EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўринг, фақат йиғламанг: “Комадаги гумонланувчи” ва тизимнинг кишанланган инсонияти

Бу юртда ҳуқуқий давлат қурилган, инсон қадри устувор, қонун — олий. Ана шу шиорни эшитган одам ўзи ҳам қонунга ишониб кетади. Лекин баъзан шундай саҳналар бўладики, қонуннинг ўзи ҳам “кулиб йиғлаб”, орқа пардага ўтиб кетади.

Ижтимоий тармоқларда адвокат Зебохон Камилова тарқатган видео ана шундай “юқори драматик” саҳналардан бири бўлди. 64 ёшли аёл киши оғир аҳволда, кома ҳолатида ётибди. Унинг қўли эса кишанланган. Ҳушсиз, лекин хавфли. Тизимга кўра — у нафақат айбланувчи, балки “реанимация залидаги энг хатарли қочоқ”.

🧠 Тергов ва прокуратура мантиғига кўра:
— У комадан туриб терговдан қочиши мумкин,
— Тиббий аппаратни “далил” деб йўқ қилиб ташлаши мумкин,
— Ёки прокурорнинг сценарийсини хаёлан бузиши мумкин.

Шу боис энг оқилона қарор қабул қилинган: кишан ва қамоқ эҳтиёт чораси.

📜 Омбудсман — саҳнадаги ягона “овоз” бўлди. У Бош прокуратурага тақдимнома киритди. Аммо Булунғур туман прокуратураси “мастер-класс” кўрсатди: “важлар тасдиқланмади”. Мантиқ эса бу қарорга кира олмаган — чунки у тизимдаги қора рўйхатда экан, шекилли.

📌 Адвокат эса мурожаат қилиб чарчамаяпти. Аммо расмий идоралар жавоби стандарт:
— “Ҳурматли адвокат, мурожаат расмий муддатда кўриб чиқилади.”
Аёл эса комада. Ҳушсиз ҳолда… кутади.

⚖️ Эҳтиёт чораларининг асослари ҳам классик ҳуқуқий қонундан эмас, ҳажвий сценарийдан олингандек:
— Қочиш хавфи бор (ҳушсиз ҳолда),
— Далилларни йўқотиш хавфи бор (аппаратни нафас билан “йўқ қилиш” мумкин),
— Ҳатто прокурор режасини бузиш хавфи бор (орзу орқали).

🎬 Бу ҳақиқий ҳуқуқий театр:
— Прокурор — режиссёр,
— Терговчи — актёр,
— Комадаги аёл — “хатарли жиноятчи” ролида,
— Қонун — орқа пардада томошабин.

🕊 Инсон қадри — шиорда гўзал, амалда эса кишанга айланган. Бу юртда айрим ҳолларда кишан қўлда эмас, тафаккурда турар экан...

👉 Натижа: кома ҳолатидаги инсон терговдан қочиши мумкин деган тизимда — адолатнинг ўзи ҳам “реанимацияда” ётади.


Зариф Мирзаҳмедов

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢14👎1
“Ишдан олиш – ечим эмас, тизимни даволаш керак” — депутат боғчадаги заҳарланишлар ҳақида

Тошкент вилоятида болалар боғчасида содир бўлган заҳарланиш ҳодисаси жамоатчиликда катта ташвиш уйғотди. Мазкур воқеа, депутат Умида Раҳмонова таъкидлаганидек, фақат бир ҳодиса эмас, балки бутун тизимдаги муаммоларнинг очилиши сифатида баҳоланмоқда.

“Раҳбарларни ишдан олиш билан муаммо ҳал бўлмайди. Бу шунчаки симптомни яшириш, аммо касаллик қоляпти”,
— деди депутат.

Маълумотларга кўра, заҳарланиш ҳолатлари фақат бир туманда эмас, балки бир нечта ҳудудларда ҳам қайд этилган. Бу эса тендер тизими, маҳсулот сифати, лаборатор назорат ва масъулият занжиридаги камчиликларни кўрсатади.

Мутасаддилар томонидан тергов ҳаракатлари бошланган бўлса-да, мутахассислар фикрича, асосий эътибор тизимни ислоҳ қилишга қаратилмаса, бу каби ҳолатлар яна такрорланиши мумкин.

Депутатнинг таъкидлашича, “ишдан олишдан кўра тизимни тузатиш қийинроқ, аммо фақат шу йўл самара беради”.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢1
Ўзбекистон халқаро захиралари тарихда илк бор 55 млрд долларга яқинлашди

Ўзбекистон тарихида илк бор мамлакатнинг расмий олтин-валюта захиралари 55 миллиард долларга яқинлашди. Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йил 1 октябр ҳолатида захиралар ҳажми 54,99 миллиард долларни ташкил этган.

Бу кўрсаткич август ойига нисбатан 4,9 миллиард долларга кўп бўлиб, мамлакат учун мутлақ рекорд сифатида қайд этилди.

Ҳисоботга кўра, сентябрь ойи давомида захираларнинг валюта қисми 735 миллион долларга, олтин қисми эса 4,17 миллиард долларга ошган. Ҳозирда олтин захираларининг умумий қиймати 44,2 миллиард долларни ташкил этади.

Шу билан бирга, захиралардаги олтиннинг жисмоний ҳажми 11,8 миллион троя унциядан 11,6 миллион унциягача камайган. Бу жаҳон бозорида олтин нархларининг кескин ошиши билан изоҳланмоқда — йил бошидан буён олтиннинг қиймати қарийб 50 фоизга ўсди.

Марказий банк маълумотларига кўра, сентябрь ойида қимматли қоғозларга йўналтирилган маблағлар ҳам бироз кўпайиб, 1 миллиард 19 миллион долларга етган.

Таҳлилчилар фикрича, геосиёсий беқарорлик ва АҚШ Федерал резерв тизимининг пули-кредит сиёсати олтинга бўлган талабни кучайтирган. Натижада, 2025 йил 7 октябр куни жаҳон бозорида олтин унцияси нархи тарихда биринчи марта 4000 доллардан ошиб кетди.

Муттахассислар фикрича, Ўзбекистоннинг захиралари ҳажмининг ўсиши миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢2👍1
Enter Engineering: маошсиз ишчилар фонида “атом” лойиҳасига масъул қилинган компания

Ўзбекистонда илк атом электр станцияси (АЭС) қурилиши учун Enter Engineering компанияси субпудратчи сифатида танлаб олингани ҳақида хабар тарқалди. Аммо бу қарор жамоатчилик орасида турли баҳс ва саволларни келтириб чиқарди.

Чунки айнан шу компаниянинг ўз ходимларига беш ойдан бери маош тўламай келаётгани ҳақида маълумотлар аввалроқ ижтимоий тармоқларда ёритилган. Ҳатто бир ходим бу муаммолар туфайли президентга мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Бир томондан, давлат миқёсидаги стратегик аҳамиятга эга — хавфсизлик, иқтисодий барқарорлик ва энергия мустақиллиги билан боғлиқ лойиҳаларга тайёргарлик кўрилаётган бир пайтда, иккинчи томондан, ишчилар меҳнатига ҳақ тўланмаслиги — жамиятда адолат ва масъулият принципларига зид ҳолат сифатида баҳоланмоқда.

Бундай ҳолатда табиий савол туғилади:
— Қандай қилиб ишчиларини узлуксиз маошсиз қолдирган компания мамлакатдаги энг йирик ва хавфли технологик лойиҳалардан бирига масъул қилинади?

— Бу танловда молиявий барқарорлик ва ижтимоий масъулият мезонлари ҳисобга олинганми?

Мавжуд маълумотларга кўра, Enter Engineering ҳозирда АЭС қурилиши режалаштирилган ҳудудда конструкцияларни дастлабки йиғиш учун мўлжалланган қурилиш-монтаж базасини барпо этмоқда. Ушбу база доирасида қурилиш ва монтаж материаллари учун омборхоналар ҳамда бетон қориштириш иншоотлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Бироқ, шундай масштабли ва хавфсизлик жиҳатидан муҳим лойиҳа ишониб топширилаётган компания ўз ходимларининг меҳнат ҳақини таъминлай олмаётган бўлса, бу ҳолат лойиҳанинг молиявий ва ташкилий томонларига жиддий шубҳа уйғотади.

Маълумотларга кўра, бу ҳолат мамлакатдаги пудратчи ва субпудратчи компаниялар фаолиятини назорат қилиш механизмларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда. Давлат буюртмаларини олаётган ҳар бир компаниянинг нафақат техник салоҳияти, балки меҳнат муносабатларига бўлган муносабати ҳам таҳлил қилиниши лозим.

Шу маънода, Enter Engineering атрофидаги ҳолат нафақат битта компания фаолияти, балки бутун тизимдаги шаффофлик ва жавобгарлик масалаларини қайта кун тартибига чиқармоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢6👎1🤔1
Мубашшир Аҳмад 2,5 йилга қамалди

Бугун Учтепа туман суди блогер Мубашшир Аҳмад (А.Т.)ни айбдор деб топди. У миллий ва диний адоват қўзғатиш, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш ҳамда қонунга хилоф диний контент сақлаш айблари бўйича суд қилинди.

Суд ҳукмига кўра, унга 2 йил 6 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Жазо умумий тартибли колонияда ўталади.

Шу билан бирга, унинг Mubaşşir Ahmad ва Azon Global номли саҳифа ҳамда каналлари фаолияти тўхтатилиб, блокланиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7🤔3👍2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах: Зафарободлик фермер пахтадан 90 центнер ҳосил олди

Туманнинг Сайдулла Синдаров хўжалиги ҳудудида жойлашган “Фориш йўллари” фермер хўжалигида 20 гектар майдонга экилган 57-навли пахтани йиғиб олиш ишлари бошлаб юборилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур майдондан ҳар гектардан 90 центнердан ортиқ ҳосил олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
12 ёшли боланинг машинани ҳайдаши — масъулиятсизлик намунаси

Ижтимоий тармоқларда 12 ёшли боланинг автомобил бошқариб, атрофдагилар томонидан қувонч билан кузатилгани акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат жамоатчилик томонидан кескин танқидга учради. Мутахассислар бу каби ҳолатлар ёш авлодга нисбатан масъулиятсиз муносабат эканини таъкидлаб, бундай “хурсандчилик” ўрнига болаларнинг хавфсизлигига жиддий эътибор бериш лозимлигини қайд этмоқда.

Қонунга кўра, 18 ёшга тўлмаган шахслар автомобиль бошқариш ҳуқуқига эга эмас. Шу сабабли, вояга етмаганларнинг транспорт воситасига ўтириши нафақат қонунбузарлик, балки жамият учун ёмон намуна ҳисобланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥1
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 9–10 октябрь кунлари амалий ташриф билан Тожикистонда бўлади.

Давлатимиз раҳбари Душанбе шаҳрида ўтадиган “Марказий Осиё – Россия” форматидаги иккинчи саммит ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57👎5
Ўзбекистонда майнинг компаниялари учун имтиёзли шартлар яратилади

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги криптоактивлар майнинги билан шуғулланувчи корхоналар учун электр энергиясига имтиёзли тарифлар жорий этишни режалаштирмоқда.

Ушбу ташаббус рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар доирасида амалга оширилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида сунъий интеллект лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион долларлик имтиёзлар ажратилиши белгиланган бўлиб, бу механизм майнинг соҳаси иштирокчиларига ҳам тааллуқли бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Siz talaba bo'lishni xohlaysizmi?

🎓Buxoro davlat texnika universitetida bakalavriat va magistratura bosqichlari uchun qo‘shma ta’lim dasturi bo'yicha qabul boshlanganini e'lon qilamiz!!!

🤝 Qo‘shma ta’lim dasturlari dunyoning nufuzli oliygohlari —
🇨🇳 Xitoy, 🇷🇺 Rossiya, 🇦🇿 Ozarbayjon, 🇰🇿 Qozog‘iston kabi rivojlangan davlatlar universitetlari bilan hamkorlikda yo‘lga qo‘yildi.

Qabul kvotalari bilan tanishing 👈🏻

Bizda onlayn ariza topshirish imkoniyati ham mavjud, hoziroq ariza topshiring!

📞Murojaat uchun: @GafforovAlisher
📞Dilnoza Salixova +998 90 080 18 08

💫 Buxoro davlat texnika universitetining qo‘shma ta’lim dasturlari – sizni global ta’lim maydoniga olib chiqadi!

Bizni kuzating


Telegram | Instagram | Facebook | bstu.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Собиқ уран конлари назоратга олинади — Шарифбек Ҳасанов

Экологик реабилитация лойиҳаси ЕТТБ ва Ўзбекистон ўртасидаги 9 миллион евро миқдоридаги грант келишуви асосида амалга оширилган.

Маблағлар Янгиобод (Тошкент вилояти) ва Чоркесар-2 (Наманган вилояти)даги объектларни рекултиватсия қилишга йўналтирилган.

Собиқ уран конларини рекултиватсия қилиш ишлари нурланишни бартараф этиш, хавфсиз экологик муҳит яратиш ва аҳолининг соғлиғини яхшилашга қаратилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Саудия Арабистони барча виза эгалари учун Умра зиёратига рухсат берди

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги мамлакатга кириш учун амал қилувчи исталган виза эгалари — жумладан туристик, оилавий, ишчи ва транзит визалар билан — эндиликда Умра зиёратини адо этишлари мумкинлигини маълум қилди.

Вазирликка кўра, янги тартиб барча хорижий зиёратчилар учун диний маросимларни осонлаштириш ҳамда мамлакатда диний туризмни ривожлантиришни мақсад қилган. Шу билан бирга, бу қарор Саудия Арабистонининг «Vision 2030» миллий стратегияси доирасида қабул қилинган бўлиб, у мамлакат иқтисодиётида туризм соҳасининг улушини оширишни кўзлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани

Қора денгиз табиати — инсон руҳини тетиклаштирувчи, кўзни қувонтирадиган ва жисмга шифо бағишлайдиган бетакрор манзаралар маконидир. Бу минтақадаги платолар фақат гўзаллик эмас, балки тарих, маданият ва табиий бойликларнинг уйғунлиги билан ҳам ажралиб туради. Айдернинг иссиқ булоқларидан тортиб, Ҳусер платосидаги қуёш ботишигача — ҳар бир маскан табиат бағрида тинчлик ва илҳом излаганлар учун гўё янги олам эшигини очади.

https://effect.uz/6644

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1