Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноятни яшириш учун тезкор вакилга 10 минг доллар таклиф қилинди
Тасаввур қилинг: кимдир ўз ишини ҳал қилиш учун 10 000 АҚШ долларини тезкор вакилга пора сифатида таклиф қилади.
Аммо ҳуқуқ-тартибот органлари пора орқали масалани ҳал қилиш ҳаракатини вақтида фош этади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёнлари олиб борилмоқда.
🔴 Эслатиб ўтамиз, пора бериш ҳам, пора олиш ҳам қонун олдида оғир жавобгарликка олиб келади!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2🤔2👎1
Тошкентга 10 млрд сўмлик гул кўчатлари экилади
Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши қарорига кўра, мавсумий гул экиш ишларига 10 миллиард сўм ажратилди.
1,82 млрд сўм – шаҳар ободонлаштириш бошқармаларига
8,18 млрд сўм – туманлар кесимида
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши қарорига кўра, мавсумий гул экиш ишларига 10 миллиард сўм ажратилди.
1,82 млрд сўм – шаҳар ободонлаштириш бошқармаларига
8,18 млрд сўм – туманлар кесимида
Энг кўп маблағ – 815 млн сўм марказий майдонларни ободонлаштириш бошқармасига тўғри келди.
748 млн – алоҳида аҳамиятга эга кўчалар,
190 млн – ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш,
67 млн – фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаларига ажратилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ўқитувчилар сони тобора кўпаймоқда
2024/2025-ўқув йили бошида мактаблардаги ўқитувчилар сони сезиларли даражада кўпайган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2024/2025-ўқув йили бошида мактаблардаги ўқитувчилар сони сезиларли даражада кўпайган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Хоразмда сайёр қабул: раҳбарлар халқ билан юзма-юз!
Боғот тумани, “Ҳуррият” маҳалласи, 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида, 3 октябрь, соат 10:00да.
Қабулда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд ва адлия раҳбарлари иштирок этади.
Фуқаролар ўз мурожаат ва саволлари билан тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин.

Тошкентда “Dusel “ компанияси нинг ташаббуси билан бизнес форум ўтказилди
Ушбу йирик бизнес форумга PROART компанияси ташкилотчилик қилди.
Тошкент шаҳрида йирик бизнес форуми бўлиб ўтди. Тадбирда Dusel Electronics Uzbekistan компанияси вакиллари, давлат идоралари мутахассислари, халқаро экспертлар ҳамда бизнес ҳамжамияти иштирок этди.
Форум доирасида Dusel Electronics дистрибьюторларини тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилди. Энг самарали натижага эришган дистрибьюторга эса тадбирнинг энг нуфузли совғаси — автомобиль топширилди.
Шунингдек, форум иштирокчилари ва тақдирланганларни қутлаш учун ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Райхон ва Тоҳир Содиқов, хонандалар Шоҳруххон, Зиёда, DJ King Macarella ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова куй-қўшиқлар билан чиқиш қилди.
Тадбир мамлакатда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва инвестицион муҳитни такомиллаштириш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланди.

EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Қурилишдаги коррупция сояси: Пул бор, сифат йўқ, миллиардлар эвазига сотиб олинган хатолар… Мирзо Улуғбек туманидаги «Янги Ўзбекистон» массивида прокуратура тизими ходимлари учун қурилаётган уйлар юзасидан жиддий эътирозлар билдирилмоқда. Соҳа мутахассисларидан…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инспекция ходимларига нисбатан қирғин бошланди – Ботир Мусаев
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1👍11👎3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Эрдўған Ғазо ҳақида: “Сумуд флотилига қилинган босқинчиликни ланатлайман!”
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АК партиянинг кенгайтирилган вилоят раҳбарлари йиғилишида нутқ сўзлаб, Ғазодаги ҳолат юзасидан кескин фикр билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АК партиянинг кенгайтирилган вилоят раҳбарлари йиғилишида нутқ сўзлаб, Ғазодаги ҳолат юзасидан кескин фикр билдирди.
— “Ғазода болалар очликдан ўлаётган пайтда, мазлумларга инсонпарварлик ёрдами етказиш учун йўлга чиққан *“Сумуд флотили”*га қилинган босқинчиликни қаттиқ қоралайман”, — деди Эрдўған.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤷♂1
Ўзбекистон ва Озарбайжон Бокуда туризм соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Боку шаҳрида ўтказилаётган II Ўзбекистон–Озарбайжон медиафоруми доирасида икки мамлакат туризм соҳаси вакиллари учрашув ўтказди.
Форум иштирокчилари аввало Озарбайжоннинг буюк давлат ва сиёсат арбоби Ҳайдар Алиев хотирасини ёд этиб, унинг қабрига гул қўйиш маросимида қатнашдилар.
Тадбир давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги туризм алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, сайёҳлик йўналишларини тарғиб этишда медиа соҳасида ҳамкорлик қилиш, биргаликда реклама кампаниялари ва мультимедиа маҳсулотларини яратиш бўйича келишувларга эришилди.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси озарбайжонлик ҳамкорларини жорий йилда Тошкентда ўтказиладиган “Ипак йўлида туризм” халқаро туризм ярмаркасида иштирок этишга таклиф этди.

🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ёзги мавсумда сув ва энергия ресурсларини таъминлашга тайёр
Марказий Осиё давлатлари сув-энергетика ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди. Учрашувда Ўзбекистон ёзги мавсумда кафолатли сув ҳажмларини таъминлаш учун электр энергияси ва бошқа турдаги ресурсларни беришга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари Андрей Петровнинг таъкидлашича, Тўхтағул сув омборида “ўлик ҳажм” ҳолатига йўл қўймаслик долзарб вазифа ҳисобланади. Бу нафақат суғориш, балки электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Қозоғистонлик экспертлар сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, очиқ мониторинг тизимини жорий этиш ва сувни тежаш технологияларини кенг қўллаш зарурлигини таъкидлашди.
Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ҳузурида давлатлараро энергетика комиссиясини тузишни режалаштирмоқда.

🤔2👍1