EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонда “Саломатлик марафони”да иштирок этди

Қорақалпоғистон Республикасида умуммиллий “Саломатлик марафони” бўлиб ўтмоқда. Ташаббус инсонлар онгида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўз ва яқинлари саломатлигига эътиборни кучайтиришга қаратилган.

Марафон доирасида Нукус шаҳридаги 12 та оилавий поликлиника ва 3 та жамоат масканида аҳоли бепул тиббий диагностикадан ўтказилмоқда. Шу билан бирга, беморларни йўналтириш ва рақамлаштириш тизими жорий этилмоқда.

Тўрт кун давомида қарийб 12 минг нафар фуқаро кўрикдан ўтган. Улардан 1 700 дан ортиғи чуқур текширувларга жалб этилган бўлса, 116 нафар бемор даволанишга йўналтирилган.

Марафонда иштирок этаётган Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон тиббиёт институти болалар жарроҳлиги бўлимида мураккаб операцияларни бошдан кечирган кичик беморлар билан суҳбатлашди.

Тадбир доирасида икки янги лойиҳа — рақамли оилавий паспортни жорий этишга қаратилган “Оилавий саломатлик мактаби” ҳамда ёшлар кўмагида аҳоли тиббий саводхонлигини оширишни мақсад қилган “Саломатлик волонтёрлари” лойиҳалари амалга оширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53👎4🔥1😢1
ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясига катта миқдорда жарима солди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Ўзбекистон футбол ассоциациясига (ЎФА) бир нечта қоидабузарликлар учун жами 340 минг доллар жарима солганини маълум қилди. Бу ҳақда конфедерациянинг расмий сайтида хабар берилди.

Маълумотга кўра, жаримага асосий сабаб жорий йил 10 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Қатар учрашувидаги қоидалар бузилиши бўлган. Ўйиндан сўнг ЎФА ОФК рухсатисиз ёпилиш маросимини ташкил этган. Маросимда футболчиларни мукофотлаш учун BYD автомобиллари майдонга киритилган, бу эса ОФКнинг маркетинг ва тижорат ҳуқуқларига зид деб топилган.

Шунингдек, ЎФА ОФК томонидан ташкил этилган расмий тадбирларда — матбуот анжуманлари ва интервьюларда керакли ёрдам кўрсатмагани учун ҳам жазоланган.

ОФК маълумотига кўра, конфедерация мезбон давлатлардан стадион ва унинг атроф ҳудудларида фақат расмий ҳомийлар брендларини намойиш этишни талаб қилади, чунки Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ҳар бир мезбон жамоага пул тўланади.

Бундан ташқари, ОФК 22–28 июль кунлари ўтган “Мираброр Усмонов хотираси кубоги–2025” халқаро мусобақасини ташкил этишда ҳам регламент бузилганини қайд этган. ЎФА мусобақани авторизация қилиш учун сўровни кеч юборган бўлиб, бу охирги йиллардаги еттинчи қоидабузарлик ҳолати сифатида қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент метросида туғилган чақалоқ ва онасига метрода юриш умрбод бепул бўлди

6 октябрь куни Тошкент шаҳридаги «Ғафур Ғулом» метро бекатида аёл кутилмаганда фарзандли бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумотга кўра, бекатда навбатчилик қилаётган ички ишлар ходими вазиятни дарҳол поезд навбатчиси Наима Махамаджоновага етказган. У тезкорлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, аёлга чақалоқни соғ-омон дунёга келтиришда ёрдам берган. Кейинчалик навбатчи ҳамшира туғуруқдан кейинги зарур чораларни амалга ошириб, чақалоқнинг нафас олишини таъминлаган.

Метро ходимлари тез ёрдам хизматини ва онасининг яқинларини чақирган. Тиббиёт ходимлари етиб келгунигача (тахминан 10 дақиқа) бекат ходимлари она ва боланинг ҳолатини назоратда ушлаб, хавфсизлигини таъминлаб туришган.

Ҳозирда она ва чақалоқ шифохонада, аҳволлари қониқарли.

Метрополитен раҳбарияти она ва болага умрбод метродан бепул фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус карта тақдим этилишини маълум қилди.

Таъкидланишича, бу совға метро ходимларининг фидойилиги ва инсонпарварлигининг рамзи сифатида тарихда ўчмас из қолдиради.

Шунингдек, жараёнда намуна кўрсатган навбатчи ходима Наима Махамаджонова ва бошқа ходимлар ҳам рағбатлантирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Габала шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида нутқ сўзлади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🤔1
«Одамларнинг ғашини, лаънатини келтиряпмиз» – Президент Бош вазирдан бошлаб ҳокимгача, ижро органи раҳбарига тўй-маросимларга боришни ман этди

«Чойхоналарнинг ёнида давлат машинаси турганини кўрган куним ишдан олиб ташлайман, жиноий жавобгарликка тортаман. Тўй энг кўпи 150 кишига, ош 200 кишига бўлади. Бирорта раҳбар уйида туғилган кунини ҳам, тўйини ҳам мендан бошлаб нишонламайди.

Бўлди, у замонлар тугади энди, одамларнинг ғашини келтиряпмиз, лаънатини келтиряпмиз. Маросим ҳам, тўй ҳам раҳбарларсиз бўлади. Бош вазир боради ғўддайиб, ҳамма муовини билан, ҳамма туради... Сен ўша қилган 20 килограмм гўштингни пулига битта камбағалнинг уйига бориб краска қилиб бер, телевизор олиб бер, ноинсоф.

Қарор чиқади, қарор! Президент қарори эмас, сенатнинг қарори чиқади. Қани бирортанг ғинг деб кўр. У тўйга бориш энди ман этилади. Мен ўзим юрагимдан билган ҳолда шуни айтяпман. У ҳаммаси хиёнат бизнинг халқимизга, иккинчидан, тўй қилишнинг меъёрини ҳам ёзиб берамиз.

Тошкентда тўрт қизи бор одам ўзини осиши керак, тўй қилиш учун. Оддий одам, оилали, бюджетдан ойлик оладиган одам ўзини осиши керак! Тўртта қизини эрга бериш учун ўзини осса тўғри бўлади.

Нимага?! Ҳеч қандай имконияти йўқ, барибир бечора қарз олади, ўзига қарамайди, дўхтирга бормайди, фақат шу тўйга йиғади.

Кимга керак бу тўй? Бўлди, биз олдин ташвиқот қилиб кўрдик, бўлмади бу ташвиқот. Хиёнат қиляпмиз халқимизга, тўйларни агар жойига қўйсак, коррупция бўлмайди, адолат пайдо бўлади. Ҳамма бир хил тўй қилади. Агар бирорта раҳбар, прокурорми, ҳокимми, солиқчими, чегарачими, шу меъёрдан чиқса, ўша куни кўрасизлар, қамайман ҳаммасини».


Шавкат Мирзиёевдан иқтибос

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍79🤔2😢2🔥1
Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади

“Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан қуйидаги шартларга жавоб берадиган чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилишни назарда тутувчи чет эл фуқароларининг даромадларини солиққа тортишнинг махсус солиқ режими жорий этилади:

🔹 50 минг АҚШ доллари миқдорида махсус йиғим тўлаш;

🔹 Ўзбекистон Республикасидаги махсус ваколатли тижорат банкида банк ҳисобварағини ёки махсус ваколатли крипто-биржада крипто-ҳамён очиш.

🔗 Кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами 30 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар улар мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турар жой кўчмас мулк объектига эга бўлганда Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Павел Дуров Қозоғистонда қонунни бузди — тақиққа қарамасдан, қўриқланадиган кўлда чўмилди

Телеграм асосчиси Павел Дуров Қозоғистондаги миллий табиат боғи ҳудудига кирадиган совуқ Кўлсой кўлларидан бирида чўмилган. Бу жойда чўмилиш қатъиян тақиқланган ва бундай ҳолат учун жарима белгиланган. Маъмурият ҳудудни назорат қилмаган масъул шахсларга нисбатан чора кўрилишини маълум қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича хизмат текшируви бошланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчи кетди, юк қолди… ёки Ташқи ишлар вазирлиги қаерга қараяпти?

Сўнгги кунларда халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи бир гуруҳ тадбиркорлар Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига оғриқли мурожаат билан чиқишди. Улар Россия Федерацияси ҳудудида ўз ҳайдовчилари ва автотранспорт воситалари билан боғлиқ ҳақсиз ҳолатлар юзага келаётганини маълум қилишди.

Маълумотларга кўра, Россияда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистонлик ҳайдовчиларга нисбатан гўёки “90 кунлик муҳлатни бузган” деган баҳона билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда. Натижада ҳайдовчилар самолёт орқали мамлакатдан чиқариб юборилаяпти, юк ортилган машиналар эса жарима майдонларида қолиб, юк эгаларига катта моддий зарар етказмоқда.

Бир қарашда бу оддий маъмурий ишдек туюлади. Лекин аслида бу ҳолат — фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги тизимли сусткашликнинг навбатдаги исботидир.

Чунки ҳар бир ҳайдовчи — ўз меҳнати билан юрт иқтисодига ҳисса қўшаётган инсон. Унинг тақдири, ҳуқуқи ва хавфсизлиги давлатнинг дипломатик обрўси билан чамбарчас боғлиқ. Аммо афсуски, айни пайтда бизнинг Ташқи ишлар вазирлиги бу масалага гўё “бизга дахли йўқ”дек ёндашмоқда.

Тадбиркорлар жамиятимиздан ёрдам сўраб, вазирликларга мурожаат қилишни илтимос қилган. Улар аниқ ечим сўрамоқда: Россияда фаолият юритаётган ҳайдовчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши, юклар асоссиз жарима майдонларида қолмаслиги керак.

Бу талаб мутлақо ҳақли. Чунки Ўзбекистон МДҲ давлатлари билан транспорт ва логистика соҳасида ўнлаб меморандумлар имзолаган. Аммо амалий натижа борми? Йўқ. Қоғозда бор, амалда — ҳайдовчи самолётда, юк эса жаримада.

Шундай экан, савол туғилади:
Бу меморандумлар нимани таъминлаяпти?
Фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилиш фақат дипломатик байрам нутқларидагина мавжудми?

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва эркин ҳаракат ҳуқуқини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бир пайтда, фуқароларимизнинг чет элда шундай муаммоларга дуч келиши — давлат нуфузига соя соладиган ҳолатдир.

Агар Ташқи ишлар вазирлиги ҳақиқатан ҳам “фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи давлат институти” эканини исботламоқчи бўлса, энди жим туриш эмас, нота киритиш, расмий талаб қўйиш, муаммони хал қилиш вақти келди.

Ҳайдовчи — меҳнат қилмоқда, тадбиркор — иш яратмоқда. Улар мамлакатга фойда келтираётган одамлар. Улар ҳимоясиз эмаслигини давлат ўз ҳаракати билан кўрсатиши керак.

Акс ҳолда, саволлар яна кўпаяди:
— 90 кунлик муҳлатни ҳайдовчи буздими ёки вазирлик ўз мажбуриятини бажармадими?
— Нега фуқаро ҳимоясини жамият сўраши керак, давлат эмас?
— Ва ниҳоят, агар ҳайдовчи кетса, юк қолса — юрт нуфузи қаерда қолади?


Зариф Мирзаҳмедов

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👍1👎1
🇺🇿 Мирзиёев ва Путин телефон орқали мулоқот қилди

7 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия раҳбари Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди. Президент Мирзиёев Путинни таваллуд куни билан табриклаб, унга соғлик, омад ва муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, томонлар икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва стратегик ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45👎2🔥1
Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ–178-сонли фармонига мувофиқ, қўмита, агентлик ва инспекциялардаги раҳбар ўринбосарлари сони оптималлаштирилди.

Расмий маълумотларга кўра, давлат бошқарув тизимидаги 36 нафар раҳбар ўринбосаридан 16 нафари лавозимидан озод этилди, 20 нафари эса фаолиятини давом эттиради.

🏛 Қўмиталарда:
11 нафар раҳбар ўринбосаридан 4 нафари қисқартирилди.
Жумладан, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш, Автомобиль йўллари, Туризм ҳамда Санитария-эпидемиология осойишталик қўмиталарида биттадан лавозим тугатилди.

🏢 Агентликларда:
12 нафар раҳбар ўринбосаридан 6 нафари қисқартирилди.
Ўсимликлар карантини, Сув хўжалиги объектлари эксплуатацияси, Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, Чиқиндиларни бошқариш, Фармацевтика ҳамда Кинематография агентликларида биттадан ўринбосар лавозими тугатилди.

🔍 Инспекцияларда:
13 нафар раҳбар ўринбосаридан 6 нафари қисқартирилди.
Қурилиш, Транспорт назорати, Тоғ-кон, Электр энергияси ва Йирик солиқ тўловчилар инспекцияларида лавозимлар камайтирилди.

Шу билан бирга, ижро ҳокимияти тизимида ҳам 2141 та штат бирлиги қисқартирилади. Энг кўп ўзгаришлар Солиқ қўмитаси (498 та), Сув хўжалиги вазирлиги (224 та), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (200 та) ва Бандлик вазирлиги (163 та)да амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57🔥4
1 ноябрдан бошлаб ЯИДХП орқали шахсий маълумотлар реал вақтда тақдим этилади

1 ноябрдан эътиборан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) жисмоний шахслар ҳақидаги 30 турдаги шахсий маълумотлар уларнинг шахсий кабинети орқали реал вақт режимида тақдим этилади.

Порталда жойлаштирилган шахсий маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади. Шу муносабат билан, давлат органлари ва ташкилотлар Ягона портал ёки унинг мобил иловасида кўрсатилган маълумотларнинг қоғоз нусхасини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент мансабдорларнинг тўйларда иштирок этиши одамларнинг ғашига тегaётганини маълум қилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🤔2🔥1
Фарғонада мактаб директори таҳқирланиши ортидан Омбудсман муносабат билдирди

Интернетда Фарғона вилояти Фурқат туманида мактаб директори Г.Қосимовага нисбатан ички ишлар ходимлари томонидан содир этилган қадр-қимматни камситувчи хатти-ҳаракатлар акс этган видео тарқалди.

Маълумотларга кўра, аёл ноқонуний равишда ушланган, унга жисмоний босим ва тажовузкор муносабат қўлланилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

🔹 Фурқат тумани ИИБ бошлиғи А.Х. ҳамда унинг биринчи ўринбосари Ж.Р. бир нечта моддалар бўйича айбдор деб топилиб, иш судга юборилган.

Уларга нисбатан:

141¹-модда («Қийноқлар ва шафқатсиз муносабат»),
142-модда («Жисмоний ёки руҳий босим»),
206-модда («Ҳокимият ёки хизмат ваколатини суистеъмол қилиш»),
230²-модда каби оғир жиноятлар қўйилган.

Аммо ИИБнинг тўрт нафар бошқа масъул ходимлари жиноий жавобгарликдан озод этилган. Бу эса жабрланувчи томондан кескин эътирозга сабаб бўлди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) вазиятни шахсан назоратга олган ва ҳар бир шахснинг қилмиши тўлиқ ҳамда холисона ўрганилишини талаб қилмоқда.

Инсонни таҳқирлаш ёки унга нисбатан зўравонлик — қонун олдида жазога сабаб бўладиган оғир ҳуқуқбузарликдир.

Савол:

Нега суд олдида фақат икки киши жавоб бермоқда? Қолган ходимларнинг «озодликда» қолиши одилликка тўғри келадими?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🤔3🔥2
"Юксалиш" ҳаракати: 30 фоизлик бож — товарларни сунъий қимматлаштирмоқда

“Юксалиш” ҳаракати шахсий эҳтиёж учун товар олиб киришдаги янги бож тўловлари фуқароларга қўшимча юк бўлаётганини маълум қилди.

Ҳукумат қарорига кўра, шахсий эҳтиёж учун олиб кириладиган товарлар бўйича лимитлар 2025 йил 1 майдан кучга кирган. Аммо 30% бож ставкалари бозордаги рақобатни сусайтираётгани, нархларни сунъий ошираётгани таъкидланди.

Ҳаракат фикрича, бу ҳолат йирик импортчилар мавқейини мустаҳкамлаб, кичик тадбиркорлар учун бозорга киришни қийинлаштиради.

“Юксалиш” ҳаракати қуйидагиларни таклиф этмоқда:
— Бож тўловлари ва лимитлар фақат қонун билан белгиланиши керак;
— Нормадан ошган товарларга пастроқ ва прогрессив ставкалар жорий этиш;
— Божхона тарифларини монополияни эмас, рақобатни ривожлантириш воситаси сифатида қўллаш;
— Рақобат етарли бўлмаган товарлар импортини енгиллаштириш;
— UzIMEI орқали 1–2 дона шахсий қурилмани бепул рўйхатдан ўтказиш.

☝️Юқори бож тўловлари фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларига путур етказмоқда. Бож сиёсати эса иқтисодий эркинлик ва адолатни таъминлашга хизмат қилиши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢2
🇺🇿 Президент Мирзиёев Туркий дунё бирдамлигини мустаҳкамлашга қаратилган 9 та ташаббусни илгари сурди

Туркий давлатлар ташкилотининг Габала шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги саммитида президент Шавкат Мирзиёев туркий дунёнинг бирдамлигини мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган қатор муҳим таклифларни илгари сурди.

Давлат раҳбари қуйидаги ташаббусларни билдирди:

🔹 Самарқандда ташқи ишлар ва махсус хизматлар раҳбарларининг қўшма учрашувини ташкил этиш;
🔹 ТДТни 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
🔹 Иқтисодий шериклик бўйича Доимий кенгаш тузиш ва унинг Лойиҳа офисини Тошкент шаҳрида жойлаштириш;
🔹 Саноат альянси, “Туркий яшил йўлаклар” тизими ҳамда “Яшил трансформация” консорциумини ташкил этиш;
🔹 Ўрта коридорни ривожлантириш ва уни “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли ҳамда Трансафғон лойиҳалари билан боғлаш, божхона тартибларини рақамлаштириш;
🔹 Туркий инвестиция жамғармаси фаолиятини кенгайтириш дастурини қабул қилиш;
🔹 Ўзбекистонда Туркий давлатлар халқаро университетини ташкил этиш;
🔹 сунъий интеллект ва креатив иқтисодиёт бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш;
🔹 экстремистик мафкурага қарши ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва ёшларнинг экологик саводхонлигини ошириш чораларини кўриш.

Бу ташаббуслар туркий давлатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни янада кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47👎3🔥1🤔1
Ўзбекистонда тунги сокинлик соатлари аниқ белгиланди — шовқин учун жавобгарлик кучайтирилди

Ўзбекистонда фуқароларнинг тинчлиги ва дам олиш ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун қабул қилинди. «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун Қонунчилик палатаси томонидан узоқ муҳокамалар ва икки маротаба рад этилгандан сўнг учинчи уринишда маъқулланди.

Янги таҳрирда фуқароларнинг тинчлигини бузиш орқали етказилган зарар суд орқали қопланиши белгиланди. Қонунга мувофиқ, тунги сокинлик соатлари қуйидагича тасдиқланди:

🔹 иш кунларида — соат 23:00 дан 07:00 гача (аввал 06:00 гача эди);
🔹 дам олиш ва байрам кунларида — соат 22:00 дан 09:00 гача.

Шу вақт оралиғида шовқин орқали фуқароларнинг тинчлигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади. Кўп қаватли уйларда қурилиш ва таъмирлаш ишларини фақат иш кунларида соат 09:00 дан 18:00 гача амалга оширишга рухсат этилади. Агар шовқин даражаси белгиланган меъёрдан ошса, бундай фаолият вақтинча тўхтатилиши мумкин.

Қонун меҳнат шароитида шовқин даражаси юқори бўлган ишчиларга қўшимча ҳақ тўлашни ҳам назарда тутади. Шунингдек, тинчлик соатларини мунтазам бузган объектлар фаолиятини тўхтатиш механизми ҳам белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қонун лойиҳаси илк бор 2024 йил июлида биринчи ўқишда қабул қилинган, аммо айрим моддалар аниқсизлиги сабабли икки марта қайта ишлаш учун қайтарилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сони мақбуллаштирилади

“Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–178-сон, 04.10.2025 й.) қабул қилинди.

Фармондан кўзланган мақсад этиб, республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш ҳамда бошқарув харажатларини қисқартириш белгиланди.

2025 йил 1 ноябрдан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг мақбуллаштириладиган бошқарув штат бирликлари сони тасдиқланди.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари:

🔵 соҳага оид бўлмаган вазифаларнинг қисқартирилиши ва фаолиятига рақамли технологияларнинг жорий этилишини;

🔵 маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни ишга тушириш учун техник инфратузилма яратиш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида мазкур йўналишдаги устувор лойиҳалар амалга оширилишини;

🔵сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш, кадрлар салоҳияти ривожлантирилишини таъминлаб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍89🔥21🤷‍♂2