EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
🇺🇿 Президент Мирзиёев Туркий дунё бирдамлигини мустаҳкамлашга қаратилган 9 та ташаббусни илгари сурди

Туркий давлатлар ташкилотининг Габала шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги саммитида президент Шавкат Мирзиёев туркий дунёнинг бирдамлигини мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган қатор муҳим таклифларни илгари сурди.

Давлат раҳбари қуйидаги ташаббусларни билдирди:

🔹 Самарқандда ташқи ишлар ва махсус хизматлар раҳбарларининг қўшма учрашувини ташкил этиш;
🔹 ТДТни 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
🔹 Иқтисодий шериклик бўйича Доимий кенгаш тузиш ва унинг Лойиҳа офисини Тошкент шаҳрида жойлаштириш;
🔹 Саноат альянси, “Туркий яшил йўлаклар” тизими ҳамда “Яшил трансформация” консорциумини ташкил этиш;
🔹 Ўрта коридорни ривожлантириш ва уни “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли ҳамда Трансафғон лойиҳалари билан боғлаш, божхона тартибларини рақамлаштириш;
🔹 Туркий инвестиция жамғармаси фаолиятини кенгайтириш дастурини қабул қилиш;
🔹 Ўзбекистонда Туркий давлатлар халқаро университетини ташкил этиш;
🔹 сунъий интеллект ва креатив иқтисодиёт бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш;
🔹 экстремистик мафкурага қарши ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва ёшларнинг экологик саводхонлигини ошириш чораларини кўриш.

Бу ташаббуслар туркий давлатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни янада кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47👎3🔥1🤔1
Ўзбекистонда тунги сокинлик соатлари аниқ белгиланди — шовқин учун жавобгарлик кучайтирилди

Ўзбекистонда фуқароларнинг тинчлиги ва дам олиш ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун қабул қилинди. «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун Қонунчилик палатаси томонидан узоқ муҳокамалар ва икки маротаба рад этилгандан сўнг учинчи уринишда маъқулланди.

Янги таҳрирда фуқароларнинг тинчлигини бузиш орқали етказилган зарар суд орқали қопланиши белгиланди. Қонунга мувофиқ, тунги сокинлик соатлари қуйидагича тасдиқланди:

🔹 иш кунларида — соат 23:00 дан 07:00 гача (аввал 06:00 гача эди);
🔹 дам олиш ва байрам кунларида — соат 22:00 дан 09:00 гача.

Шу вақт оралиғида шовқин орқали фуқароларнинг тинчлигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади. Кўп қаватли уйларда қурилиш ва таъмирлаш ишларини фақат иш кунларида соат 09:00 дан 18:00 гача амалга оширишга рухсат этилади. Агар шовқин даражаси белгиланган меъёрдан ошса, бундай фаолият вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Қонун меҳнат шароитида шовқин даражаси юқори бўлган ишчиларга қўшимча ҳақ тўлашни ҳам назарда тутади. Шунингдек, тинчлик соатларини мунтазам бузган объектлар фаолиятини тўхтатиш механизми ҳам белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қонун лойиҳаси илк бор 2024 йил июлида биринчи ўқишда қабул қилинган, аммо айрим моддалар аниқсизлиги сабабли икки марта қайта ишлаш учун қайтарилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сони мақбуллаштирилади

“Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–178-сон, 04.10.2025 й.) қабул қилинди.

Фармондан кўзланган мақсад этиб, республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш ҳамда бошқарув харажатларини қисқартириш белгиланди.

2025 йил 1 ноябрдан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг мақбуллаштириладиган бошқарув штат бирликлари сони тасдиқланди.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари:

🔵 соҳага оид бўлмаган вазифаларнинг қисқартирилиши ва фаолиятига рақамли технологияларнинг жорий этилишини;

🔵 маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни ишга тушириш учун техник инфратузилма яратиш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида мазкур йўналишдаги устувор лойиҳалар амалга оширилишини;

🔵сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш, кадрлар салоҳияти ривожлантирилишини таъминлаб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍89🔥21🤷‍♂2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Саломатлик марафони”

Нукус, 06.10.2025 йил.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47🔥13👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Биз бунақа ўзидан кетиб қолган раҳбарни асло кечирмаймиз» — Зокиржон Алматов Фурқат тумани ИИБ бошлиғининг мактаб директорини таҳқирлагани ҳақида

Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Зокиржон Алматов Фурқат тумани ИИБ бошлиғининг мактаб директорини таҳқирлагани бўйича муносабат билдирди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат “ўта кетган ваҳшийлик” бўлиб, бундай раҳбарларнинг амал курсисида ўтириб олиши жамият учун хавфли.

«Биз бунақа ўзидан кетиб қолган раҳбарни асло кечирмаймиз», — деди Алматов. Унинг фикрича, бу раҳбар маълум йўллар орқали амалга чиқиб олган ва бу ҳолатга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🤔4🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада трансчегаравий наркогуруҳ фош этилди

Фарғона вилоятининг Данғара туманида Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқёсли трансчегаравий наркогуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Маълумотларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари Қўқон–Тошкент автомагистрали ёнидаги дала еридан кўмилиб яширилган опий моддасини олаётган уч нафар шахсни қўлга олган. Улардан бири — илгари гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят учун жавобгарликка тортилган 28 ёшли аёл бўлиб, гуруҳнинг фаол иштирокчиси бўлган.

Суриштирув давомида ушланганларнинг халқаро миқёсда фаолият юритувчи наркогуруҳ аъзолари экани ва уларнинг Тожикистон ҳамда Қирғизистонда ҳам шериклари мавжудлиги аниқланган.

Тадбир вақтида жами тўрт килограмм опий гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида мусодара қилинди. Ҳозирда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, қолган гуруҳ аъзоларини қўлга олиш бўйича тезкор тадбирлар ҳали ҳам давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазири ММА ассоциациясига раис бўлди

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон ММА ассоциациясига янги раҳбар этиб сайланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7🤔1😢1
17 октябрдан Қозоғистонда педофилларга нисбатан кимёвий кастрация қўллана бошлайди

Қозоғистонда 17 октябрдан бошлаб вояга етмаганларга нисбатан жиноят содир этган педофилларга нисбатан кимёвий кастрация чораси мажбурий равишда қўлланади.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мажбурий тиббий чора сифатида қўлланиладиган кимёвий кастрация тартибига ўзгартишлар киритган. Янги тартибга кўра, жазони ўтаётган шахсларга бу чора озодликка чиқишдан олти ой олдин амалга оширилади.

Вазирлик маълумотига кўра, кимёвий кастрация фақат жиноий жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан қўлланади. Руҳий касаллик туфайли мажбурий даволанишга юборилган, аммо жавобгарликдан озод этилмаган шахсларга бу чора татбиқ этилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15🤔1
Рақобат қўмитаси Марказий банкка тижорат банкларининг кредит карта амалиётларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан сўров юборди

Сўнгги вақтларда айрим давлат ва нодавлат тижорат банклари томонидан тақдим этилган кредит карталаридан коммунал хизматлар, ўқиш, тиббиёт ва суғурта ҳамда солиқ каби тўловлар ҳам нақд пул ечишга тенглаштирилиб, улардан фоиз ва комиссиялар ундирилаётгани аҳолининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 4, 12, 19,21 ва 23-моддаларига мувофиқ,
🔘давлат ва нодавлат банклар фаолиятини ўрганиб чиқиш ва уларнинг фаолиятини кредит карталари фоиз масалаларини қайта кўриб чиқиш,

🔘истеъмолчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштириш  ҳамда  асоссиз олинган  хизмат ҳақи пулларини қайтариш чораларини кўриш

юзасидан Марказий банкка белгиланган тартибда сўров юборилди.

Ушбу иш тафсилотлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🤔1
Парламент фуқароларни розилигисиз тасвирга олишни тақиқловчи қонунни маъқуллади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фуқароларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда маъқуллади.

Лойиҳага кўра, шахснинг тасвирини суратга олиш ёки ундан фойдаланиш учун албатта унинг розилигини олиш талаб этилади. Шунингдек, болалар ҳам ўз тасвири бўйича мустақил ҳуқуқ субъекти сифатида белгиланди.

Ҳужжатда қайси ҳолларда шахснинг розилигисиз тасвирга олиш ёки тасвирдан фойдаланиш мумкинлиги, шунингдек, видеокузатув амалга оширилганда шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш талаблари аниқ белгилаб берилган.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, 16 ёшга тўлмаган болаларни тасвирга олиш ёки уларнинг тасвиридан фойдаланиш учун розилик ота-оналардан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс томонидан берилиши шарт.

Шу билан бирга, жамоат жойларига ўрнатиладиган видеокузатув тизимлари ҳақида кўриниб турадиган огоҳлантирувчи белгилар жойлаштирилиши мажбурий бўлади. Кийим алмаштириш хоналари ва ҳожатхоналарда видеокамералар ўрнатиш мутлақо тақиқланади.

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинди ва кўриб чиқиш учун Сенатга юборилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2
🌍 Ўзбекистонда Meta компанияси ваколатхонаси очилади

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида Meta компанияси (Facebook, Instagram, WhatsApp, Threads) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистонда Meta ваколатхонасини очиш масаласи, фирибгарликка қарши курашиш, рекламаларда шаффофликни таъминлаш ва контентни монетизация қилиш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томони Facebook ва Instagram платформаларидаги сохта эълонлар ва фирибгарлик ҳолатларига қарши биргаликда чора кўриш таклифини илгари сурди. Шунингдек, рақамли контент яратувчиларини қўллаб-қувватлаш ва адолатли монетизация тизимини ривожлантиришга эътибор қаратилди.

Meta делегацияси таркибида Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича сиёсат директори Сарим Азиз, минтақавий раҳбарлар Сенура Абейвардена, Аурора Ли ва Ерасил Калихан иштирок этди.

Томонлар рақамли хавфсизликни таъминлаш, фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва масъулиятли интернет фойдаланиш маданиятини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Meta компанияси ўзаро ҳамкорликни давом эттириш ҳамда мамлакатда ваколатхона очиш бўйича амалий ишлар бошлашга келишиб олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Прокуратура органлари ходимларининг ноконуний ҳаракатларига чек қўйилди

Давлат тузилмаларида коррупцион ҳолатларга чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Гулистон туман бўлими бошлиғи ҳамда Бекобод шаҳар бўлими катта тезкор вакили фуқародан 25 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Маълум бўлишича, улар Зангиота туманида фаолият юритувчи 4 та МЧЖнинг норасмий раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми билан қўзғатилиб, ҳозирда жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида кўрилаётган жиноят ишини уларнинг фойдасига ижобий ҳал қилишни ҳамда Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси томонидан 2 та МЧЖда ўтказилган камерал солиқ текширувларини ноқонуний деб топиб беришни ваъда қилишган.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, ИЖҚКД ходимлари жиноят иши доирасида солиқ текшируви ўтказиш орқали аниқланган зарар миқдорини камайтириш эвазига МЧЖларнинг норасмий раҳбаридан муқаддам 108 минг АҚШ доллари ҳам олишган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўринг, фақат йиғламанг: “Комадаги гумонланувчи” ва тизимнинг кишанланган инсонияти

Бу юртда ҳуқуқий давлат қурилган, инсон қадри устувор, қонун — олий. Ана шу шиорни эшитган одам ўзи ҳам қонунга ишониб кетади. Лекин баъзан шундай саҳналар бўладики, қонуннинг ўзи ҳам “кулиб йиғлаб”, орқа пардага ўтиб кетади.

Ижтимоий тармоқларда адвокат Зебохон Камилова тарқатган видео ана шундай “юқори драматик” саҳналардан бири бўлди. 64 ёшли аёл киши оғир аҳволда, кома ҳолатида ётибди. Унинг қўли эса кишанланган. Ҳушсиз, лекин хавфли. Тизимга кўра — у нафақат айбланувчи, балки “реанимация залидаги энг хатарли қочоқ”.

🧠 Тергов ва прокуратура мантиғига кўра:
— У комадан туриб терговдан қочиши мумкин,
— Тиббий аппаратни “далил” деб йўқ қилиб ташлаши мумкин,
— Ёки прокурорнинг сценарийсини хаёлан бузиши мумкин.

Шу боис энг оқилона қарор қабул қилинган: кишан ва қамоқ эҳтиёт чораси.

📜 Омбудсман — саҳнадаги ягона “овоз” бўлди. У Бош прокуратурага тақдимнома киритди. Аммо Булунғур туман прокуратураси “мастер-класс” кўрсатди: “важлар тасдиқланмади”. Мантиқ эса бу қарорга кира олмаган — чунки у тизимдаги қора рўйхатда экан, шекилли.

📌 Адвокат эса мурожаат қилиб чарчамаяпти. Аммо расмий идоралар жавоби стандарт:
— “Ҳурматли адвокат, мурожаат расмий муддатда кўриб чиқилади.”
Аёл эса комада. Ҳушсиз ҳолда… кутади.

⚖️ Эҳтиёт чораларининг асослари ҳам классик ҳуқуқий қонундан эмас, ҳажвий сценарийдан олингандек:
— Қочиш хавфи бор (ҳушсиз ҳолда),
— Далилларни йўқотиш хавфи бор (аппаратни нафас билан “йўқ қилиш” мумкин),
— Ҳатто прокурор режасини бузиш хавфи бор (орзу орқали).

🎬 Бу ҳақиқий ҳуқуқий театр:
— Прокурор — режиссёр,
— Терговчи — актёр,
— Комадаги аёл — “хатарли жиноятчи” ролида,
— Қонун — орқа пардада томошабин.

🕊 Инсон қадри — шиорда гўзал, амалда эса кишанга айланган. Бу юртда айрим ҳолларда кишан қўлда эмас, тафаккурда турар экан...

👉 Натижа: кома ҳолатидаги инсон терговдан қочиши мумкин деган тизимда — адолатнинг ўзи ҳам “реанимацияда” ётади.


Зариф Мирзаҳмедов

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢14👎1
“Ишдан олиш – ечим эмас, тизимни даволаш керак” — депутат боғчадаги заҳарланишлар ҳақида

Тошкент вилоятида болалар боғчасида содир бўлган заҳарланиш ҳодисаси жамоатчиликда катта ташвиш уйғотди. Мазкур воқеа, депутат Умида Раҳмонова таъкидлаганидек, фақат бир ҳодиса эмас, балки бутун тизимдаги муаммоларнинг очилиши сифатида баҳоланмоқда.

“Раҳбарларни ишдан олиш билан муаммо ҳал бўлмайди. Бу шунчаки симптомни яшириш, аммо касаллик қоляпти”,
— деди депутат.

Маълумотларга кўра, заҳарланиш ҳолатлари фақат бир туманда эмас, балки бир нечта ҳудудларда ҳам қайд этилган. Бу эса тендер тизими, маҳсулот сифати, лаборатор назорат ва масъулият занжиридаги камчиликларни кўрсатади.

Мутасаддилар томонидан тергов ҳаракатлари бошланган бўлса-да, мутахассислар фикрича, асосий эътибор тизимни ислоҳ қилишга қаратилмаса, бу каби ҳолатлар яна такрорланиши мумкин.

Депутатнинг таъкидлашича, “ишдан олишдан кўра тизимни тузатиш қийинроқ, аммо фақат шу йўл самара беради”.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢1
Ўзбекистон халқаро захиралари тарихда илк бор 55 млрд долларга яқинлашди

Ўзбекистон тарихида илк бор мамлакатнинг расмий олтин-валюта захиралари 55 миллиард долларга яқинлашди. Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йил 1 октябр ҳолатида захиралар ҳажми 54,99 миллиард долларни ташкил этган.

Бу кўрсаткич август ойига нисбатан 4,9 миллиард долларга кўп бўлиб, мамлакат учун мутлақ рекорд сифатида қайд этилди.

Ҳисоботга кўра, сентябрь ойи давомида захираларнинг валюта қисми 735 миллион долларга, олтин қисми эса 4,17 миллиард долларга ошган. Ҳозирда олтин захираларининг умумий қиймати 44,2 миллиард долларни ташкил этади.

Шу билан бирга, захиралардаги олтиннинг жисмоний ҳажми 11,8 миллион троя унциядан 11,6 миллион унциягача камайган. Бу жаҳон бозорида олтин нархларининг кескин ошиши билан изоҳланмоқда — йил бошидан буён олтиннинг қиймати қарийб 50 фоизга ўсди.

Марказий банк маълумотларига кўра, сентябрь ойида қимматли қоғозларга йўналтирилган маблағлар ҳам бироз кўпайиб, 1 миллиард 19 миллион долларга етган.

Таҳлилчилар фикрича, геосиёсий беқарорлик ва АҚШ Федерал резерв тизимининг пули-кредит сиёсати олтинга бўлган талабни кучайтирган. Натижада, 2025 йил 7 октябр куни жаҳон бозорида олтин унцияси нархи тарихда биринчи марта 4000 доллардан ошиб кетди.

Муттахассислар фикрича, Ўзбекистоннинг захиралари ҳажмининг ўсиши миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢2👍1
Enter Engineering: маошсиз ишчилар фонида “атом” лойиҳасига масъул қилинган компания

Ўзбекистонда илк атом электр станцияси (АЭС) қурилиши учун Enter Engineering компанияси субпудратчи сифатида танлаб олингани ҳақида хабар тарқалди. Аммо бу қарор жамоатчилик орасида турли баҳс ва саволларни келтириб чиқарди.

Чунки айнан шу компаниянинг ўз ходимларига беш ойдан бери маош тўламай келаётгани ҳақида маълумотлар аввалроқ ижтимоий тармоқларда ёритилган. Ҳатто бир ходим бу муаммолар туфайли президентга мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Бир томондан, давлат миқёсидаги стратегик аҳамиятга эга — хавфсизлик, иқтисодий барқарорлик ва энергия мустақиллиги билан боғлиқ лойиҳаларга тайёргарлик кўрилаётган бир пайтда, иккинчи томондан, ишчилар меҳнатига ҳақ тўланмаслиги — жамиятда адолат ва масъулият принципларига зид ҳолат сифатида баҳоланмоқда.

Бундай ҳолатда табиий савол туғилади:
— Қандай қилиб ишчиларини узлуксиз маошсиз қолдирган компания мамлакатдаги энг йирик ва хавфли технологик лойиҳалардан бирига масъул қилинади?

— Бу танловда молиявий барқарорлик ва ижтимоий масъулият мезонлари ҳисобга олинганми?

Мавжуд маълумотларга кўра, Enter Engineering ҳозирда АЭС қурилиши режалаштирилган ҳудудда конструкцияларни дастлабки йиғиш учун мўлжалланган қурилиш-монтаж базасини барпо этмоқда. Ушбу база доирасида қурилиш ва монтаж материаллари учун омборхоналар ҳамда бетон қориштириш иншоотлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Бироқ, шундай масштабли ва хавфсизлик жиҳатидан муҳим лойиҳа ишониб топширилаётган компания ўз ходимларининг меҳнат ҳақини таъминлай олмаётган бўлса, бу ҳолат лойиҳанинг молиявий ва ташкилий томонларига жиддий шубҳа уйғотади.

Маълумотларга кўра, бу ҳолат мамлакатдаги пудратчи ва субпудратчи компаниялар фаолиятини назорат қилиш механизмларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда. Давлат буюртмаларини олаётган ҳар бир компаниянинг нафақат техник салоҳияти, балки меҳнат муносабатларига бўлган муносабати ҳам таҳлил қилиниши лозим.

Шу маънода, Enter Engineering атрофидаги ҳолат нафақат битта компания фаолияти, балки бутун тизимдаги шаффофлик ва жавобгарлик масалаларини қайта кун тартибига чиқармоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢6👎1🤔1
Мубашшир Аҳмад 2,5 йилга қамалди

Бугун Учтепа туман суди блогер Мубашшир Аҳмад (А.Т.)ни айбдор деб топди. У миллий ва диний адоват қўзғатиш, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш ҳамда қонунга хилоф диний контент сақлаш айблари бўйича суд қилинди.

Суд ҳукмига кўра, унга 2 йил 6 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Жазо умумий тартибли колонияда ўталади.

Шу билан бирга, унинг Mubaşşir Ahmad ва Azon Global номли саҳифа ҳамда каналлари фаолияти тўхтатилиб, блокланиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7🤔3👍2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах: Зафарободлик фермер пахтадан 90 центнер ҳосил олди

Туманнинг Сайдулла Синдаров хўжалиги ҳудудида жойлашган “Фориш йўллари” фермер хўжалигида 20 гектар майдонга экилган 57-навли пахтани йиғиб олиш ишлари бошлаб юборилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур майдондан ҳар гектардан 90 центнердан ортиқ ҳосил олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
12 ёшли боланинг машинани ҳайдаши — масъулиятсизлик намунаси

Ижтимоий тармоқларда 12 ёшли боланинг автомобил бошқариб, атрофдагилар томонидан қувонч билан кузатилгани акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат жамоатчилик томонидан кескин танқидга учради. Мутахассислар бу каби ҳолатлар ёш авлодга нисбатан масъулиятсиз муносабат эканини таъкидлаб, бундай “хурсандчилик” ўрнига болаларнинг хавфсизлигига жиддий эътибор бериш лозимлигини қайд этмоқда.

Қонунга кўра, 18 ёшга тўлмаган шахслар автомобиль бошқариш ҳуқуқига эга эмас. Шу сабабли, вояга етмаганларнинг транспорт воситасига ўтириши нафақат қонунбузарлик, балки жамият учун ёмон намуна ҳисобланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🔥1
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 9–10 октябрь кунлари амалий ташриф билан Тожикистонда бўлади.

Давлатимиз раҳбари Душанбе шаҳрида ўтадиган “Марказий Осиё – Россия” форматидаги иккинчи саммит ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57👎5