🇳🇴 Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Дональд Трампга берилмади
Венесуэлалик мухолиф сиёсатчи Мария Корина Мачадо 2025 йилги Тинчлик бўйича Нобель мукофоти соҳиби бўлди. У бу мукофотга “Венесуэла халқининг демократик ҳуқуқларини илгари суришдаги тинимсиз меҳнати ва диктатурадан демократияга адолатли ҳамда тинч йўл билан ўтишни таъминлаш учун олиб борган кураши учун” лойиқ деб топилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Маълумотларга кўра, бу йилги мукофот учун кўплаб номзодлар орасидан АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам сўнгги пайтларда тинчлик жараёнларидаги иштироки билан тилга олинган эди. Ушбу мукофотни олишни жуда ҳам хоҳлагани айтилган, бироқ Нобель қўмитаси қарорга кўра, мукофот Мачадога берилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада Damas ҳайдовчиси 9 ёшли болани уриб юборди — бола шифохонада вафот этди
Фарғона вилоятида Damas ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган 9 ёшли боланинг ўлимига сабабчи бўлди.
Ҳодиса туман ҳудудидан ўтган Д-105 автомобил йўлининг 182-километрида содир бўлган. Маълумотларга кўра, эрталаб соат 7:30 атрофида мактабга йўл олган 66-мактабнинг учинчи синф ўқувчисини 21 ёшли ҳайдовчи ўзига ишонч қоғози билан бириктирилган Damas автомобили билан уриб юборган.
Жабрланувчи бола биринчи ёрдам кўрсатиш учун туман марказий шифохонасига етказилган. Бироқ шифокорлар кўрсатган барча муолажаларга қарамасдан, у шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

😢4👎1
Яна Фарғона, яна зўравонлик, яна ИИБ ходимлари билан боғлиқ низоли ҳолат…
👉 https://youtu.be/f5pDk0cg4gI
👉 https://youtu.be/f5pDk0cg4gI
YouTube
ЯНА ФАРҒОНА, ЯНА ЗЎРАВОНЛИК, ЯНА ИИБ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

😢1
Мирзиёев Душанбе саммитида МДҲ ҳамкорлигини кенгайтиришни таъкидлади
10 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этди. Саммит Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон раислигида ўтди ва унда Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркманистон ва Арманистон давлат раҳбарлари ҳамда МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев иштирок этди.
Кун тартибида МДҲ доирасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Президент Мирзиёев глобал сиёсат ва иқтисодиётдаги ноаниқ вазиятга қарамасдан, МДҲнинг барқарорлиги ва зарурлигини таъкидлаб, ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган таклифларни илгари сурди.
Таъкидланган йўналишлар қаторига товар айирбошлашни осонлаштириш, транспорт ва логистика тармоғини чуқурлаштириш, инвестиция ва кооперация лойиҳаларини ривожлантириш, энергетика, рақамлаштириш ва инновациялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, фан, таълим, маданият ва санъатда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш киради. Шунингдек, Минтақавий хавфсизлик ва Афғонистондаги барқарорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Саммит якунида МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича келишув ва қарорлар тўплами имзоланди.

👍35🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда мактаб ўқувчиларининг диний гуруҳ фаолияти бўйича жиноят иши очилди
Шаҳрихон туманида 2007 йилда туғилган фуқаро Instagram’da “Ahli Sunna EDITLAR” гуруҳини яратиб, ўзларига диний тахаллуслар қўйиб фаолият юритганлиги аниқланган. Ушбу гуруҳга 8 нафар мактаб ўқувчиси жалб қилинган ва улар билан шаҳидлик ҳамда жиҳод мавзусида суҳбатлар ўтказилган.
Ҳозирда гуруҳ аъзоларига нисбатан ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди (жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ҳамда 2442-моддаси 2-қисми (тақиқланган диний ташкилотлар тузиш ва уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ота-оналарга мурожаат қилинади: фарзандларингизни назорат қилинг, уларни экстремистик гуруҳлар таъсирига тушиб, ўзга юртларда хавфли вазиятларга учрашларига йўл қўйманг.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бозор назоратида сифати паст маҳсулотлар аниқланди
Техникавий жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан ўтказилган текширувлар давомида бир нечта ҳудудларда талабга жавоб бермайдиган маҳсулотлар савдодан олиб ташланди.
Андижонда Хитойда ишлаб чиқарилган P.I.T русумдаги пайвандлаш аппарати,
Сирдарёда “NIKURA” брендидаги электр чайник,
Хоразмда эса “EXTRUS” номли кранчик сифати паст деб топилди.
Мутаҳассислар огоҳлантиради: бундай воситалардан фойдаланиш ҳаёт, соғлиқ ва мол-мулк учун хавфли.
Азиз юртдошлар, сифати паст маҳсулотларга дуч келсангиз, 1880 рақамига қўнғироқ қилинг.

👍4🤔1
Ўқитувчи ҳақорат қилинса, ўқувчи ва ота-онасига қандай чора қўлланади?
Мактабда ўқувчи ўқитувчини ҳақорат қилса, Ўзбекистон қонунчилиги ва мактаб ички қоидаларига асосан турли чоралар кўрилиши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси биринчи қисмига кўра шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади. Маъмурий жавобгарликка тортишда субъект ёши 16 ёш этиб белгиланган. Шунингдек, вояга етмаган болалар ҳуқуқбузарлик содир этса, уларнинг ота-оналари ҳам жавобгарликка тортилади.
Мактабнинг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларига кўра, ўқувчиларнинг ҳақорат қилиш ва беҳаё сўзларни ишлатиши таъқиқланган. Қоида бузилганда қуйидаги чоралар кўрилиши мумкин:
🔷ота-онаси ёки қонуний вакилларини оғзаки ёки ёзма огоҳлантириш;
🔷қоида бузилиши такроран кузатилганда, ўқувчини ички назорат рўйхатига олиш;
🔷ўқувчи билан махсус йўриқнома асосида ишлаш;
🔷ота-онаси ёки қонуний вакилларини муассасага таклиф қилиш ва инспектор-психолог иштирокида суҳбат ўтказиш;
🔷тарбияга масъулиятсизлик билан ёндашган ота-онанинг иш жойига ёки маҳаллага маълумот юбориш.
Хулоса қилиб айтганда, ўқитувчи ушбу ҳолатда мактаб маъмурияти ёки бириктирилган инспектор-психологга шикоят қилиши мумкин. Шу тарзда ўқувчи ва ота-онасига маъмурий жавобгарлик ёки бошқа таъсир чоралари қўлланиши мумкин.

🤷♂2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда кутубхона ходими мактаб ўқувчисини калтаклади
Самарқанд вилояти Қўшробот туманидаги 71-сонли мактабда мактаб ўқувчисини кутубхона ходими калтаклагани акс этган видеолар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати вазият ортидан маълумот берди.
Айтилишича, ҳозирда махсус ички гуруҳ тузилиб, ҳолат ўрганилмоқда ҳамда ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар сўроқ ишлари олиб борилмоқда. Батафсил маълумот кейинчалик тақдим этилиши ваъда қилинди.

🔥2😢1
Россия Марказий Осиёга газ етказиб беришни 15 фоизга оширди
Россия 2025 йилда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга табиий газ етказиб бериш ҳажмини ўтган йилга нисбатан 15 фоизга кўпайтирди. Бу ҳақда “Газпром” раҳбари Алексей Миллер Санкт-Петербургда бўлиб ўтган халқаро газ форумида маълум қилди.
Миллернинг сўзларига кўра, Марказий Осиё минтақасида иқтисодий ўсиш суръати жадаллашмоқда ва келгуси 5–6 йил ичида у 60 фоизгача етиши мумкин. Бу эса табиий равишда энергия, жумладан, газга бўлган талабни оширади.
“Газпром” мазкур эҳтиёжни қоплаш мақсадида “Сибир қудрати–2” газ қувурини асосий йўналиш сифатида кўрмоқда. Миллер бу лойиҳани “минтақага газ етказиб беришда янги босқич ва янги туртки” деб атади.
Унинг таъкидлашича, лойиҳа нафақат Марказий Осиё, балки Глобал Жануб давлатларида ҳам газ талабининг ошишига таъсир кўрсатади.

👎3👍1
Самарқандда қўй ўғирлашда гумон қилинган 64 ёшли аёл тергов даврида вафот этгани маълум бўлди
Самарқанд вилоятида қўй ўғирлаш иши бўйича гумонланувчи сифатида қамоққа олинган 64 ёшли Л.И. исмли аёл тергов даврида вафот этди. Бу ҳақда «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ўзининг фейсбук саҳифасида хабар берди.
Маълум қилинишича, у 25 июль куни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиниб, 7-сонли тергов изоляторига жойлаштирилган. Диабет касаллиги билан оғриганига қарамай, адвокатлар томонидан тиббий экспертиза тайинлаш ҳақида берилган сўров инкор этилган.
Аёлнинг аҳволи оғирлашгач, у “Сангород” шифохонасига ётқизилган, аммо кейинроқ яна изоляторга қайтарилган. Бугун эса унинг вафот этгани маълум бўлди.
Ҳозирча расмий идоралар воқеа юзасидан расмий изоҳ бермаган.

👎12😢5
Туркия круиз туризми бўйича рекорд ўрнатди
Туркия Маданият ва туризм вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида круиз саёҳатлари сони ўтган йилга нисбатан 17 фоизга ўсиб, 878 тага етди. Саёҳатчилар сони эса 2023 йилга нисбатан 56 фоизга, 2024 йилга нисбатан 18 фоизга ошди. Биргина август ойининг ўзида 357 646 нафар йўловчи саёҳат қилди ва бу тарихдаги энг юқори ойлик кўрсаткич бўлди.
Дастлабки саккиз ой якунига кўра, мамлакатдаги 18 та порт қарийб 1,5 миллионга яқин йўловчини қабул қилди — бу сўнгги 12 йил ичидаги энг юқори рекорд натижани ташкил этди. Туркиянинг мавсум охиригача яна 600.000 дан ортиқ сайёҳ қабул қилиб, ўтган йилга нисбатан 130 фоиз ўсишга эришиши кутилмоқда.
Круиз туризми янги йўналишлар, сармоялар ва замонавий порт инфратузилмаси ҳисобига барқарор суръатда ривожланмоқда. У нафақат умумий туризм даромадларини оширади, балки бутун мамлакат бўйлаб порт шаҳарларнинг иқтисодий ва маданий ҳаётини жонлантиради. Истанбул ва Кушадаси каби йирик марказлар қаторига Чаноққалъа, Синоп, Трабзон, Самсун ва Мармариснинг қўшилиши билан круиз йўналишлари кенгайди.
Туркиядаги ҳар бир порт шаҳри ўзига хос жозибага эга. Галатапорт терминали Истанбул соҳилларига бутунлай янгича қиёфа бағишлаб, шаҳарни жаҳон миқёсидаги круиз марказига айлантирди. Кушадасидаги қадимий Эфес шаҳри, “Дунёнинг энг яхши туризм қишлоқлари”дан бири сифатида эътироф этилган сўлим Ширинже ҳамда Мишлен юлдузларига сазовор Урла шаҳри ўзининг бой маданий, гастрономик ва табиий бойликлари билан ажралиб туради. Чаноққалъа — тарих нафаси уфуриб турган қадимий шаҳар. Галлиполи яриморолидаги I жаҳон уруши излари, афсонавий Троя харобалари ва Троя музейи шаҳарни тарих ва маданият уйғунлашган бетакрор манзилга айлантирди.
Туркиянинг “энг бахтли шаҳри” Синоп ўзининг мафтункор табиати, Трабзон улкан тоғлари, тарихий порт шаҳри Самсун эса Неолит давридан қолган бой маданий мероси билан сайёҳларни ўзига чорлайди. Мармариснинг қўл тегмаган кўрфазлари, жонли марина ҳаёти ва мустаҳкам туризм инфратузилмаси круиз йўловчиларига замонавий ва қулай дам олиш имконини беради.

👍3🤔1