АЭС блоклари хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган талаблар тасдиқланди
Адлия вазирлиги «Атом электр станцияси блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган асосий талаблар» ҳужжитини давлат рўйхатидан ўтказди.
Ҳужжат лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган ва фойдаланилаётган атом электр станцияси (АЭС) блоклари учун эҳтимолий хавфсизлик таҳлили (ЭХТ)ни амалга оширишдаги талабларни белгилайди.
ЭХТнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
🔹 АЭС блокларида хавфсизлик эҳтимолларини ҳисоблаш;
🔹 оғир авариялар ва катта авариявий ташланмалар эҳтимолини норматив чегаралар билан таққослаш;
🔹 хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирларига устуворлик бериш;
🔹 тизимларни модернизация қилишнинг хавфсизликка таъсирини баҳолаш.
Таҳлил натижалари хавфсизлик учун муҳим тизимлар ишончлилигини баҳолаш, назорат ва текширув ишларини режалаштириш, лойиҳавий ва лойиҳадан ташқари авариялар рўйхатини асослашда қўлланилади.
Эҳтимолий хавфсизлик таҳлилини ўтказиш учун АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилот масъул ҳисобланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢1
⚡️Ўзбекистонда сиам эгизаклари муваффақиятли ажратиб олинди
Чирчиқдаги она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида сиам эгизаклар ноёб ва ўта мураккаб жарроҳлик амалиёти орқали ажратиб олинди.
Маълумотларга кўра, ҳомиладорликнинг 33–34-ҳафтасида сув кетиши кузатилган аёл «кесарча кесиш» йўли билан туғруқ қилган.
Чақалоқлар умумий вазни 3400 грамм, бўйи 41 ва 40 сантиметр бўлган ҳолда дунёга келган. Улар туғуруқдан сўнг оғир аҳволда бўлган.
Дастлабки текширувда эгизакларнинг жигар, талоқ ва буйраклари алоҳида экани, аммо ингичка ичак ва сийдик қопи орқали бирлашгани аниқланган. Шунингдек, ҳар иккала чақалоқда аноректал аномалия ҳам мавжудлиги маълум бўлган.
— Туғуруқдан кейин болаларни бирлаштириб турган терили парда ёрилиб, қорин бўшлиғидан суюқлик чиқа бошлаган. Бу ҳолат болалар ҳаёти учун жуда хавфли бўлган, — дейди Неонатал хирургия маркази раҳбари, профессор Бахтиёр Эргашев.
Шошилинч тарзда ўтказилган операция муваффақиятли якунланган ва сиам эгизаклар ажратиб олинган. Ҳозирда улар шифокорлар назорати остида.

👍3
💲 Давр Банкдаги валюта айирбошлаш курслари
Банк ҳақида кўпроқ маълумотни Давр Банкнинг веб-сайти орқали олишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Банк ҳақида кўпроқ маълумотни Давр Банкнинг веб-сайти орқали олишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Электротехника саноати ва экспортни ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берилди
8 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини ривожлантириш ва экспорт ҳажмини ошириш масалалари бўйича тақдимот билан танишди.
Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда соҳада ишлаб чиқариш ҳажми 16,3 фоизга ўсиб, 34 трлн сўмга етган. Экспорт ҳажми эса 970 миллион долларни ташкил этган.
Ўзбекистон стандартлар институти Халқаро электротехника комиссиясига аъзо бўлгани натижасида миллий сертификатлар 53 давлатда тан олинади. Шунингдек, маҳаллий маҳсулотларга “CE” белгиси берилиши орқали Европага экспорт ҳажми икки баробарга ошиши кутилмоқда.
Президент саноатдаги лойиҳаларни жадаллаштириш, янги бозорларга чиқиш ва экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

👍48🔥10
Нодир Ғаниев Ўзбекистоннинг Монакодаги элчиси этиб тайинланди
Нодир Ғаниев Ўзбекистоннинг Монакодаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор элчиси (қароргоҳи Париж шаҳрида жойлашган) сифатида Князь Альберт II га ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Монако князи Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергетика бўйича йирик лойиҳаларни ривожлантиришдан манфаатдорлигини айтган.
Ўзбекистон элчиси эса Ўзбекистон — Монако муносабатларини янада ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишини билдирган.
Маълумот учун, Нодир Ғаниев Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси этиб тайинланган ва 2024 йил сентябрь ойида президент Эммануэл Макронга ишонч ёрлиқларини топширган. Дипломат шу йилнинг май ойидан буён мамлакатнинг Португалиядаги элчиси лавозимида ҳам фаолият юритиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ватикандан кейин дунёдаги иккинчи энг кичик давлат бўлган Монако билан Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабат 2013 йил 29 ноябрдан ўрнатилган.

👍3👎1🤔1
Тошкент вилоятида ҳокимлик ходими пора билан қўлга тушди
Тошкент вилоятида ҳокимлик ходимининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсульти пора олаётган вақтида қўлга олинди.
Маълумотларга кўра, у “Эйвалек” маҳалласида жойлашган ва ҳокимлик балансида бўлган хонадонни фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилган. У пулни олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Таъкидланишича, бош юрисконсульт аввал ҳам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, хулоса чиқармаган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥1
Савдо-саноат палатаси раисига ўринбосар тайинланди
Ибрагимова Шахло Алимбаевна Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик асосларига ўқувларни ташкил этиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Шахло Ибрагимова “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган.

👎6🤔1
"Матбуот котиблари масъулиятни ҳис қилиши керак": Тошкентда ҳокимликлар матбуот котиблари учун семинар бошланди
Тошкент шаҳрида ҳокимликлар матбуот котиблари учун семинар бошланди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов тадбир очилишида иштирок этиб, ахборот хизмати соҳасида ҳали ҳам тизимли камчиликлар мавжудлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, айрим матбуот котибларида тезкорлик, таҳлилий ёндашув ва ижодкорлик етишмаяпти.
“Матбуот котиблари масъулиятни ҳис этиб, ОАВ билан очиқ мулоқотда бўлиши, саволларга ўз вақтида жавоб қайтариши зарур”, — деди Шерзод Асадов.
Мулоқот чоғида ахборот сиёсатини янада очиқ қилиш, ҳамкорлик ва тезкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

👍29🔥10👎2🤷♂1
1 ноябрдан Ягона портал орқали шахсий маълумотлар реал вақтда тақдим этилади
1 ноябрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний шахсларнинг шахсга доир 30 турдаги маълумотлари уларнинг шахсий кабинети орқали реал вақт режимида тақдим этилади.
Ягона портал орқали тақдим этилган шахсий маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади. Шу билан бирга, мазкур маълумотлар Ягона порталнинг мобил иловаси орқали кўрсатилганда, давлат органлари ва ташкилотлари фуқаролардан маълумотларнинг қоғоз шаклини талаб қилиши тақиқланади.

🤔1
50% gacha chegirmada oʻqish imkoniyati!
🔝 Chunki bizda 3,6 mlrd soʻmlik umumiy fond ajratilgan. Buning uchun farzandingiz 4,11,18,25-oktabr kunlarida oʻtkaziladigan matematika, IQ va ingliz tili fanlaridagi testlardan yaxshi natija koʻrsata olsa kifoya.
Shoshiling, imkoniyat siz tomonda. Roʻyxatdan oʻtish uchun: https://forms.amocrm.ru/rwxrccv
————————————
Учись со скидкой до 50 %!
🔝 В школе выделен грантовый фонд в размере 3, 6 млрд сумов, чтобы поддержать талантливых учеников. Все, что нужно — успешно пройти тесты по математике, IQ и английскому языку, которые состоятся 4, 11, 18, 25 октября.
Поторопитесь! Зарегистрируйтесь по ссылке: https://forms.amocrm.ru/rwxrccv
Endilikda farzandingiz Yakubov's xalqaro maktabida oʻqib 30%,40,50% gacha grant yutib olishi mumkin.
Shoshiling, imkoniyat siz tomonda. Roʻyxatdan oʻtish uchun: https://forms.amocrm.ru/rwxrccv
————————————
Учись со скидкой до 50 %!
Теперь у вашего ребенка есть возможность обучаться в Yakubovʼs International School и получить грант на 30%, 40% или даже 50% от стоимости обучения.
Поторопитесь! Зарегистрируйтесь по ссылке: https://forms.amocrm.ru/rwxrccv
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Хорижий тилни ўрганаётган ёшларга субсидия ажратилади
Ҳукумат қарори (632-сон, 08.10.2025 й.) билан тасдиқланган тегишли Низомга кўра, "2+6" дастури белгиланган хорижий тилларни билиш бўйича баллнинг (даражанинг) камида минимал кўрсаткичли сертификатига эга бўлган ариза берувчи ўқув маркази томонидан унга хорижий тилни ўқитиш хизматини кўрсатгани учун дастлабки 2 ой учун ўқиш харажатини ўз ҳисобидан тўлаганда, кейинги 6 ойгача ўқиш харажати учун Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида субсидия ажратилишини назарда тутади.
"2+6" дастурига мувофиқ, ёшларга ҳар ой якуни бўйича қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:
▪️Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 2 бараваригача;
▪️ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 1,5 бараваригача;
▪️туман (шаҳар)ларда – БҲМнинг 1 бараваригача.
Агентлик томонидан 2025–2026 йилларда ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган 20 минг нафаргача, 2031 йилга қадар ҳар йили 20 минг нафаргача ёшларга ўқиш харажатлари учун субсидия ажратилади.
Бунда тегишли йилда субсидия ажратилган ёшлар сони 20 минг нафардан ошган тақдирда, ўша йил учун субсидия ажратиш кейинги йилга қадар тўхтатилади.
Ариза берувчиларнинг хорижий тилни ўқитиш харажати учун:
▪️ ўқув марказларининг рейтингини шакллантириш учун белгиланган тартибда электрон платформа орқали рўйхатдан ўтган;
▪️ ариза берувчиларнинг ўқув машғулотларида қатнашганини кунлик электрон назорат қилиш имконини берувчи электрон платформага интеграция қилинган ўқув марказларига "2+6" дастури доирасида субсидия ажратилади.

👎2👍1
Озиқ-овқат ва ичимлик ниқобига яширинаётган гиёҳванд моддалар
Гиёҳвандлик инсониятнинг энг ўткир муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Аммо бугун бу таҳдид қўрқинчли янги қиёфа касб этди. Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази катта инспектори Муҳаммадқодир Маҳмудовнинг сўзларига кўра, гиёҳванд моддалар энди анъанавий табиий моддаларга ўхшамайди.
Бугунги кунда гиёҳванд моддалар ичимликлар, энергетик батончиклар, қаҳва ва ширинликлар сингари энг оддий маҳсулотлар таркибида ҳам учрашни бошлади. Бу даҳшатли факт, чунки бундай воситалар бир марта истеъмол қилингандаёқ қарамликни келтириб чиқаради.
Уларни тарқатиш усулларининг ўзгариши муаммони янада чуқурлаштирмоқда. Замонавий дилерлар “қўлдан-қўлга” етказишдан воз кечиб, аноним жойлашув ва интернет технологияларидан фойдаланмоқда. Вазият чиндан ҳам яхши эмас: минглаб инсонларни домига тортувчи дозалар яратиладиган яширин наркологик лабораториялар пайдо бўлган. Биргина 2025 йилнинг биринчи ярмида 8 та шундай лаборатория аниқланган.
Шуниси аниқки, ҳар биримиз ўта ҳушёр бўлишимиз керак. Янги авлод гиёҳванд моддалари дарҳол ўзини намоён қилмайди, балки хуш кайфият ва тетиклик ниқоби ортига яширинади.

🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Душанбега етиб борди
2025 йил 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистон Республикаси пойтахти – Душанбе шаҳрига келди.
Душанбе халқаро аэропортида давлат раҳбарини Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар тантанали равишда кутиб олди.
Ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Россия” форматidagi иккинчи саммит ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиши режалаштирилган.

👍51🔥11
Айрим дорихоналарда сертификатланмаган дори воситалари аниқланди
Рақобат қўмитасига республикадаги айрим дорихоналарда чет элда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган дори воситалари сотилаётгани ҳақида маълумотлар келиб тушган.
Шундан сўнг Қўмита Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази билан ҳамкорликда назорат хариди тадбирини ўтказди. Текширувлар давомида айрим дорихоналардан харид қилинган дори воситаларининг сериялари Давлат реестрига киритилмагани ёки мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги аниқланди.
Хусусан, Наманган вилоятида “NAVBAHOR” МЧЖ, Андижон вилоятида “OYATULLO 88” МЧЖ, “BARAKA FARM GRANT” МЧЖ, “INOMJON XOJI FARM” МЧЖ ҳамда Тошкент шаҳрида “GLOBUS FARM” МЧЖ, “EZOZA PHARM PLUS”, “SAIDAZIM PHARM” МЧЖ ва “FOMERS” МЧЖ дорихоналарида мос ҳолатлар кузатилган.
Аниқланган ҳолатлар бўйича тўпланган ҳужжатлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментига юборилган. Бу орқали сифатсиз ва сертификатланмаган дори воситалари савдодан йиғиб олиниши кўзда тутилмоқда.
Рақобат қўмитаси фуқароларга дори воситаларини харид қилишдан аввал уларнинг сертификатини текшириб кўришни тавсия этди. Шунингдек, сертификатлар ҳақидаги маълумотларни Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг махсус электрон тизими орқали онлайн текшириш имконияти ҳам мавжуд.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжондан кейин Тожикистонга йўл олди
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга етиб борди. Душанбе халқаро аэропортида давлат раҳбарини Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Маълумот ўрнида, Мирзиёев Душанбе шаҳрида ўтадиган "Марказий Осиё - Россия" форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

👍53🔥12
Дўстликдаги норозиликлар: катталар туманга етиб борди
Жиззах вилояти, Дўстлик туманидаги эски деҳқон бозори бузилиши билан боғлиқ можаро ҳануз жамоатчилик муҳокамасида. EFFECT.uz таҳририяти бу ҳолатни бир неча бор ёритган — тадбиркорларнинг норозилиги, уларнинг ҳуқуқларига муносабат ва маҳаллий раҳбарият фаолияти таҳлил қилинган материаллар эълон қилинган эди.
🟨 Мутасаддилар ҳаракатга тушди
Репортажлардан сўнг, масала вилоят даражасида кўриб чиқилди. Жиззах вилояти Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси раҳбари, вилоят прокурори ва Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Дўстлик туманига келиб, тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
👉 https://youtu.be/SvRP_dXXnxA

YouTube
ДЎСТЛИКДА НОРОЗИЛИК ОВОЗЛАРИ: КАТТАЛАР ЕТИБ КЕЛДИ… – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

🔥5👍1👎1🤔1
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
9 октябрь куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмоннинг учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида президент Шавкат Мирзиёев ҳамкасбини Тожикистоннинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги самарали бўлгани билан табриклаб, “Марказий Осиё — Россия” форматидаги бўлажак учрашув ва МДҲ саммити муваффақиятли ўтишини тилади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланаётганини мамнуният билан қайд этдилар. Товар айирбошлаш ҳажми, юк ташиш ва авиақатновлар сони ортиб бораётгани таъкидланди.
Учрашувда савдо, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш, маданий-гуманитар алмашинув ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш муҳимлигига эътибор қаратилди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар, жумладан жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.

👍40🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Гиёҳванд ва синтетик моддаларга қарамликдан исталган вақт қутулиш мумкин (ми)!?
Қатъий йўқ! Аксарият инсонлар, хусусан, ёшлар гиёҳванд ёки синтетик моддаларни биринчи марта истеъмол қилганда ўрганиб қолмаслик ёки такрор истеъмол қилмаслик "ишончи"га таянади.
БМТ маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё бўйича 292 миллион одам, яъни деярли ҳар ўн олтинчи киши Гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилган. 2013 йилга нисбатан бу рақам 62 миллионга кўпайган ва ўсиш суръати ҳануз тўхтамаган.
Бу фожианинг оқибати ўта аянчли: ҳар йили гиёҳвандлик воситалари 500 мингдан ортиқ инсоннинг ҳаётини сўндиради. Ачинарлиси, наркобизнеснинг асосий нишони 30 ёшгача бўлган ёшлар.
Мухбир: Камола Қурбонова

👍2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨Statsionar davolanish bemorning sog‘lig‘ini doimiy nazorat qilish va tezroq tiklanish uchun muhim.
🧑🏻⚕️Shifokor ko‘rsatmalariga rioya qilish sog'ayish jarayonini yanada samarali qiladi.
☎️ (71) 205 14 12
☎️ (94) 112 14 12
Manzil: Toshkent shahri, Yunusobod tumani, Moyqo‘rg‘on ko‘chasi, 66-uy

"Ўт очишни тўхтатиш вақтинчалик чора эмас, балки узоқ муддатли сиёсий ечим сари муҳим қадам" — Ўзбекистон ТИВ
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.
Ўзбекистон Республикаси АҚШ Президенти Дональд Трампнинг бевосита кўмагида Ғазо секторида о‘t очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод этиш бўйича эришилган келишувни олқишлайди.
Миср, Қатар ва Туркиянинг ушбу муҳим жараёнда мувофиқлаштирилган фаолияти ҳамда уларнинг муҳим роли юқори баҳоланади. Таъкидланишича, мазкур саъй-ҳаракатлар зўравонликни тез фурсатда тўхтатиш, гуманитар инқирозни енгиллаштириш ва сиёсий мулоқотни тиклаш учун замин яратмоқда.
Ўзбекистон доимо халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларига асосланиб, Яқин Шарқда мустаҳкам ва адолатли тинчлик ўрнатилишини қўллаб-қувватлайди.
Баёнотда таъкидланишича, о‘t очишни тўхтатиш вақтинчалик чора эмас, балки томонлар ўртасида хавфсизликни таъминлаш, барқарор ҳамжиҳатликни ўрнатиш ва ўзаро ишончни тиклашга қаратилган узоқ муддатли сиёсий ечим сари муҳим қадам бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқда тинчлик, барқарорлик ва гуманитар енгилликни таъминлашга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларга конструктив ҳисса қўшишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади.

Аёллар уйда пул топяпти...
Ўрта Чирчиқ туманидаги “S-Familiy” бош кийим ишлаб чиқарувчи корхонаси “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида аҳолини банд қилишга ҳисса қўшмоқда.
Корхона камбағаллик реестридаги оилаларга ярим тайёр маҳсулотлар — ип ва материаллар етказиб беради.
Бугунги кунда 30 дан ортиқ хонадон билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, кўплаб аёллар уйдан чиқмасдан даромад топиш имконига эга бўлмоқда.
Мухбир: Мохинур Хамдамова

👍6🔥3🤷♂1