EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади

“Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан қуйидаги шартларга жавоб берадиган чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилишни назарда тутувчи чет эл фуқароларининг даромадларини солиққа тортишнинг махсус солиқ режими жорий этилади:

🔹 50 минг АҚШ доллари миқдорида махсус йиғим тўлаш;

🔹 Ўзбекистон Республикасидаги махсус ваколатли тижорат банкида банк ҳисобварағини ёки махсус ваколатли крипто-биржада крипто-ҳамён очиш.

🔗 Кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами 30 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар улар мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турар жой кўчмас мулк объектига эга бўлганда Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Павел Дуров Қозоғистонда қонунни бузди — тақиққа қарамасдан, қўриқланадиган кўлда чўмилди

Телеграм асосчиси Павел Дуров Қозоғистондаги миллий табиат боғи ҳудудига кирадиган совуқ Кўлсой кўлларидан бирида чўмилган. Бу жойда чўмилиш қатъиян тақиқланган ва бундай ҳолат учун жарима белгиланган. Маъмурият ҳудудни назорат қилмаган масъул шахсларга нисбатан чора кўрилишини маълум қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича хизмат текшируви бошланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчи кетди, юк қолди… ёки Ташқи ишлар вазирлиги қаерга қараяпти?

Сўнгги кунларда халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи бир гуруҳ тадбиркорлар Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига оғриқли мурожаат билан чиқишди. Улар Россия Федерацияси ҳудудида ўз ҳайдовчилари ва автотранспорт воситалари билан боғлиқ ҳақсиз ҳолатлар юзага келаётганини маълум қилишди.

Маълумотларга кўра, Россияда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистонлик ҳайдовчиларга нисбатан гўёки “90 кунлик муҳлатни бузган” деган баҳона билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда. Натижада ҳайдовчилар самолёт орқали мамлакатдан чиқариб юборилаяпти, юк ортилган машиналар эса жарима майдонларида қолиб, юк эгаларига катта моддий зарар етказмоқда.

Бир қарашда бу оддий маъмурий ишдек туюлади. Лекин аслида бу ҳолат — фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги тизимли сусткашликнинг навбатдаги исботидир.

Чунки ҳар бир ҳайдовчи — ўз меҳнати билан юрт иқтисодига ҳисса қўшаётган инсон. Унинг тақдири, ҳуқуқи ва хавфсизлиги давлатнинг дипломатик обрўси билан чамбарчас боғлиқ. Аммо афсуски, айни пайтда бизнинг Ташқи ишлар вазирлиги бу масалага гўё “бизга дахли йўқ”дек ёндашмоқда.

Тадбиркорлар жамиятимиздан ёрдам сўраб, вазирликларга мурожаат қилишни илтимос қилган. Улар аниқ ечим сўрамоқда: Россияда фаолият юритаётган ҳайдовчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши, юклар асоссиз жарима майдонларида қолмаслиги керак.

Бу талаб мутлақо ҳақли. Чунки Ўзбекистон МДҲ давлатлари билан транспорт ва логистика соҳасида ўнлаб меморандумлар имзолаган. Аммо амалий натижа борми? Йўқ. Қоғозда бор, амалда — ҳайдовчи самолётда, юк эса жаримада.

Шундай экан, савол туғилади:
Бу меморандумлар нимани таъминлаяпти?
Фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилиш фақат дипломатик байрам нутқларидагина мавжудми?

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва эркин ҳаракат ҳуқуқини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бир пайтда, фуқароларимизнинг чет элда шундай муаммоларга дуч келиши — давлат нуфузига соя соладиган ҳолатдир.

Агар Ташқи ишлар вазирлиги ҳақиқатан ҳам “фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи давлат институти” эканини исботламоқчи бўлса, энди жим туриш эмас, нота киритиш, расмий талаб қўйиш, муаммони хал қилиш вақти келди.

Ҳайдовчи — меҳнат қилмоқда, тадбиркор — иш яратмоқда. Улар мамлакатга фойда келтираётган одамлар. Улар ҳимоясиз эмаслигини давлат ўз ҳаракати билан кўрсатиши керак.

Акс ҳолда, саволлар яна кўпаяди:
— 90 кунлик муҳлатни ҳайдовчи буздими ёки вазирлик ўз мажбуриятини бажармадими?
— Нега фуқаро ҳимоясини жамият сўраши керак, давлат эмас?
— Ва ниҳоят, агар ҳайдовчи кетса, юк қолса — юрт нуфузи қаерда қолади?


Зариф Мирзаҳмедов

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👍1👎1
🇺🇿 Мирзиёев ва Путин телефон орқали мулоқот қилди

7 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия раҳбари Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди. Президент Мирзиёев Путинни таваллуд куни билан табриклаб, унга соғлик, омад ва муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, томонлар икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва стратегик ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45👎2🔥1
Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ–178-сонли фармонига мувофиқ, қўмита, агентлик ва инспекциялардаги раҳбар ўринбосарлари сони оптималлаштирилди.

Расмий маълумотларга кўра, давлат бошқарув тизимидаги 36 нафар раҳбар ўринбосаридан 16 нафари лавозимидан озод этилди, 20 нафари эса фаолиятини давом эттиради.

🏛 Қўмиталарда:
11 нафар раҳбар ўринбосаридан 4 нафари қисқартирилди.
Жумладан, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш, Автомобиль йўллари, Туризм ҳамда Санитария-эпидемиология осойишталик қўмиталарида биттадан лавозим тугатилди.

🏢 Агентликларда:
12 нафар раҳбар ўринбосаридан 6 нафари қисқартирилди.
Ўсимликлар карантини, Сув хўжалиги объектлари эксплуатацияси, Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, Чиқиндиларни бошқариш, Фармацевтика ҳамда Кинематография агентликларида биттадан ўринбосар лавозими тугатилди.

🔍 Инспекцияларда:
13 нафар раҳбар ўринбосаридан 6 нафари қисқартирилди.
Қурилиш, Транспорт назорати, Тоғ-кон, Электр энергияси ва Йирик солиқ тўловчилар инспекцияларида лавозимлар камайтирилди.

Шу билан бирга, ижро ҳокимияти тизимида ҳам 2141 та штат бирлиги қисқартирилади. Энг кўп ўзгаришлар Солиқ қўмитаси (498 та), Сув хўжалиги вазирлиги (224 та), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (200 та) ва Бандлик вазирлиги (163 та)да амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57🔥4
1 ноябрдан бошлаб ЯИДХП орқали шахсий маълумотлар реал вақтда тақдим этилади

1 ноябрдан эътиборан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) жисмоний шахслар ҳақидаги 30 турдаги шахсий маълумотлар уларнинг шахсий кабинети орқали реал вақт режимида тақдим этилади.

Порталда жойлаштирилган шахсий маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади. Шу муносабат билан, давлат органлари ва ташкилотлар Ягона портал ёки унинг мобил иловасида кўрсатилган маълумотларнинг қоғоз нусхасини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент мансабдорларнинг тўйларда иштирок этиши одамларнинг ғашига тегaётганини маълум қилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🤔2🔥1
Фарғонада мактаб директори таҳқирланиши ортидан Омбудсман муносабат билдирди

Интернетда Фарғона вилояти Фурқат туманида мактаб директори Г.Қосимовага нисбатан ички ишлар ходимлари томонидан содир этилган қадр-қимматни камситувчи хатти-ҳаракатлар акс этган видео тарқалди.

Маълумотларга кўра, аёл ноқонуний равишда ушланган, унга жисмоний босим ва тажовузкор муносабат қўлланилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

🔹 Фурқат тумани ИИБ бошлиғи А.Х. ҳамда унинг биринчи ўринбосари Ж.Р. бир нечта моддалар бўйича айбдор деб топилиб, иш судга юборилган.

Уларга нисбатан:

141¹-модда («Қийноқлар ва шафқатсиз муносабат»),
142-модда («Жисмоний ёки руҳий босим»),
206-модда («Ҳокимият ёки хизмат ваколатини суистеъмол қилиш»),
230²-модда каби оғир жиноятлар қўйилган.

Аммо ИИБнинг тўрт нафар бошқа масъул ходимлари жиноий жавобгарликдан озод этилган. Бу эса жабрланувчи томондан кескин эътирозга сабаб бўлди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) вазиятни шахсан назоратга олган ва ҳар бир шахснинг қилмиши тўлиқ ҳамда холисона ўрганилишини талаб қилмоқда.

Инсонни таҳқирлаш ёки унга нисбатан зўравонлик — қонун олдида жазога сабаб бўладиган оғир ҳуқуқбузарликдир.

Савол:

Нега суд олдида фақат икки киши жавоб бермоқда? Қолган ходимларнинг «озодликда» қолиши одилликка тўғри келадими?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🤔3🔥2
"Юксалиш" ҳаракати: 30 фоизлик бож — товарларни сунъий қимматлаштирмоқда

“Юксалиш” ҳаракати шахсий эҳтиёж учун товар олиб киришдаги янги бож тўловлари фуқароларга қўшимча юк бўлаётганини маълум қилди.

Ҳукумат қарорига кўра, шахсий эҳтиёж учун олиб кириладиган товарлар бўйича лимитлар 2025 йил 1 майдан кучга кирган. Аммо 30% бож ставкалари бозордаги рақобатни сусайтираётгани, нархларни сунъий ошираётгани таъкидланди.

Ҳаракат фикрича, бу ҳолат йирик импортчилар мавқейини мустаҳкамлаб, кичик тадбиркорлар учун бозорга киришни қийинлаштиради.

“Юксалиш” ҳаракати қуйидагиларни таклиф этмоқда:
— Бож тўловлари ва лимитлар фақат қонун билан белгиланиши керак;
— Нормадан ошган товарларга пастроқ ва прогрессив ставкалар жорий этиш;
— Божхона тарифларини монополияни эмас, рақобатни ривожлантириш воситаси сифатида қўллаш;
— Рақобат етарли бўлмаган товарлар импортини енгиллаштириш;
— UzIMEI орқали 1–2 дона шахсий қурилмани бепул рўйхатдан ўтказиш.

☝️Юқори бож тўловлари фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларига путур етказмоқда. Бож сиёсати эса иқтисодий эркинлик ва адолатни таъминлашга хизмат қилиши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢2
🇺🇿 Президент Мирзиёев Туркий дунё бирдамлигини мустаҳкамлашга қаратилган 9 та ташаббусни илгари сурди

Туркий давлатлар ташкилотининг Габала шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги саммитида президент Шавкат Мирзиёев туркий дунёнинг бирдамлигини мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган қатор муҳим таклифларни илгари сурди.

Давлат раҳбари қуйидаги ташаббусларни билдирди:

🔹 Самарқандда ташқи ишлар ва махсус хизматлар раҳбарларининг қўшма учрашувини ташкил этиш;
🔹 ТДТни 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
🔹 Иқтисодий шериклик бўйича Доимий кенгаш тузиш ва унинг Лойиҳа офисини Тошкент шаҳрида жойлаштириш;
🔹 Саноат альянси, “Туркий яшил йўлаклар” тизими ҳамда “Яшил трансформация” консорциумини ташкил этиш;
🔹 Ўрта коридорни ривожлантириш ва уни “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли ҳамда Трансафғон лойиҳалари билан боғлаш, божхона тартибларини рақамлаштириш;
🔹 Туркий инвестиция жамғармаси фаолиятини кенгайтириш дастурини қабул қилиш;
🔹 Ўзбекистонда Туркий давлатлар халқаро университетини ташкил этиш;
🔹 сунъий интеллект ва креатив иқтисодиёт бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш;
🔹 экстремистик мафкурага қарши ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва ёшларнинг экологик саводхонлигини ошириш чораларини кўриш.

Бу ташаббуслар туркий давлатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни янада кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47👎3🔥1🤔1
Ўзбекистонда тунги сокинлик соатлари аниқ белгиланди — шовқин учун жавобгарлик кучайтирилди

Ўзбекистонда фуқароларнинг тинчлиги ва дам олиш ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун қабул қилинди. «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун Қонунчилик палатаси томонидан узоқ муҳокамалар ва икки маротаба рад этилгандан сўнг учинчи уринишда маъқулланди.

Янги таҳрирда фуқароларнинг тинчлигини бузиш орқали етказилган зарар суд орқали қопланиши белгиланди. Қонунга мувофиқ, тунги сокинлик соатлари қуйидагича тасдиқланди:

🔹 иш кунларида — соат 23:00 дан 07:00 гача (аввал 06:00 гача эди);
🔹 дам олиш ва байрам кунларида — соат 22:00 дан 09:00 гача.

Шу вақт оралиғида шовқин орқали фуқароларнинг тинчлигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади. Кўп қаватли уйларда қурилиш ва таъмирлаш ишларини фақат иш кунларида соат 09:00 дан 18:00 гача амалга оширишга рухсат этилади. Агар шовқин даражаси белгиланган меъёрдан ошса, бундай фаолият вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Қонун меҳнат шароитида шовқин даражаси юқори бўлган ишчиларга қўшимча ҳақ тўлашни ҳам назарда тутади. Шунингдек, тинчлик соатларини мунтазам бузган объектлар фаолиятини тўхтатиш механизми ҳам белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қонун лойиҳаси илк бор 2024 йил июлида биринчи ўқишда қабул қилинган, аммо айрим моддалар аниқсизлиги сабабли икки марта қайта ишлаш учун қайтарилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сони мақбуллаштирилади

“Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–178-сон, 04.10.2025 й.) қабул қилинди.

Фармондан кўзланган мақсад этиб, республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш ҳамда бошқарув харажатларини қисқартириш белгиланди.

2025 йил 1 ноябрдан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг мақбуллаштириладиган бошқарув штат бирликлари сони тасдиқланди.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари:

🔵 соҳага оид бўлмаган вазифаларнинг қисқартирилиши ва фаолиятига рақамли технологияларнинг жорий этилишини;

🔵 маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни ишга тушириш учун техник инфратузилма яратиш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида мазкур йўналишдаги устувор лойиҳалар амалга оширилишини;

🔵сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш, кадрлар салоҳияти ривожлантирилишини таъминлаб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍89🔥21🤷‍♂2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Саломатлик марафони”

Нукус, 06.10.2025 йил.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47🔥13👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Биз бунақа ўзидан кетиб қолган раҳбарни асло кечирмаймиз» — Зокиржон Алматов Фурқат тумани ИИБ бошлиғининг мактаб директорини таҳқирлагани ҳақида

Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Зокиржон Алматов Фурқат тумани ИИБ бошлиғининг мактаб директорини таҳқирлагани бўйича муносабат билдирди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат “ўта кетган ваҳшийлик” бўлиб, бундай раҳбарларнинг амал курсисида ўтириб олиши жамият учун хавфли.

«Биз бунақа ўзидан кетиб қолган раҳбарни асло кечирмаймиз», — деди Алматов. Унинг фикрича, бу раҳбар маълум йўллар орқали амалга чиқиб олган ва бу ҳолатга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🤔4🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада трансчегаравий наркогуруҳ фош этилди

Фарғона вилоятининг Данғара туманида Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқёсли трансчегаравий наркогуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Маълумотларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари Қўқон–Тошкент автомагистрали ёнидаги дала еридан кўмилиб яширилган опий моддасини олаётган уч нафар шахсни қўлга олган. Улардан бири — илгари гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят учун жавобгарликка тортилган 28 ёшли аёл бўлиб, гуруҳнинг фаол иштирокчиси бўлган.

Суриштирув давомида ушланганларнинг халқаро миқёсда фаолият юритувчи наркогуруҳ аъзолари экани ва уларнинг Тожикистон ҳамда Қирғизистонда ҳам шериклари мавжудлиги аниқланган.

Тадбир вақтида жами тўрт килограмм опий гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида мусодара қилинди. Ҳозирда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, қолган гуруҳ аъзоларини қўлга олиш бўйича тезкор тадбирлар ҳали ҳам давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазири ММА ассоциациясига раис бўлди

Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон ММА ассоциациясига янги раҳбар этиб сайланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7🤔1😢1
17 октябрдан Қозоғистонда педофилларга нисбатан кимёвий кастрация қўллана бошлайди

Қозоғистонда 17 октябрдан бошлаб вояга етмаганларга нисбатан жиноят содир этган педофилларга нисбатан кимёвий кастрация чораси мажбурий равишда қўлланади.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мажбурий тиббий чора сифатида қўлланиладиган кимёвий кастрация тартибига ўзгартишлар киритган. Янги тартибга кўра, жазони ўтаётган шахсларга бу чора озодликка чиқишдан олти ой олдин амалга оширилади.

Вазирлик маълумотига кўра, кимёвий кастрация фақат жиноий жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан қўлланади. Руҳий касаллик туфайли мажбурий даволанишга юборилган, аммо жавобгарликдан озод этилмаган шахсларга бу чора татбиқ этилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15🤔1
Рақобат қўмитаси Марказий банкка тижорат банкларининг кредит карта амалиётларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан сўров юборди

Сўнгги вақтларда айрим давлат ва нодавлат тижорат банклари томонидан тақдим этилган кредит карталаридан коммунал хизматлар, ўқиш, тиббиёт ва суғурта ҳамда солиқ каби тўловлар ҳам нақд пул ечишга тенглаштирилиб, улардан фоиз ва комиссиялар ундирилаётгани аҳолининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 4, 12, 19,21 ва 23-моддаларига мувофиқ,
🔘давлат ва нодавлат банклар фаолиятини ўрганиб чиқиш ва уларнинг фаолиятини кредит карталари фоиз масалаларини қайта кўриб чиқиш,

🔘истеъмолчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштириш  ҳамда  асоссиз олинган  хизмат ҳақи пулларини қайтариш чораларини кўриш

юзасидан Марказий банкка белгиланган тартибда сўров юборилди.

Ушбу иш тафсилотлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🤔1