлган, ҳозирда эса мактабда ўқитувчи сифатида ишлаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ички ишлар органлари томонидан қўлга олинган.

Қотиллик қурбони бўлган аёлларнинг шахси ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғломлик манбаи — узум уруғи мойи!

“InnoWeek–2025” халқаро инновация ҳафталигида Фарғона давлат университети олимлари узум уруғи мойи асосида яратилган табиий ва инновацион препаратни тақдим этдилар.

Ушбу маҳсулот:
— терини озиқлантиради ва намлайди;
— чандиқсиз тикланишни таъминлайди;
— ошқозон ҳамда жигар фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

Omega-6 ва Omega-9 моддалари билан бойитилган бу препарат нафақат гўзаллик, балки соғлом ҳаёт учун ҳам бебаҳо манба саналади.

Фарғона давлат университети илмий жамоаси ишлаб чиққан ушбу маҳсулот яқин вақтларда Ўзбекистон бренди сифатида халқаро бозорда ўз ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Ўзбекистонда 7,5 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти шубҳали операцияларда фош бўлди

Давлат солиқ қўмитаси маълумот беришича, мамлакат бўйлаб 7,5 мингдан зиёд тадбиркорлик субъекти шубҳали операцияларни амалга оширгани аниқланган.

Қўмита тадбиркорларга ўз бизнес ҳамкорларини танлашда эҳтиёткор бўлишни тавсия қилган.

«Бизнес ҳамкорларнинг ишончлилигини норасмий иқтисодий фаолият юритиб, шубҳали операцияларни амалга оширган 7 522 та субъектлар рўйхати келтирилган Солиқ қўмитаси сайти орқали текшириш мумкин. Ушбу рўйхат мунтазам равишда янгиланиб борилади», — дейилган қўмита баёнотида.

Маълумотга кўра, жорий йилнинг ўзида 902 та тадбиркорлик субъекти фаолиятида шубҳали ҳолатлар ва нақдлаштириш амалиётлари аниқланган.

Қўмита контрагентларнинг ишончлилигини баҳолашда молиявий ҳисоботларни сўраш ва таҳлил қилиш, Солиқ қўмитаси расмий сайтида реестр орқали текшириш ҳамда иш фаолияти амалга оширилаётган манзил, офис ва омборларнинг мавжудлигини тасдиқлаш муҳимлигини таъкидлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Президент Рустам Аҳмедовнинг хизматларини юксак баҳолаб, таъзия билдирди

12 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг биринчи мудофаа вазири, истеъфодаги генерал-полковник Рустам Ўрмонович Аҳмедов 82 ёшида вафот этди.

Давлатимиз раҳбари ва ҳукумат аъзолари мазкур жадал хабар муносабати билан ҳамдардлик билдириб, марҳумнинг мамлакат мудофаа тизимини яратишдаги беқиёс хизматларини юксак баҳолади.

Рустам Аҳмедов 1943 йил 10 ноябрда Фарғона вилоятининг Бағдод туманида туғилган. У бутун умри давомида ҳарбий соҳада фаолият кўрсатиб, танк полкида взвод командири, танк дивизияси сиёсий бўлими ёрдамчиси, батальон командирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари ҳамда Тошкент олий танк қўмондонлик билим юртида хизмат қилган.

Мустақилликдан сўнг Рустам Аҳмедов мамлакатнинг илк мудофаа вазири сифатида миллий армияни шакллантириш, давлат мудофаа тизимини мустаҳкамлаш ва ҳарбий кадрлар тайёрлашда муҳим рол ўйнади. Шунингдек, у маълум муддат Миллий гвардия қўмондони вазифасини бажарувчи сифатида ҳам ишлаган.

Президент таъзиясида Аҳмедовнинг миллий армияни яратиш ва Қуролли Кучларни модернизация қилиш йўлидаги хизматлари алоҳида эътироф этилди.

«Фахрий генерал улуғ ёшда бўлишига қарамасдан, Янги Ўзбекистонда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этди. Қайси лавозимда хизмат қилмасин, ҳарбий қасамёдига содиқ қолиб, ватанпарварлик ва фидойилик намунасини кўрсатди»,

— дейилади ҳамдардлик баёнотида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5 нафар бола ўқувчи қизни калтаклади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чиқиндилар назорати энди янгича тизимда

Effect.uz жамоаси айни дамда Чиқиндиларни бошқариш агентлигининг Ситуацион марказида бўлиб турибди.

Марказдаги махсус монитор орқали Республика ҳудудида белгиланмаган жойларга чиқиндилар ташланиши GPS орқали кузатиб борилмоқда.

Тадбирда экология вазири Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этди. У прокуратура тизими ходимларига агентлик томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда такомиллаштирилаётган янги назорат тизими ҳақида тақдимот қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂4👎1
🌿 Ёшларнинг “яшил” ташаббусларига ҳар йили 10 млрд сўм ажратилади

Ҳукумат қарорига мувофиқ, Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида “Яшил ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ташкил этилди.

Ушбу жамғарма томонидан ҳар йили 10 миллиард сўмгача маблағ ажратилиб, қуйидаги йўналишлардаги экологик ташаббуслар молиялаштирилади:

🔹 Экологик маданиятни ошириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш лойиҳалари;
🔹 Чиқиндиларни қайта ишлаш, яшил энергия ва тоза технологияларни жорий этиш;
🔹 Дарахт экиш, ўрмонларни тиклаш ҳамда эко-туризмни ривожлантириш;
🔹 Иқлим ўзгаришига қарши йўналтирилган ёшлар ташаббуслари;
🔹 Эко мавзудаги медиа, видео ва мобил иловалар яратиш;
🔹 Энергия тежамкорлиги бўйича акция ва танловларни ўтказиш.

Ташаббуснинг мақсади — ёшлар орасида экологик онгни ошириш ва барқарор ривожланиш ғояларини қўллаб-қувватлашдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қабрларни олдиндан буюртма қилиш мумкинми?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда ноқонуний газ “бункери” фош этилди

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Эшонқудуқ қишлоғида 150 та маиший газбаллони (109 тўла, 41 бўш) ноқонуний сақланаётгани аниқланди. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган текширувда газ тарқатиш учун ажратилган 112 та баллон белгиланган манзилга етказилмагани маълум бўлди.

Ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, материаллар тегишли идораларга юборилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Эркинжон Турдимовнинг укаси янги лавозимга тайинланди

Шавкатжон Оқбўтаевич Турдимов Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у шу департаментда бошқарма бошлиғининг ўринбосари сифатида фаолият юритган. 1980 йилда Самарқандда туғилган, олий маълумотли, 2006 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13👎4🤔1