EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда автомобил рақамини бошқа шахсга ўтказиш мумкин бўлди

«Safe Road YHXX» иловасида янги имконият ишга туширилди. Энди фойдаланувчилар ўзларига тегишли чиройли давлат рақам белгисини тўлов эвазига бошқа шахсга ўтказишлари ёки бошқа автомобилларига тақишлари мумкин.

Шунингдек, аукционда сотилмай қолган 1–3-категорияли “чиройли рақамлар”ни ҳам илова орқали сотиб олиш имконияти мавжуд.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарз ботқоғига ботган ўзбегим, 104 млрдлик жиноят— Ҳафта дайжести

Туркияда ўзбекистонлик аёл ўлик ҳолда топилди;

Тошкент ҳавоси дунёдаги энг ифлос шаҳарлар қаторида;

«Яшил макон»даги кўчатларнинг 20 фоизи қуриб қолди;

Қозоғистонда сунъий интеллект компания бошқарувига қўшилди;

Ўзбекистон UNESCO Бош конференсиясига мезбонлик қилади.


Муаллиф: Мохинур Хамдамова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6🔥3👍2
Ўзбекистон ҳудудида Қирғизистондаги зилзила сезилди

6 октябрь куни соат 01:29 атрофида Ўзбекистон ҳудудида сезиларли ер тебранишлари кузатилди. Бу тебранишлар Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти ҳудудида содир бўлган 5,7 магнитудали зилзила оқибатида юзага келган.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, зилзиланинг эпицентри Тошкентдан 199 км шимолий-шарқда, Жалолобод вилоятида жойлашган. Зилзила чуқурлиги 10 км, эпицентрдаги кучи эса 7 балл бўлган.

Ўзбекистон ҳудудида тебранишлар қуйидагича сезилган:
Наманган вилоятида — 3–4 балл, 106 км масофада;
Андижон вилоятида — 3 балл, 144 км;
Фарғона вилоятида — 2–3 балл, 176 км;
Тошкент шаҳрида — 2–3 балл, 199 км;
Сирдарё вилоятида — 2 балл, 275 км масофада.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Марказий банк насия савдо бозори учун ахлоқ қоидалари лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди

Марказий банк Ўзбекистонда насия савдо бозори иштирокчилари учун ахлоқ қоидалари лойиҳасини эълон қилди. Ҳужжатда бозор фаолиятини тартибга солиш ва шаффофликни оширишга қаратилган бир қатор янги талаблар белгиланган.

Лойиҳага кўра, барча насия бозори иштирокчилари FinTex Ассоциациясига аъзо бўлиши шарт бўлади. Ассоциация орқали “Ишонч белгиси” тизими жорий этилади — бу белги насия хизматлари қонунга мувофиқ ва ошкора йўлга қўйилганини англатади.

Шартномалар ва маълумот ошкоралигига оид талаблар асосида, ҳар бир ташкилот ўз расмий сайтида маҳсулотлар, тўлов тартиби, комиссия ва жарималар ҳақида тўлиқ маълумот бериши лозим. Мижозлар шартнома тузишдан олдин йиллик фоиз (APR), умумий тўлов суммаси ва кечиктириш оқибатлари ҳақида хабардор қилинади. Шунингдек, рекламада “0%”, “бепул”, “барчага мос” каби чалғитувчи иборалардан фойдаланиш тақиқланади.

Янги талабларга кўра, насия хизматлари фақат 18 ёшдан катта фуқароларга кўрсатилади. Илк лимит — 2 миллион сўм, қарз юки эса мижоз даромадининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. Қарздорликни ундириш жараёнида таҳдид ёки босим ўтказиш каби ноқонуний усуллар қатъий ман этилади.

Бундан ташқари, фирибгарликнинг олдини олиш мақсадида янги мижозлар биометрик усулда рўйхатдан ўтказилади, ташкилотларда ахборот ва киберхавфсизлик бўлимлари ташкил этилади. Шунингдек, кредит бюролари билан маълумот алмашинуви йўлга қўйилади.

Марказий банк лойиҳани такомиллаштириш бўйича жамоатчиликдан таклифлар қабул қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Божхона қўмитаси мобил қурилмалар учун янги тартибларни маълум қилди

Бугунги кунда жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали нотижорат мақсадида мобил қурилмаларни олиб киришда тўловлар билан боғлиқ кўплаб саволлар пайдо бўлмоқда.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 апрелдаги 244-сон қарорига мувофиқ, жисмоний шахслар шахсий эҳтиёжи учун республикага олиб кириши мумкин бўлган товарларнинг божсиз меъёрлари қуйидагича белгиланган:

🔶ҳаво транспортида — 1000 АҚШ доллари,
🔶темирйўл ва дарё транспортида — 500 АҚШ доллари,
🔶автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали — 300 АҚШ доллари.

Агар мобил қурилманинг қиймати белгиланган меъёрдан ошса, ортиқча қисмига нисбатан 30 фоиз миқдорида ягона божхона тўлови ундирилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 55-сон қарорига асосан, божхона кирим ордерини тўлдириш ва расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи (103 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Мобил қурилманинг божхона қиймати харид чеки, квитанция ёки бошқа тижорат ҳужжатларида кўрсатилган нарх асосида белгиланади. Агар ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, божхона органи қийматни ўз электрон базасидаги маълумотлар ёки ишлаб чиқарувчи компаниянинг расмий сайти маълумотларига асосан белгилайди.

Масалан, “iPhone 17” модели олиб кирилганда, агар чек ёки квитанция мавжуд бўлса — ундаги нарх асосида, бўлмаса — “Apple” компаниясининг фуқаро келаётган давлатдаги расмий сайтидаги нархлардан келиб чиқиб божхона қиймати белгиланади.

Божхона қўмитаси маълум қилишича, “iPhone 17” русумидаги мобил қурилмаларни расмийлаштиришда қўлланилаётган божхона қиймати ҳақидаги маълумотлар улар энг кўп олиб кирилаётган давлатлар кесимида эълон қилиб борилади.

Маълумотлар янгиланганда қўшимча хабар берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш соҳасидаги назорат ишлари натижалари маълум қилинди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 2025 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Маълумотларга кўра, инспекция томонидан ўтган давр мобайнида назорат тадбирлари самарадорлиги оширилиб, қурилиш соҳасида қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ва объектларда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥20👍4👎1🤔1
Тошкентда ҳаво сифати яна меъёрдан ошиб кетди

Тошкентнинг шарқий қисмида жойлашган “Янги Ўзбекистон” боғида ҳаводаги майда РМ–2.5 заррачалар миқдори миллий рухсат этилган меъёрдан 3 баробар юқори экани аниқланди.

Пойтахтнинг бошқа ҳудудларида ҳам соат 10:00 ҳолатига кўра ҳаводаги майда дисперс заррачалар даражаси миллий меъёрдан камида 2 баробар, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) талабларидан эса 12 баробар юқори экани қайд этилмоқда.

Маълумотларга кўра, “Янги Ўзбекистон” боғи шаҳар инфратузилмасидан нисбатан узоқ ҳудудда жойлашган бўлса-да, ҳозирда у ерда катта қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Мутахассислар фикрича, ҳавонинг ифлосланиши айнан шу қурилиш жараёнлари билан боғлиқ бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Сўнгги пайтларда ҳаво ифлосланиши бутун мамлакат бўйлаб, айниқса пойтахтда, такрорланиб турибди. Экологлар бу ҳолат инсон соғлиги учун хавфли эканини таъкидлаб, аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга чақирмоқда.

Ҳукумат тузилмалари ҳозирча аҳолига ҳаво ифлосланиши ҳолатларида қандай ҳаракатланиш бўйича расмий тавсия бермаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
“HUGGIES” товар белгисидан рухсатсиз фойдаланиш ҳолати бўйича чора кўрилди

Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига "Kimberly-Clark" МЧЖдан келиб тушган мурожаат асосида, “Ahangaron Hygienic Pro” МЧЖнинг “HUGGIES” товар белгисидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Мазкур ўрганишлар давомида “Ahangaron Hygienic Pro” МЧЖ ҳақиқатдан ҳам “Kimberly-Clark” МЧЖга тегишли товар белгисидан фойдаланган ва унинг обрўсига салбий таъсир кўрсатаётгани аниқланди.

Шу муносабат билан корхонага нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолати юзасидан молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, бундай ҳолатларни келгусида такрорланмаслиги бўйича кўрсатмалар берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этади

6–7 октябрь кунлари Озарбайжоннинг Габала шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур саммитда туркий давлатлар раҳбарлари минтақавий ҳамжиҳатлик, иқтисодий ҳамкорлик ҳамда барқарор ривожланиш масалаларини муҳокама қиладилар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир нечта мансабдор шахс пора олаётган вақтда қўлга олинди

Ушбу ҳолат Наманган, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида содир бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сентябрда 80,5 миллиард сўмлик энергия талон-торож қилинди

Ўзэнергоинспекция маълумотига кўра, сентябр ойида 219 та ҳолатда электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди талабалар ижара тўловларининг бир қисмини қайтариб олиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрдаги 286-сонли қарорига мувофиқ, талабалар учун янги имконият яратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент туманида яна ёнғин

5 октябрь куни соат 09:06 да Тошкент тумани, Бинокорлар кўчасида жойлашган полиэтилен заводида ёнғин содир бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2
Шавкат Мирзиёев марҳум Жўрабеков хонадонига таъзияга борди

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 28 сентябрь куни вафот этган атоқли давлат ва жамоат арбоби Исмоил Жўрабеков хонадонига ташриф буюриб, марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
Исмоил Жўрабеков ўтган ойнинг 28 санасида 94 ёшида вафот этган эди.

Исмоил Жўрабеков 1990 йилларда давлат агросаноатини бошқарган, 1994—1998 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлиб ишлаган, 2000—2004 йилларда эса Ўзбекистон Президентининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍61😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда ҳижоб бекор қилинди

Эрон ҳукумати мажбурий ҳижоб тўғрисидаги қонун ижросини расман тўхтатди. Бу ҳақда Мақсадлиликни текшириш кенгаши аъзоси Муҳаммадризо Бахонер маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎2
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар саммитида иштирок этиш учун Озарбайжонга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Бокуга жўнаб кетди.

Давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити асосий тадбирларида иштирок этади.

“Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик” мавзусида ўтказилаётган саммит кун тартибида устувор соҳаларда кўп томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама этилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда “права” олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Тошкент шаҳрида яшовчи, 1995-йилда туғилган эркак андижонлик фуқароларга имтиҳонларсиз ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, уларни алдаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи

Ўзбекистон футбол ассотсиятсиясининг хабар беришича, Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббийи этиб тайинланган
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎14👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида кўп қаватли уйлар атрофидаги ноқонуний қурилмалар бузилмоқда

Тошкент вилоятида кўп қаватли уйлар атрофига ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар бартараф этилмоқда.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари Бекобод тумани “Гулистон” маҳалласида ўтказган рейдлар давомида бир нечта мулкдорлар томонидан умумфойдаланишдаги ҳудудлар эгалланиб, ноқонуний қурилмалар барпо этилгани аниқлади.

Инспекция томонидан берилган ёзма кўрсатмаларга асосан, мазкур қурилмалар мулкдорларнинг ўз ихтиёри билан бузиб ташланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан республика бўйлаб кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда собиқ терговчи ушланди

Маълум бўлишича, мазкур шахс аввал ҳам пора олиш билан шуғулланиб, судланган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6