EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Боғчага қабул тартиби ўзгаргани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда болаларни боғчага 2 ёшдан қабул қилиш ёки энди фақат 6 ёшгача боғчага бориши ҳақидаги асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазири матбуот котиби Дилфуза Собирова расмий аудиобаёнот берди.

Таъкидланишича, мазкур хабарлар ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга эмас. Аҳолига фақат расмий манбалар орқали эълон қилинаётган маълумотларга ишониш тавсия этилган.

Батафсил маълумот вазирликнинг аудиобаёнотида келтирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Қалблар дардига дармон" биринчи замонавий санъат биенналеси

5 сентябридан 20 ноябрига қадар Бухоро шаҳрида давом этадиган тадбирда 40 та мамлакатдан 70 га яқин рассом, ҳунармандлар, дизайнер ва ошпазлар иштирок этмоқда.

Бухоро биенналеси учун 3,5 гектар майдон тайёрланган. 14 та тарихий объект реставрация қилинди. 70 та арт-объект ва инсталляция яратилди. Бу манзил креатив кластерга айланди.

Асарлар турли кўргазма майдонларини бирлаштириб, ташриф буюрувчилар ва шаҳарнинг ушбу қисмида яшовчи ва ижод қилувчи бухороликлар ўртасида алоқа ўрнатади.

Биеннале замонавий санъат, гастрономия, мусиқа, кино ва анъанавий ҳунармандчиликни бирлаштирган ҳолда минтақа маданий ривожланишининг янги босқичи рамзига айланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Божхона декларациясини мобил илова орқали тўлдириш имкони яратилди

Давлат Божхона қўмитаси “Йўловчи-декларацияси” номли янги мобил иловани ишга туширди. Энди фуқаролар декларацияни онлайн ва соддалаштирилган тартибда тўлдириш имкониятига эга бўлади.

Илова орқали паспорт маълумотлари автоматик тарзда тўлдирилади, IMEI-код сканерланади ҳамда чегара пунктларидаги бепул Wi-Fi орқали фойдаланиш мумкин.

Айни пайтда хизмат “Тошкент” халқаро аэропортида синов тариқасида ишламоқда. 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб эса мазкур тизим барча чегара пунктларида жорий этилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Акбар Жўраев — оғир атлетика спорт тури бўйича учинчи маротаба чемпионлик муборак

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё: Миришкорга Мўғулистондан қарийб 1,6 миллиард сўмлик 652 бош «Баят» зотли қўйлар олиб келинди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарздор шахсни машинаси ачинарли аҳволда топилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Ядро тиббиёти маркази қурилиши бошланди

Ўзбекистонда атомдан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича йирик лойиҳа — Ядро тиббиёти маркази қурилиши бошланди.

Марказ Мирзо Улуғбек туманида барпо этилади ва саратоннинг мураккаб шаклларини протон терапияси орқали даволашни кўзда тутади.

12 минг квадрат метр майдонда қурилаётган мажмуа ишга тушгач, йилига 8 минг беморда касаллик илк босқичда аниқланади, 100 дан зиёд иш ўрни яратилади.

Лойиҳа миллий тиббиётни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
InnoWeek-2025’да асабни тинчлантирувчи спрей намойиш этилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Innoweek 2025ʼда ёш техниклар ҳаракатланадиган ногиронлар аравачасини намойиш этишди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фермерлар учун янгилик...

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3
Жиззахда АЭС қурилиши бошланди

Вилоят ҳокимлигининг маълумот беришича, Марказий Осиё – Россия саммити доирасида, Фориш туманида кам қувватли атом электр станцияси реакторининг биноси учун котлован қазиш ишларига старт берилган. Биринчи бетонни қуйиш 2026 йил март ойига режа қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10👍2🤔1😢1
⚡️Картошкага қўшиб адолат ҳам сотилаётгандек: Дўстликдаги эски бозорнинг мавҳум тақдири…

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида бир неча ойдирки, “деҳқон бозори” атрофидаги можаро тинмай келяпти.

Бозорнинг бузилиши, тадбиркорларга босимлар, тушунарсиз суд жараёнлари ва солиқ текширувлари — буларнинг барчаси маҳаллий аҳоли орасида катта шов-шувга сабаб бўлди.

Effect.uz бир неча бор бу масала бўйича жойига бориб, видео репортажлар тайёрлади. Ачинарлиси — муҳокама бор, баҳс бор, аммо ечим йўқ. Бозор бузиляпти, одамлар ишсиз қолмоқда, тадбиркорлар розилигисиз судланмоқда, аммо ҳокимият расмийлари чуқур сукутни афзал кўрмоқда.

Туман ҳокими Шавкат Дарвишев жазоланди. Савол: бу жазо бозор можароси учун берилдими? Йўқ. Ҳамма билади — бу “жазо”нинг сабаби бошқа.

Асосий иллат шундаки, бугунги кунда можарони ҳал этиш ўрнига, муаммони кўтарганлар билан курашилаётгани кузатилмоқда.

Ҳокимлар, масъуллар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари буни яхши билишса-да, тадбиркорларнинг нолаларини эшитиш ўрнига бюрократик жараёнлар ва сукут пардаси ортига яширинаётгандек.

Натижада Дўстлик бозорида картошка билан бирга адолат ҳам сотилаётгандек тасаввур уйғонмоқда.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Deadpool” телеграм наркодўкони тарқатувчилари қўлга олинди

Божхона органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда ўтказган кўп босқичли тезкор тадбирлар натижасида Марказий Осиёдаги энг йирик телеграм наркодўконлардан бири — “Deadpool”нинг йирик тарқатувчилари қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, мазкур наркодўкон 2017 йилдан буён фаолият юритиб келган бўлиб, унинг 4 минг нафар фаол обуначиси бўлган. Ҳозирда айбдор шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ҳудудларининг бош режалари жамоатчилик учун онлайн очиқ қилинди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан яратилган махсус платформа орқали эндиликда фуқаролар ўзлари истиқомат қилаётган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ҳудуднинг келгуси 20–25 йиллик ривожланиш режаси билан онлайн тарзда танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Мазкур янгилик доирасида мамлакатимиздаги шаҳар ва қишлоқлар, шунингдек, барча ҳудудларнинг бош режалари рақамлаштирилиб, очиқ тарзда жамоатчиликка тақдим этилмоқда.

Фойдаланувчилар мазкур маълумотлар билан танишиш учун dshk.shaffofqurilish.uz сайтига киришлари кифоя.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистон ва Покистон чегарасида кескин тўқнашувлар авж олди

Афғонистон ва Покистон чегара ҳудудларида қўшинлар ўртасида жанговар тўқнашувлар бошланди. Афғонистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакат қуролли кучлари Покистон ҳудудига еттита чегара пункти орқали ҳужум амалга оширган.

Шундан сўнг Покистон армияси Афғонистоннинг Данди Патан чегарасида жойлашган “Толибон” позицияларига бошқариладиган ракеталарни учиргани хабар қилинмоқда.

“Толибон” ҳукумати воқеага муносабат билдириб, Афғонистон Ислом амирлиги миллий армияси чегара ортидаги ҳарбий объектларга зарба берганини тасдиқлади. Уларга кўра, мазкур объектлар тинч аҳолига ҳужум уюштириш ҳамда мамлакат ҳудудий яхлитлигига таҳдид солиш учун ишлатилган.

Покистон расмийлари ҳозирча расмий баёнот бермаган, бироқ маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, чегара ҳудудларида жанговар тайёргарлик кучайтирилган.

“Толибон” вакиллари операция Покистон томонидан чегарадаги тажовузлар тўлиқ тўхтатилмагунча давом этишини маълум қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Табиат қудрати ва инсон меҳнати уйғунлашган лойиҳа — Қуйи Чотқол ГЭС

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қуйи Чотқол ГЭС қурилиш объектига ташриф буюрди. Улар жойида қурилиш-монтаж жараёнларини, ишлаш сифати ва бажарилаётган режавий кўрсаткичларни кўздан кечирди.

👷 Ишчи гуруҳ мутахассислари билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, кейинги босқичлар учун аниқ вазифалар белгиланди. Қурилиш майдонида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу нафақат иншоотнинг чиройини оширади, балки атроф-муҳитни асрашга хизмат қилади.

⚙️ Қуйи Чотқол ГEС — табиат қудрати ва инсон меҳнати уйғунлашган, мамлакатимизда «яшил энергия» ишлаб чиқаришни оширадиган янги марказ ҳисобланади.

🔹 Қуввати: 90 МВт
🔹 Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми: 300 млн кВт·соат
🔹 Таъминланадиган хонадонлар сони: 125 мингдан ортиқ

🌿 Лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия улуши кенгаяди, электр таъминоти барқарорлиги мустаҳкамланади ва минглаб оилалар учун фаровон ҳаётга замин яратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Скидка қайтариш мумкин эмас – Фермерлар кенгаши раиси Актам Хаитов Қашқадарёда фермерларни қийнаётган масалаларни ўрганишга киришди

Актам Хаитов Қарши туманида қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда юқори ҳосилдорликка эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан бирга ҳудуддаги фермерларни қийнаб келаётган масалаларни ўрганиб, пахта хом-ашёсини қабул қилиш жараёнида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича муҳим тавсиялар берди.

“Фермер ўз ҳуқуқини билса ва уни ҳимоя қила олса, ҳосил топшириш жараёни адолатли кечади. Пахта қабул қилишдаги шаффоф тизим — нафақат фермернинг, балки бутун тармоқнинг ишончи ва самарадорлигини оширади,” — деди Актам Хаитов.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1👍4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тоза сув – соғлом ҳаёт манбаи!

InnoWeek–2025ʼда хоразмлик тадбиркорлар сувни тозалаб, ичимлилик сифатини оширувчи инновацион ускунани тақдим этди.

Ускуна масофадан бошқарилади ва табиий тоза сув билан таъминлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аризасини олиб, қонуний кўриб чиқамиз – Тошкентда шаҳар ИИББ бошлиғи Равшан Султонхўжаевнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳрида «Нексия-3» пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган икки болани уриб юборди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎1