EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани

Қора денгиз табиати — инсон руҳини тетиклаштирувчи, кўзни қувонтирадиган ва жисмга шифо бағишлайдиган бетакрор манзаралар маконидир. Бу минтақадаги платолар фақат гўзаллик эмас, балки тарих, маданият ва табиий бойликларнинг уйғунлиги билан ҳам ажралиб туради. Айдернинг иссиқ булоқларидан тортиб, Ҳусер платосидаги қуёш ботишигача — ҳар бир маскан табиат бағрида тинчлик ва илҳом излаганлар учун гўё янги олам эшигини очади.

https://effect.uz/6644

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ички ишлар ходимлари — халқ орасидан чиққан йигит-қизлар” — Ёдгор Саъдиев

7 октябрь куни Ички ишлар вазирлиги академиясида журналистлар иштирокида матбуот анжумани ва пресс-тур бўлиб ўтди.

Анжуманда сўз олган Ўзбекистон халқ артисти, таниқли актёр Ёдгор Саъдиев ички ишлар тизими ходимлари ҳақида қуйидагича фикр билдирди:

“Вазифамиз — халққа Ички ишлар ходимларининг яқинлигини кўрсатиш. Улар ҳам халқ орасидан чиққан йигитлар ва қизлар. Улар ҳамиша одамлар билан бирга бўлиши, уларга хизмат қилиши керак.”


Шунингдек, тадбир давомида журналистларга Академия фаолияти, кадрлар тайёрлаш тизими ва ички ишлар соҳасида амалга оширилаётган янгиликлар ҳақида маълумот берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бу каби раҳбарларнинг давлат идораларида ишлаши жамият учун хавфли» — Зокиржон Алматов Фурқат туманидаги таҳқирлаш воқеаси ҳақида

Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Зокиржон Алматов Фурқат тумани ИИБ бошлиғининг мактаб директорини таҳқирлагани ҳақида тарқалган видео ва жамоатчиликдаги кескин муносабатларга изоҳ берди.

Алматов бу ҳолатни “ўта кетган ваҳшийлик” деб баҳолаб, бу каби раҳбарларнинг давлат идораларида ишлаши жамият учун хавфли эканини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент кўряпти: Бачканаликни назоратга олишда бирга ишлашимиз кeрак — Отабeк Умаров шоумен спортчилар ҳақида...

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎5😢3
Ички ишлар вазирлиги тизимдаги коррупцион ҳолатларни очиқлади: Виждонли ходимлар кўпаймоқда…

2025 йилнинг 9 ойида яъни сентябрга қадар ички ишлар органларининг 12 нафар ходими томонидан пора олиш жинояти содир этилган. Бу ҳақда 7 октябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида ИИВ маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи, полковник Жамшид Султонов маълум қилди.

Effect.uz ходимлари иштирок этган анжуманда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фуқаролар томонидан таклиф қилинган пора сифатидаги пулларни олмасдан, пора бериш жиноятини фош этишда шахсий ташаббус кўрсатган 213 нафар ходим рағбатлантирилган, пора таклиф қилган шахсларга нисбатан эса қонуний чора кўрилган.

Соҳавий хизматлар кесимида таҳлил қилинганида, энг кўп пора таклиф қилиниши ҳолати йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида бўлган, бу 109 тани ташкил этади.

“Содиқлик ва поклик ички ишлар тизимида асосий талаб бўлиб қолмоқда. Буни ҳар бир ходим ҳис қилиши шарт,” — деди Жамшид Султонов.


👉 https://youtu.be/D6Ihwq0HyVs
😢3🤔1
Адвокат хизматига муҳтож адвокатлар

1️⃣ Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати Тошкент вилояти Пискент туманида яшовчи, 1989 й.т. фуқарога нисбатан Яшнобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан қўзғатилган жиноят ишида унга нисбатан танланган эҳтиёт чорасини ўзгартириб берганлигини айтиб ва ишни суд органларида ишловчи танишлари орқали ижобий ҳал этиб, унга енгиллик қилиб бериш эвазига 3700 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда.

2️⃣ Адвокатлар билан боғлиқ ноқонуний ҳолат Сурхондарё вилоятида ҳам қайд этилди.
Жумладан, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Денов туманида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати ноқонуний равишда фуқародан 60 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, адвокат ўзининг суд тизимидаги танишлари орқали ЖИБ Денов туман судида кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан енгил турдаги жазо тайинланишида ёрдам беришни ваъда қилган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Расмий статистикани тайёрловчиларнинг статистика услубиётлари аудитдан ўтказилади

Ҳукумат қарори (627-сон, 06.10.2025 й.) билан “Расмий статистикани тайёрловчиларнинг статистика услубиётларини аудитдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, статистика услубиётлари Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан аудитдан ўтказилади.

Тайёрловчининг статистика услубиётларини аудитдан ўтказиш Миллий статистика қўмитаси томонидан статистикани ишлаб чиқувчилар билан келишган ҳолда ҳар йили тасдиқланадиган режа-жадвалга асосан ташкил этилади.

Бунда тайёрловчида статистика услубиётларини аудитдан ўтказиш беш йилда камида бир марта ўтказилади.

Қуйидагилар аудитнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

🔸 фойдаланилаётган статистика услубиётларининг халқаро тавсияларга мувофиқлиги юзасидан баҳолаш;

🔸 тайёрланаётган ва эълон қилинаётган статистика маълумотларининг фойдаланилаётган статистика услубиётларига мослигини аниқлаш;

🔸аниқланган камчиликларни бартараф этишга, статистика услубиётларини ва статистика маълумотларини тайёрлаш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш.

Миллий статистика қўмитаси ҳар йили 1 декабрга қадар тайёрловчининг статистика услубиётларини аудитдан ўтказиш бўйича келгуси йил учун аудит ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1😢1
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан
бошлаб рақамли маркировка тизими жорий қилинган товарларнинг яроқлилик муддати ўтган бўлса, уларнинг савдоси ушбу тизим орқали автоматик равишда чекланади.

Бунда рақамли маркировкаланган муддати ўтган товарларга назорат-касса техникаларида харид чеки чиқарилмайди.

2025 йил 15 октябрдан 2027 йил 1 январга қадар тажриба тариқасида нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда “сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини ўтказиш тартиби жорий этилади.

Истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш самарадорлигини ошириш мақсадида 2025 йил 1 декабрдан бошлаб “истеъмолчи–тадбиркор–нодавлат нотижорат ташкилотлар–давлат органлари” тизими жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Урганч давлат тиббиёт институти фаолияти йўлга қўйилади

“Урганч давлат тиббиёт институти фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникаси Урганч давлат тиббиёт институти клиникаси этиб қайта номланди.

Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

🔹 узлуксиз тиббий-касбий таълим тизимида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

🔹 талабаларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш учун шарт-шароитлар яратиш;

🔹илмий-педагогик салоҳиятнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш, педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини фаол такомиллаштириш;

🔹 тиббиёт таълими ва илм-фанининг амалиёт билан интеграция қилинишини таъминлаш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини ошириш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб институтда таянч докторантура ва докторантура ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди

Каппадокиянинг қоқ юрагида жойлашган Ўртаҳисар қишлоғи жаҳон эътирофига сазовор бўлди — Форбес журнали уни “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритди. Қадимий қоя қалъаси, гўзал манзаралари ва бой маданий мероси билан машҳур бу қишлоқ Каппадокиянинг бетакрор жозибасини яна бир бор намоён этди.

👉https://effect.uz/6645

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍2