Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қамоқ, кўз ёш ва оқлов: Навоийда 1,5 йиллик азобнинг драматик тарихи…
Навоийда фаолият юритган самарқандлик тадбиркор Шаҳло Худаева тилла дўконлари билан ном қозонганди. Бироқ у “Табассум” номли дўконни сотиб олгач, ўзи билмаган ҳолда жиноят ишига шерик сифатида жалб ва фирибгарликда айбланиб, Кармана судининг ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум этилади.
Ҳа, Шаҳло 2024 йилнинг сўнгги байрами – янги йилни қамоқда кутиб олишга мажбур бўлди. Бу даврда эса унинг қўлидаги норасида гўдак ҳаётнинг атиги 2–3 кунини онаси билан ўтказа олган эди холос.
Кармана судининг ҳукми қанчалик асосли ва қонуний бўлган?
Қарийб 10 ойлик азобдан сўнг, бу саволга жавоб топилди: Худаеванинг айби тасдиқланмади. Апелляция тартибида иш кўриб чиқилиб, Навоий вилоят суди 30 сентябрь куни уни оқлади ва суд залидан озод этди.
6 ойлик уй қамоғи ва 10 ойлик қамоқ муддати ортида адолатга ишонган аёл ва унинг оиласи, яқинлари собитлик билан туриб берди. Умид учқунлари йўқолмаганди.
Шаҳлонинг яқинлари Effect.uz орқали халқка мурожаат қилиб, унинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишга чақиришди, ноҳақлик ҳақида бонг уришди. Бироқ айримлар бу овозларни эшитгиси келмади, чунки улар, айбсиз инсонга тухмат тошлари отишни ўзларига касб қилишганди. Лекин ҳақиқат барибир устун келди. Суд адолатли қарор чиқарди – Шаҳло энди айбсиз!
Бу воқеа яна бир бор кўрсатадики, Ўзбекистонда одил судлов мавжуд ва унга ишониш мумкин. Худаеванинг онаси қизи оқлангач, президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдираркан, мамлакатда бундай оқлов ҳукмлари кўпроқ бўлишини тилаб дуо қилди.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍18
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бутун дунёда қарийб 733 миллион киши очликдан азият чекмоқда
Ҳар куни 1 миллиарддан ортиқ портсия овқат ташлаб юборилади. Бу эса очликдан азият чекаётганларни камида бир марта тўйинтиришга етар эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳар куни 1 миллиарддан ортиқ портсия овқат ташлаб юборилади. Бу эса очликдан азият чекаётганларни камида бир марта тўйинтиришга етар эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢22👎2
Ўзбекистонда субсидияга ариза бериш бошланди
Бугун, 2 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун ариза қабул қилиш қайтадан очилди. Бунинг учун Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки my.gov.uz орқали мустақил равишда ариза топшириш керак.
Субсидия ажратишда ижтимоий мезон ишлаб чиқилган. Бунда аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплаши мумкин.
Ойлик маошга қараб ҳудудларда (Қорақалпоғистон ва вилоятлар) қуйидагича балл берилади:
МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 7 баробаригача ёки 3 431 700 сўмдан 8 897 000 сўмгача — 10 балл;
МҲТEКМнинг 7 баробаридан кўп ва 8 баробаригача ёки 8 897 000 сўмдан 10 168 000 сўмгача — 5 балл.
Тошкент шаҳрида эса қуйидагича:
МҲТЭКМнинг 2,7 баробаридан 8 баробаригача ёки 3 431 700 сўмдан 10 168 000 сўмгача — 10 балл;
МҲТЭКМнинг 8 баробаридан кўп ва 9,2 баробаригача ёки 10 168 000 сўмдан 11 693 200 сўмгача — 5 балл.
Бутун мамлакатда ариза берувчи ёки унинг оиласига тегишли мулк ёки турар-жой бўлмаслиги — 20 балл. «Лабор-мигратион» дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти — 10 балл.
Олис ёки чекка ҳудудларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи мутахассислар, тиббиёт ходимлари, 30 ёшгача бўлган ёшлар, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз оналар), «Тиббий ижтимоий экспертиза» тизимидан рўйхатдан ўтганлар — 5 баллдан.

🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда сифатсиз қурилиш: тиббиёт марказидаги бино деворлари буздирилмоқда
Самарқанд вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси қурилиш объектларида доимий текширувлар ўтказмоқда. Шундай текширувлардан бири Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳудудида янгидан қурилаётган бинода ўтказилганда жиддий қоидбузарликлар аниқланди.
Инспекция маълумотларига кўра, қурилиш жараёнида ШНҚ талаблари қўпол равишда бузилган: базальт қопламаси деворга ёпиштирилганда орқа қисмига тўлиқ клей суртилмаган, иш эса сифатсиз бажарилган.
Бундан ташқари, объект ҳудудида қурилиш маданиятига ҳам риоя этилмагани қайд этилди – майдон қурилиш чиқиндилари билан тўлиб кетган.

👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Метро 18 октябрдан йўловчиларга хизмат кўрсатади
Бир қанча вақт аввал Тошкент метрополитенининг «Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги ерусти ҳалқа йўли» бекатлари профилактик ишлар олиб бориш учун вақтинча ёпилганди.
«Тошкент метрополитени» ДУК маълумот беришича, ҳозирда ишларнинг якуний босқичи амалга оширилмоқда. Шунингдек, поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўналишда поездлар аввал синов тариқасида – йўловчиларсиз – ҳаракатланади.
Агар синов жараёнлари муваффақиятли ўтса, 18 октябрдан йўналиш тўлиқ ишга туширилиши ва йўловчиларга хизмат кўрсатиши кутилмоқда.
Расмий хабар «Тошкент метрополитени» ижтимоий тармоқ саҳифаларида қўшимча эълон қилинади.

🤔2
Ўзбекистон футбол тарихи учун янги саҳифа очилди
Бу сафар кичик мундиал илк бор Марказий Осиё ва Кавказда ўтказилади.
Аввалроқ икки мамлакат футбол уюшмалари қўшма ариза топширган эди ва бугун, 2 октябр куни FIFA Кенгаши якуний қарорни эълон қилди.
Тарихий воқеа — икки халқ учун янги имконият, ёш футболчилар учун эса катта саҳна!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу сафар кичик мундиал илк бор Марказий Осиё ва Кавказда ўтказилади.
Аввалроқ икки мамлакат футбол уюшмалари қўшма ариза топширган эди ва бугун, 2 октябр куни FIFA Кенгаши якуний қарорни эълон қилди.
Тарихий воқеа — икки халқ учун янги имконият, ёш футболчилар учун эса катта саҳна!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноятни яшириш учун тезкор вакилга 10 минг доллар таклиф қилинди
Тасаввур қилинг: кимдир ўз ишини ҳал қилиш учун 10 000 АҚШ долларини тезкор вакилга пора сифатида таклиф қилади.
Аммо ҳуқуқ-тартибот органлари пора орқали масалани ҳал қилиш ҳаракатини вақтида фош этади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёнлари олиб борилмоқда.
🔴 Эслатиб ўтамиз, пора бериш ҳам, пора олиш ҳам қонун олдида оғир жавобгарликка олиб келади!

👍2🤔2👎1
Тошкентга 10 млрд сўмлик гул кўчатлари экилади
Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши қарорига кўра, мавсумий гул экиш ишларига 10 миллиард сўм ажратилди.
1,82 млрд сўм – шаҳар ободонлаштириш бошқармаларига
8,18 млрд сўм – туманлар кесимида
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши қарорига кўра, мавсумий гул экиш ишларига 10 миллиард сўм ажратилди.
1,82 млрд сўм – шаҳар ободонлаштириш бошқармаларига
8,18 млрд сўм – туманлар кесимида
Энг кўп маблағ – 815 млн сўм марказий майдонларни ободонлаштириш бошқармасига тўғри келди.
748 млн – алоҳида аҳамиятга эга кўчалар,
190 млн – ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш,
67 млн – фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаларига ажратилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ўқитувчилар сони тобора кўпаймоқда
2024/2025-ўқув йили бошида мактаблардаги ўқитувчилар сони сезиларли даражада кўпайган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2024/2025-ўқув йили бошида мактаблардаги ўқитувчилар сони сезиларли даражада кўпайган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Хоразмда сайёр қабул: раҳбарлар халқ билан юзма-юз!
Боғот тумани, “Ҳуррият” маҳалласи, 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида, 3 октябрь, соат 10:00да.
Қабулда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, суд ва адлия раҳбарлари иштирок этади.
Фуқаролар ўз мурожаат ва саволлари билан тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин.

Тошкентда “Dusel “ компанияси нинг ташаббуси билан бизнес форум ўтказилди
Ушбу йирик бизнес форумга PROART компанияси ташкилотчилик қилди.
Тошкент шаҳрида йирик бизнес форуми бўлиб ўтди. Тадбирда Dusel Electronics Uzbekistan компанияси вакиллари, давлат идоралари мутахассислари, халқаро экспертлар ҳамда бизнес ҳамжамияти иштирок этди.
Форум доирасида Dusel Electronics дистрибьюторларини тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилди. Энг самарали натижага эришган дистрибьюторга эса тадбирнинг энг нуфузли совғаси — автомобиль топширилди.
Шунингдек, форум иштирокчилари ва тақдирланганларни қутлаш учун ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Райхон ва Тоҳир Содиқов, хонандалар Шоҳруххон, Зиёда, DJ King Macarella ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова куй-қўшиқлар билан чиқиш қилди.
Тадбир мамлакатда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва инвестицион муҳитни такомиллаштириш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланди.