“Ғафур Ғулом” метро бекатида йўловчи аёл чақалоқни дунёга келтирди — навбатчи ходима биринчи ёрдам кўрсатди
Бугун Тошкент метросининг “Ғафур Ғулом” бекатида кутилмаган ҳолат юз берди — йўловчи аёл тўсатдан туғруқ ҳолатига тушди.
Поездларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича навбатчи ходима Наима Махамаджонова хизмат пайтида бекат ўтиш йўлагидаги ички ишлар ходимидан мазкур ҳолат ҳақида хабар олгач, вазиятни тез баҳолаб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатди.
У хизмат давомида ўрганган махсус билим ва кўникмаларини ишга солиб, аёлга чақалоқни соғ-омон дунёга келтиришда ёрдам берди. Шунингдек, чақалоқнинг kindigini боғлаб, нафас олиш рефлексини фаоллаштирди.
Бу вақтда тез ёрдам хизмати ва аёлнинг яқинлари чақирилган. Тиббиёт ходимлари етиб келгунга қадар (тахминан 10 дақиқа) метро ходимлари она ва чақалоқ ҳолатини назоратда ушлаб, уларнинг хавфсизлигини таъминлаган.
Ҳозирда она ва чақалоқнинг соғлиги яхши, улар шифохонага етказилган.
Наима Махамаджонова ўзининг фидойилик ва тезкорлиги билан инсонпарварлик намунасини кўрсатди — унинг саъй-ҳаракатлари туфайли она ва чақалоқ ҳаёти сақлаб қолинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍7🔥6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зилзила саросимаси, Каннаваронинг келиши, Лоланинг кетиши – EFFECT.UZ дайжестида кун воқеалари
Effect.uz мухбири Камола Қурбонова 6 октябрь куни муҳокама марказига айланган хабарлар тўпламини тайёрлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Effect.uz мухбири Камола Қурбонова 6 октябрь куни муҳокама марказига айланган хабарлар тўпламини тайёрлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Нурота туманига Мўғулистондан «Баят» зотли қўйлар олиб келинди
Ўзбекистон Республикаси президентининг Мўғулистонга амалга оширган олий даражадаги ташрифи доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш мақсадида Нурота туманига «Баят» зотли она қўйлар олиб келинди.
Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов тегишли масъуллар билан бирга Нурота туманига ташриф буюриб, Мўғулистондан олиб келинган қўйларнинг ҳолати ва иқлимга мослашув жараёнлари билан танишди.
Мазкур зот вилоят иқлим шароитига мослашувчанлиги, юқори маҳсулдорлиги ва наслчилик сифатлари билан ажралиб туради. Лойиҳа «Нурота Қоракўл наслчилик» МЧЖ ташаббуси билан, «Халқ банки» Нурота филиали томонидан ажратилган 1,5 миллиард сўм маблағ ҳисобига амалга оширилди. Илк босқичда 750 бош она қўй олиб келинди.
Жами ҳисобда туманга 10 минг бош «Баят» зотли қўй олиб келиш режалаштирилган. Бу орқали чорвачиликни янги босқичга олиб чиқиш, наслчилик ишларини ривожлантириш ва маҳаллий аҳоли даромадларини ошириш кўзда тутилган.
Ушбу ташаббус мамлакатимизда зотли қўйчиликни ривожлантириш, ички бозорни юқори сифатли маҳсулот билан таъминлаш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

👍6
Бир зарур илтимос, клик қилиш керак эди – тармоқда ССП раиси Даврон Ваҳобов номидан ёзилган ёзишма тарқалди. Палата бу ёзишма Ваҳобовга алоқаси йўқлигини билдирди
Ҳурматли фуқаролар! Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов номидан яратилган фейк Telegram саҳифаси аниқланди. Ушбу саҳифа расмий ҳисобланмайди ва Палата раҳбариятига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Палата раҳбарияти номидан ёзилган ҳар қандай хабарларга ишонмасликни, шубҳали саҳифалар орқали сурат, маълумот ёки пуллик операциялар амалга оширмасликни қатъий тавсия қиламиз. Фуқароларни ҳушёр бўлишга ва фирибгарларга ишонмасликка чақирамиз!

👍2🤔1
Forwarded from EFFECT.UZ | Расмий канал
Жаримага тортилганимиздан хафа эмасмиз, аксинча, хурсандмиз...
Акмал Эшонхонов, EFFECT.UZ раҳбари
Telegram I Facebook I YouTube I Live
«Суд қандай қарор чиқаришидан қатъий назар, биз унда белгиланган жаримани албатта, тўлаймиз. Жаримага тортилганимиздан хафа эмасмиз, аксинча, хурсандмиз. Чунки нашримизда чоп этилган судьялар фаолиятига оид танқидий материаллар ёпиқ эшиклар ортида муҳокама бўляпти, суд тизимидаги раҳбарларга эса бу ёқмаяпти ва бизни суд орқали жазолашга уринишяпти. Демак, раҳбарлар бизни ўқияпти. Аммо кўтарилган муаммолар билан эмас, уни ёритганларга қарши курашиляпти. Бу жуда ачинарли ҳолат...»
Акмал Эшонхонов, EFFECT.UZ раҳбари
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍24🔥4🤔4😢1
🔴 Сенат Фарғонада мактаб директорига нисбатан зўравонлик ҳолатини назоратга олди
Фарғона вилояти Фурқат туманида мактаб директори Гулираъно Қосимовага нисбатан ички ишлар ходимлари томонидан зўравонлик қўлланилгани ҳақидаги маълумот жамоатчиликни кескин хавотирга солди. Хабарларга кўра, 34 ёшли директор ечинтирилиб, дўппосланган ва кейинчалик ёлғон ариза ёзиб беришга мажбурланган.
Бу ҳолат жамиятда давлат идораларига бўлган ишончни янада пасайтириши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Олий Мажлис Сенати маълум қилишича, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мазкур ҳолатни ўз назоратига олган.
Сенатор Малика Кадирханова эса тизимдаги камчиликлар ва қонунбузилишларга қатъий баҳо берилиши зарурлигини билдирди.
Парламент назорати орқали бундай ҳолатлар очиқ-ошкора текширилиши ва қонун олдида ким бўлишидан қатъий назар, айбдорлар жавобгарликка тортилиши таъкидланмоқда.

😢9🔥3🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿 Экология вазирлиги: хазон ва ўсимлик қолдиқларини ёқманг – жарима қўлланади
Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фуқароларни хазон, шох-шабба ва ўсимлик қолдиқларини ёқиб юбормасликка чақираяпти.
Вазирлик маълумотига кўра, бундай ҳаракат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддасига асосан қонунбузарлик ҳисобланади ва қуйидаги жазо чоралари қўлланади:
Фуқароларга — 1 млн 236 минг сўмдан 2 млн 60 минг сўмгача;
Мансабдор шахсларга — 2 млн 60 минг сўмдан 4 млн 120 минг сўмгача жарима.
Агар ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил ичида такрор содир этилса, жарима миқдори янада оширилади:
Фуқаролар учун — 2 млн 60 минг сўмдан 2 млн 884 минг сўмгача,
Мансабдор шахслар учун — 4 млн 120 минг сўмдан 6 млн 180 минг сўмгача.
Вазирлик таъкидлашича, ўсимлик қолдиқларини ёқиш натижасида атмосферага ис гази ва углерод оксиди каби инсон саломатлигига зарарли моддалар тарқалади.
♻️ Табиатни асраш — барчамизнинг бурчимиз. Хабарни яқинларингизга ҳам етказинг!

🔥2
Давлат мудофаа буюртмасининг асосий вазифалари белгиланди
“Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
Қонун, давлат мудофаа буюртмаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Давлат мудофаа буюртмаси – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланадиган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни харид қилиш учун давлат буюртмаси ҳисобланади.
Давлат мудофаа буюртмасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
▪️ мамлакатнинг миллий манфаатларидан, жаҳондаги ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятдан, ҳарбий соҳада миллий хавфсизликка бўлган таҳдидлар даражасидан, замонавий ҳарбий можароларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, давлат мудофаа буюртмасини шакллантириш, тасдиқлаш ва бажариш;
▪️ буюртмачиларни ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан ўз вақтида ҳамда кафолатли тарзда қуроллантириш ва таъминлаш;
▪️ давлат мудофаа буюртмаси учун ажратилган молиявий ресурслардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш.
Давлат мудофаа буюртмасининг лойиҳаси Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва унинг қарори билан тасдиқланади.
Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган давлат мудофаа буюртмаси навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинади.

Тошкентда “Марказий Осиё ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари” халқаро конференцияси бошланди
Тошкент яна бир нуфузли халқаро анжуманга мезбонлик қилмоқда.
“Марказий Осиё ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари” халқаро конференциясига старт берилди.
Конференциядан кўзланган асосий мақсад — аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, сув ресурсларини тежаш, қайта ишлаш ҳамда соҳани янада ривожлантириш масалаларига бағишланган.

👍1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллий гвардия ходими «Бўрижар» каналида чўкаётган фуқарони қутқарди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🤔2🔥1
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 86-моддасига мувофиқ, атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш ускуналаридан фойдаланмаслик ёки улардан нотўғри фойдаланиш:
2020–2024 йиллар мобайнида ушбу модда асосида 143 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
2025 йилнинг биринчи ярмида эса — 7 нафар шахсга нисбатан жарима жазоси қўлланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонда “Саломатлик марафони”да иштирок этди
Қорақалпоғистон Республикасида умуммиллий “Саломатлик марафони” бўлиб ўтмоқда. Ташаббус инсонлар онгида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўз ва яқинлари саломатлигига эътиборни кучайтиришга қаратилган.
Марафон доирасида Нукус шаҳридаги 12 та оилавий поликлиника ва 3 та жамоат масканида аҳоли бепул тиббий диагностикадан ўтказилмоқда. Шу билан бирга, беморларни йўналтириш ва рақамлаштириш тизими жорий этилмоқда.
Тўрт кун давомида қарийб 12 минг нафар фуқаро кўрикдан ўтган. Улардан 1 700 дан ортиғи чуқур текширувларга жалб этилган бўлса, 116 нафар бемор даволанишга йўналтирилган.
Марафонда иштирок этаётган Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон тиббиёт институти болалар жарроҳлиги бўлимида мураккаб операцияларни бошдан кечирган кичик беморлар билан суҳбатлашди.
Тадбир доирасида икки янги лойиҳа — рақамли оилавий паспортни жорий этишга қаратилган “Оилавий саломатлик мактаби” ҳамда ёшлар кўмагида аҳоли тиббий саводхонлигини оширишни мақсад қилган “Саломатлик волонтёрлари” лойиҳалари амалга оширилди.

👍53👎4🔥1😢1