Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Каппадокиянинг қоқ юрагида жойлашган Ўртаҳисар қишлоғи жаҳон эътирофига сазовор бўлди — Форбес журнали уни “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритди. Қадимий қоя қалъаси, гўзал манзаралари ва бой маданий мероси билан машҳур бу қишлоқ Каппадокиянинг бетакрор жозибасини яна бир бор намоён этди.
👉https://effect.uz/6645
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🔥3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулазиз Комилов: “Президент Трамп билан дунёқарашимиз жуда яқин бўляпти”
Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири, ҳозирда Президентнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаётган Абдулазиз Комилов “Давра” подкастида қатнашиб, Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи тафсилотларига тўхталди.
У суҳбат давомида Ўзбекистоннинг АҚШ билан муносабатлари ва бу ҳамкорликдан кўзланаётган манфаатлар ҳақида сўз юритди.
— деди Абдулазиз Комилов.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири, ҳозирда Президентнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаётган Абдулазиз Комилов “Давра” подкастида қатнашиб, Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи тафсилотларига тўхталди.
У суҳбат давомида Ўзбекистоннинг АҚШ билан муносабатлари ва бу ҳамкорликдан кўзланаётган манфаатлар ҳақида сўз юритди.
“Минтақавий ва халқаро масалаларга президент Трамп билан бизнинг дунёқарашимиз, бизнинг муносабатларимиз бир-бирига жуда яқин бўлаяпти”,
— деди Абдулазиз Комилов.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍2
АЭС блоклари хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган талаблар тасдиқланди
Адлия вазирлиги «Атом электр станцияси блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган асосий талаблар» ҳужжитини давлат рўйхатидан ўтказди.
Ҳужжат лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган ва фойдаланилаётган атом электр станцияси (АЭС) блоклари учун эҳтимолий хавфсизлик таҳлили (ЭХТ)ни амалга оширишдаги талабларни белгилайди.
ЭХТнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
🔹 АЭС блокларида хавфсизлик эҳтимолларини ҳисоблаш;
🔹 оғир авариялар ва катта авариявий ташланмалар эҳтимолини норматив чегаралар билан таққослаш;
🔹 хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирларига устуворлик бериш;
🔹 тизимларни модернизация қилишнинг хавфсизликка таъсирини баҳолаш.
Таҳлил натижалари хавфсизлик учун муҳим тизимлар ишончлилигини баҳолаш, назорат ва текширув ишларини режалаштириш, лойиҳавий ва лойиҳадан ташқари авариялар рўйхатини асослашда қўлланилади.
Эҳтимолий хавфсизлик таҳлилини ўтказиш учун АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилот масъул ҳисобланади.

😢1
⚡️Ўзбекистонда сиам эгизаклари муваффақиятли ажратиб олинди
Чирчиқдаги она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида сиам эгизаклар ноёб ва ўта мураккаб жарроҳлик амалиёти орқали ажратиб олинди.
Маълумотларга кўра, ҳомиладорликнинг 33–34-ҳафтасида сув кетиши кузатилган аёл «кесарча кесиш» йўли билан туғруқ қилган.
Чақалоқлар умумий вазни 3400 грамм, бўйи 41 ва 40 сантиметр бўлган ҳолда дунёга келган. Улар туғуруқдан сўнг оғир аҳволда бўлган.
Дастлабки текширувда эгизакларнинг жигар, талоқ ва буйраклари алоҳида экани, аммо ингичка ичак ва сийдик қопи орқали бирлашгани аниқланган. Шунингдек, ҳар иккала чақалоқда аноректал аномалия ҳам мавжудлиги маълум бўлган.
— Туғуруқдан кейин болаларни бирлаштириб турган терили парда ёрилиб, қорин бўшлиғидан суюқлик чиқа бошлаган. Бу ҳолат болалар ҳаёти учун жуда хавфли бўлган, — дейди Неонатал хирургия маркази раҳбари, профессор Бахтиёр Эргашев.
Шошилинч тарзда ўтказилган операция муваффақиятли якунланган ва сиам эгизаклар ажратиб олинган. Ҳозирда улар шифокорлар назорати остида.

👍3
💲 Давр Банкдаги валюта айирбошлаш курслари
Банк ҳақида кўпроқ маълумотни Давр Банкнинг веб-сайти орқали олишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Банк ҳақида кўпроқ маълумотни Давр Банкнинг веб-сайти орқали олишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Электротехника саноати ва экспортни ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берилди
8 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини ривожлантириш ва экспорт ҳажмини ошириш масалалари бўйича тақдимот билан танишди.
Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда соҳада ишлаб чиқариш ҳажми 16,3 фоизга ўсиб, 34 трлн сўмга етган. Экспорт ҳажми эса 970 миллион долларни ташкил этган.
Ўзбекистон стандартлар институти Халқаро электротехника комиссиясига аъзо бўлгани натижасида миллий сертификатлар 53 давлатда тан олинади. Шунингдек, маҳаллий маҳсулотларга “CE” белгиси берилиши орқали Европага экспорт ҳажми икки баробарга ошиши кутилмоқда.
Президент саноатдаги лойиҳаларни жадаллаштириш, янги бозорларга чиқиш ва экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

👍48🔥10
Нодир Ғаниев Ўзбекистоннинг Монакодаги элчиси этиб тайинланди
Нодир Ғаниев Ўзбекистоннинг Монакодаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор элчиси (қароргоҳи Париж шаҳрида жойлашган) сифатида Князь Альберт II га ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Монако князи Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергетика бўйича йирик лойиҳаларни ривожлантиришдан манфаатдорлигини айтган.
Ўзбекистон элчиси эса Ўзбекистон — Монако муносабатларини янада ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишини билдирган.
Маълумот учун, Нодир Ғаниев Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси этиб тайинланган ва 2024 йил сентябрь ойида президент Эммануэл Макронга ишонч ёрлиқларини топширган. Дипломат шу йилнинг май ойидан буён мамлакатнинг Португалиядаги элчиси лавозимида ҳам фаолият юритиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ватикандан кейин дунёдаги иккинчи энг кичик давлат бўлган Монако билан Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабат 2013 йил 29 ноябрдан ўрнатилган.

👍3👎1🤔1
Тошкент вилоятида ҳокимлик ходими пора билан қўлга тушди
Тошкент вилоятида ҳокимлик ходимининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсульти пора олаётган вақтида қўлга олинди.
Маълумотларга кўра, у “Эйвалек” маҳалласида жойлашган ва ҳокимлик балансида бўлган хонадонни фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилган. У пулни олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Таъкидланишича, бош юрисконсульт аввал ҳам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, хулоса чиқармаган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥1
Савдо-саноат палатаси раисига ўринбосар тайинланди
Ибрагимова Шахло Алимбаевна Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик асосларига ўқувларни ташкил этиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Шахло Ибрагимова “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган.

👎6🤔1
"Матбуот котиблари масъулиятни ҳис қилиши керак": Тошкентда ҳокимликлар матбуот котиблари учун семинар бошланди
Тошкент шаҳрида ҳокимликлар матбуот котиблари учун семинар бошланди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов тадбир очилишида иштирок этиб, ахборот хизмати соҳасида ҳали ҳам тизимли камчиликлар мавжудлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, айрим матбуот котибларида тезкорлик, таҳлилий ёндашув ва ижодкорлик етишмаяпти.
“Матбуот котиблари масъулиятни ҳис этиб, ОАВ билан очиқ мулоқотда бўлиши, саволларга ўз вақтида жавоб қайтариши зарур”, — деди Шерзод Асадов.
Мулоқот чоғида ахборот сиёсатини янада очиқ қилиш, ҳамкорлик ва тезкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

👍29🔥10👎2🤷♂1
1 ноябрдан Ягона портал орқали шахсий маълумотлар реал вақтда тақдим этилади
1 ноябрдан бошлаб Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний шахсларнинг шахсга доир 30 турдаги маълумотлари уларнинг шахсий кабинети орқали реал вақт режимида тақдим этилади.
Ягона портал орқали тақдим этилган шахсий маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади. Шу билан бирга, мазкур маълумотлар Ягона порталнинг мобил иловаси орқали кўрсатилганда, давлат органлари ва ташкилотлари фуқаролардан маълумотларнинг қоғоз шаклини талаб қилиши тақиқланади.

🤔1
50% gacha chegirmada oʻqish imkoniyati!
🔝 Chunki bizda 3,6 mlrd soʻmlik umumiy fond ajratilgan. Buning uchun farzandingiz 4,11,18,25-oktabr kunlarida oʻtkaziladigan matematika, IQ va ingliz tili fanlaridagi testlardan yaxshi natija koʻrsata olsa kifoya.
Shoshiling, imkoniyat siz tomonda. Roʻyxatdan oʻtish uchun: https://forms.amocrm.ru/rwxrccv
————————————
Учись со скидкой до 50 %!
🔝 В школе выделен грантовый фонд в размере 3, 6 млрд сумов, чтобы поддержать талантливых учеников. Все, что нужно — успешно пройти тесты по математике, IQ и английскому языку, которые состоятся 4, 11, 18, 25 октября.
Поторопитесь! Зарегистрируйтесь по ссылке: https://forms.amocrm.ru/rwxrccv
Endilikda farzandingiz Yakubov's xalqaro maktabida oʻqib 30%,40,50% gacha grant yutib olishi mumkin.
Shoshiling, imkoniyat siz tomonda. Roʻyxatdan oʻtish uchun: https://forms.amocrm.ru/rwxrccv
————————————
Учись со скидкой до 50 %!
Теперь у вашего ребенка есть возможность обучаться в Yakubovʼs International School и получить грант на 30%, 40% или даже 50% от стоимости обучения.
Поторопитесь! Зарегистрируйтесь по ссылке: https://forms.amocrm.ru/rwxrccv
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Хорижий тилни ўрганаётган ёшларга субсидия ажратилади
Ҳукумат қарори (632-сон, 08.10.2025 й.) билан тасдиқланган тегишли Низомга кўра, "2+6" дастури белгиланган хорижий тилларни билиш бўйича баллнинг (даражанинг) камида минимал кўрсаткичли сертификатига эга бўлган ариза берувчи ўқув маркази томонидан унга хорижий тилни ўқитиш хизматини кўрсатгани учун дастлабки 2 ой учун ўқиш харажатини ўз ҳисобидан тўлаганда, кейинги 6 ойгача ўқиш харажати учун Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида субсидия ажратилишини назарда тутади.
"2+6" дастурига мувофиқ, ёшларга ҳар ой якуни бўйича қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:
▪️Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 2 бараваригача;
▪️ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 1,5 бараваригача;
▪️туман (шаҳар)ларда – БҲМнинг 1 бараваригача.
Агентлик томонидан 2025–2026 йилларда ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган 20 минг нафаргача, 2031 йилга қадар ҳар йили 20 минг нафаргача ёшларга ўқиш харажатлари учун субсидия ажратилади.
Бунда тегишли йилда субсидия ажратилган ёшлар сони 20 минг нафардан ошган тақдирда, ўша йил учун субсидия ажратиш кейинги йилга қадар тўхтатилади.
Ариза берувчиларнинг хорижий тилни ўқитиш харажати учун:
▪️ ўқув марказларининг рейтингини шакллантириш учун белгиланган тартибда электрон платформа орқали рўйхатдан ўтган;
▪️ ариза берувчиларнинг ўқув машғулотларида қатнашганини кунлик электрон назорат қилиш имконини берувчи электрон платформага интеграция қилинган ўқув марказларига "2+6" дастури доирасида субсидия ажратилади.

👎2👍1
Озиқ-овқат ва ичимлик ниқобига яширинаётган гиёҳванд моддалар
Гиёҳвандлик инсониятнинг энг ўткир муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Аммо бугун бу таҳдид қўрқинчли янги қиёфа касб этди. Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази катта инспектори Муҳаммадқодир Маҳмудовнинг сўзларига кўра, гиёҳванд моддалар энди анъанавий табиий моддаларга ўхшамайди.
Бугунги кунда гиёҳванд моддалар ичимликлар, энергетик батончиклар, қаҳва ва ширинликлар сингари энг оддий маҳсулотлар таркибида ҳам учрашни бошлади. Бу даҳшатли факт, чунки бундай воситалар бир марта истеъмол қилингандаёқ қарамликни келтириб чиқаради.
Уларни тарқатиш усулларининг ўзгариши муаммони янада чуқурлаштирмоқда. Замонавий дилерлар “қўлдан-қўлга” етказишдан воз кечиб, аноним жойлашув ва интернет технологияларидан фойдаланмоқда. Вазият чиндан ҳам яхши эмас: минглаб инсонларни домига тортувчи дозалар яратиладиган яширин наркологик лабораториялар пайдо бўлган. Биргина 2025 йилнинг биринчи ярмида 8 та шундай лаборатория аниқланган.
Шуниси аниқки, ҳар биримиз ўта ҳушёр бўлишимиз керак. Янги авлод гиёҳванд моддалари дарҳол ўзини намоён қилмайди, балки хуш кайфият ва тетиклик ниқоби ортига яширинади.

🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Душанбега етиб борди
2025 йил 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистон Республикаси пойтахти – Душанбе шаҳрига келди.
Душанбе халқаро аэропортида давлат раҳбарини Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар тантанали равишда кутиб олди.
Ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Россия” форматidagi иккинчи саммит ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиши режалаштирилган.

👍51🔥11
Айрим дорихоналарда сертификатланмаган дори воситалари аниқланди
Рақобат қўмитасига республикадаги айрим дорихоналарда чет элда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган дори воситалари сотилаётгани ҳақида маълумотлар келиб тушган.
Шундан сўнг Қўмита Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази билан ҳамкорликда назорат хариди тадбирини ўтказди. Текширувлар давомида айрим дорихоналардан харид қилинган дори воситаларининг сериялари Давлат реестрига киритилмагани ёки мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги аниқланди.
Хусусан, Наманган вилоятида “NAVBAHOR” МЧЖ, Андижон вилоятида “OYATULLO 88” МЧЖ, “BARAKA FARM GRANT” МЧЖ, “INOMJON XOJI FARM” МЧЖ ҳамда Тошкент шаҳрида “GLOBUS FARM” МЧЖ, “EZOZA PHARM PLUS”, “SAIDAZIM PHARM” МЧЖ ва “FOMERS” МЧЖ дорихоналарида мос ҳолатлар кузатилган.
Аниқланган ҳолатлар бўйича тўпланган ҳужжатлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментига юборилган. Бу орқали сифатсиз ва сертификатланмаган дори воситалари савдодан йиғиб олиниши кўзда тутилмоқда.
Рақобат қўмитаси фуқароларга дори воситаларини харид қилишдан аввал уларнинг сертификатини текшириб кўришни тавсия этди. Шунингдек, сертификатлар ҳақидаги маълумотларни Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг махсус электрон тизими орқали онлайн текшириш имконияти ҳам мавжуд.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжондан кейин Тожикистонга йўл олди
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга етиб борди. Душанбе халқаро аэропортида давлат раҳбарини Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Маълумот ўрнида, Мирзиёев Душанбе шаҳрида ўтадиган "Марказий Осиё - Россия" форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

👍53🔥12