EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда сифатсиз қурилиш: тиббиёт марказидаги бино деворлари буздирилмоқда

Самарқанд вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси қурилиш объектларида доимий текширувлар ўтказмоқда. Шундай текширувлардан бири Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳудудида янгидан қурилаётган бинода ўтказилганда жиддий қоидбузарликлар аниқланди.

Инспекция маълумотларига кўра, қурилиш жараёнида ШНҚ талаблари қўпол равишда бузилган: базальт қопламаси деворга ёпиштирилганда орқа қисмига тўлиқ клей суртилмаган, иш эса сифатсиз бажарилган.

Бундан ташқари, объект ҳудудида қурилиш маданиятига ҳам риоя этилмагани қайд этилди – майдон қурилиш чиқиндилари билан тўлиб кетган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Метро 18 октябрдан йўловчиларга хизмат кўрсатади

Бир қанча вақт аввал Тошкент метрополитенининг «Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги ерусти ҳалқа йўли» бекатлари профилактик ишлар олиб бориш учун вақтинча ёпилганди.

«Тошкент метрополитени» ДУК маълумот беришича, ҳозирда ишларнинг якуний босқичи амалга оширилмоқда. Шунингдек, поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўналишда поездлар аввал синов тариқасида – йўловчиларсиз – ҳаракатланади.

Агар синов жараёнлари муваффақиятли ўтса, 18 октябрдан йўналиш тўлиқ ишга туширилиши ва йўловчиларга хизмат кўрсатиши кутилмоқда.

Расмий хабар «Тошкент метрополитени» ижтимоий тармоқ саҳифаларида қўшимча эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Ўзбекистон футбол тарихи учун янги саҳифа очилди

Бу сафар кичик мундиал илк бор Марказий Осиё ва Кавказда ўтказилади.

Аввалроқ икки мамлакат футбол уюшмалари қўшма ариза топширган эди ва бугун, 2 октябр куни FIFA Кенгаши якуний қарорни эълон қилди.

Тарихий воқеа — икки халқ учун янги имконият, ёш футболчилар учун эса катта саҳна!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноятни яшириш учун тезкор вакилга 10 минг доллар таклиф қилинди

Тасаввур қилинг: кимдир ўз ишини ҳал қилиш учун 10 000 АҚШ долларини тезкор вакилга пора сифатида таклиф қилади.

Аммо ҳуқуқ-тартибот органлари пора орқали масалани ҳал қилиш ҳаракатини вақтида фош этади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёнлари олиб борилмоқда.

🔴 Эслатиб ўтамиз, пора бериш ҳам, пора олиш ҳам қонун олдида оғир жавобгарликка олиб келади!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2👎1
Тошкентга 10 млрд сўмлик гул кўчатлари экилади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши қарорига кўра, мавсумий гул экиш ишларига 10 миллиард сўм ажратилди.

1,82 млрд сўм – шаҳар ободонлаштириш бошқармаларига
8,18 млрд сўм – туманлар кесимида

Энг кўп маблағ – 815 млн сўм марказий майдонларни ободонлаштириш бошқармасига тўғри келди.
748 млн – алоҳида аҳамиятга эга кўчалар,
190 млн – ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш,
67 млн – фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаларига ажратилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ўқитувчилар сони тобора кўпаймоқда

2024/2025-ўқув йили бошида мактаблардаги ўқитувчилар сони сезиларли даражада кўпайган
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Хоразмда сайёр қабул: раҳбарлар халқ билан юзма-юз!

Боғот тумани, “Ҳуррият” маҳалласи, 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида, 3 октябрь, соат 10:00да.

Қабулда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд ва адлия раҳбарлари иштирок этади.

Фуқаролар ўз мурожаат ва саволлари билан тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин.
👍3
Тошкентда “Dusel “  компанияси нинг ташаббуси билан бизнес форум ўтказилди

Ушбу йирик бизнес форумга PROART  компанияси ташкилотчилик қилди.

Тошкент шаҳрида йирик бизнес форуми бўлиб ўтди. Тадбирда Dusel Electronics Uzbekistan компанияси вакиллари, давлат идоралари мутахассислари, халқаро экспертлар ҳамда бизнес ҳамжамияти иштирок этди.

Форум доирасида Dusel Electronics дистрибьюторларини тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилди. Энг самарали натижага эришган дистрибьюторга эса тадбирнинг энг нуфузли совғаси — автомобиль топширилди.

Шунингдек, форум иштирокчилари ва тақдирланганларни қутлаш учун ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Райхон ва Тоҳир Содиқов, хонандалар Шоҳруххон, Зиёда, DJ King Macarella ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова куй-қўшиқлар билан чиқиш қилди.

Тадбир мамлакатда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва инвестицион муҳитни такомиллаштириш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Эрдўған Ғазо ҳақида: “Сумуд флотилига қилинган босқинчиликни ланатлайман!”

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АК партиянинг кенгайтирилган вилоят раҳбарлари йиғилишида нутқ сўзлаб, Ғазодаги ҳолат юзасидан кескин фикр билдирди.

— “Ғазода болалар очликдан ўлаётган пайтда, мазлумларга инсонпарварлик ёрдами етказиш учун йўлга чиққан *“Сумуд флотили”*га қилинган босқинчиликни қаттиқ қоралайман”, — деди Эрдўған.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤷‍♂1