Навоийда БМТ билан янги ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди
Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Махл хоним ва тизимдаги ташкилот вакилларини қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Учрашувда БМТ Бош ассамблеясининг 80-сессиясида президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббуслар доирасида Навоий вилоятида белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари бу учрашувни БМТ ва Ўзбекистон ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг ёрқин намунаси сифатида таъкидлади.
Шунингдек, вилоятда БМТ агентликлари билан амалга оширилаётган илғор лойиҳалар, жумладан таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва экология соҳаларидаги ишларга тўхталиб ўтилди.
Учрашув якунида мазкур йўналишларда янги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва барқарор ривожланиш сари ҳамкорликни кучайтириш бўйича келишувга эришилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пластик чиқиндилар асосида барқарор йўллар қуриш лойиҳаси
Сўнгги йилларда атроф-муҳит муҳофазаси, чиқиндиларни қайта ишлаш ва иқтисодий тежамкор технологияларни жорий этиш масаласи долзарб мавзуга айланмоқда. Шу мақсадда ишлаб чиқилган “Эко-асфальт” лойиҳаси Ўзбекистонда экологик, иқтисодий ва техник жиҳатдан самарали йўл қурилиш тизимини ривожлантиришга қаратилган.
Мазкур лойиҳа асосида полиэтилен пакетлар ва пластик чиқиндилар қайта ишланиб, асфальт аралашмасига қўшилади. Бу усул анъанавий асфальт таркибидаги қиммат битум хом ашёсини қисман алмаштириш имконини беради. Натижада йўл қурилишига кетадиган харажатлар 30 фоизгача камаяди, бу эса мамлакат иқтисодиёти учун сезиларли тежамни таъминлайди.
Бу кўрсаткичлар эко-асфальтнинг мустаҳкамлиги анъанавий йўлларникидан юқори эканини тасдиқлайди. Шунингдек, пластик қўшилган асфальт иссиқликка ва совуққа нисбатан чидамли, ёриқларга камроқ мойил ҳамда ёмғир сувини кам шимади.
Пластик чиқиндиларни йўлларда қайта ишлатиш орқали:
🔶табиатдаги чиқиндилар миқдори камаяди,
🔶атмосферага зарарли газлар чиқиши қисқаради,
🔶мамлакатда чиқиндиларни қайта ишлаш тизими ривожланади,
🔶асфальт ишлаб чиқариш харажатлари арзонлашади.
Бундай эко-асфальт лойиҳалари Нидерландия, Канада, Хитой, Ҳиндистон каби давлатларда муваффақиятли жорий этилган. Ушбу тажриба йўлларнинг узоқ муддатли ва экологик тоза бўлишини исботлаган.
Агар “Эко-асфальт” лойиҳаси Ўзбекистонда кенг миқёсда жорий қилинса, у нафақат экологик барқарорликни таъминлайди, балки мамлакат инфратузилмасининг сифатини оширади. Бу ташаббус чиқиндилардан фойдали ресурс яратиш орқали янги технологик ёндашув ва барқарор келажак сари қадам бўлади.

👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Жиззахнинг Фориш туманида 37 нафар боғча тарбияланувчиси заҳарланди Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги 4 та давлат мактабгача таълим муассасасида 37 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан шифохонага мурожаат қилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий маълумот…
"Ҳозирда 6 нафар болага шифохонада тиббий ёрдам берилмоқда" — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Жиззах вилоятидаги бир неча мактабгача таълим ташкилотларидан мурожаат қилган 37 нафар тарбияланувчига амбулатор ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда 6 нафар болага шифохонада биринчи тиббий ёрдам берилаётгани маълум қилинди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, ҳолат вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мутахассислари иштирокида тузилган ишчи гуруҳ томонидан назоратга олинган.
Вазирлик ҳолат юзасидан тез орада қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.

😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Жиззахнинг Фориш туманида 37 нафар боғча тарбияланувчиси заҳарланди Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги 4 та давлат мактабгача таълим муассасасида 37 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан шифохонага мурожаат қилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий маълумот…
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жиззахдаги ҳолат юзасидан баёнот берди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2025 йил 9 октябрь куни Жиззах вилояти Фориш туманидаги бир нечта мактабгача таълим ташкилотларининг айрим тарбияланувчиларида енгил нохушлик, ҳароратнинг кўтарилиши, кўнгил айниши ва қисқа муддатли овқат ҳазм қилиш бузилиши белгилари кузатилган.
Уларга ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирги пайтда барча болаларнинг аҳволи барқарор, соғлигига хавф йўқ. Ҳозирда фақат 2 нафар бола профилактика мақсадида шифокорлар кузатувида қолмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, нохушлик ҳолати озиқ-овқат омиллари билан боғлиқ бўлиши эҳтимол қилинмоқда. Аниқ сабаб лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра белгиланади.
Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати мутахассислари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувдан намуна олинган бўлиб, тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни хотиржамликни сақлашга ҳамда тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақириб, вазият тегишли хизматлар томонидан тўлиқ назоратга олинганини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Алоҳида туман ва маҳаллалар “намунали ҳудуд”га айлантирилади
Ўзбекистон президенти “Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга мувофиқ, “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” лойиҳаси доирасида ҳар йили қатор ислоҳотлар амалга оширилади.
Хусусан:
камида 50 миллион долларлик инвестициялар жалб этилади;
озиқ-овқат, мебелчилик, қурилиш материаллари, тикувчилик ва бошқа соҳаларда камида 10 тадан йирик инвестиция лойиҳалари ишга туширилади;
ҳар бир ҳудудда 3–5 тадан корхона экспорт фаолиятига жалб қилинади;
хорижий мутахассислар иштирокида миллий бренд маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади;
10 нафар тадбиркор халқаро саноат кўргазмаларида тажриба алмашиш учун юборилади.
Шунингдек, “яшил” ва энергия самарадор ҳудудларни ривожлантириш доирасида 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат бинолари энергия тежамкорлик талабларига мос равишда қурилади ва модернизация қилинади.
2027 йилга қадар барча давлат идоралари, давлат корхоналари ҳамда ижтимоий соҳа муассасалари энергия самарадор ускуналар билан тўлиқ жиҳозланиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 мартдан “Ноль энергия сарфли бинолар” концепцияси асосида пилот лойиҳалар амалга оширилади.

Иссиқхона хўжаликларига янги имтиёз ва вазифалар белгилаб берилди
Президентнинг “Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Фармон мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда янги имкониятларни ишга солишни мақсад қилади.
2025–2027 йилларга мўлжалланган дастур доирасида:
🔹 экспорт ҳажми 2026 йилда 3,5 миллиард, 2027 йилда 4 миллиард долларга етказилади;
🔹 иссиқхона маҳсулотлари етиштириш ҳажми 2026 йилда 620 минг, 2027 йилда 670 минг тоннага етказилади;
🔹 маҳсулотлар экспорти 30 фоиздан 70 фоизгача оширилади.
Бундан ташқари, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун имтиёзлар жорий этилади:
▪️ 2026 йил 1 январдан 2028 йил якунигача ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади;
▪️ 2025 йил 1 октябрь ҳолатига мавжуд солиқ қарзлари тўлов муддати 2028 йилгача фоиз ҳисобламасдан узайтирилади.

👍14
Президентни ҳақорат қилган 18 ёшли йигит 2 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди
Оҳангарон шаҳрида яшовчи 18 ёшли йигит Instagram’да Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида ҳақоратомуз изоҳ қолдиргани учун жиноий жавобгарликка тортилди.
Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судида 18 сентябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида маълум бўлишича, айбланувчи президент сурати остида ҳақоратли изоҳ ёзган.
Лингвистик экспертиза хулосасида изоҳда давлат раҳбарининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ифодалар борлиги тасдиқланган. Йигит судда айбини тўлиқ тан олиб, изоҳни “ўйламай ёзганини” айтган.
Суд ҳукмига кўра, у Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми асосида 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.

Эслатма: Ижтимоий тармоқларда сўз эркинлиги — бу масъулият ҳамдир. Давлат раҳбарлари ёки бошқа шахсларни ҳақорат қилиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш қонун билан жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисмига кўра, Президентнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш учун 2 йилгача озодликни чеклаш ёки бошқа жазо чоралари қўлланиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔1😢1
🇳🇴 Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Дональд Трампга берилмади
Венесуэлалик мухолиф сиёсатчи Мария Корина Мачадо 2025 йилги Тинчлик бўйича Нобель мукофоти соҳиби бўлди. У бу мукофотга “Венесуэла халқининг демократик ҳуқуқларини илгари суришдаги тинимсиз меҳнати ва диктатурадан демократияга адолатли ҳамда тинч йўл билан ўтишни таъминлаш учун олиб борган кураши учун” лойиқ деб топилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Венесуэлалик мухолиф сиёсатчи Мария Корина Мачадо 2025 йилги Тинчлик бўйича Нобель мукофоти соҳиби бўлди. У бу мукофотга “Венесуэла халқининг демократик ҳуқуқларини илгари суришдаги тинимсиз меҳнати ва диктатурадан демократияга адолатли ҳамда тинч йўл билан ўтишни таъминлаш учун олиб борган кураши учун” лойиқ деб топилди.
Маълумотларга кўра, бу йилги мукофот учун кўплаб номзодлар орасидан АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам сўнгги пайтларда тинчлик жараёнларидаги иштироки билан тилга олинган эди. Ушбу мукофотни олишни жуда ҳам хоҳлагани айтилган, бироқ Нобель қўмитаси қарорга кўра, мукофот Мачадога берилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада Damas ҳайдовчиси 9 ёшли болани уриб юборди — бола шифохонада вафот этди
Фарғона вилоятида Damas ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган 9 ёшли боланинг ўлимига сабабчи бўлди.
Ҳодиса туман ҳудудидан ўтган Д-105 автомобил йўлининг 182-километрида содир бўлган. Маълумотларга кўра, эрталаб соат 7:30 атрофида мактабга йўл олган 66-мактабнинг учинчи синф ўқувчисини 21 ёшли ҳайдовчи ўзига ишонч қоғози билан бириктирилган Damas автомобили билан уриб юборган.
Жабрланувчи бола биринчи ёрдам кўрсатиш учун туман марказий шифохонасига етказилган. Бироқ шифокорлар кўрсатган барча муолажаларга қарамасдан, у шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

😢4👎1
Яна Фарғона, яна зўравонлик, яна ИИБ ходимлари билан боғлиқ низоли ҳолат…
👉 https://youtu.be/f5pDk0cg4gI
👉 https://youtu.be/f5pDk0cg4gI
YouTube
ЯНА ФАРҒОНА, ЯНА ЗЎРАВОНЛИК, ЯНА ИИБ – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

Мирзиёев Душанбе саммитида МДҲ ҳамкорлигини кенгайтиришни таъкидлади
10 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этди. Саммит Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон раислигида ўтди ва унда Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркманистон ва Арманистон давлат раҳбарлари ҳамда МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев иштирок этди.
Кун тартибида МДҲ доирасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Президент Мирзиёев глобал сиёсат ва иқтисодиётдаги ноаниқ вазиятга қарамасдан, МДҲнинг барқарорлиги ва зарурлигини таъкидлаб, ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган таклифларни илгари сурди.
Таъкидланган йўналишлар қаторига товар айирбошлашни осонлаштириш, транспорт ва логистика тармоғини чуқурлаштириш, инвестиция ва кооперация лойиҳаларини ривожлантириш, энергетика, рақамлаштириш ва инновациялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, фан, таълим, маданият ва санъатда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш киради. Шунингдек, Минтақавий хавфсизлик ва Афғонистондаги барқарорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Саммит якунида МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича келишув ва қарорлар тўплами имзоланди.

👍35🔥1