EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Сирдарёда 400 га яқин хусусий боғчада санитария талаблари бузилгани аниқланди

Сирдарё вилоятида ўтказилган кенг қамровли санитария текширувлари натижасида 398 та хусусий ва оилавий боғчада турли қоидабузарликлар аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 60 та боғчада ошхона таъмирталаб ҳолатда экани, айримларида сув таъминотида узилишлар мавжудлиги, қўл ювиш жойлари етарлича жиҳозланмагани аниқланган. Шунингдек, ходимларнинг тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтмагани, ётоқ жиҳозлари ва хоналар эскиргани ҳам маълум бўлган.

Текширувлар натижасида қатор боғчаларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди, масъул шахсларга нисбатан жами 333 миллион сўмдан ортиқ жарима қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢3
Сурхондарёлик деҳқонлар республикада биринчи бўлиб пахта режасини бажарди

Сурхондарё вилояти миришкор деҳқон ва фермерлари республика бўйича биринчи бўлиб пахта терими режасини бажардилар. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилда ҳудудда 275 минг 600 тоннадан ортиқ “оқ олтин” етиштирилди. Об–ҳаво шароити ноқулай келгани ва сув танқислиги кузатилганига қарамасдан, сурхонлик деҳқонлар сабот ва тажриба билан меҳнат қилиб, мўл ҳосилга эришган.

Ҳосилни ўз вақтида ва сифатли йиғиб олиш мақсадида вилоятда 1 минг 277 та терим отряди тузилган. Пахтани қабул шохобчаларига етказиб бериш учун 2 минг 10 та трактор ва 2 минг 965 та тиркама жалб этилган.

Бу йилдан бошлаб хорижий тажриба асосида юқори ҳосилдор навлар етиштирилиб, айрим майдонларда гектарига 80 центнергача ҳосил олинган. Шунингдек, Хитойдан келтирилган 60 та замонавий пахта териш машиналари ҳосилни қисқа вақтда ва сифатли йиғиб олишда катта ёрдам берган.

Миришкорларнинг фидойи меҳнати ҳамда кластер ва фермер хўжаликларининг самарали фаолияти туфайли Сурхондарё вилояти пахтачиликда яна бир бор республикада етакчи бўлди. Ҳозирда ҳудудларда қолган ҳосилни йиғиб-териб олиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂1👎1🤔1
Шаҳноза Мирзиёева севимли мушуги йўқолгани ҳақида ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қилди

Президентнинг қизи Шаҳноза Мирзиёева 11 октябрь куни Instagram тармоғида севимли мушуги йўқолгани ҳақида мурожаат билан чиқди.

Унинг маълум қилишича, мушук оила учун жуда қадрли бўлиб, болалар билан бирга ўсган ва айниқса кичик қизлари Рания учун азиз жонзот ҳисобланади.

“У бизнинг оиламиз аъзоси, болаларимиз билан бирга ўсган ва улар учун, айниқса, кичик қизимиз Рания учун жуда қадрли”,

— деб ёзди Шаҳноза Мирзиёева.

У, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Қорасув-1 маҳалласи, Луначарский ҳудудидаги фуқароларга мурожаат қилиб, мушук ҳақида маълумоти борларга ёрдам сўради:

“Илтимос, агар шунга ўхшаш мушукни кўрган бўлсангиз ёки маълумот тарқатишда ёрдам бера олсангиз, албатта, хабар беринг. Ҳар қандай ёрдам биз учун жуда муҳим”,

— деди у.

Маълумот бериш учун алоқа рақами ҳам кўрсатилган: +998 88 102 77 70.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎2🔥1😢1
Йирик солиқ тўловчилар инспекцияси ходимлари маоши ҳақидаги маълумотлар муҳокамага сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси раҳбарияти ва ходимларининг ойлик маоши деб айтилаётган маълумотлар тарқалди.

Тарқалган маълумотларда қайд этилишича, инспекцияда 160 га яқин ходим фаолият юритади, шулардан 50 нафарга яқини доимий равишда жуда катта миқдорда маош олиб келаётгани айтилган.

Ҳозирча инспекция мазкур маълумотларга изоҳ бермаган.

Маълумот учун, мазкур инспекцияда айланмаси 100 миллиард сўмдан ошган корхоналар рўйхатдан ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бектемир туманидаги очиқ майдонда ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Маълумотларга кўра, 2025 йил 12 октябрь куни соат 19:40 да Бектемир туманидаги Тошкент ҳалқа айланма йўли кўчасида очиқ майдонда қуруқ ўт ёнгани ҳақида бошқармага хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 19:51 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 20:14 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланиш ҳолати қайд этилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИББ ёзди-ёздининг олдини оляптими?

12 октябрь куни Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди.

Қабул жараёнида фуқаролар томонидан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Муаммоларнинг айримлари жойида ҳал этилди, бошқа масалалар эса масъул идоралар ва мутасаддиларга юборилди.

🎬Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4👍3🤷‍♂1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Шаҳноза Мирзиёева севимли мушуги йўқолгани ҳақида ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қилди Президентнинг қизи Шаҳноза Мирзиёева 11 октябрь куни Instagram тармоғида севимли мушуги йўқолгани ҳақида мурожаат билан чиқди. Унинг маълум қилишича, мушук оила учун…
“Атрофимизда шунчалик яхшилик, меҳр ва инсонийлик борлигини ҳис қилдим!” — Шаҳноза Мирзиёеванинг мушуги топилди

11 октябр куни йўқолган Шаҳноза Мирзиёеванинг севимли мушуги топилди. Унинг сўзларига кўра, бу мўъжиза халқнинг бефарқ эмаслиги ва ёрдамсеварлиги туфайли амалга ошган.

“Мушугимиз топилди. У энди уйда. Ва мен ниҳоят хотиржам бўлдим. Кеча, 11 октябрдан бери бутун кун ва тун давомида изладик, умид қилдик, хавотир олдик ва деярли ишончни йўқотдик. Лекин одамлар туфайли мўъжиза рўй берди,” — деди Шаҳноза Мирзиёева.
У, шунингдек, барча фуқароларга самимий миннатдорлик изҳор қилди:

“Эълонни тарқатиб, илиқ сўзлар билан қўллаб-қувватладингиз, ижтимоий тармоқларда бўлишдингиз, қўнғироқ қилдингиз ва ёрдам қўлини чўздиз. Ҳар бир хабар, ҳар бир репост аҳамиятсиз қолмади".
Шаҳноза Мирзиёева сўзларига кўра, бу воқеа одамлар ўртасидаги меҳр ва инсонийликни яна бир бор намоён этди:

“Сизнинг меҳр ва ғамхўрлигингиз туфайли севимли мушугимиз яна уйимизда. Атрофимизда қанчадан-қанча меҳрибон ва самимий инсонлар борлигини ҳис этдим. Ҳаммангизга катта раҳмат. Кичик дўстларингизни асранг — биз уларни қўлга ўргатганмиз ва улар учун жавобгармиз".


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍2😢2
Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири Рустам Аҳмедов вафот этди

Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири, генерал-полковник Рустам Аҳмедов 82 ёшида вафот этди.

Рустам Аҳмедов 1943 йил Фарғона вилоятининг Боғдод туманида таваллуд топган. У 1991–1992 йилларда бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Мудофаа ишлари бўйича вазири ва Миллий гвардия қўмондони сифатида фаолият юритган.

1992–1997 йилларда эса мамлакат Мудофаа вазири лавозимида ишлаган.

Генерал-полковник Рустам Аҳмедов 1995 йилда II даражали “Шон-шараф” ордени ва 2018 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган, деб хабар берди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги.

Effect.uz таҳририяти марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Одамлар ҳаёти хавфдами? Боғдодда ҳаммаёқ тинч эмас, сукунат…

Ҳа, Боғдодда ҳамма ёқ тинч дейишади, лекин — Фарғона вилоятининг Боғдод туманида бу сўз сўнгги кунларда бошқача эшитиляпти. Бу ердаги “тинчлик” ортида кўплаб оғриқли муаммолар ёпиқ қолган: хусусан, автовокзалнинг хароба аҳволи, унинг атрофидаги қонунсизликлар, тартибсизликлар ва энг ёмони — бу ҳолатларга кўз юмиш анъанага айлангани одамни изтиробга солади.

Автовокзал — одамларнинг узоғини яқин қилувчи маскан бўлиши керак. Лекин бу ерда чиройли манзара ўрнига — тартибсиз баннерлар, ноқонуний савдо, солиқдан қочиш ва коррупция ҳукм суради. Ҳатто уят бўлса ҳам айтиш керакки, бу ерда ҳожатхона топиш қийин. Бу ҳолатда “тартиб” сўзи кулгили жаранглайди.

Вокзалга яқин жойдаги қора бозор эса очиқдан-очиқ фаолият юритяпти — чет элдан келган турист айнан шу ердаги доллар бозорида алданиши мумкин. Қонун бор, аммо ишламайди; идоралар бор, аммо кўрса ҳам кўрмасликка олади.

Ҳа, афсуски, Боғдодда ҳамма ёқ тинч эмас. Буни Effect.uz’га мурожаат қилган тадбиркор айтмагунча, гўёки ҳеч ким кўрмаган, эшитмаган.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
70 йил кутилган орзу ниҳоят рўёбга чиқди

Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги бир маҳалланинг 70 йил давомида кутилган орзуси ниҳоят амалга ошди. Бу орзунинг рўёбга чиқиши маҳалла аҳолиси учун ҳақиқий байрамга айланди — энди бу ерда ҳар куни шодлик ва қувонч ҳукм суради.

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати тайёрлаган навбатдаги видеолавҳа айнан шу эзгу тилакнинг рўёбга чиқиш тарихи ва одамлар юзидаги самимий табассумлар ҳақида ҳикоя қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎3😢2🔥1
Равшан Эрматов ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов 2025–2029 йиллар учун ФИФАнинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси раис ўринбосари этиб тайинланди.

Мазкур қўмита футболни замонавий технологиялар ёрдамида ривожлантиришга қаратилган энг муҳим тузилмалардан бири ҳисобланади. У ВАР, голни аниқлаш тизими, яримавтоматик офсайд технологияси, рақамли мониторинг ва сунъий интеллект каби инновацион ечимларни яратиш, синовдан ўтказиш ҳамда амалиётга жорий этиш билан шуғулланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12👎4
💲 Давр Банкдаги валюта айирбошлаш курслари

Кўпроқ маълумотни Давр Банкнинг веб-сайти орқали олишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2024 йилда энг кўп даромад олган хусусий университетлар номи маълум бўлди

2024 йилда нодавлат олий таълим муассасалари орасида Тошкент кимё халқаро университети (TIU) энг юқори молиявий натижага эришди. Маълумотларга кўра, университетнинг жами даромади 1,5 трлн сўмдан ошган, соф фойдаси эса 1,4 трлн сўмдан зиёд бўлган.

Шу билан бирга, Central Asian University (собиқ Akfa University) 2024 йилда 103,4 млрд сўм даромад қилган бўлса-да, йилни -29 млрд сўм зарар билан якунлаган.

Мутахассислар таъкидлашича, бу рақамлар университетларнинг тўлиқ молиявий кўрсаткичларини ифода этмайди, чунки фойданинг маълум қисми таълим инфратузилмасини яхшилаш ва бизнесга қайта инвестиция қилишга йўналтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
UzAuto Motors Cobalt’нинг икки янги версиясини тақдим этди

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt’нинг мавжуд комплектацияларига қўшимча равишда икки янги моделни — Cobalt Style MCM ва Cobalt Midnight MCM версияларини тақдим этди.

Янгиланган версиялар дизайн ва жиҳозланиш бўйича фарқланади ҳамда мижозларга янада замонавий ва қулай вариантларни таклиф қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8🤷‍♂1🔥1😢1
Европада янги кириш-чиқиш тизими ишга тушди: Шенген чегараларида биометрик назорат жорий этилди

12 октябрдан бошлаб Европанинг Шенген зонасида янги EES (Entry/Exit System) электрон тизими ишга туширилди. Унга кўра, эндиликда Шенген ҳудудига кирувчи барча учинчи давлат фуқаролари, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам, чегарада юз сурати ва бармоқ изларини тақдим этиши шарт бўлади.

EES тизими ҳар бир фуқаро ҳақидаги маълумотни рақамли базага ёзиб боради ва кейинги сафарларда чегарадан ўтиш жараёнини автоматик равишда текширади. Бу орқали Европа Иттифоқи чегара хизмати саёҳатчиларнинг мамлакатда неча кун бўлганини аниқ ҳисоблаб бориш имконига эга бўлади.

Янги тизим аэропортлар, портлар, темир йўл вокзаллари ва автомобил чегара постларида ишлайди. У визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар фуқаролари учун ҳам татбиқ этилади. Бироқ Шенген ҳудудида истиқомат рухсатномаси ёки узоқ муддатли визага эга шахслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади.

Ҳозирча тизим Чехия, Эстония ва Люксембургда тўлиқ ишга тушган. Германияда эса у аввал Дюссельдорф аэропортида, кейин Франкфурт ва Мюнхенда жорий этилиши режалаштирилган. Европа Комиссияси маълумотича, яқин йилларда 29 давлатнинг ташқи чегараларида EES тўлиқ фаолият юритади.

Янги тизим орқали фуқароларнинг исми, паспорт маълумотлари, кириш вақти ва жойи, шунингдек биометрик маълумотлари қайд этилади. Бу чора ноқонуний миграция ва ҳужжат сохталаштириш ҳолатларининг олдини олиш, шу билан бирга Европа аҳолиси ҳамда саёҳатчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилган.

Европа Иттифоқи маълум қилишича, 2026 йил 10 апрелгача паспортларга муҳр босиш амалиёти тўлиқ бекор қилинади ва чегара назорати бутунлай автоматлаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Самарқандда Агроинспекция ходими пора олган вақтида ушланди

Самарқанд вилоятида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг етакчи мутахассиси пора олганликда гумонланиб қамоққа олинди.

Маълумотларга кўра, у Самарқанд туманидаги фермер хўжалигида ўтказилган ўрганиш жараёнида 50 сотих ер майдонидан фойдаланаётган фуқаро ернинг унумдорлигига зарар етказганига қарамай, унга нисбатан чора кўрмаслик эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган. У шундан 500 долларни олган, қолган 2500 долларни эса Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари ўтказган тезкор тадбир пайтида қабул қилиб олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1