EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан
бошлаб рақамли маркировка тизими жорий қилинган товарларнинг яроқлилик муддати ўтган бўлса, уларнинг савдоси ушбу тизим орқали автоматик равишда чекланади.

Бунда рақамли маркировкаланган муддати ўтган товарларга назорат-касса техникаларида харид чеки чиқарилмайди.

2025 йил 15 октябрдан 2027 йил 1 январга қадар тажриба тариқасида нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда “сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини ўтказиш тартиби жорий этилади.

Истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш самарадорлигини ошириш мақсадида 2025 йил 1 декабрдан бошлаб “истеъмолчи–тадбиркор–нодавлат нотижорат ташкилотлар–давлат органлари” тизими жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Урганч давлат тиббиёт институти фаолияти йўлга қўйилади

“Урганч давлат тиббиёт институти фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникаси Урганч давлат тиббиёт институти клиникаси этиб қайта номланди.

Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

🔹 узлуксиз тиббий-касбий таълим тизимида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

🔹 талабаларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш учун шарт-шароитлар яратиш;

🔹илмий-педагогик салоҳиятнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш, педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини фаол такомиллаштириш;

🔹 тиббиёт таълими ва илм-фанининг амалиёт билан интеграция қилинишини таъминлаш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини ошириш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб институтда таянч докторантура ва докторантура ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди

Каппадокиянинг қоқ юрагида жойлашган Ўртаҳисар қишлоғи жаҳон эътирофига сазовор бўлди — Форбес журнали уни “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритди. Қадимий қоя қалъаси, гўзал манзаралари ва бой маданий мероси билан машҳур бу қишлоқ Каппадокиянинг бетакрор жозибасини яна бир бор намоён этди.

👉https://effect.uz/6645

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдулазиз Комилов: “Президент Трамп билан дунёқарашимиз жуда яқин бўляпти”

Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири, ҳозирда Президентнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаётган Абдулазиз Комилов “Давра” подкастида қатнашиб, Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи тафсилотларига тўхталди.

У суҳбат давомида Ўзбекистоннинг АҚШ билан муносабатлари ва бу ҳамкорликдан кўзланаётган манфаатлар ҳақида сўз юритди.

“Минтақавий ва халқаро масалаларга президент Трамп билан бизнинг дунёқарашимиз, бизнинг муносабатларимиз бир-бирига жуда яқин бўлаяпти”,

— деди Абдулазиз Комилов.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍2
АЭС блоклари хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган талаблар тасдиқланди

Адлия вазирлиги «Атом электр станцияси блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган асосий талаблар» ҳужжитини давлат рўйхатидан ўтказди.

Ҳужжат лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган ва фойдаланилаётган атом электр станцияси (АЭС) блоклари учун эҳтимолий хавфсизлик таҳлили (ЭХТ)ни амалга оширишдаги талабларни белгилайди.

ЭХТнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
🔹 АЭС блокларида хавфсизлик эҳтимолларини ҳисоблаш;
🔹 оғир авариялар ва катта авариявий ташланмалар эҳтимолини норматив чегаралар билан таққослаш;
🔹 хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирларига устуворлик бериш;
🔹 тизимларни модернизация қилишнинг хавфсизликка таъсирини баҳолаш.

Таҳлил натижалари хавфсизлик учун муҳим тизимлар ишончлилигини баҳолаш, назорат ва текширув ишларини режалаштириш, лойиҳавий ва лойиҳадан ташқари авариялар рўйхатини асослашда қўлланилади.

Эҳтимолий хавфсизлик таҳлилини ўтказиш учун АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилот масъул ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
⚡️Ўзбекистонда сиам эгизаклари муваффақиятли ажратиб олинди

Чирчиқдаги она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказида сиам эгизаклар ноёб ва ўта мураккаб жарроҳлик амалиёти орқали ажратиб олинди.

Маълумотларга кўра, ҳомиладорликнинг 33–34-ҳафтасида сув кетиши кузатилган аёл «кесарча кесиш» йўли билан туғруқ қилган.

Чақалоқлар умумий вазни 3400 грамм, бўйи 41 ва 40 сантиметр бўлган ҳолда дунёга келган. Улар туғуруқдан сўнг оғир аҳволда бўлган.

Дастлабки текширувда эгизакларнинг жигар, талоқ ва буйраклари алоҳида экани, аммо ингичка ичак ва сийдик қопи орқали бирлашгани аниқланган. Шунингдек, ҳар иккала чақалоқда аноректал аномалия ҳам мавжудлиги маълум бўлган.

— Туғуруқдан кейин болаларни бирлаштириб турган терили парда ёрилиб, қорин бўшлиғидан суюқлик чиқа бошлаган. Бу ҳолат болалар ҳаёти учун жуда хавфли бўлган, — дейди Неонатал хирургия маркази раҳбари, профессор Бахтиёр Эргашев.
Шошилинч тарзда ўтказилган операция муваффақиятли якунланган ва сиам эгизаклар ажратиб олинган. Ҳозирда улар шифокорлар назорати остида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
💲 Давр Банкдаги валюта айирбошлаш курслари

Банк ҳақида кўпроқ маълумотни Давр Банкнинг веб-сайти орқали олишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Электротехника саноати ва экспортни ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берилди

8 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноатини ривожлантириш ва экспорт ҳажмини ошириш масалалари бўйича тақдимот билан танишди.

Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда соҳада ишлаб чиқариш ҳажми 16,3 фоизга ўсиб, 34 трлн сўмга етган. Экспорт ҳажми эса 970 миллион долларни ташкил этган.

Ўзбекистон стандартлар институти Халқаро электротехника комиссиясига аъзо бўлгани натижасида миллий сертификатлар 53 давлатда тан олинади. Шунингдек, маҳаллий маҳсулотларга “CE” белгиси берилиши орқали Европага экспорт ҳажми икки баробарга ошиши кутилмоқда.

Президент саноатдаги лойиҳаларни жадаллаштириш, янги бозорларга чиқиш ва экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥10
Нодир Ғаниев Ўзбекистоннинг Монакодаги элчиси этиб тайинланди

Нодир Ғаниев Ўзбекистоннинг Монакодаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор элчиси (қароргоҳи Париж шаҳрида жойлашган) сифатида Князь Альберт II га ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Монако князи Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергетика бўйича йирик лойиҳаларни ривожлантиришдан манфаатдорлигини айтган.
Ўзбекистон элчиси эса Ўзбекистон — Монако муносабатларини янада ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишини билдирган.

Маълумот учун, Нодир Ғаниев Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси этиб тайинланган ва 2024 йил сентябрь ойида президент Эммануэл Макронга ишонч ёрлиқларини топширган. Дипломат шу йилнинг май ойидан буён мамлакатнинг Португалиядаги элчиси лавозимида ҳам фаолият юритиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ватикандан кейин дунёдаги иккинчи энг кичик давлат бўлган Монако билан Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабат 2013 йил 29 ноябрдан ўрнатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1🤔1
Тошкент вилоятида ҳокимлик ходими пора билан қўлга тушди

Тошкент вилоятида ҳокимлик ходимининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсульти пора олаётган вақтида қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, у “Эйвалек” маҳалласида жойлашган ва ҳокимлик балансида бўлган хонадонни фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилган. У пулни олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Таъкидланишича, бош юрисконсульт аввал ҳам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, хулоса чиқармаган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Савдо-саноат палатаси раисига ўринбосар тайинланди

Ибрагимова Шахло Алимбаевна Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик асосларига ўқувларни ташкил этиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Шахло Ибрагимова “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6🤔1
"Матбуот котиблари масъулиятни ҳис қилиши керак": Тошкентда ҳокимликлар матбуот котиблари учун семинар бошланди

Тошкент шаҳрида ҳокимликлар матбуот котиблари учун семинар бошланди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов тадбир очилишида иштирок этиб, ахборот хизмати соҳасида ҳали ҳам тизимли камчиликлар мавжудлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, айрим матбуот котибларида тезкорлик, таҳлилий ёндашув ва ижодкорлик етишмаяпти.

“Матбуот котиблари масъулиятни ҳис этиб, ОАВ билан очиқ мулоқотда бўлиши, саволларга ўз вақтида жавоб қайтариши зарур”, — деди Шерзод Асадов.

Мулоқот чоғида ахборот сиёсатини янада очиқ қилиш, ҳамкорлик ва тезкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥10👎2🤷‍♂1