This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨Statsionar davolanish bemorning sog‘lig‘ini doimiy nazorat qilish va tezroq tiklanish uchun muhim.
🧑🏻⚕️Shifokor ko‘rsatmalariga rioya qilish sog'ayish jarayonini yanada samarali qiladi.
☎️ (71) 205 14 12
☎️ (94) 112 14 12
Manzil: Toshkent shahri, Yunusobod tumani, Moyqo‘rg‘on ko‘chasi, 66-uy

"Ўт очишни тўхтатиш вақтинчалик чора эмас, балки узоқ муддатли сиёсий ечим сари муҳим қадам" — Ўзбекистон ТИВ
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.
Ўзбекистон Республикаси АҚШ Президенти Дональд Трампнинг бевосита кўмагида Ғазо секторида о‘t очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод этиш бўйича эришилган келишувни олқишлайди.
Миср, Қатар ва Туркиянинг ушбу муҳим жараёнда мувофиқлаштирилган фаолияти ҳамда уларнинг муҳим роли юқори баҳоланади. Таъкидланишича, мазкур саъй-ҳаракатлар зўравонликни тез фурсатда тўхтатиш, гуманитар инқирозни енгиллаштириш ва сиёсий мулоқотни тиклаш учун замин яратмоқда.
Ўзбекистон доимо халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларига асосланиб, Яқин Шарқда мустаҳкам ва адолатли тинчлик ўрнатилишини қўллаб-қувватлайди.
Баёнотда таъкидланишича, о‘t очишни тўхтатиш вақтинчалик чора эмас, балки томонлар ўртасида хавфсизликни таъминлаш, барқарор ҳамжиҳатликни ўрнатиш ва ўзаро ишончни тиклашга қаратилган узоқ муддатли сиёсий ечим сари муҳим қадам бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқда тинчлик, барқарорлик ва гуманитар енгилликни таъминлашга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларга конструктив ҳисса қўшишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар уйда пул топяпти...
Ўрта Чирчиқ туманидаги “S-Familiy” бош кийим ишлаб чиқарувчи корхонаси “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида аҳолини банд қилишга ҳисса қўшмоқда.
Корхона камбағаллик реестридаги оилаларга ярим тайёр маҳсулотлар — ип ва материаллар етказиб беради.
Бугунги кунда 30 дан ортиқ хонадон билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, кўплаб аёллар уйдан чиқмасдан даромад топиш имконига эга бўлмоқда.
Мухбир: Мохинур Хамдамова

👍6🔥3🤷♂1
Президент “Марказий Осиё – Россия” саммитида стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган 10 дан ортиқ ташаббус илгари сурди
Президент Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Россия” форматидаги иккинчи саммитда иштирок этар экан, стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақавий барқарорликни таъминлашга қаратилган бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Хусусан, давлат раҳбари:
– биргаликда қабул қилинган қарор ва лойиҳалар ижросини тезлаштириш мақсадида ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари даражасида Мувофиқлаштирувчи кенгаш таъсис этишни;
– товар айирбошлашни кўпайтириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш жараёнларини енгиллаштириш учун “Марказий Осиё – Россия агроэкспресси” лойиҳасини ишга туширишни;
– транспорт, темир йўл ва авиация алоқаларини уйғунлаштириш мақсадида Транспорт-логистика контурини ишлаб чиқишни;
– Бухоро шаҳрида “Марказий Осиё – Россия” саноат инжиниринг хабини ташкил этишни;
– Тошкентдаги “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмали форумига минтақанинг асосий саноат ва инновация майдони мақомини беришни таклиф этди.
Шунингдек, давлат раҳбари атом энергетикаси бўйича Минтақавий компетенциялар марказини Ўзбекистонда ташкил этиш, Москва давлат муҳандислик-физика институти Тошкент филиали негизида Кадрлар тайёрлаш дастурини амалга ошириш ташаббусини билдирди.
Президент Мирзиёев, шунингдек, “Марказий Осиё ва Россия энергетик шериклиги” дастурини ишлаб чиқиш, углеводородларни қидириш ва қайта ишлаш, энергия тежовчи ҳамда “яшил” технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришни таклиф этди.
Шу билан бирга, у сунъий интеллект ва рақамли технологиялар бўйича Минтақавий эксперт кенгашини ташкил этиш, “Сколково” инновация маркази филиалларини мамлакатларда очишни, ҳамда “Келажак муҳандислари” консорциумини тузиш ғоясини илгари сурди.
Шунингдек, Президент ҳар йили ўтказиладиган Марказий Осиё ва Россия халқлари маданияти, санъати ва ижодиёти фестивали — Этномаданият форумини ташкил этишни таклиф қилди.
Саммитда терроризм, экстремизм, кибертаҳдидлар ва одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, Афғонистон бўйича юқори даражадаги маслаҳатлашувлар ўтказиш муҳимлиги ҳам таъкидланди.

👍44🔥2👎1
Паралимпия спорт турлари бўйича спорт терма жамоаларини шакллантириш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (630-сон, 08.10.2025 й.) билан “Паралимпия спорт турлари бўйича спорт терма жамоаларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Мазкур Низом иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) орқали паралимпия спорт турлари бўйича спорт терма жамоаларини шакллантириш тартибини белгилайди.
Қуйидагилар спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини шакллантиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
🔹 паралимпия спорт турлари бўйича республика ва халқаро нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижадорликни таъминлаш;
🔹 спортчиларни тайёрлашнинг илғор методларини ўқув-машғулот жараёнига жорий этиш;
🔹 спортчиларнинг жисмоний, техник-тактик, психологик тайёрлигини такомиллаштириш, уларнинг спорт маҳоратини ошириш;
🔹 жисмоний тарбия-спорт ҳаракатини ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.
Спорт терма жамоаларини ва уларнинг захирасини шакллантиришга фақат Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда Спорт турлари реестрига киритилган паралимпия спорт турлари бўйича йўл қўйилади.
Спорт терма жамоаларининг таркиблари тегишли буйруқ билан 1 йил муддатга тасдиқланади ва календарь йилнинг 1 январидан 31 декабригача амал қилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥1
Россиядан яна бир гуруҳ болалар Ватанга қайтарилди
Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида хорижда ота-оналарсиз қолган Ўзбекистон фуқаролари бўлган болаларни ватанга қайтариш бўйича изчил ишлар давом этмоқда. 2025 йил 9 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳридан учиб келган рейс билан 6 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди.
Болалар дастлаб, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги марказга вақтинча жойлаштирилди. Тиббий кўрикдан ўтказилгач, уларнинг 5 нафари Бекобод шаҳридаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори қарорига асосан яқин қариндошлари қарамоғига, 1 нафари эса онасининг қарамоғига топширилди.
Вояга етмаганларнинг кейинги ижтимоий қўллаб-қувватлови ва реабилитация жараёни уларнинг доимий яшаш жойида давом эттирилади.

⚡️Ўзбекистон Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги тинчлик битимини қўллаб-қувватлади
Ўзбекистон собиқ ташқи ишлар вазири, Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида Исроил Ғазода «тўғридан-тўғри геноцид» содир этганини айтди. Ўзбекистон можарони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокараларни, жумладан, АҚШнинг тинчлик режасини қўллаб-қувватлайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон собиқ ташқи ишлар вазири, Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида Исроил Ғазода «тўғридан-тўғри геноцид» содир этганини айтди. Ўзбекистон можарони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокараларни, жумладан, АҚШнинг тинчлик режасини қўллаб-қувватлайди.
«АҚШ президенти янги ғояни илгари сурди. Мен Яқин Шарқда кўп йиллар ишладим ва бу режа қўллаб-қувватланиши мумкинлигига ишонаман. Агар бу жараён давом этса ва тинчликка эришилса, президентимизнинг позицияси ва муносабати АҚШникига янада яқинроқ бўлади», — деди Абдулазиз Комилов.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎2
⚡️Яқин Шарқда адолатли ва барқарор тинчлик ўрнатилишини олқишлаймиз – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ғазо секторида отишмани тўхтатиш ва гаровдаги шахсларни озод этиш бўйича эришилган келишувни олқишлади.
Расмий баёнотда таъкидланишича, мазкур келишув АҚШ президенти Доналд Трампнинг бевосита кўмагида амалга ошган. Шунингдек, бу жараёнда Миср, Қатар ва Туркиянинг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари ҳам юқори баҳоланди.
Ташқи ишлар вазирлигига кўра, мазкур саъй-ҳаракатлар зўравонликни тўхтатиш, гуманитар инқирозни енгиллаштириш ва сиёсий мулоқотни қайта йўлга қўйиш учун муҳим қадам бўлди.
“Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари асосида Яқин Шарқда адолатли ва барқарор тинчлик ўрнатилишини қўллаб-қувватлайди”, — дейилади баёнотда.
Вазирликка кўра, отишмани тўхтатиш вақтинчалик чора бўлиб қолмаслиги, балки хавфсизликни таъминлаш ва ўзаро ишончни тиклашга хизмат қиладиган узоқ муддатли сиёсий ечим сари муҳим қадам бўлиши керак.
Ўзбекистон Яқин Шарқда тинчлик, барқарорлик ва гуманитар енгилликни таъминлашга қаратилган халқаро ташаббусларда конструктив иштирок этишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади.

🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Энди болалар ўлмайди: Ғазода расман уруш тугади…
Ғазодаги ҲАМАС музокаралар гуруҳи раҳбари Халил ал-Хайя ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим кучга кирганини эълон қилди.
Битим доирасида Исроил қамоқхоналарида умрбод қамоқ жазосини ўтаётган 250 фаластинлик, уруш бошланганидан бери қўлга олинган яна 1700 нафар ғазолик фаластинлик, шунингдек, қўлга олинган барча аёллар ва болалар озод қилинади.
Музокаралар 2023 йил 7 октябрь уруш бошлангач, 2 йил ўтиб амалга оширилди. Ўшанда ҲАМАС гуруҳи Исроилга ҳужум уюштириб, 1 200 кишини ўлдириб, 251 кишини гаровга олган. Бунга жавобан Исроил ҳарбий амалиётини бошлаган. Ишончли маълумотларга кўра, ўша пайтдан бери Ғазода 67 183 киши ҳалок бўлган, уларнинг 20 179 нафарини болалардир.
Битимда АҚШ, воситачи бўлган араб давлатлари ва Туркиядан Ғазодаги уруш якунлангани ҳақида кафолат олди. АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам тинчлик келишувига эришилганини баралла эълон қилди. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху бу келишувни “Исроил учун буюк кун” деб атаган.
Таъкидлаш лозимки, уруш тугаши фонида Ўзбекистон томони Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги тинчлик битимини қўллаб-қувватлади.
Видеолавҳани Моҳинур Ҳамдамова шарҳлади

👍6👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ва Фарғонада гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказилди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент ва Фарғона вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўтказилган тадбирда 5 нафар ака-укаларнинг хонадонларидан жами 9 кг 14 гр марихуана, 1 туп каннабис, 1 дона пневматик қурол, ов қуролига тегишли 21 дона патрон, 19 дона гилза, 1 дона резина таёқча ва 2 дона совуқ қурол ашёвий далил сифатида олинди.
Маълум бўлишича, ушбу шахслар илгари ҳам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноят учун судланган бўлса-да, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқаришмаган. Улар ҳатто 2003 йилда туғилган икки нафар фарзандини ҳам мазкур жиноий фаолиятга жалб қилган.
Шунингдек, уларнинг шериги бўлган 1970 йилда туғилган шахснинг хонадондан ҳам 7 дона қоғозга солинган каннабис ва чекиш мосламаси топилди. Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари ва Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйилди.
Юнусобод туманида тўхтатилган “Cobalt” автомашинасидан 967 грамм “гашиш” моддаси, унинг шеригидан эса қўшимча 1 кг 992 грамм “гашиш” олинди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 28, 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан иш қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Фарғона вилоятидаги тадбир чоғида эса 1956 йилда туғилган шахс хонадонида 6 880 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилди. Бу дори воситалари Қирғиз Республикасидан ноқонуний йўл билан олиб келинган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 412 миллион сўмни ташкил этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

❗️Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларни гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантиради ва бундай хавфли йўлдан четда туришга чақиради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқда ҳақорат ёки туҳмат қилинса — қонун сиз томонда!
Ижтимоий тармоқларда сизга нисбатан ҳақорат ёки туҳмат қилинса, бу ҳолат жавобгарликка сабаб бўлади.
Кўпчиликни қизиқтирадиган ушбу саволга жавобни махсус видеоролик орқали билиб олишингиз мумкин.
Ҳуқуқингизни билинг — сўз эркинлиги ниқоби остидаги ҳақорат ва туҳматларга қарши қонун мавжуд.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда сизга нисбатан ҳақорат ёки туҳмат қилинса, бу ҳолат жавобгарликка сабаб бўлади.
Кўпчиликни қизиқтирадиган ушбу саволга жавобни махсус видеоролик орқали билиб олишингиз мумкин.
Ҳуқуқингизни билинг — сўз эркинлиги ниқоби остидаги ҳақорат ва туҳматларга қарши қонун мавжуд.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔2👍1
Ўзбекистонда илк атом электр станцияси қурилишига старт берилмоқда
Душанбедаги “Марказий Осиё — Россия” саммитида Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилишича, яқин кунларда Жиззах вилоятида Ўзбекистоннинг илк атом электр станцияси қурилиши бошланади.
Давлат раҳбари таъкидлашича, Марказий Осиё мамлакатларининг Россия билан энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги минтақада барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлайди.
“Росатом” маълумотига кўра, кам қувватли АЭС қурилишида муҳим босқич бошланган — реактор биноси учун котлован қазиш ишлари амалга оширилмоқда.
Лойиҳа ҳужжатларини тўлиқ ишлаб чиқиш ва буюртмачига тақдим этиш 2025 йил охирига режалаштирилган.

👍43🔥2😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятидаги шифокорлар сиам эгизакларни ажратиш амалиётини муваффақиятли ўтказди
Чирчиқ шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали шифокорлари муддатидан аввал туғилган сиам эгизакларни муваффақиятли ажратишди.
Ноёб операция туғуруқдан 9 соат ўтиб, маҳаллий шароитда амалга оширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Чирчиқ шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиали шифокорлари муддатидан аввал туғилган сиам эгизакларни муваффақиятли ажратишди.
Ноёб операция туғуруқдан 9 соат ўтиб, маҳаллий шароитда амалга оширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш якунланганини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш якунланганини эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ғазо сектори тўлиқ қайта қурилади, исроиллик гаровдагилар эса душанба ёки сешанба куни озод қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, Трамп таъкидлаганидек, Қўшма Штатлар вакиллари, жумладан, унинг ўзи ҳам Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги битимни имзолаш учун Мисрга боради.

👍1
Ҳудудларда саноат жадал ривожлантирилади ва саноат корхоналари экспортга жалб қилинади
“Ҳудудларда саноатни жадал ривожлантириш ва саноат корхоналарини экспортга жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025–2026 йилларда ҳудудларда саноатни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔸республика саноатида ҳудудий саноатнинг улушини 45 фоизга етказиш;
🔸ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳаларини амалга ошириш орқали саноатда технологик маҳсулотлар улушини 25 фоизга етказиш ва 3,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш;
🔸 ҳар бир туман ва шаҳарларда 5 тагача саноат “ўсиш нуқтаси”ни ривожлантириш.
2026 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил 1 январга қадар:
🔹 ишчиларининг ўртача иш ҳақи миқдори ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган мазкур қарорнинг 4-иловасига мувофиқ маҳаллий саноат корхоналарининг ишчиларни ташиш ва овқатлантириш билан боғлиқ харажатларидан ҳар бир ишчи ходим учун бир ойда бир базавий ҳисоблаш миқдоригача бўлган қисми ижтимоий солиқ базасидан чиқариб ташланади;
🔹 ўз эҳтиёжи учун гипс хомашёсини қазиб чиқарувчи ва ундан тайёр қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга гипс олиш учун белгиланган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланади.

🤷♂1
Ўзбекистонда авиация ҳодисаларини текшириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ўзбекистон Ҳукумати 2025 йил 7 октябрда “Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига авиация ҳодисаларини текшириш жараёнини фуқаро авиацияси халқаро стандартларига мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 628-сон қарорни қабул қилди.
Қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 ноябрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган қоидаларга қатор ўзгартиришлар киритилди.
Эндиликда максимал массаси 2250 килограмм ва ундан кам бўлган ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация инцидентлари ва жиддий авиация инцидентларини текшириш авиация корхоналари томонидан парвозлар хавфсизлигини бошқариш бўйича қўлланма доирасида амалга оширилади.
Текширув қуйидагиларни қамраб олади:
🔷авиация ҳалокати ёки инциденти ҳақидаги барча тегишли маълумотларни тўплаш, қайд этиш ва таҳлил қилиш;
🔷авиация ҳалокати ва инцидентларига оид ёзувларни ҳимоя қилиш;
🔷зарурат туғилганда парвозлар хавфсизлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
🔷сабаблар ва таъсир этувчи омилларни аниқлаш;
🔷якуний ҳисобот тузиш.
Қарорга кўра, авиация ҳалокатлари ва инцидентларини текшириш жараёнида комиссияга барча ашёвий далиллар дарҳол тақдим этилиши ва уларнинг тўлиқ назорати таъминланиши лозим. Шу билан бирга, бошқа турдаги текширув ёки муҳокамалар комиссия фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги шарт.

🤔1
“2+6” дастури доирасида ёшларга хорижий тил ўқиш харажатлари учун субсидия ажратилади
Ўзбекистон Ҳукумати 2025 йил 8 октябрда 632-сон қарорни қабул қилди. Унга мувофиқ, “Ёшларнинг ўқув марказларида хорижий тилларни ўқиш харажатлари бир қисми учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, “2+6” дастури белгиланган хорижий тилларни билиш бўйича камида минимал даражали сертификатга эга бўлган ёшларга қўлланилади. Унга биноан, ариза берувчи ўқув маркази орқали дастлабки 2 ой учун ўқиш харажатини ўз ҳисобидан тўлаганда, кейинги 6 ойгача бўлган ўқиш харажати учун Ёшлар ишлари агентлиги қошидаги Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади.
Субсидия миқдори ҳар ой якуни бўйича қуйидагича белгиланган:
🔶Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 2 бараваригача;
🔶Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 1,5 бараваригача;
🔶туман ва шаҳарларда – БҲМнинг 1 бараваригача.
Агентлик маълумотларига кўра, 2025–2026 йилларда хорижий тилларни ўқув марказларида ўрганаётган 20 минг нафаргача ёш субсидия олади. Шунингдек, 2031 йилга қадар ҳар йили 20 минг нафаргача ёшларга ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш режалаштирилган.
Бироқ, агар маълум йилда субсидия олувчилар сони 20 минг нафардан ошса, қўшимча субсидия ажратиш кейинги йилгача тўхтатилади.
Дастур доирасида фақат қуйидаги талабларга жавоб берган ўқув марказларига субсидия ажратилади:
🔷белгиланган тартибда электрон платформада рўйхатдан ўтган;
🔷ўқувчиларнинг қатнашини кунлик электрон назорат қилиш тизимига интеграция қилинган.
Бу қарор ёшларнинг хорижий тилларни самарали ва узлуксиз ўрганишини рағбатлантиришга қаратилган.

Хорижий ва нодавлат ОТМлар учун давлат гранти имтиҳони рухсатномалари эълон қилинди
2025 йил 11 октябрь, шанба куни бўлиб ўтадиган хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалари учун давлат гранти имтиҳонига рухсатномалар эълон қилинди.
Талабгорлар ўз рухсатномаларини my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали юклаб олишлари мумкин.
Рухсатномада тест синови ўтказиладиган сана, манзил ва вақт кўрсатилган бўлиб, талабгорлар белгиланган вақтдан кечикмасдан келишлари шарт.
🕗 Имтиҳон 1-сменада ўтказилади. Кириш вақти — соат 7:30 дан 8:30 гача. Ушбу вақтдан кеч келганлар синовга киритилмайди.
Талабгорлар бинога фақат паспорт ёки ID-карта билан киришлари мумкин.
❌ Имтиҳонга электрон қурилмалар, сумка, китоб, овқат, ичимлик ва бошқа ортиқча буюмларни олиб келиш қатъиян тақиқланади.
Бу қоидалар синов жараёнининг шаффоф ва тартибли ўтишини таъминлашга қаратилган.

2026 йил 15 январдан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бошланади
Ҳукуматнинг 2025 йил 7 октябрдаги 629-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2026 йилнинг 15 январидан 28 февралига қадар, яъни 45 кун давомида ўтказилади. Рўйхатга олишнинг бошланиш вақти 2026 йил 15 январь соат 00:00 этиб белгиланган.
Тадбир давомида респондентлардан шахсий маълумотлар ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятига оид маълумотлар тўпланади. Рўйхатга олиш санасидан кейин содир бўлган ўзгаришлар ҳисобга олинмайди.
Шунингдек, саволнома шакллари 2026 йил 15 январидан кейин туғилган болаларга нисбатан тўлдирилмайди, бироқ рўйхатга олиш санасидан кейин вафот этган шахслар ҳақидаги маълумотлар киритилади.
Аҳоли сони ва унинг таркибини ҳисоблашда қуйидагилар рўйхатга киритилмайди:
бир йилдан ортиқ муддатда мамлакат ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон фуқаролари;
Ўзбекистонда аккредитация қилинган чет давлатлар ва халқаро ташкилотлар ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари;
дипломатик имтиёз ва иммунитетларга эга бўлган шахслар.
Респондентлар ўзининг доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади. Яъни, инсон кунлик тунги дам олишининг кўп қисмида бўладиган уй, квартира ёки яшаш учун мўлжалланган бошқа бинолар яшаш жойи ҳисобланади.