EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳамда Баҳодир Йўлдошев номидаги давлат мукофотлари таъсис этилди

Драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги ва ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотлар тўғрисида низомлар тасдиқланди.

Унга кўра, мукофот ғолибларини аниқлаш учун ҳар 2 йилда 1 маротаба танлов ўтказилади.

Мукофотлар билан режиссура ва драматургия соҳаларида фаол ижод қилаётган режиссёр ва драматурглар театрлар репертуарини долзарб мавзудаги саҳна асарлари билан бойитишга қўшган муносиб ҳиссаси учун тақдирланади.

Ғолибларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 50 баробари (63 млн 550 минг сўм) миқдорида 1 марталик пул мукофоти ҳамда диплом ва статуеткалар берилади.

Мукофотлар 27 март – Халқаро театр куни арафасида маданият вазири ёки унинг тегишли ўринбосари томонидан тантанали тарзда топширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
2026 йилдан эски 50 йиллик автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади

Ўзбекистон ҳукумати йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ушбу соҳадаги самарадорликни ошириш мақсадида айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лойиҳасини эълон қилди.

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади. Бундай транспорт воситалари давлат рўйхатидан чиқарилади. “Антиквар” автомототранспорт воситалари бу қоидадан мустасно ҳисобланади.

Шу билан бирга, мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳудудий ҳокимликлар ҳамкорлигида мактаб ўқувчилари ва маҳалла ёшлари ўртасида йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилувчи “Яшил чироқ” мусобақалари уч босқичда ўтказилади.

Мусобақалар ва “Энг намунали йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланган ҳудуд” кўрик-танлови ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш билан бирга “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чиройли рақамларни кимошди савдоларисиз харид қилинади

1 октябрдан бошлаб 777, 001, 888 каби рақамларни тўғридан-тўғри Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати дастури орқали олиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда қанча хорижлик талабалар таҳсил олмоқда

Юртимизда таълим олишга қизиқаётган хорижлик талабалар сони ортиб бормоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро уюшган наркогуруҳнинг 6 аъзоси ушланди

ИИВ, ДХХ ва Божхона хизмати ходимлари ҳамкорлигида трансмиллий уюшган наркожиноятчиликка қарши халқаро тезкор-қидирув тадбири ўтказилиб, 111 кг (81 кг гашиш ва 30 кг опий) гиёҳвандлик воситалари қўлга киритилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
⚡️ Банкларда олтин қуймалар деярли қолмади

2025 йил 3 октябрь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳридаги банкларда жами 17 та олтин қуйма қолгани маълум қилинди. Уларнинг асосий қисми “Капиталбанк” филиалларига тўғри келади. 100 граммлик қуймаларни ҳам фақат шу банк орқали сотиб олиш мумкин.

Қуймалар сонининг кескин камайишига асосий сабаб — уларга бўлган талаб ортиши. Таъкидланишича, банкларда қуймалар нархи заргарлик дўконларига нисбатан арзонроқ, шунинг учун харидорлар кўпроқ банкларга йўналмоқда.

Шунга қарамай, таҳлилчилар олтин нархи эндиликда аввалгидек кескин кўтарилишини кутмаяпти. Улар фақат барқарор равишда секин-асталик билан 10–15 фоиз ўсишини тахмин қилмоқда. Шу билан бирга, бозорда нархлар қайта тўғирланиб, кейинчалик пасайиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

👉 Эслатма: келажакдаги нархларни аниқ башорат қилишнинг иложи йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Пахтачилик кооперативининг ҳуқуқ ва мажбуриятини биласизми?

🔰 Президентнинг 2025 йил 17 январдаги ПФ-7-сонли Фармони билан пахта хом ашёсини сақлаш ва бирламчи (тегирмон усулида) қайта ишлаш хизматларини ташкил этиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни сотиб олишга Жамғарма ресурслари ҳисобидан тижорат банклари имтиёзли давр билан кредитлар олиш.

🔰 Президентнинг 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сон қарори билан қишлоқ хўжалиги кооперативларига аъзо бўлган фермер хўжаликлари етиштирган пахта хомашёсини тўғридан-тўғри харид қилиш.

Бунда, тўғридан-тўғри шартномалар “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг ахборот порталида тузилиши ва улар бўйича тўловлар биржанинг қоидалари асосида амалга оширилади.

🔰Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, ўз маблағи ва/ёки тижорат кредити ҳисобидан етиштирилган пахта хом ашёсини кооперативлар томонидан биржа савдолари орқали спот шартномалари асосида сотиш.

🔹Пахтачилик кооперативининг мажбурияти:

-Спот шартномалари расмийлаштиришни режалаштирган сотувчилар Агроинспекцияси хулосаси ва ушбу омборни ижара олиш тўғрисида тузилган шартномани

“Агроплатформа” ахборот тизимига киритиши;

-пахта қабул қилиш масканларидаги электрон тарозидаги
маълумотлар тўғридан-тўғри Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Ҳосил қабули” ахборот тизимига узатилишини йўлга қўйиши;

-қабул масканларини кузатув камералари билан жиҳозлаш, дастурий ечимларни жорий этиш, узлуксиз интернет ва қувват манбаларини ўрнатиш ва кунлик терилган пахтани электрон тарзидан ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш мажбуриятлари юклатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
⚡️ Учта банкка 2,5 млрд сўмдан ортиқ жарима қўлланди

Марказий банк текширувлари натижасида ТБС банк, Давр банк ва Ҳамкорбанкда қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Натижада ушбу молия муассасалари жами 2,5 млрд сўмдан ортиқ жаримага тортилди.

Аниқланган қоидабузарликлар қуйидагилардан иборат:

🔶кредит шартномаларида тўлиқ маълумот бермаслик;

🔶гаров мулкларини реестрдан ўз вақтида чиқармаслик;

🔶онлайн микрокредит ва валюта кредитларида фоизларни нотўғри ҳисоблаш;

🔶истеъмолчилардан асоссиз комиссия ундириш;

🔶банк сайтларида ахборотни тўлиқ тақдим этмаслик.


Жарималар миқдори:

🔷ТБС банк — 615 млн сўм;

🔷Давр банк — 931 млн сўм;

🔷Ҳамкорбанк — 955 млн сўм.

Шу билан бирга, банклар томонидан мижозларга ортиқча ҳисобланган маблағларни қайтариш белгиланди:

🔶ТБС банк — 4,2 млрд сўмга яқин фоиз ва тўловларни қайтарди;

🔶Давр банк — жами 4 млрд сўмдан ортиқ маблағни мижозларга қайтарди;

🔶Ҳамкорбанк — 20 млрд сўмдан зиёд қонунга зид тўловларни қайтариши керак.

Марказий банк таъкидлашича, банклар фаолияти устидан назорат кучайтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарлик империяси: Umid avto lizing” — одамларнинг умидини ўғирлаган компания!

Автомобилга бўлган талаб йил сайин ортаётгани ҳеч кимга сир эмас. Аммо афсуски, ушбу эҳтиёж ортидан "ташаббускор" тадбиркорлар эмас, балки фирибгарлик билан бойлик орттиришга уринаётган компаниялар ҳам кўпаймоқда. Улардан бири — Umid Avto Lizing, ягона.

Бир неча ойдан бери Effect.uz’га МЧЖдан алданган фуқаролар мурожаат қилади. Улар ҳақларини талаб қилиб бормаган жой қолмади ҳисоб: идорама-идора сарсон бўлишди, ҳатто айрим мансабдорлар қабулига кирдилар, Бош прокуратурага қайта-қайта ариза ёзишди. Мурожаатлар қабул қилинди, фарёдлар эшитилди, аммо натижадан дарак йўқ.

Расмий маълумотларга кўра, компания ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а, б» бандлари билан иш қўзғатилган. 843 нафар фуқаро жабр кўрувчи сифатида эътироф этилган, умумий зарар эса 50 миллиарддан ортиқ.

Иш доирасида компанияга тегишли 339 та транспорт воситаси хатланиб, ишга алоқадор 9 шахсга нисбатан айблов эълон қилинган ва улар қамоққа олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1😢1
Истанбулда ўзбекистонлик блогер «Жасмин» ва яна 5 киши ҳибсга олинди

2025 йил 29 сентябр куни Истанбул шаҳрида 6 нафар шахс, жумладан блогер Музаффар Раҳимов («Жасмин») маҳаллий полиция томонидан қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, улар 30 сентябр куни Малтепе ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасасига жойлаштирилган.

Ҳибсга олинган шахслар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятда гумон қилинмоқда. Тинтув жараёнида қўлга киритилган ашёий далиллар экспертизага юборилган.

Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
111 кг гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган халқаро тезкор-қидирув тадбири натижасида йирик миқдорда гиёҳвандлик моддалари қўлга олинди.

Тадбир чоғида жами 111 кг гиёҳвандлик моддаси, жумладан 81 кг гашиш ва 30 кг опий мусодара қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Пенсионерлар учун поезд чипталарига 20 фоиз чегирма жорий этилди

«Ўзтемирйўлйўловчи» маълумотига кўра, «Кексалар ҳафталиги» (2–8 октябрь) ва «Кексалар учун туризм ойлиги» (1–30 ноябрь) доирасида пенсионерлар учун поезд чипталарига 20 фоиз чегирма амал қилади.

Чегирма Ўзбекистон фуқароларига – 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан катта эркакларга тааллуқли.

Ушбу имконият барча маҳаллий йўналишлардаги поездлар учун амал қилади. Бироқ юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари акцияга кирмайди.

Чипталарни eticket.railway.uz онлайн платформаси ёки барча чиптахоналар орқали харид қилиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё бўйлаб Исроилнинг халқаро ҳарбий-денгиз флотилиясини тўхтатишига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Халқаро сув ҳудудида Исроил кучлари томонидан ҳарбий-денгиз флотилиясини ноқонуний тўхтатилиши бутун дунё жамоатчилигида қаттиқ эътироз уйғотди.

Миллионлаб инсонлар турли мамлакатларда кўчаларга чиқиб, мазкур ҳаракатни қoрaлаб,, адолат ва халқаро ҳуқуққа риоя қилишни талаб этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12👎1🔥1😢1
Британияда 16 йил давомида меъёрдан ортиқ ишлаган фаррош ишдан бўшатилди

Британияда 16 йил давомида кунига 17 соатдан ишлаган фаррош ишдан бўшатилди.

Маълумотларга кўра, у ҳафтанинг деярли ҳар куни, жумладан шанба ва якшанба кунлари ҳам ишлаган. Бу эса мамлакат қонунчилигида белгиланган меҳнат меъёрларига зид ҳисобланади.

Британия қонунларига кўра, ишчилар сменалар орасида камида 11 соат дам олиши шарт. Мазкур ҳолатда қонун бузилгани учун фаррош ишдан бўшатилгани хабар қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 ноябрдан автомобилга газбаллон ўрнатилганда техпаспортни алмаштириш шарт эмас

Президентнинг 2025 йил 16 сентябрдаги қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб автомобилларга газ баллон ўрнатилганидан кейин транспорт воситаси техпаспортни алмаштириш талаб этилмайди.

Эндиликда газбаллон ҳақидаги маълумотлар электрон тарзда юритилади. Бу эса ортиқча қоғозбозликни камайтиради ҳамда транспорт воситалари эгалари учун техпаспортни қайта расмийлаштириш жараёнини бекор қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
3–4-курс талабалари мактабларда дарс беришлари мумкин

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотига кўра, 2024 йил 20 майдаги буйруқ ва давлат таълим стандартларига киритилган ўзгаришлар асосида қатор йўналишларда таҳсил олаётган талабалар мактабларда педагогик фаолият олиб боришлари мумкин.

Жумладан, математика, амалий математика, физика, кимё, биология, география ва тарих йўналишлари бўйича таҳсил олаётган 3–4-босқич талабалари ҳамда битирувчилар умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълим муассасаларида дарс бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂4👍1
Конституциявий суд педагоглар билан муддатли шартнома тузишни Конституцияга зид деб топди

Олий таълим муассасаларида педагог ходимлар билан муддатли меҳнат шартномаси тузиш масаласи узоқ йиллардан бери долзарб бўлиб келмоқда.

1992 йил 24 августдаги Вазирлар Маҳкамасининг 394-сон қарорига кўра, педагоглар билан 1–5 йиллик контракт тузиш тартиби жорий этилган эди. Бу эса ОТМ раҳбарларига педагоглар билан турли муддатларда шартнома тузиш ва уларни ишдан бўшатиш имконини бериб, ўқитувчиларни сарсон қилган.

Конституциявий суд кейинчалик ушбу қарорни Конституцияга хилоф деб топган. Бироқ амалиёт тўлиқ тўхтамаган — ҳозир ҳам педагоглар билан муддатли шартнома тузиш ҳолатлари учраб турибди.

Юрист Саидали Мухторалиевнинг таъкидлашича, бу амалиёт қонунга зид бўлиб, Конституциявий суд яна тарихий қарор қабул қилиши ва ҳукуматнинг педагоглар билан муддатли шартнома тузишни назарда тутувчи барча қарорларини Конституцияга зид деб топиши зарур.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1
Фабио Каннаваро Ўзбекистон билан шартнома имзолаганидан сўнг йилига 4 млн евро маош олади

"Спорт-Экспресс" нашрининг ёзишича, Фабио Каннаваро Ўзбекистон билан шартнома имзолаганидан кейин унга йилига қарийб 4 миллион евро маош тўланади.

Ушбу суммага мутахассиснинг шахсий маоши билан бирга унинг ёрдамчиларининг иш ҳақи ҳам киритилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎26👍5😢1
“Safe Road YHXX” иловасида чиройли рақамларни сотиб олиш имконияти яратилди

ЙҲХХ маълумотига кўра, “Safe Road YHXX” мобил иловасида чиройли рақамларни сотиб олиш хизмати йўлга қўйилди.

Эндиликда аукционда сотилмай қолган 1–3-категориядаги рақамларни мобил илова орқали харид қилиш мумкин. Жисмоний шахслар бундай рақамларни 7 миллион сўм (БҲМнинг 17 баравари), юридик шахслар эса 10,3 миллион сўм (25 баравар) тўлаб олишлари мумкин.

1 январдан бошлаб фойдаланувчилар ўзлари истаган ҳарф ва рақам комбинациясини киритиб, белгиланган нархда чиройли рақам буюртма қилиш имкониятига ҳам эга бўлади.

Аввалроқ ЙҲХХ ҳайдовчилар учун жарималарни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти жорий этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биргина автомобиль шинасини ёқиш – табиат ва инсон саломатлиги учун катта таҳдид

Автомобиль шинасини ёқиш кўпчиликка оддий ҳолдек туюлиши мумкин, аммо бу амалиёт атроф-муҳит ва инсон саломатлиги учун жуда катта зарар келтиради.

Биргина шина ёқилганда ҳавога 200 дан ортиқ зарарли кимёвий моддалар – углерод оксиди, диоксинлар, кадмий, сурма ва свинец моддалари тарқалади. Бу моддалар нафақат ҳавони ифлослантиради, балки тупроқ ва сув манбаларига ҳам сингиб, узоқ муддатли экологик хавф туғдиради.

Шиналар ёқилиши натижасида чиқадиган қора тутун нафас олиш тизимига жиддий зарар етказади, айниқса болалар, кексалар ва нафас йўллари касалликларига мойил инсонлар учун хавфлидир.

Мутахассислар шина ёқиш ўрнига уларни махсус қайта ишлаш корхоналарига топширишни тавсия этишади. Қайта ишланган шиналардан йўл қопламаси, спорт майдончалари қопламаси ва бошқа фойдали маҳсулотлар ишлаб чиқариш мумкин.

Табиатни асраш – ҳар биримиз зиммасидаги масъулиятдир. Бир шина ёқилганда атроф-муҳитга етказиладиган зарар йиллар давомида бартараф бўлмаслиги мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2