EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нукусда ёшлар кўзни сканерлаб касалликларни аниқлайдиган чатбот яратди

Нукус шаҳрида бўлиб ўтаётган AI Hackatonʼнинг биринчи босқичида ёшлар инновацион стартап ғояларини тақдим этмоқда. Тадбирда бир гуруҳ иштирокчилар кўзни сканерлаш орқали инсондаги касалликлар ҳақида маълумот берувчи чатботни намойиш қилди.

AI Hackaton соғлиқни сақлаш соҳасида бутун республика бўйлаб ўтказилмоқда. Биринчи босқич 2 октябрь куни Нукусда старт олди ва унда 100 дан ортиқ ёшлар иштирок этмоқда.

Ғолиблар кейинги — республика босқичида иштирок этади. Унда ҳам ғолибликни қўлга киритган жамоаларга грант ва инвестициялар ажратилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎1🤔1
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди

Минг оиласи Мянмада ҳам энг кучли жиноий тармоқлардан бири сифатида танилган. 2023 йилда Мянма ҳукумати уларнинг қидирувдаги кўплаб аъзоларини Хитой полициясига топширган. Оила етакчиси Минг Хуэчанг ҳибсга олинаётганда ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин.

👉 https://effect.uz/6643

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️“Биров ўлиши керакми?” — Дўстликдаги эски бозорнинг бузилиши одамларнинг қаҳрини келтирмоқда. Аҳоли ҳокимдан норози… 👉 https://youtu.be/f49QzNNIPbY
Дўстликдаги бозор бузилиши ортидан катталар туманга етиб борди

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги эски деҳқон бозори бузилиши ва унинг ўрнида “Ғиждувон тажрибаси” асосида саноат зонаси ташкил этилиши туман тадбиркорларини қаттиқ ташвишга солди.

Сўнгги кунларда бозор бузилиши ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда кескин муҳокамага сабаб бўлди. Шу орқали вилоят даражасидаги раҳбарлар — ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғи, вилоят прокурори ва ички ишлар бошқармаси раҳбари Дўстлик туманига етиб борди.

Улар туманда янги қурилган замонавий савдо комплекси билан танишиб, “замонавий шарт-шароитлар” ҳақида маълумот бергани айтилади. Бироқ, маҳаллий тадбиркорларнинг асосий эътирози бошқа — уларнинг йиллар давомида қурган бозори, мижоз базаси ва иш жойлари йўқ бўлишидан хавотирда.

Ташриф чоғида сотувчи ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари эшитилган. Масъуллар “муаммоларни ўрганиб чиқиш” ва “етарли чора кўриш”ни ваъда қилган.

Аммо ҳозирча бозорнинг аниқ тақдири, тадбиркорларнинг манфаати қандай ҳимоя қилиниши ҳақида маълумот йўқ.

🗣 Маҳаллий савдогарлар норози:

“Бозорни бузишса — тирикчилик манбаимиз йўқолади. Янги жойдан беришади, дейишмоқда, лекин кимга, қандай шароитда? Бу саволларга ҳеч ким жавоб бермаяпти”


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
EFFECT.UZ | Расмий канал
Дўстликдаги бозор бузилиши ортидан катталар туманга етиб борди Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги эски деҳқон бозори бузилиши ва унинг ўрнида “Ғиждувон тажрибаси” асосида саноат зонаси ташкил этилиши туман тадбиркорларини қаттиқ ташвишга солди. Сўнгги…
Президент қарорида белгиланган: Жиззах прокуратураси Дўстликдаги норозиликка изоҳ берди

Дўстлик туманидаги эски деҳқон бозори бузилиши юзасидан келиб чиққан норозиликларга нисбатан вилоят прокуратураси расмий маълумот билдирди.

Маълумотларга кўра, Президентнинг 468-сонли қарорига мувофиқ, туманнинг «Чинобод» маҳалласи ҳудудидаги эски бозор ўрнида “Ғиждувон тажрибаси” асосида кичик саноат зонаси ташкил этиш белгиланган.

Прокуратура маълумотига кўра, бозор гўёки солиқлардан қочиб фаолият олиб бораётгани тўғрисида, солиқ бошқармасйга талабнома берилган, бундан ташқари, бошқа ҳолатлар юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда.

Ҳозирча, саноат зонасининг қурилиши қачон бошланиши, бозор сотувчилари учун қандай компенсация ёки янги иш жой ажратилиши ҳақидаги маълумотларни олишнинг имкони йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1👎5👍4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адолат бозорида ўхшамаган савдо: Наманганда ҳакамлик суди судьяси судья пора билан ушланди…

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1🔥1😢1
Президент Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.

Давлат раҳбари 2025 йил 29 сентябрдан меҳнат таътилига чиққан эди. Президентнинг таътили 6 кун давом этди.

Таътил якунланганидан сўнг Шавкат Мирзиёев ўз фаолиятини одатий иш тартибида давом эттирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1👍66🔥8👎1
Ким Чен Ин КХДРда кўкрак катталаштириш амалиётини тақиқлади

Корея Халқ Демократик Республикаси раҳбари Ким Чен Ин кўкракни катталаштириш бўйича операция қилдирган аёллар ва бу амалиётни бажарган шифокорларни аниқлаб, жазолашни буюрди.

Маълумотларга кўра, қонунбузарларга нисбатан меҳнат лагерига жўнатиш билан таҳдид қилинмоқда. Режим вакиллари бу ҳолатни мамлакатда “буржуа мафкураси таъсири”нинг намоёни сифатида баҳоламоқда.

КХДРда сўнгги вақтларда ғарбий маданият таъсирига қарши кураш кучайган, айниқса ташқи кўриниш ва модага оид “буржуаз” тенденцияларга қарши қаттиқ чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🤔1😢1
Афғонистон университетларида ўқитувчиларга смартфон ишлатиш тақиқланди

Афғонистонда университет ўқитувчилари ҳамда тўртинчи даражадан паст лавозимдаги маъмурий ходимларга иш вақтида смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди. Бу ҳақда Afghanistan International нашри мамлакат Олий таълим вазирлигининг расмий ҳужжатига таяниб хабар берди.

Вазирлик маълумотига кўра, смартфонлар иш жараёнини “мураккаблаштиради ва диққатни чалғитади”, шу сабаб университет ва коллежлардаги профессор-ўқитувчилар ҳамда маъмурий ходимларга телефон олиб кириш ёки ишлатиш қатъиян ман этилган.

Шу билан бирга, тўртинчи даражадан юқори лавозимдаги шахсларга ҳам смартфон фойдаланишни чеклаш тавсия этилган.

“Илм аҳли университет ичида смартфондан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас”,

— дейилади “Толибон” Олий таълим вазирлиги баёнотида.

Маълумотларга кўра, “Толибон” раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода бир йил аввал Қандаҳорда ўтказилган уламолар йиғилишида смартфонлардан диний асосда воз кечиш йўлини топишни сўраган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда 104 млрд сўмлик ноқонуний криптоайланма фош этилди

Навоий вилоятида ноқонуний криптовалюта айланмаси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, улар One Payments ва P2P Trade иловалари орқали ўзга шахсларга тегишли банк карталарини улаб, криптовалютани пулга айирбошлаш билан шуғулланган.

Натижада улар томонидан 104 миллиард сўмлик айланма амалга оширилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, айбдор шахслар аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Нақд шаклда пенсия тўлашда Face-ID тизими жорий этилди

Ўзбекистонда нақд шаклда пенсия олувчилар учун Face-ID орқали биометрик идентификация тизими жорий этилди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, фуқаролар нақд пенсия олиш вақтида Face-ID орқали шахсини тасдиқлайди ва пулни қабул қилганини электрон имзо орқали расмийлаштиради.

Пенсия жамғармаси маълумотида таъкидланишича, бу янгилик орқали ҳисоботларда “тўланди” деб қайд этилиб, амалда пенсия бермаслик ёки бошқа шахсга тўлаб юбориш ҳолатларининг олди олинади.

Расмий маълумотга кўра, октябр ойидан бошлаб ҳудудларда Face-ID орқали тўлов жараёни амалга оширила бошланган.

Аввалроқ Пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Отажонов ҳукуматда пенсия ёшини ошириш режаси борлигини тасдиқлаган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон билан телефонда гаплашди

Ўзбекистон президенти Тожикистон президентини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, биродар Тожикистон халқига фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.

Президент матбуот хизмати хабарида янгиланган визуал идентификациядан фойдаланилган. Аввалги хабарларда президент администрацияси биносининг визуал сурати акс этарди, энди эса унда президентнинг расмий белгиси (вензел) пайдо бўлганини кўриш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда «зам» ҳоким, Навоийда ҳоким ёрдамчиси коррупция ҳолати билан боғлиқ жиноятда гумонланиб, ушланди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3😢1
“Бойсункўмир” хорижий инвесторларга сотувга қўйилди

Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги “Бойсункўмир” компаниясини хусусийлаштириш жараёни бошланганини маълум қилди.

Расмий маълумотга кўра, компанияни сотиб олиш бўйича маҳаллий ва хорижий компаниялардан тўртта номзод танлаб олинган ва улар мажбурий таклифларни тақдим этишга чақирилган.

Таклифлар 2025 йил 27 октябр, соат 23:59 гача қабул қилинади. Иштирокчилар таклиф нархининг 1 фоизи миқдоридаги кафолат депозитини “E-auksion” платформаси орқали тўлашлари лозим.

Инвесторларга компания ҳақидаги молиявий ва ҳуқуқий маълумотлар билан танишиш, шунингдек “Бойсункўмир” раҳбарияти билан учрашиш имкони берилади.

Маълумот учун, Бойсун кони Ўзбекистондаги 2 миллиард тоннадан ортиқ кўмир захирасига эга учта йирик конлардан бири ҳисобланади. “Бойсункўмир” компанияси Сурхондарё вилоятидаги “Жанубий Бойсун” конини ривожлантириш лицензиясига эга бўлиб, ушбу лицензия 2055 йилгача амал қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👎2
🇺🇿🇨🇳 Ўзбекистон ва Хитой Қашқадарёда йирик ер ости газ омбори барпо этади

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Хитойнинг CNPC компанияси ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади. Ҳужжатга кўра, Қашқадарё вилояти Касби туманидаги “Қорабайир” конида 1,5 миллиард куб метр сиғимга эга ер ости газ омбори қурилиши режалаштирилган.

Янги инфратузилма мавсумий ёқилғи истеъмолидаги ўзгаришларни мувозанатлаштириш ҳамда мамлакатнинг энергетик барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Мутахассислар фикрича, бу ташаббус сўнгги йилларда энергетика соҳасида амалга оширилаётган энг йирик лойиҳалардан бири бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍3
Космосдан назорат!

Ўзбекистонда дарахтзорларнинг ноқонуний кесилишига қарши кураш энди космос орқали амалга оширилади.

Президентнинг махсус фармонига кўра, “Ўзбеккосмос” агентлиги 2026 йилдан бошлаб мамлакат ҳудудидаги геология, ер муносабатлари ва экология соҳаларидаги ноқонуний ҳолатларни космик йўл билан аниқлайди.

🛰 Йилига камида уч марта давлат космик мониторинги ўтказилади. Бу жараёнда орбита орқали олинган маълумотлар ёрдамида дарахтзорларнинг кесилиши, ер майдонларининг ўзлаштирилиши ва бошқа ҳуқуқбузарликлар кузатилади.

2026 йилдан бошлаб республика миқёсида ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари махсус космик мониторинг орқали назорат қилинади.

📡 Шунингдек:
• Тошкент вилояти Бўка туманидаги юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳолати аэрокосмик мониторинг орқали синовдан ўтказилади.
• Сурхондарё вилоятида қуёш панелларини самарали жойлаштириш мумкин бўлган майдонлар аниқланади.
• Тошкент–Ангрен темир йўли бўйлаб транспорт соҳасидаги аэрокосмик кузатувлар йўлга қўйилади.

Бу чоралар нафақат экологияни муҳофаза қилиш, балки энергетика ва инфратузилма соҳасида ҳам самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Фармоннинг тўлиқ матни билан lex.uz орқали танишиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥16🤔6👎5