EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
67.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Европа Иттифоқи чегараларида Ягона кириш-чиқиш тизими жорий этилади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 2025 йил 12 октябрдан бошлаб Европа Иттифоқи ташқи чегараларида Ягона кириш-чиқиш тизими босқичма-босқич жорий этилишини маълум қилди.

Янги рақамли тизим орқали паспортларга муҳр босиш амалиёти бекор қилинади. Энди учинчи давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг Европа Иттифоқига кириш ва чиқиш маълумотлари электрон тарзда қайд этиб борилади.

Ташқи ишлар вазирлиги ЕИ мамлакатларига саёҳат қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларидан янги тартиб қоидалар билан олдиндан танишиб чиқишни сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Газсиз хонадон, лекин тўлов бор — бундан ким манфаатдор?

Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Қўролос қишлоғидаги Норбоевлар оиласи сўнгги ойларда ғалати ҳолат билан юзма-юз келди: хонадонларига ҳали табиий газ уланмаган бўлса-да, банк карталаридан автоматик равишда газ учун тўлов ечиб олинаётгани маълум бўлди.

Бу ҳолат нафақат уларни, балки қишлоқдаги бошқа фуқароларни ҳам изтиробга солмоқда — агар газ йўқ бўлса, у ҳолда нега пул ундириляпти?

Молиявий амалиётлар фуқаронинг хабардорлиги ва розилигисиз амалга оширилган бўлса, бу ҳолат ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Агар хонадон газ тармоғига уланмаган бўлса, ҳар қандай автоматик ечим асоссиз бойиш ёки давлат хизматидан нотўғри фойдаланишга киради.

EFFECT.uz таҳририяти ушбу ҳолат юзасидан газ таъминоти идорасининг расмий изоҳини олишга ҳаракат қилмоқда ва натижалар ҳақида қўшимча хабар беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда пора билан қўлга олинган мансабдор

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
2141 нафар давлат хизматчиси ишдан бўшатилади: сунъий интеллект улар ўрнини эгаллайди

Ўзбекистонда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар доирасида жорий йил октябрь ойи охиригача 2141 нафар давлат хизматчисини ишдан бўшатиш режалаштирилган. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги Украинадаги “Корреспондент” ва “ТСН” нашрларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, энг кўп лавозимлар Давлат солиқ қўмитаси, Сув хўжалиги, Қишлоқ хўжалиги ва Адлия вазирликларида қисқартирилади. Шунингдек, ислоҳотлар бошқа давлат идораларига ҳам таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Қарор доирасида сунъий интеллект тизимлари айрим вазифаларни инсон меҳнатининг ўрнига бажариши режалаштирилган. Бу орқали давлат бошқаруви органларида рақамли технологиялар ва бозор механизмларини кенг жорий этиш, маъмурий харажатларни камайтириш ҳамда самарадорликни ошириш мақсад қилинган.

Ҳужжатда қайд этилишича, ишдан бўшатилган хизматчиларни янги иш билан таъминлаш масаласида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясига кўмаклашиш вазифаси юклатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔2😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Еврoкомиссия вице-президенти Кая Каллас билан учрашув ўтказди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥10👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Боғчага қабул тартиби ўзгаргани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда болаларни боғчага 2 ёшдан қабул қилиш ёки энди фақат 6 ёшгача боғчага бориши ҳақидаги асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазири матбуот котиби Дилфуза Собирова расмий аудиобаёнот берди.

Таъкидланишича, мазкур хабарлар ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга эмас. Аҳолига фақат расмий манбалар орқали эълон қилинаётган маълумотларга ишониш тавсия этилган.

Батафсил маълумот вазирликнинг аудиобаёнотида келтирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Қалблар дардига дармон" биринчи замонавий санъат биенналеси

5 сентябридан 20 ноябрига қадар Бухоро шаҳрида давом этадиган тадбирда 40 та мамлакатдан 70 га яқин рассом, ҳунармандлар, дизайнер ва ошпазлар иштирок этмоқда.

Бухоро биенналеси учун 3,5 гектар майдон тайёрланган. 14 та тарихий объект реставрация қилинди. 70 та арт-объект ва инсталляция яратилди. Бу манзил креатив кластерга айланди.

Асарлар турли кўргазма майдонларини бирлаштириб, ташриф буюрувчилар ва шаҳарнинг ушбу қисмида яшовчи ва ижод қилувчи бухороликлар ўртасида алоқа ўрнатади.

Биеннале замонавий санъат, гастрономия, мусиқа, кино ва анъанавий ҳунармандчиликни бирлаштирган ҳолда минтақа маданий ривожланишининг янги босқичи рамзига айланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Божхона декларациясини мобил илова орқали тўлдириш имкони яратилди

Давлат Божхона қўмитаси “Йўловчи-декларацияси” номли янги мобил иловани ишга туширди. Энди фуқаролар декларацияни онлайн ва соддалаштирилган тартибда тўлдириш имкониятига эга бўлади.

Илова орқали паспорт маълумотлари автоматик тарзда тўлдирилади, IMEI-код сканерланади ҳамда чегара пунктларидаги бепул Wi-Fi орқали фойдаланиш мумкин.

Айни пайтда хизмат “Тошкент” халқаро аэропортида синов тариқасида ишламоқда. 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб эса мазкур тизим барча чегара пунктларида жорий этилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Акбар Жўраев — оғир атлетика спорт тури бўйича учинчи маротаба чемпионлик муборак

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё: Миришкорга Мўғулистондан қарийб 1,6 миллиард сўмлик 652 бош «Баят» зотли қўйлар олиб келинди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарздор шахсни машинаси ачинарли аҳволда топилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Ядро тиббиёти маркази қурилиши бошланди

Ўзбекистонда атомдан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича йирик лойиҳа — Ядро тиббиёти маркази қурилиши бошланди.

Марказ Мирзо Улуғбек туманида барпо этилади ва саратоннинг мураккаб шаклларини протон терапияси орқали даволашни кўзда тутади.

12 минг квадрат метр майдонда қурилаётган мажмуа ишга тушгач, йилига 8 минг беморда касаллик илк босқичда аниқланади, 100 дан зиёд иш ўрни яратилади.

Лойиҳа миллий тиббиётни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
InnoWeek-2025’да асабни тинчлантирувчи спрей намойиш этилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Innoweek 2025ʼда ёш техниклар ҳаракатланадиган ногиронлар аравачасини намойиш этишди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фермерлар учун янгилик...

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3
Жиззахда АЭС қурилиши бошланди

Вилоят ҳокимлигининг маълумот беришича, Марказий Осиё – Россия саммити доирасида, Фориш туманида кам қувватли атом электр станцияси реакторининг биноси учун котлован қазиш ишларига старт берилган. Биринчи бетонни қуйиш 2026 йил март ойига режа қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10👍2🤔1😢1
⚡️Картошкага қўшиб адолат ҳам сотилаётгандек: Дўстликдаги эски бозорнинг мавҳум тақдири…

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида бир неча ойдирки, “деҳқон бозори” атрофидаги можаро тинмай келяпти.

Бозорнинг бузилиши, тадбиркорларга босимлар, тушунарсиз суд жараёнлари ва солиқ текширувлари — буларнинг барчаси маҳаллий аҳоли орасида катта шов-шувга сабаб бўлди.

Effect.uz бир неча бор бу масала бўйича жойига бориб, видео репортажлар тайёрлади. Ачинарлиси — муҳокама бор, баҳс бор, аммо ечим йўқ. Бозор бузиляпти, одамлар ишсиз қолмоқда, тадбиркорлар розилигисиз судланмоқда, аммо ҳокимият расмийлари чуқур сукутни афзал кўрмоқда.

Туман ҳокими Шавкат Дарвишев жазоланди. Савол: бу жазо бозор можароси учун берилдими? Йўқ. Ҳамма билади — бу “жазо”нинг сабаби бошқа.

Асосий иллат шундаки, бугунги кунда можарони ҳал этиш ўрнига, муаммони кўтарганлар билан курашилаётгани кузатилмоқда.

Ҳокимлар, масъуллар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари буни яхши билишса-да, тадбиркорларнинг нолаларини эшитиш ўрнига бюрократик жараёнлар ва сукут пардаси ортига яширинаётгандек.

Натижада Дўстлик бозорида картошка билан бирга адолат ҳам сотилаётгандек тасаввур уйғонмоқда.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Deadpool” телеграм наркодўкони тарқатувчилари қўлга олинди

Божхона органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда ўтказган кўп босқичли тезкор тадбирлар натижасида Марказий Осиёдаги энг йирик телеграм наркодўконлардан бири — “Deadpool”нинг йирик тарқатувчилари қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, мазкур наркодўкон 2017 йилдан буён фаолият юритиб келган бўлиб, унинг 4 минг нафар фаол обуначиси бўлган. Ҳозирда айбдор шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ҳудудларининг бош режалари жамоатчилик учун онлайн очиқ қилинди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан яратилган махсус платформа орқали эндиликда фуқаролар ўзлари истиқомат қилаётган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ҳудуднинг келгуси 20–25 йиллик ривожланиш режаси билан онлайн тарзда танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Мазкур янгилик доирасида мамлакатимиздаги шаҳар ва қишлоқлар, шунингдек, барча ҳудудларнинг бош режалари рақамлаштирилиб, очиқ тарзда жамоатчиликка тақдим этилмоқда.

Фойдаланувчилар мазкур маълумотлар билан танишиш учун dshk.shaffofqurilish.uz сайтига киришлари кифоя.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2