Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда кутубхона ходими мактаб ўқувчисини калтаклади
Самарқанд вилояти Қўшробот туманидаги 71-сонли мактабда мактаб ўқувчисини кутубхона ходими калтаклагани акс этган видеолар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати вазият ортидан маълумот берди.
Айтилишича, ҳозирда махсус ички гуруҳ тузилиб, ҳолат ўрганилмоқда ҳамда ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар сўроқ ишлари олиб борилмоқда. Батафсил маълумот кейинчалик тақдим этилиши ваъда қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🔥2😢1
Россия Марказий Осиёга газ етказиб беришни 15 фоизга оширди
Россия 2025 йилда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга табиий газ етказиб бериш ҳажмини ўтган йилга нисбатан 15 фоизга кўпайтирди. Бу ҳақда “Газпром” раҳбари Алексей Миллер Санкт-Петербургда бўлиб ўтган халқаро газ форумида маълум қилди.
Миллернинг сўзларига кўра, Марказий Осиё минтақасида иқтисодий ўсиш суръати жадаллашмоқда ва келгуси 5–6 йил ичида у 60 фоизгача етиши мумкин. Бу эса табиий равишда энергия, жумладан, газга бўлган талабни оширади.
“Газпром” мазкур эҳтиёжни қоплаш мақсадида “Сибир қудрати–2” газ қувурини асосий йўналиш сифатида кўрмоқда. Миллер бу лойиҳани “минтақага газ етказиб беришда янги босқич ва янги туртки” деб атади.
Унинг таъкидлашича, лойиҳа нафақат Марказий Осиё, балки Глобал Жануб давлатларида ҳам газ талабининг ошишига таъсир кўрсатади.

👎3👍1
Самарқандда қўй ўғирлашда гумон қилинган 64 ёшли аёл тергов даврида вафот этгани маълум бўлди
Самарқанд вилоятида қўй ўғирлаш иши бўйича гумонланувчи сифатида қамоққа олинган 64 ёшли Л.И. исмли аёл тергов даврида вафот этди. Бу ҳақда «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ўзининг фейсбук саҳифасида хабар берди.
Маълум қилинишича, у 25 июль куни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиниб, 7-сонли тергов изоляторига жойлаштирилган. Диабет касаллиги билан оғриганига қарамай, адвокатлар томонидан тиббий экспертиза тайинлаш ҳақида берилган сўров инкор этилган.
Аёлнинг аҳволи оғирлашгач, у “Сангород” шифохонасига ётқизилган, аммо кейинроқ яна изоляторга қайтарилган. Бугун эса унинг вафот этгани маълум бўлди.
Ҳозирча расмий идоралар воқеа юзасидан расмий изоҳ бермаган.

👎12😢5
Туркия круиз туризми бўйича рекорд ўрнатди
Туркия Маданият ва туризм вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида круиз саёҳатлари сони ўтган йилга нисбатан 17 фоизга ўсиб, 878 тага етди. Саёҳатчилар сони эса 2023 йилга нисбатан 56 фоизга, 2024 йилга нисбатан 18 фоизга ошди. Биргина август ойининг ўзида 357 646 нафар йўловчи саёҳат қилди ва бу тарихдаги энг юқори ойлик кўрсаткич бўлди.
Дастлабки саккиз ой якунига кўра, мамлакатдаги 18 та порт қарийб 1,5 миллионга яқин йўловчини қабул қилди — бу сўнгги 12 йил ичидаги энг юқори рекорд натижани ташкил этди. Туркиянинг мавсум охиригача яна 600.000 дан ортиқ сайёҳ қабул қилиб, ўтган йилга нисбатан 130 фоиз ўсишга эришиши кутилмоқда.
Круиз туризми янги йўналишлар, сармоялар ва замонавий порт инфратузилмаси ҳисобига барқарор суръатда ривожланмоқда. У нафақат умумий туризм даромадларини оширади, балки бутун мамлакат бўйлаб порт шаҳарларнинг иқтисодий ва маданий ҳаётини жонлантиради. Истанбул ва Кушадаси каби йирик марказлар қаторига Чаноққалъа, Синоп, Трабзон, Самсун ва Мармариснинг қўшилиши билан круиз йўналишлари кенгайди.
Туркиядаги ҳар бир порт шаҳри ўзига хос жозибага эга. Галатапорт терминали Истанбул соҳилларига бутунлай янгича қиёфа бағишлаб, шаҳарни жаҳон миқёсидаги круиз марказига айлантирди. Кушадасидаги қадимий Эфес шаҳри, “Дунёнинг энг яхши туризм қишлоқлари”дан бири сифатида эътироф этилган сўлим Ширинже ҳамда Мишлен юлдузларига сазовор Урла шаҳри ўзининг бой маданий, гастрономик ва табиий бойликлари билан ажралиб туради. Чаноққалъа — тарих нафаси уфуриб турган қадимий шаҳар. Галлиполи яриморолидаги I жаҳон уруши излари, афсонавий Троя харобалари ва Троя музейи шаҳарни тарих ва маданият уйғунлашган бетакрор манзилга айлантирди.
Туркиянинг “энг бахтли шаҳри” Синоп ўзининг мафтункор табиати, Трабзон улкан тоғлари, тарихий порт шаҳри Самсун эса Неолит давридан қолган бой маданий мероси билан сайёҳларни ўзига чорлайди. Мармариснинг қўл тегмаган кўрфазлари, жонли марина ҳаёти ва мустаҳкам туризм инфратузилмаси круиз йўловчиларига замонавий ва қулай дам олиш имконини беради.

👍3🤔1
"Ўзбекистон-Европа ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб боришига ишончим комил" — Саида Мирзиёева
Брюсселда бўлиб ўтган Global Gateway форуми доирасида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этди.
Форум доирасида Саида Мирзиёева Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашди. Суҳбат чоғида томонлар сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда қўшма ташаббусларни муҳокама қилди. Саида Мирзиёева мулоқотдан мамнунлигини билдириб, "Ўзбекистон-Европа ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб боришига ишончим комил" - дея хабар қолдирди ўз ижтимоий тармоқларида.
Шунингдек, Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Кая Каллас билан ҳам учрашув ўтказди. Мулоқотда глобал ва минтақавий аҳамиятга эга масалалар, хусусан, Марказий Осиёдаги жараёнлар муҳокама қилинди.
Саида Мирзиёева очиқ ва мазмунли суҳбат учун Каллас хонимга миннатдорлик билдирар экан, икки томонлама манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш йўлидаги кейинги қадамларни интиқлик билан кутаётганини билдирди.

👍74
“Навоий тажрибаси” инсон ҳуқуқларини таъминлашда халқаро эътироф этилмоқда
Жорий йилнинг 6–17 октябрь кунлари Полша Республикасининг пойтахти Варшава шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) 57 аъзо давлатлари ҳамда 20 дан ортиқ халқаро ташкилотлар иштирокида Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Унда Навоий вилояти “Ноила” ижтимоий кўмак, ҳуқуқий тарғибот ва мониторинг маркази раҳбари Мансуржон Хамидов ҳам иштирок этмоқда.
Анжуманда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олишда вилоятда яратилаётган “Навоий тажрибаси” ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича қатор тақдимот ва чиқишлар қилинмоқда.
Конференциянинг асосий мақсади — ЕХҲТ доирасида қабул қилинган инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлар соҳасида иштирокчи давлатларнинг мажбуриятларини бажариш ҳолатини баҳолашдан иборат.
Тадбир доирасида демократик институтларни ривожлантириш ва сайлов жараёнларининг очиқлигини таъминлаш каби масалалар ҳам муҳокама қилинмоқда.

😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Жиззахнинг Фориш туманида 37 нафар боғча тарбияланувчиси заҳарланди Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги 4 та давлат мактабгача таълим муассасасида 37 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан шифохонага мурожаат қилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий маълумот…
Болалар омбудсмани Жиззахдаги ҳолат юзасидан баёнот берди
Форишда тўрт нафар боғча тарбияланувчиси шифохонага ётқизилди. Болалар омбудсмани Фориш туман Тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлимида мониторинг ўтказди.
Маълум бўлишича, 9–10 октябрь кунлари соғлиғидан шикоят қилиб мурожаат этган боғча тарбияланувчилардан тўрт нафари ҳозирда шифокорлар назоратида даволанмоқда. Улар 4–6 ёш оралиғидаги икки нафар қиз ва икки нафар ўғил бола экани айтилмоқда.
10 октябрь куни кечки соат 21:00 ҳолатига кўра, барча болаларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган, уларнинг аҳволи қониқарли.
Болалар омбудсмани даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари билан учрашиб, соғлиғи ҳамда даволаш жараёни билан танишди, - дейилади изоҳда.