EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Эрдўған Ғазо ҳақида: “Сумуд флотилига қилинган босқинчиликни ланатлайман!”

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АК партиянинг кенгайтирилган вилоят раҳбарлари йиғилишида нутқ сўзлаб, Ғазодаги ҳолат юзасидан кескин фикр билдирди.

— “Ғазода болалар очликдан ўлаётган пайтда, мазлумларга инсонпарварлик ёрдами етказиш учун йўлга чиққан *“Сумуд флотили”*га қилинган босқинчиликни қаттиқ қоралайман”, — деди Эрдўған.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤷‍♂1
Ўзбекистон ва Озарбайжон Бокуда туризм соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Боку шаҳрида ўтказилаётган II Ўзбекистон–Озарбайжон медиафоруми доирасида икки мамлакат туризм соҳаси вакиллари учрашув ўтказди.

Форум иштирокчилари аввало Озарбайжоннинг буюк давлат ва сиёсат арбоби Ҳайдар Алиев хотирасини ёд этиб, унинг қабрига гул қўйиш маросимида қатнашдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги туризм алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, сайёҳлик йўналишларини тарғиб этишда медиа соҳасида ҳамкорлик қилиш, биргаликда реклама кампаниялари ва мультимедиа маҳсулотларини яратиш бўйича келишувларга эришилди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси озарбайжонлик ҳамкорларини жорий йилда Тошкентда ўтказиладиган “Ипак йўлида туризм” халқаро туризм ярмаркасида иштирок этишга таклиф этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ёзги мавсумда сув ва энергия ресурсларини таъминлашга тайёр

Марказий Осиё давлатлари сув-энергетика ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди. Учрашувда Ўзбекистон ёзги мавсумда кафолатли сув ҳажмларини таъминлаш учун электр энергияси ва бошқа турдаги ресурсларни беришга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари Андрей Петровнинг таъкидлашича, Тўхтағул сув омборида “ўлик ҳажм” ҳолатига йўл қўймаслик долзарб вазифа ҳисобланади. Бу нафақат суғориш, балки электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Қозоғистонлик экспертлар сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, очиқ мониторинг тизимини жорий этиш ва сувни тежаш технологияларини кенг қўллаш зарурлигини таъкидлашди.

Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ҳузурида давлатлараро энергетика комиссиясини тузишни режалаштирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Telegram Қозоғистонда расман офис очди ва сунъий интеллект лабораториялари иш бошлади

Telegram энди Қозоғистонда фаолият юритади. Компания расман Astana Hub аъзосига айланди ва Остона шаҳрида ўз расмий офисини очди. Шунингдек, AIem.Ai марказида сунъий интеллект лабораториялари фаолият бошлади.

Digital Bridge 2025 форуми доирасида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Telegram асосчиси Павел Дуров билан учрашди. Суҳбатда таълим, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Президент мессенжернинг мамлакат рақамли ривожланишига кўрсатган ёрдамини юқори баҳолади. Павел Дуров эса AI соҳасида қўшма лойиҳалар ва истиқболлар ҳақида маълумот берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
1 октябрдан Ўзбекистонда “чиройли” авторақамларни аукционсиз сотиб олиш хизмати йўлга қўйилди

Энди Ўзбекистонда “чиройли” авторақамлар аукционда иштирок этмай, тўғридан-тўғри харид қилиш мумкин. Илгари бундай рақамлар Ўзбекистон товар-хомашё биржаси платформасидаги аукционлар орқали сотиларди.

Вазирлар Маҳкамасининг 4-сентябрдаги 562-сонли қарорига асосан янги хизмат ишга тушди. Ҳозирда уни Safe Road YHXX иловаси орқали фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга, аввал аукционга чиқарилган ва сотилмаган 1-3-категориядаги “чиройли” авторақамлар жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 17 баравари, яъни 7 млн сўмдан, юридик шахслар учун эса 25 баравари, яъни 10,3 млн сўмдан сотувга чиқарилган.

2026 йил 1 январдан эса исталган ҳарф ва рақам комбинациясини териб, БҲМнинг 17 ёки 25 бараварини тўлаган ҳолда харид қилиш мумкин бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Талабаларга ижара тўловининг бир қисми my.gov.uz орқали қайтариб олиш имконияти яратилди

Президент қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 ноябрдан давлат олий таълим муассасалари талабалари ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ягона портал (my.gov.uz) орқали қайтариб олиш учун мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, қарорда қуйидаги муҳим янгиликлар белгиланди:

2026 йил 1 майдан ногиронликни белгилаш бўйича давлат хизматлари фуқароларга тиббиёт муассасаларида имтиёзли даволаниш йўлланмасини шакллантириш ва электрон навбатга қўйиш орқали тақдим этилади.

2026 йил якунигача тиббий кўрик жараёнида шифокор нутқини автоматик баёнлаштирувчи овозли ёрдамчи ҳамда сунъий интеллект асосида ишловчи “Шифокорнинг рақамли ёрдамчиси” дастури жорий қилинади.

2026 йил 1 январдан ўрта махсус, касбий ва олий таълим муассасаларида таълим билан боғлиқ давлат хизматлари Ягона портал орқали кўрсатилади.

2025 йил 1 ноябрдан транспортга газбаллони ўрнатилганлиги ҳақидаги маълумотларни электрон шаклда юритиш орқали транспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Америкалик аёл чақалоқларга исм топиш хизматини бизнесга айлантирди

Калифорниялик Тейлор Хамфри ота-оналарга янги туғилган фарзандлари учун мос исм топишда ёрдам бериб, бу соҳада ўз бизнесини йўлга қўйди. Дастлаб Тейлор бу фаолият билан хобби сифатида шуғулланган ва одатда танишлари мурожаат қилган, аммо вақт ўтиб у соҳа бўйича экспертга айланди.

Кўплаб мижозлар уни ижтимоий тармоқлар орқали топади. Тейлор ҳам оддий ота-оналарга, ҳам машҳурларга бирдек ёрдам беради.

У ўз мижозларига болага мос келадиган исмлар рўйхатини тузиб беради: оддий рўйхат нархи $200, индивидуал хизмат эса 1000$гача етиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Доллар айирбошлашда 3 октябр учун энг яхши курслар ва банклар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистонда фаолият юритаётган тижорат банклари 3 октябр куни учун доллар айирбошлаш курсларини эълон қилди.

Долларни банкларга сотишда энг қулай курслар қуйидагилар:

«Agrobank» — 12 055 сўм;

«Milliy bank» — 12 050 сўм;

«Hayot Bank» — 12 050 сўм;

«Trast Bank» — 12 050 сўм;

«Ipak Yuli Bank» — 12 050 сўм;

«Octobank» — 12 045 сўм.

Долларни банклардан харид қилишда энг яхши курслар эса:

«Asakabank» — 12 110 сўм;

«Xalq Banki» — 12 110 сўм;

«SQB» — 12 120 сўм;

«Turonbank» — 12 120 сўм;

«Milliy bank» — 12 130 сўм.

Шунингдек, валюталар бўйича кунлик курслар тижорат банкларининг расмий сайтлари ва мобил иловаларида мунтазам янгиланиб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Халқаро астронавтика конгресси 2028 йилда Самарқандда бўлиб ўтади

Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтказилган Халқаро астронавтика конгрессида (IAC) 2028 йилда навбатдаги конгресс Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилгани эълон қилинди.

Бу воқеа нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё учун космик соҳада янги имкониятлар эшигини очади.

Рақамли технологиялар вазирлиги хабарига кўра, йирик анжуман илм-фан ва технологиялар ривожи учун муҳим майдон бўлиб, шу билан бирга иқтисодий жиҳатдан ҳам сезиларли даромад келтириши кутилмоқда. Масалан, Сиднейда ўтказилган жорий конгресс Австралия иқтисодиётига 42 миллион австралия доллари (қарийб 27 миллион АҚШ доллари) даромад олиб келган.

Самарқандда бўлиб ўтадиган IAC 10 мингдан ортиқ халқаро меҳмонларни жалб қилиб, туризм, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик соҳаларида катта иқтисодий самарани таъминлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди

Машҳур футболчи Фабио Каннаваро 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи лавозимига тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

“Шартнома шартлари бўйича келишув амалга оширилди, расмий ҳужжатлар 24-48 соат ичида кўриб чиқилиши ва имзоланиши кутилмоқда”, — дейилади хабарда.

Фабио Каннаваро Италия терма жамоаси сардори сифатида 2006 йилда Жаҳон чемпиони бўлган ва шу йили “Олтин тўп” ҳам олган. Аммо мураббий сифатида у катта халқаро тажрибага эга бўлмаслиги ва қониқарли натижаларга кам эришганлиги таъкидланмоқда.

Каннаваронинг бошқа жамоалардаги мураббийлик статистикаси:

«Ал-Насср» (Саудия Арабистони) — 14 ўйин: 6 ғалаба, 5 дуранг, 3 мағлубият;

«Тянсзин Сюансзян» (Хитой) — 50 ўйин: 28 ғалаба, 10 дуранг, 12 мағлубият;

«Гуанчжоу Эвергранд» (Хитой) — 125 ўйин: 79 ғалаба, 23 дуранг, 23 мағлубият;

Хитой миллий терма жамоаси — 2 ўйин: 2 мағлубият;

«Беневенто» (Италия) — 17 ўйин: 3 ғалаба, 7 дуранг, 7 мағлубият;

«Уденезе» (Италия) — 6 ўйин: 2 ғалаба, 3 дуранг, 1 мағлубият;

«Динамо Загреб» (Хорватия) — 14 ўйин: 7 ғалаба, 2 дуранг, 5 мағлубият.

Каннаваро мураббий сифатида бир марта Хитой чемпионлиги, суперкубоги ва 1-лига чемпионлигига эришган. У 2024 йил охирида “Динамо Загреб” билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган, аммо 3,5 ойдан сўнг қониқарсиз натижалар сабабли лавозимдан кетказилган.

Ўзбекистон терма жамоаси тарихида илк марта Жаҳон чемпионатига чиқади. Шу боис янги мураббий сифатида омаддан кўра омадсизликка кўпроқ дуч келган Каннаваронинг тайинланиши савол туғдирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎16👍2😢1
Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳамда Баҳодир Йўлдошев номидаги давлат мукофотлари таъсис этилди

Драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги ва ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотлар тўғрисида низомлар тасдиқланди.

Унга кўра, мукофот ғолибларини аниқлаш учун ҳар 2 йилда 1 маротаба танлов ўтказилади.

Мукофотлар билан режиссура ва драматургия соҳаларида фаол ижод қилаётган режиссёр ва драматурглар театрлар репертуарини долзарб мавзудаги саҳна асарлари билан бойитишга қўшган муносиб ҳиссаси учун тақдирланади.

Ғолибларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 50 баробари (63 млн 550 минг сўм) миқдорида 1 марталик пул мукофоти ҳамда диплом ва статуеткалар берилади.

Мукофотлар 27 март – Халқаро театр куни арафасида маданият вазири ёки унинг тегишли ўринбосари томонидан тантанали тарзда топширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
2026 йилдан эски 50 йиллик автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади

Ўзбекистон ҳукумати йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ушбу соҳадаги самарадорликни ошириш мақсадида айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лойиҳасини эълон қилди.

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади. Бундай транспорт воситалари давлат рўйхатидан чиқарилади. “Антиквар” автомототранспорт воситалари бу қоидадан мустасно ҳисобланади.

Шу билан бирга, мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳудудий ҳокимликлар ҳамкорлигида мактаб ўқувчилари ва маҳалла ёшлари ўртасида йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилувчи “Яшил чироқ” мусобақалари уч босқичда ўтказилади.

Мусобақалар ва “Энг намунали йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланган ҳудуд” кўрик-танлови ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш билан бирга “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чиройли рақамларни кимошди савдоларисиз харид қилинади

1 октябрдан бошлаб 777, 001, 888 каби рақамларни тўғридан-тўғри Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати дастури орқали олиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда қанча хорижлик талабалар таҳсил олмоқда

Юртимизда таълим олишга қизиқаётган хорижлик талабалар сони ортиб бормоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро уюшган наркогуруҳнинг 6 аъзоси ушланди

ИИВ, ДХХ ва Божхона хизмати ходимлари ҳамкорлигида трансмиллий уюшган наркожиноятчиликка қарши халқаро тезкор-қидирув тадбири ўтказилиб, 111 кг (81 кг гашиш ва 30 кг опий) гиёҳвандлик воситалари қўлга киритилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
⚡️ Банкларда олтин қуймалар деярли қолмади

2025 йил 3 октябрь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳридаги банкларда жами 17 та олтин қуйма қолгани маълум қилинди. Уларнинг асосий қисми “Капиталбанк” филиалларига тўғри келади. 100 граммлик қуймаларни ҳам фақат шу банк орқали сотиб олиш мумкин.

Қуймалар сонининг кескин камайишига асосий сабаб — уларга бўлган талаб ортиши. Таъкидланишича, банкларда қуймалар нархи заргарлик дўконларига нисбатан арзонроқ, шунинг учун харидорлар кўпроқ банкларга йўналмоқда.

Шунга қарамай, таҳлилчилар олтин нархи эндиликда аввалгидек кескин кўтарилишини кутмаяпти. Улар фақат барқарор равишда секин-асталик билан 10–15 фоиз ўсишини тахмин қилмоқда. Шу билан бирга, бозорда нархлар қайта тўғирланиб, кейинчалик пасайиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

👉 Эслатма: келажакдаги нархларни аниқ башорат қилишнинг иложи йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Пахтачилик кооперативининг ҳуқуқ ва мажбуриятини биласизми?

🔰 Президентнинг 2025 йил 17 январдаги ПФ-7-сонли Фармони билан пахта хом ашёсини сақлаш ва бирламчи (тегирмон усулида) қайта ишлаш хизматларини ташкил этиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни сотиб олишга Жамғарма ресурслари ҳисобидан тижорат банклари имтиёзли давр билан кредитлар олиш.

🔰 Президентнинг 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сон қарори билан қишлоқ хўжалиги кооперативларига аъзо бўлган фермер хўжаликлари етиштирган пахта хомашёсини тўғридан-тўғри харид қилиш.

Бунда, тўғридан-тўғри шартномалар “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг ахборот порталида тузилиши ва улар бўйича тўловлар биржанинг қоидалари асосида амалга оширилади.

🔰Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, ўз маблағи ва/ёки тижорат кредити ҳисобидан етиштирилган пахта хом ашёсини кооперативлар томонидан биржа савдолари орқали спот шартномалари асосида сотиш.

🔹Пахтачилик кооперативининг мажбурияти:

-Спот шартномалари расмийлаштиришни режалаштирган сотувчилар Агроинспекцияси хулосаси ва ушбу омборни ижара олиш тўғрисида тузилган шартномани

“Агроплатформа” ахборот тизимига киритиши;

-пахта қабул қилиш масканларидаги электрон тарозидаги
маълумотлар тўғридан-тўғри Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Ҳосил қабули” ахборот тизимига узатилишини йўлга қўйиши;

-қабул масканларини кузатув камералари билан жиҳозлаш, дастурий ечимларни жорий этиш, узлуксиз интернет ва қувват манбаларини ўрнатиш ва кунлик терилган пахтани электрон тарзидан ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш мажбуриятлари юклатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
⚡️ Учта банкка 2,5 млрд сўмдан ортиқ жарима қўлланди

Марказий банк текширувлари натижасида ТБС банк, Давр банк ва Ҳамкорбанкда қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Натижада ушбу молия муассасалари жами 2,5 млрд сўмдан ортиқ жаримага тортилди.

Аниқланган қоидабузарликлар қуйидагилардан иборат:

🔶кредит шартномаларида тўлиқ маълумот бермаслик;

🔶гаров мулкларини реестрдан ўз вақтида чиқармаслик;

🔶онлайн микрокредит ва валюта кредитларида фоизларни нотўғри ҳисоблаш;

🔶истеъмолчилардан асоссиз комиссия ундириш;

🔶банк сайтларида ахборотни тўлиқ тақдим этмаслик.


Жарималар миқдори:

🔷ТБС банк — 615 млн сўм;

🔷Давр банк — 931 млн сўм;

🔷Ҳамкорбанк — 955 млн сўм.

Шу билан бирга, банклар томонидан мижозларга ортиқча ҳисобланган маблағларни қайтариш белгиланди:

🔶ТБС банк — 4,2 млрд сўмга яқин фоиз ва тўловларни қайтарди;

🔶Давр банк — жами 4 млрд сўмдан ортиқ маблағни мижозларга қайтарди;

🔶Ҳамкорбанк — 20 млрд сўмдан зиёд қонунга зид тўловларни қайтариши керак.

Марказий банк таъкидлашича, банклар фаолияти устидан назорат кучайтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарлик империяси: Umid avto lizing” — одамларнинг умидини ўғирлаган компания!

Автомобилга бўлган талаб йил сайин ортаётгани ҳеч кимга сир эмас. Аммо афсуски, ушбу эҳтиёж ортидан "ташаббускор" тадбиркорлар эмас, балки фирибгарлик билан бойлик орттиришга уринаётган компаниялар ҳам кўпаймоқда. Улардан бири — Umid Avto Lizing, ягона.

Бир неча ойдан бери Effect.uz’га МЧЖдан алданган фуқаролар мурожаат қилади. Улар ҳақларини талаб қилиб бормаган жой қолмади ҳисоб: идорама-идора сарсон бўлишди, ҳатто айрим мансабдорлар қабулига кирдилар, Бош прокуратурага қайта-қайта ариза ёзишди. Мурожаатлар қабул қилинди, фарёдлар эшитилди, аммо натижадан дарак йўқ.

Расмий маълумотларга кўра, компания ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а, б» бандлари билан иш қўзғатилган. 843 нафар фуқаро жабр кўрувчи сифатида эътироф этилган, умумий зарар эса 50 миллиарддан ортиқ.

Иш доирасида компанияга тегишли 339 та транспорт воситаси хатланиб, ишга алоқадор 9 шахсга нисбатан айблов эълон қилинган ва улар қамоққа олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1😢1