2026 йил 15 январдан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бошланади
Ҳукуматнинг 2025 йил 7 октябрдаги 629-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2026 йилнинг 15 январидан 28 февралига қадар, яъни 45 кун давомида ўтказилади. Рўйхатга олишнинг бошланиш вақти 2026 йил 15 январь соат 00:00 этиб белгиланган.
Тадбир давомида респондентлардан шахсий маълумотлар ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятига оид маълумотлар тўпланади. Рўйхатга олиш санасидан кейин содир бўлган ўзгаришлар ҳисобга олинмайди.
Шунингдек, саволнома шакллари 2026 йил 15 январидан кейин туғилган болаларга нисбатан тўлдирилмайди, бироқ рўйхатга олиш санасидан кейин вафот этган шахслар ҳақидаги маълумотлар киритилади.
Аҳоли сони ва унинг таркибини ҳисоблашда қуйидагилар рўйхатга киритилмайди:
бир йилдан ортиқ муддатда мамлакат ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон фуқаролари;
Ўзбекистонда аккредитация қилинган чет давлатлар ва халқаро ташкилотлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари;
дипломатик имтиёз ва иммунитетларга эга бўлган шахслар.
Респондентлар ўзининг доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади. Яъни, инсон кунлик тунги дам олишининг кўп қисмида бўладиган уй, квартира ёки яшаш учун мўлжалланган бошқа бинолар яшаш жойи ҳисобланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔1
Тошкентда “HORECA EXPO UZBEKISTAN 2025” халқаро кўргазмаси ўтказилади
2025 йил 21–23 октябр кунлари Тошкент шаҳрида Туризм қўмитаси кўмагида “HORECA EXPO UZBEKISTAN 2025” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистоннинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш, меҳмондўстлик стандартларини ошириш ва мамлакатни жаҳон туризм бозорида илгари суриш мақсадида ташкил этилмоқда.
Кўргазма меҳмонхона ва ресторан бизнеси вакиллари, етказиб берувчилар, инвесторлар ҳамда таълим марказларини бир жойга жамлайди. Иштирокчилар инновацион технологиялар, замонавий ускуналар, мебеллар, тўқимачилик маҳсулотлари ва IT-ечимлар билан танишиш имконига эга бўладилар. Шунингдек, туризм ривожланишининг янги тенденциялари муҳокама қилинади, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича тажриба алмашилади.
Кўргазма Ўзбекистон Отельерлар уюшмаси томонидан ташкил этилмоқда. Дастур доирасида B2B учрашувлари, панел сессиялари, маҳорат дарслари ва “Gastro-Forum 2025” ўтказилиши режалаштирилган. Тадбир туризм ва меҳмондўстлик соҳасида профессионал мулоқот ҳамда янги ҳамкорлик имкониятларини яратишга хизмат қилади.

Жиззахнинг Фориш туманида 37 нафар боғча тарбияланувчиси заҳарланди
Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги 4 та давлат мактабгача таълим муассасасида 37 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан шифохонага мурожаат қилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий маълумот берди.
Маълумотларга кўра, 9 октябрь куни соат 9:00 дан 16:00 гача бўлган вақт оралиғида 1-, 3-, 5- ва 7-сонли боғчаларнинг 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган тарбияланувчилари иситма кўтарилиши, қорин оғриғи, кўнгил айниши, ич кетиши ва ҳолсизлик каби шикоятлар билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Эпидемиологик суриштирув натижасига кўра, болалар 8 октябр куни боғчада биокефир, сир ва сариёғ маҳсулотларини истеъмол қилгани аниқланган. Тиббий текширувлар асосида уларга “ўткир диарея” ташхиси қўйилиб, стационарда даволаниш чоралари кўрилган.
Жиззах вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси дастлабки хулосасига кўра, заҳарланиш ҳолатига озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, сақлаш ва ишлов беришда санитария қоидаларининг бузилиши сабаб бўлган.
Ҳолат юзасидан Фориш туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Тошкент вилоятида ҳам қарийб 2 минг бола заҳарланиш гумони билан шифокорларга мурожаат қилган, шулардан 963 нафарига ўткир гастроэнтерит ташхиси қўйилган ва ҳолат бўйича 7 нафар шахс қамоққа олинган эди.

Шу ўринда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига таклиф:
Озиқ-овқат маҳсулотларини аутсорсинг орқали мактаб ва боғчаларга етказиб бериш амалиётини қайта кўриб чиқиш зарур. Амалда тендерда энг паст нархни таклиф этган фирмалар ғолиб бўлаётгани сабабли, кўп ҳолларда сифатсиз ёки муддати ўтган маҳсулотлар етказиб берилаётгани кузатилмоқда.
Бу ҳолат болалар соғлиғи учун жиддий хавф туғдирмоқда. Шу боис тендерларда ишончли ва тажрибали компанияларга устуворлик бериш, санитария талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш лозим.
Акс ҳолда, Тошкент вилояти ва Фориш туманларидаги каби оммавий заҳарланишлар яна такрорланиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
9 ойда ички ишлар тизимида 12 нафар ходим пора олишда қўлга тушди
2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида ички ишлар органларида 12 нафар ходим томонидан пора олиш жинояти содир этилган. Бу ҳақда 7 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи, полковник Жамшид Султонов маълум қилди.
Маълумотга кўра, жорий йил давомида фуқаролар таклиф қилган пора пулларини қабул қилмасдан, аксинча пора бериш ҳолатларини фош этишда ташаббус кўрсатган 213 нафар ходим рағбатлантирилган. Пора таклиф этган шахсларга нисбатан эса белгиланган тартибда ҳуқуқий чоралар кўрилган.
Таҳлилларга кўра, пора таклиф этиш ҳолатларининг энг кўпи йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида қайд этилган — 109 та ҳолат. Шунингдек:
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишда сусткашликка йўл қўйган 99 нафар ходимга нисбатан интизомий чоралар кўрилган. Улардан 5 нафари лавозимидан озод этилган, 3 нафари жаримага тортилган, 4 нафарига қаттиқ ҳайфсан, 30 нафарига ҳайфсан, 57 нафарига эса танбеҳ интизомий жазоси қўлланилган.
ИИВ маълумотига кўра, тизимда хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва коррупциявий ҳолатларни олдини олиш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида — 35 та;
тезкор-қидирув фаолиятида — 31 та;
жазони ижро этиш муассасаларида — 14 та;
миграция ва фуқароликни расмийлаштириш йўналишида — 10 та;
жиноятларни тергов қилиш соҳасида — 7 та;
транспортда хавфсизликни таъминлаш департаментида — 3 та;
пробация хизматларида — 2 та ҳолат қайд этилган.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишда сусткашликка йўл қўйган 99 нафар ходимга нисбатан интизомий чоралар кўрилган. Улардан 5 нафари лавозимидан озод этилган, 3 нафари жаримага тортилган, 4 нафарига қаттиқ ҳайфсан, 30 нафарига ҳайфсан, 57 нафарига эса танбеҳ интизомий жазоси қўлланилган.
ИИВ маълумотига кўра, тизимда хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва коррупциявий ҳолатларни олдини олиш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Ёшларнинг “Яшил ташаббуслари” давлат томонидан қўллаб-қувватланади 🌱
Ўзбекистон Ҳукуматининг 2025 йил 8 октябрдаги 631-сонли қарори билан Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги “Яшил ташаббуслар”ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом жамғарма маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ҳамда ҳисоб ва ҳисобот юритиш тартибини белгилайди.
Жамғарма маблағлари қуйидаги йўналишларга сарфланади:
🔷ёшларда табиатга муҳаббат ва экологик маданиятни ошириш;
🔷атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
🔷экологик тоза технологиялар, чиқиндиларни қайта ишлаш ва яшил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш;
🔷дарахт экиш ва парваришлаш каби экологик ташаббусларни амалга ошириш.
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш белгиланган даромад ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.

🤷♂1
Навоийда БМТ билан янги ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди
Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Махл хоним ва тизимдаги ташкилот вакилларини қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Учрашувда БМТ Бош ассамблеясининг 80-сессиясида президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббуслар доирасида Навоий вилоятида белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари бу учрашувни БМТ ва Ўзбекистон ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг ёрқин намунаси сифатида таъкидлади.
Шунингдек, вилоятда БМТ агентликлари билан амалга оширилаётган илғор лойиҳалар, жумладан таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва экология соҳаларидаги ишларга тўхталиб ўтилди.
Учрашув якунида мазкур йўналишларда янги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва барқарор ривожланиш сари ҳамкорликни кучайтириш бўйича келишувга эришилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пластик чиқиндилар асосида барқарор йўллар қуриш лойиҳаси
Сўнгги йилларда атроф-муҳит муҳофазаси, чиқиндиларни қайта ишлаш ва иқтисодий тежамкор технологияларни жорий этиш масаласи долзарб мавзуга айланмоқда. Шу мақсадда ишлаб чиқилган “Эко-асфальт” лойиҳаси Ўзбекистонда экологик, иқтисодий ва техник жиҳатдан самарали йўл қурилиш тизимини ривожлантиришга қаратилган.
Мазкур лойиҳа асосида полиэтилен пакетлар ва пластик чиқиндилар қайта ишланиб, асфальт аралашмасига қўшилади. Бу усул анъанавий асфальт таркибидаги қиммат битум хом ашёсини қисман алмаштириш имконини беради. Натижада йўл қурилишига кетадиган харажатлар 30 фоизгача камаяди, бу эса мамлакат иқтисодиёти учун сезиларли тежамни таъминлайди.
Бу кўрсаткичлар эко-асфальтнинг мустаҳкамлиги анъанавий йўлларникидан юқори эканини тасдиқлайди. Шунингдек, пластик қўшилган асфальт иссиқликка ва совуққа нисбатан чидамли, ёриқларга камроқ мойил ҳамда ёмғир сувини кам шимади.
Пластик чиқиндиларни йўлларда қайта ишлатиш орқали:
🔶табиатдаги чиқиндилар миқдори камаяди,
🔶атмосферага зарарли газлар чиқиши қисқаради,
🔶мамлакатда чиқиндиларни қайта ишлаш тизими ривожланади,
🔶асфальт ишлаб чиқариш харажатлари арзонлашади.
Бундай эко-асфальт лойиҳалари Нидерландия, Канада, Хитой, Ҳиндистон каби давлатларда муваффақиятли жорий этилган. Ушбу тажриба йўлларнинг узоқ муддатли ва экологик тоза бўлишини исботлаган.
Агар “Эко-асфальт” лойиҳаси Ўзбекистонда кенг миқёсда жорий қилинса, у нафақат экологик барқарорликни таъминлайди, балки мамлакат инфратузилмасининг сифатини оширади. Бу ташаббус чиқиндилардан фойдали ресурс яратиш орқали янги технологик ёндашув ва барқарор келажак сари қадам бўлади.

👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Жиззахнинг Фориш туманида 37 нафар боғча тарбияланувчиси заҳарланди Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги 4 та давлат мактабгача таълим муассасасида 37 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан шифохонага мурожаат қилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий маълумот…
"Ҳозирда 6 нафар болага шифохонада тиббий ёрдам берилмоқда" — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Жиззах вилоятидаги бир неча мактабгача таълим ташкилотларидан мурожаат қилган 37 нафар тарбияланувчига амбулатор ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда 6 нафар болага шифохонада биринчи тиббий ёрдам берилаётгани маълум қилинди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, ҳолат вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мутахассислари иштирокида тузилган ишчи гуруҳ томонидан назоратга олинган.
Вазирлик ҳолат юзасидан тез орада қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.

😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Жиззахнинг Фориш туманида 37 нафар боғча тарбияланувчиси заҳарланди Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги 4 та давлат мактабгача таълим муассасасида 37 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан шифохонага мурожаат қилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий маълумот…
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жиззахдаги ҳолат юзасидан баёнот берди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2025 йил 9 октябрь куни Жиззах вилояти Фориш туманидаги бир нечта мактабгача таълим ташкилотларининг айрим тарбияланувчиларида енгил нохушлик, ҳароратнинг кўтарилиши, кўнгил айниши ва қисқа муддатли овқат ҳазм қилиш бузилиши белгилари кузатилган.
Уларга ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирги пайтда барча болаларнинг аҳволи барқарор, соғлигига хавф йўқ. Ҳозирда фақат 2 нафар бола профилактика мақсадида шифокорлар кузатувида қолмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, нохушлик ҳолати озиқ-овқат омиллари билан боғлиқ бўлиши эҳтимол қилинмоқда. Аниқ сабаб лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра белгиланади.
Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати мутахассислари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувдан намуна олинган бўлиб, тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни хотиржамликни сақлашга ҳамда тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақириб, вазият тегишли хизматлар томонидан тўлиқ назоратга олинганини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Алоҳида туман ва маҳаллалар “намунали ҳудуд”га айлантирилади
Ўзбекистон президенти “Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга мувофиқ, “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” лойиҳаси доирасида ҳар йили қатор ислоҳотлар амалга оширилади.
Хусусан:
камида 50 миллион долларлик инвестициялар жалб этилади;
озиқ-овқат, мебелчилик, қурилиш материаллари, тикувчилик ва бошқа соҳаларда камида 10 тадан йирик инвестиция лойиҳалари ишга туширилади;
ҳар бир ҳудудда 3–5 тадан корхона экспорт фаолиятига жалб қилинади;
хорижий мутахассислар иштирокида миллий бренд маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади;
10 нафар тадбиркор халқаро саноат кўргазмаларида тажриба алмашиш учун юборилади.
Шунингдек, “яшил” ва энергия самарадор ҳудудларни ривожлантириш доирасида 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат бинолари энергия тежамкорлик талабларига мос равишда қурилади ва модернизация қилинади.
2027 йилга қадар барча давлат идоралари, давлат корхоналари ҳамда ижтимоий соҳа муассасалари энергия самарадор ускуналар билан тўлиқ жиҳозланиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 мартдан “Ноль энергия сарфли бинолар” концепцияси асосида пилот лойиҳалар амалга оширилади.

Иссиқхона хўжаликларига янги имтиёз ва вазифалар белгилаб берилди
Президентнинг “Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Фармон мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда янги имкониятларни ишга солишни мақсад қилади.
2025–2027 йилларга мўлжалланган дастур доирасида:
🔹 экспорт ҳажми 2026 йилда 3,5 миллиард, 2027 йилда 4 миллиард долларга етказилади;
🔹 иссиқхона маҳсулотлари етиштириш ҳажми 2026 йилда 620 минг, 2027 йилда 670 минг тоннага етказилади;
🔹 маҳсулотлар экспорти 30 фоиздан 70 фоизгача оширилади.
Бундан ташқари, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун имтиёзлар жорий этилади:
▪️ 2026 йил 1 январдан 2028 йил якунигача ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади;
▪️ 2025 йил 1 октябрь ҳолатига мавжуд солиқ қарзлари тўлов муддати 2028 йилгача фоиз ҳисобламасдан узайтирилади.

👍14