EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир нечта мансабдор шахс пора олаётган вақтда қўлга олинди

Ушбу ҳолат Наманган, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида содир бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сентябрда 80,5 миллиард сўмлик энергия талон-торож қилинди

Ўзэнергоинспекция маълумотига кўра, сентябр ойида 219 та ҳолатда электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди талабалар ижара тўловларининг бир қисмини қайтариб олиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрдаги 286-сонли қарорига мувофиқ, талабалар учун янги имконият яратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент туманида яна ёнғин

5 октябрь куни соат 09:06 да Тошкент тумани, Бинокорлар кўчасида жойлашган полиэтилен заводида ёнғин содир бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2
Шавкат Мирзиёев марҳум Жўрабеков хонадонига таъзияга борди

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 28 сентябрь куни вафот этган атоқли давлат ва жамоат арбоби Исмоил Жўрабеков хонадонига ташриф буюриб, марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
Исмоил Жўрабеков ўтган ойнинг 28 санасида 94 ёшида вафот этган эди.

Исмоил Жўрабеков 1990 йилларда давлат агросаноатини бошқарган, 1994—1998 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлиб ишлаган, 2000—2004 йилларда эса Ўзбекистон Президентининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍61😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда ҳижоб бекор қилинди

Эрон ҳукумати мажбурий ҳижоб тўғрисидаги қонун ижросини расман тўхтатди. Бу ҳақда Мақсадлиликни текшириш кенгаши аъзоси Муҳаммадризо Бахонер маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎2
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар саммитида иштирок этиш учун Озарбайжонга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Бокуга жўнаб кетди.

Давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити асосий тадбирларида иштирок этади.

“Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик” мавзусида ўтказилаётган саммит кун тартибида устувор соҳаларда кўп томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама этилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда “права” олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Тошкент шаҳрида яшовчи, 1995-йилда туғилган эркак андижонлик фуқароларга имтиҳонларсиз ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, уларни алдаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи

Ўзбекистон футбол ассотсиятсиясининг хабар беришича, Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббийи этиб тайинланган
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎14👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида кўп қаватли уйлар атрофидаги ноқонуний қурилмалар бузилмоқда

Тошкент вилоятида кўп қаватли уйлар атрофига ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар бартараф этилмоқда.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари Бекобод тумани “Гулистон” маҳалласида ўтказган рейдлар давомида бир нечта мулкдорлар томонидан умумфойдаланишдаги ҳудудлар эгалланиб, ноқонуний қурилмалар барпо этилгани аниқлади.

Инспекция томонидан берилган ёзма кўрсатмаларга асосан, мазкур қурилмалар мулкдорларнинг ўз ихтиёри билан бузиб ташланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан республика бўйлаб кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда собиқ терговчи ушланди

Маълум бўлишича, мазкур шахс аввал ҳам пора олиш билан шуғулланиб, судланган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
EFFECT.UZ | Расмий канал
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар саммитида иштирок этиш учун Озарбайжонга жўнаб кетди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Бокуга жўнаб кетди. Давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг…
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонга етиб борди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонга келди.
Габала шаҳри халқаро аэропортида давлат раҳбарини Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва бошқа расмий шахслар тантанали равишда кутиб олди.

Ташриф доирасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍63🤔2
7 октябрдан Тошкентда Шота Руставели кўчасида марказий автобус йўлаги ишга тушади

7 октябрдан бошлаб пойтахтнинг Шота Руставели кўчасида марказий автобус йўлаги фаолият бошлайди. Биринчи босқичда ушбу йўлак орқали 37-, 57- ва 58-сонли автобус йўналишлари ҳаракатланади.

Йўловчилар учун муҳим маълумотлар:

🔹 Автобуслар энди йўлнинг ўрта қисмидаги махсус йўлак орқали ҳаракатланади.

🔹 Чиқиш ва тушиш фақат йўл ўртасидаги махсус платформаларда амалга оширилади.

🔹 Платформага фақат белгиланган пиёдалар ўтиш жойи орқали чиқиш мумкин.

🔹 Автобусни фақат олд томонидан айланиб ўтиш талаб этилади.

Ҳайдовчилар учун қоидалар:

🔹 Йўлнинг ўрта қисмидаги марказий йўлак фақат автобуслар учун мўлжалланган — бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши, тўхташи ёки кесиб ўтиши қатъиян тақиқланади.

🔹 Марказий йўлакда автобусларга устуворлик берилиши лозим.

🔹 Кўчанинг ҳар икки йўналишида ҳам чапга бурилиш ва қайрилиш тақиқланади.

Мазкур янгилик йўловчилар ҳаракатини қулайлаштириш ва жамоат транспорти тезлигини оширишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🔥1
Ўзбекистон — Марказий Осиёда сунъий интеллектни татбиқ этиш бўйича биринчи ўринда

Ўзбекистон сунъий интеллектни жорий этиш бўйича халқаро рейтингда 17 поғона юқорилаб, 188 давлат орасида 70-ўринни эгаллади. Марказий Осиё мамлакатлари орасида эса биринчи ўринда турибди.

Президент Мирзиёевга берилган маълумотга кўра, бу натижалар соҳада қўйилган илк қадамлар самараси бўлиб, кейинги босқичда ишларни янада жадаллаштириш режалаштирилган.

Президент таъкидлашича, 2030 йилгача мўлжалланган Сунъий интеллектни ривожлантириш стратегияси қабул қилинган ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурида махсус марказ фаолият бошлаган.

Шунингдек, давлат раҳбари соҳада кадрлар салоҳиятини ошириш ва илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича қўшимча вазифалар юклатди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥11🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент администрацияси ва ДХХ ходими сифатида ўзини таништирган шахс қўлга олинди

Ўзини Президент администрацияси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа давлат ташкилотлари ходими сифатида таништириб келган шахс ушланди.

Текширув давомида у шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни сохталаштириб, улардан шахсий манфаати йўлида фойдаланиб келгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нафақалар энди фақат юз орқали берилади

Ўзбекистон Пенсия жамғармаси октабрдан бошлаб нафақаларни нақд шаклда олишда Face-ID технологиясини жорий этишини маълум қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда чивинлар сабаб янги вирус тарқалди

Хитойнинг Гуандун провинциясида 3181 нафар инсонда чикунгуня вируси аниқлангани маълум қилинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
“Ғафур Ғулом” метро бекатида йўловчи аёл чақалоқни дунёга келтирди — навбатчи ходима биринчи ёрдам кўрсатди

Бугун Тошкент метросининг “Ғафур Ғулом” бекатида кутилмаган ҳолат юз берди — йўловчи аёл тўсатдан туғруқ ҳолатига тушди.

Поездларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича навбатчи ходима Наима Махамаджонова хизмат пайтида бекат ўтиш йўлагидаги ички ишлар ходимидан мазкур ҳолат ҳақида хабар олгач, вазиятни тез баҳолаб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатди.

У хизмат давомида ўрганган махсус билим ва кўникмаларини ишга солиб, аёлга чақалоқни соғ-омон дунёга келтиришда ёрдам берди. Шунингдек, чақалоқнинг kindigini боғлаб, нафас олиш рефлексини фаоллаштирди.

Бу вақтда тез ёрдам хизмати ва аёлнинг яқинлари чақирилган. Тиббиёт ходимлари етиб келгунга қадар (тахминан 10 дақиқа) метро ходимлари она ва чақалоқ ҳолатини назоратда ушлаб, уларнинг хавфсизлигини таъминлаган.

Ҳозирда она ва чақалоқнинг соғлиги яхши, улар шифохонага етказилган.

Наима Махамаджонова ўзининг фидойилик ва тезкорлиги билан инсонпарварлик намунасини кўрсатди — унинг саъй-ҳаракатлари туфайли она ва чақалоқ ҳаёти сақлаб қолинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥6