EFFECT.UZ | Расмий канал
Жиззахнинг Фориш туманида 37 нафар боғча тарбияланувчиси заҳарланди Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги 4 та давлат мактабгача таълим муассасасида 37 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан шифохонага мурожаат қилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий маълумот…
Болалар омбудсмани Жиззахдаги ҳолат юзасидан баёнот берди
Форишда тўрт нафар боғча тарбияланувчиси шифохонага ётқизилди. Болалар омбудсмани Фориш туман Тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлимида мониторинг ўтказди.
Маълум бўлишича, 9–10 октябрь кунлари соғлиғидан шикоят қилиб мурожаат этган боғча тарбияланувчилардан тўрт нафари ҳозирда шифокорлар назоратида даволанмоқда. Улар 4–6 ёш оралиғидаги икки нафар қиз ва икки нафар ўғил бола экани айтилмоқда.
10 октябрь куни кечки соат 21:00 ҳолатига кўра, барча болаларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган, уларнинг аҳволи қониқарли.
Болалар омбудсмани даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари билан учрашиб, соғлиғи ҳамда даволаш жараёни билан танишди, - дейилади изоҳда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🔥2😢1
Андижонда ҳоким ўринбосари 15 минг доллар олган вақтида ушланди
Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари пора олганликда гумонланиб, қўлга олинди.
Маълум бўлишича, у туман ҳудудидан ўтган йўл бўйидаги 400 метр узунликдаги зовурни ёпиқ тизимга ўтказиш орқали юзага келган 60 сотих ерда 8 та савдо дўкони қуриш учун ер ажратиш ва ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у қолган 14 800 долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Айни пайтда мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👍4🔥2
Акбар Жўраев — уч карра жаҳон чемпиони!
Норвегияда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси спортчиси Акбар Жўраев 110 кг вазн тоифасида мутлақ чемпионликни қўлга киритди.
У даст кўтариш машқида 196 кг натижа билан жаҳон рекордини ўрнатди, силтаб кўтаришда эса 232 кг кўтариб, умумий 428 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Шу тариқа Акбар Жўраев уч карра жаҳон чемпионига айланди.

👍18
Қўқонда 56 ёшли аёл ўғирликда ушланди
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси маълумотига кўра, 9 октябрь куни Қўқон шаҳридаги “Истиқлол” савдо мажмуасида 56 ёшли Х.М. 26 ёшли фуқаро Т.М.нинг сумкасидан 620 ming сўмни ўғирлаб, ҳодиса жойидан қочмоқчи бўлган.
Бироқ савдо мажмуасида хизмат олиб бораётган гвардиячилар уни далилий ашёлар билан ушлаб, Қўқон шаҳар ИИБга топширишган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥3
Навоийда эр алимент бўйича жанжалдан сўнг хотинини машинада уриб кетиб, оғир жароҳатлади
Навоий вилояти Қизилтепа туманида эркак ва хотини ўртасидаги оилавий низо фожиали тугади — эр Damas автомашинасида турмуш ўртоғини уриб юборган.
Маълум бўлишича, жуфтлик ажрашиш жараёнида бўлган ва суд қарори билан эркак тўрт нафар фарзанди учун алимент тўлашга мажбур қилинган. Ҳодиса шундан сўнг, эр алиментдан воз кечишни талаб қилганидан кейин содир бўлган.
Тергов маълумотларига кўра, эр 14 август куни уйидан машина ҳайдаб чиқиб, йўл четида кетаётган хотинига қасддан машина ҳайдаган. Натижада аёл оғир жароҳат олиб, белидан паст қисми фалаж бўлган.
Дастлаб тергов воқеани йўл қоидаларини бузиш сифатида баҳолаган, аммо жабрланувчи ҳушига келгач, у турмуш ўртоғи томонидан қасддан уриб кетилганини айтган.
Шундан сўнг иш қайта кўриб чиқилиб, эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍3😢2
Брюсселга ташриф давомида Саида Мирзиёева халқаро ҳамкорлик бўйича Йозеф Сикела билан учрашди
Брюсселга ташриф доирасида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари Йозеф Сикела билан учрашув ўтказди.
Суҳбатда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, сиёсий, иқтисодий, инвестицион ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
— дейилади маълумотда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Брюсселга ташриф доирасида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари Йозеф Сикела билан учрашув ўтказди.
Суҳбатда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, сиёсий, иқтисодий, инвестицион ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
“Мулоқот давомида аниқ лойиҳа ва ташаббусларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳамкорлик йўлида, шу жумладан, Марказий Осиё миқёсида очилаётган янги имкониятларни тўлиқ ишга солиш муҳимлиги қайд этилди. Биз Европа Иттифоқи билан шерикликни янада кенгайтиришга содиқ эканимизни тасдиқладик”,
— дейилади маълумотда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥34👎5
Ўзбекистонда рекорд даражада кийим ишлаб чиқарилди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–август ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 24,4 трлн сўмлик кийим маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич мамлакатдаги кийим ишлаб чиқариш соҳаси учун рекорд даражани ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 16,9 фоиз ўсган.
Ҳудудлар кесимида кийим ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–август ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 24,4 трлн сўмлик кийим маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич мамлакатдаги кийим ишлаб чиқариш соҳаси учун рекорд даражани ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 16,9 фоиз ўсган.
Ҳудудлар кесимида кийим ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:
Андижон вилояти – 9,6 трлн сўм;
Наманган вилояти – 2,7 трлн сўм;
Тошкент вилояти – 2,6 трлн сўм;
Тошкент шаҳри – 1,8 трлн сўм;
Фарғона вилояти – 1,6 трлн сўм;
Навоий вилояти – 1,4 трлн сўм;
Қашқадарё вилояти – 1,1 трлн сўм;
Бухоро вилояти – 1 трлн сўм;
Самарқанд вилояти – 863,7 млрд сўм;
Сурхондарё вилояти – 437,0 млрд сўм;
Жиззах вилояти – 419,1 млрд сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси – 333,4 млрд сўм;
Сирдарё вилояти – 291,5 млрд сўм;
Хоразм вилояти – 288,9 млрд сўм.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Фермер ва кластерларга ердан эркин фойдаланиш имкони берилди
Эндиликда фермер хўжаликлари, кластерлар ҳамда бошқа юридик шахс мақомидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ер участкасининг 10 фоиз қисмида исталган экин турини экишга рухсат берилди.
Бу қарор уларга бозор талабидан келиб чиқиб, ердан самарали фойдаланиш имконини яратади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эндиликда фермер хўжаликлари, кластерлар ҳамда бошқа юридик шахс мақомидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ер участкасининг 10 фоиз қисмида исталган экин турини экишга рухсат берилди.
Бу қарор уларга бозор талабидан келиб чиқиб, ердан самарали фойдаланиш имконини яратади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Euronews Навоий вилоятининг туризм салоҳиятини дунёга тарғиб қилмоқда
Европанинг машҳур ахборот каналларидан бири — Euronews ўз дастурларида Навоий вилоятининг туризм салоҳияти, бой тарихи ва миллий ҳунармандчилигини дунё жамоатчилигига таништирмоқда.
Навоий вилояти — Марказий Осиёнинг юрагида жойлашган, барқарор туризм ва маданий мерос уйғунлашган ҳудуд сифатида таъкидланмоқда. Бу ердаги эко-қишлоқлар, оилавий меҳмон уйлари, тарихий қалъалар, петроглифлар ва анъанавий ўтовли лагерлар сайёҳлар эътиборини тортмоқда.
Лойиҳа Туризм қўмитаси ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида амалга оширилган.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазоликлар сулҳдан сўнг вайрон бўлган уйларига қайта бошлади
Жума куни сулҳ кучга киргач, минглаб фаластинликлар вайрон бўлган уйларига қайтиш учун йўлга чиқди. Шу вақтда Исроил аскарлари урушни тугатишга қаратилган келишувнинг биринчи босқичи доирасида орқага чекина бошлади.
Оддий фуқаролар қирғоқ йўли орқали пиёда ҳолда анклавнинг энг йирик шаҳри — Ғазо шаҳри сари йўл олди. Бу ҳудуд бир неча кун олдин Исроилнинг энг кучли ҳужумларидан бирига учраган эди. Жанубда эса одамлар Хон Юнус шаҳри томон ҳаракатланмоқда.
Фаластин соғлиқни сақлаш органлари маълумотича, Исроил армияси чекингандан сўнг тиббий жамоалар Ғазо бўйлаб 100 та жасадни топган.
ҲАМАС ички ишлар вазирлиги Исроил чиқиб кетган ҳудудларга ўз хавфсизлик кучларини жойлаштиришини маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп сулҳ сақланиб қолишига ишонч билдирди:
— деди у.
Трамп яқин кунларда Исроилга ва Мисрга ташриф буюриб, Ғазо бўйича халқаро саммит чақиришни режалаштирмоқда.

«Улар ҳаммаси урушдан чарчаган»,
— деди у.
Трамп яқин кунларда Исроилга ва Мисрга ташриф буюриб, Ғазо бўйича халқаро саммит чақиришни режалаштирмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Андижонда мансабдорлар ишсиз аёллар учун ажратилган субсидия пулларини ўзлаштириб юборди
Андижон вилоятида ишсиз аёлларга мўлжалланган давлат субсидия маблағлари ноқонуний йўл билан ўзлаштирилгани аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Жалақудуқ туманидаги Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими масъул шахслари “С.Т.Х.” МЧЖ раҳбари билан тил бириктириб, 25 нафар аёл номига сохта ҳужжатлар расмийлаштирган.
Расмий маълумотларга кўра, гўёки бу аёллар корхонада касаначи сифатида иш билан таъминланган ва уларга 247 миллион сўмлик тикув асбоб-ускуналари берилгани ҳақида ёлғон маълумот киритилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

👎5😢3
АҚШ Хитой маҳсулотларига 100 фоизлик янги бож жорий этди
АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой билан савдо муносабатларида янги чекловлар жорий этилганини маълум қилди. Унинг баёнотига кўра, 1 ноябрдан бошлаб Хитойдан импорт қилинадиган барча маҳсулотларга амалдаги божлардан ташқари қўшимча 100 фоизлик тариф қўлланади.
Шунингдек, Америка ҳукумати Хитойга муҳим дастурий таъминот экспортини ҳам чеклашни режалаштирмоқда. Трамп бу қарорни Пекиннинг «ўта агрессив савдо сиёсати» билан изоҳлади.
Унинг таъкидлашича, Хитой бошқа давлатларни ўз ҳудудида ишлаб чиқарилган кўплаб маҳсулотларга экспорт чекловлари бўйича огоҳлантирган ва бу чоралар “барча мамлакатларга истисносиз таъсир кўрсатади”.
Хитой томони ҳозирча Трампнинг баёнотига муносабат билдирмади.
Маълумот учун, охирги ойларда АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо қарама-қаршилиги яна кучайди. Аввалроқ Трамп Жанубий Кореяда бўладиган Осиё–Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида Си Жинпинг билан учрашувига шубҳа билан қараётганини айтганди.

👍2
Европа Иттифоқи чегараларида Ягона кириш-чиқиш тизими жорий этилади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 2025 йил 12 октябрдан бошлаб Европа Иттифоқи ташқи чегараларида Ягона кириш-чиқиш тизими босқичма-босқич жорий этилишини маълум қилди.
Янги рақамли тизим орқали паспортларга муҳр босиш амалиёти бекор қилинади. Энди учинчи давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг Европа Иттифоқига кириш ва чиқиш маълумотлари электрон тарзда қайд этиб борилади.
Ташқи ишлар вазирлиги ЕИ мамлакатларига саёҳат қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқароларидан янги тартиб қоидалар билан олдиндан танишиб чиқишни сўради.

😢2🤔1