EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
67.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
"Ўзбекистон-Европа ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб боришига ишончим комил" — Саида Мирзиёева

Брюсселда бўлиб ўтган Global Gateway форуми доирасида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этди.

Форум доирасида Саида Мирзиёева Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашди. Суҳбат чоғида томонлар сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда қўшма ташаббусларни муҳокама қилди. Саида Мирзиёева мулоқотдан мамнунлигини билдириб, "Ўзбекистон-Европа ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб боришига ишончим комил" - дея хабар қолдирди ўз ижтимоий тармоқларида.

Шунингдек, Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Кая Каллас билан ҳам учрашув ўтказди. Мулоқотда глобал ва минтақавий аҳамиятга эга масалалар, хусусан, Марказий Осиёдаги жараёнлар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева очиқ ва мазмунли суҳбат учун Каллас хонимга миннатдорлик билдирар экан, икки томонлама манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш йўлидаги кейинги қадамларни интиқлик билан кутаётганини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍74
“Навоий тажрибаси” инсон ҳуқуқларини таъминлашда халқаро эътироф этилмоқда

Жорий йилнинг 6–17 октябрь кунлари Полша Республикасининг пойтахти Варшава шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) 57 аъзо давлатлари ҳамда 20 дан ортиқ халқаро ташкилотлар иштирокида Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Унда Навоий вилояти “Ноила” ижтимоий кўмак, ҳуқуқий тарғибот ва мониторинг маркази раҳбари Мансуржон Хамидов ҳам иштирок этмоқда.

Анжуманда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олишда вилоятда яратилаётган “Навоий тажрибаси” ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича қатор тақдимот ва чиқишлар қилинмоқда.

Конференциянинг асосий мақсади — ЕХҲТ доирасида қабул қилинган инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлар соҳасида иштирокчи давлатларнинг мажбуриятларини бажариш ҳолатини баҳолашдан иборат.

Тадбир доирасида демократик институтларни ривожлантириш ва сайлов жараёнларининг очиқлигини таъминлаш каби масалалар ҳам муҳокама қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Жиззахнинг Фориш туманида 37 нафар боғча тарбияланувчиси заҳарланди Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги 4 та давлат мактабгача таълим муассасасида 37 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан шифохонага мурожаат қилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий маълумот…
Болалар омбудсмани Жиззахдаги ҳолат юзасидан баёнот берди

Форишда тўрт нафар боғча тарбияланувчиси шифохонага ётқизилди. Болалар омбудсмани Фориш туман Тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлимида мониторинг ўтказди.

Маълум бўлишича, 9–10 октябрь кунлари соғлиғидан шикоят қилиб мурожаат этган боғча тарбияланувчилардан тўрт нафари ҳозирда шифокорлар назоратида даволанмоқда. Улар 4–6 ёш оралиғидаги икки нафар қиз ва икки нафар ўғил бола экани айтилмоқда.

10 октябрь куни кечки соат 21:00 ҳолатига кўра, барча болаларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган, уларнинг аҳволи қониқарли.

Болалар омбудсмани даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари билан учрашиб, соғлиғи ҳамда даволаш жараёни билан танишди, - дейилади изоҳда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢1
Андижонда ҳоким ўринбосари 15 минг доллар олган вақтида ушланди

Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари пора олганликда гумонланиб, қўлга олинди.

Маълум бўлишича, у туман ҳудудидан ўтган йўл бўйидаги 400 метр узунликдаги зовурни ёпиқ тизимга ўтказиш орқали юзага келган 60 сотих ерда 8 та савдо дўкони қуриш учун ер ажратиш ва ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у қолган 14 800 долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Айни пайтда мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2
Акбар Жўраев — уч карра жаҳон чемпиони!

Норвегияда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси спортчиси Акбар Жўраев 110 кг вазн тоифасида мутлақ чемпионликни қўлга киритди.

У даст кўтариш машқида 196 кг натижа билан жаҳон рекордини ўрнатди, силтаб кўтаришда эса 232 кг кўтариб, умумий 428 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Шу тариқа Акбар Жўраев уч карра жаҳон чемпионига айланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18
Қўқонда 56 ёшли аёл ўғирликда ушланди

Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси маълумотига кўра, 9 октябрь куни Қўқон шаҳридаги “Истиқлол” савдо мажмуасида 56 ёшли Х.М. 26 ёшли фуқаро Т.М.нинг сумкасидан 620 ming сўмни ўғирлаб, ҳодиса жойидан қочмоқчи бўлган.

Бироқ савдо мажмуасида хизмат олиб бораётган гвардиячилар уни далилий ашёлар билан ушлаб, Қўқон шаҳар ИИБга топширишган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Навоийда эр алимент бўйича жанжалдан сўнг хотинини машинада уриб кетиб, оғир жароҳатлади

Навоий вилояти Қизилтепа туманида эркак ва хотини ўртасидаги оилавий низо фожиали тугади — эр Damas автомашинасида турмуш ўртоғини уриб юборган.

Маълум бўлишича, жуфтлик ажрашиш жараёнида бўлган ва суд қарори билан эркак тўрт нафар фарзанди учун алимент тўлашга мажбур қилинган. Ҳодиса шундан сўнг, эр алиментдан воз кечишни талаб қилганидан кейин содир бўлган.

Тергов маълумотларига кўра, эр 14 август куни уйидан машина ҳайдаб чиқиб, йўл четида кетаётган хотинига қасддан машина ҳайдаган. Натижада аёл оғир жароҳат олиб, белидан паст қисми фалаж бўлган.

Дастлаб тергов воқеани йўл қоидаларини бузиш сифатида баҳолаган, аммо жабрланувчи ҳушига келгач, у турмуш ўртоғи томонидан қасддан уриб кетилганини айтган.

Шундан сўнг иш қайта кўриб чиқилиб, эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2
Брюсселга ташриф давомида Саида Мирзиёева халқаро ҳамкорлик бўйича Йозеф Сикела билан учрашди

Брюсселга ташриф доирасида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари Йозеф Сикела билан учрашув ўтказди.

Суҳбатда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, сиёсий, иқтисодий, инвестицион ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

“Мулоқот давомида аниқ лойиҳа ва ташаббусларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳамкорлик йўлида, шу жумладан, Марказий Осиё миқёсида очилаётган янги имкониятларни тўлиқ ишга солиш муҳимлиги қайд этилди. Биз Европа Иттифоқи билан шерикликни янада кенгайтиришга содиқ эканимизни тасдиқладик”,

дейилади маълумотда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥34👎5
Ўзбекистонда рекорд даражада кийим ишлаб чиқарилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–август ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 24,4 трлн сўмлик кийим маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич мамлакатдаги кийим ишлаб чиқариш соҳаси учун рекорд даражани ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 16,9 фоиз ўсган.

Ҳудудлар кесимида кийим ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

Андижон вилояти – 9,6 трлн сўм;
Наманган вилояти – 2,7 трлн сўм;
Тошкент вилояти – 2,6 трлн сўм;
Тошкент шаҳри – 1,8 трлн сўм;
Фарғона вилояти – 1,6 трлн сўм;
Навоий вилояти – 1,4 трлн сўм;
Қашқадарё вилояти – 1,1 трлн сўм;
Бухоро вилояти – 1 трлн сўм;
Самарқанд вилояти – 863,7 млрд сўм;
Сурхондарё вилояти – 437,0 млрд сўм;
Жиззах вилояти – 419,1 млрд сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси – 333,4 млрд сўм;
Сирдарё вилояти – 291,5 млрд сўм;
Хоразм вилояти – 288,9 млрд сўм.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Фермер ва кластерларга ердан эркин фойдаланиш имкони берилди

Эндиликда фермер хўжаликлари, кластерлар ҳамда бошқа юридик шахс мақомидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ер участкасининг 10 фоиз қисмида исталган экин турини экишга рухсат берилди.

Бу қарор уларга бозор талабидан келиб чиқиб, ердан самарали фойдаланиш имконини яратади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1