EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Оловиддин Хўжамбердиев Республика бахшичилик санъати марказига Бош директор бўлди

Республика бахшичилик санъати марказига Маданият вазирлигининг буйруғига асосан Оловиддин Хўжамбердиев бош директор этиб тайинланди.

🔹 Марказ 2019 йил 14 майдаги Президент қарори (ПҚ-4320) билан ташкил этилган бўлиб, бахшичилик санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантиришни мақсад қилади.

🔹 Тақдимот маросимида Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Тожихонов иштирок этиб, янги раҳбарни жамоага таништирди ҳамда ундан янгича ташаббуслар ва амалий ислоҳотлар кутилаётганини таъкидлади.

🔹 Маълумот учун: Оловиддин Хўжамбердиев бугунгача Маданият вазирлиги тизимида Халқ ижодиёти бўлим бошлиғи, Тамарахоним музейи раҳбари сифатида ишлаган. Шунингдек, у кино ва концерт соҳасида йирик лойиҳаларни амалга оширган таниқли продюсер сифатида ҳам маълум.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир иш кунида тайёрланиши керак бўлган ID карта нега икки кун куттирмоқда?

Таҳририятимизга паспорт олиш жараёнида муаммога дуч келган фуқародан мурожаат келиб тушди.

Унинг сўзларига кўра, муддати тугаган ID картасини янгилаш мақсадида Тошкент шаҳар Сергели тумани ИИО ФМ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилган. Бўлим ходими ҳужжатни бир иш кунида олиш мумкинлигини маълум қилган. Бироқ эртаси куни байрам муносабати билан дам олиш экани айтилгани сабабли, фуқарога ID картани фақат “индинга келиб олиш мумкин” деган жавоб берилган.

Фуқаро қонуний савол қўймоқда: агар ҳужжат расман бир иш кунида тайёрланиши лозим бўлса, нима учун уни шу куниёқ эмас, балки икки кундан кейин олиши керак? Ахир, ходимнинг ўзи ҳам ҳужжат бир иш кунида тайёрланишини айтган-ку.

“Бир иш куни” тушунчаси ўзи аниқ қай тарзда белгиланган? Бу 7–8 соатлик иш вақти демакми ёки 21 соатгача тушуниладими? Агар қоида ва амалиёт орасида зиддият бўлса, нега бунда фуқаро сарсон бўлиши лозим?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂4👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ҳамшира янги туғилган чақалоқни ўғирлаб сотди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида марказий шифохона ҳамшираси фуқаро К.А. руҳий носоғлом аёлнинг 3 кунлик чақалоғини алдаб олиб, танишига 5 млн сўм ва 100 долларга сотди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
⚡️Президент табриги: ўқитувчилар учун янги имтиёзлар жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан йўллаган табригида педагоглар учун қатор янги имконият ва имтиёзлар жорий этилишини маълум қилди.

Табрикда таълим соҳасида эришилаётган ютуқлар қайд этилди ҳамда ўқитувчилар меҳнатини муносиб қадрлаш ва уларнинг турмуш шароитини яхшилаш давлат сиёсатида устувор йўналиш бўлиб қолиши таъкидланди.

🔹 Ипотекада енгиллик – янги йилдан камида 15 йиллик стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

🔹 Фарзандлари учун чегирма – келгуси ўқув йилидан олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган педагогларнинг фарзандлари контракт тўлови суммасидан 30 фоиз чегирма олади.

🔹 Компьютер учун кредит – ўқитувчиларнинг замонавий техника хариди учун 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади.

🔹 Давлат хизматларида арзонлик – янги йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови икки бараварга камайтирилади.

🔹 Ёш педагоглар учун таълим кредити – дунёдаги ТОП-300 олийгоҳга ўқишга кирган бўлғуси педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45😢3
Кун хабари: EFFECT.UZ сайти орқали ёритилган самарқандлик тадбиркор Шаҳло Худаева суд залидан оқланиб чиқди

@effectuz
1👍24
Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги: Тошкент вилоятидаги боғчаларда соғайган болалар оилалари бағрига қайтди

Тошкент вилоятидаги бир нечта мактабгача таълим муассасаларида болалар саломатлиги билан боғлиқ нохуш ҳолат юз берган эди. Вазирлик маълумотига кўра, барча болалар соғайган ва уларнинг саломатлигига хавф йўқлиги тасдиқланган.

Айтилишича, даволаш жараёнлари шифокорлар назоратида самарали ташкил этилган ва болалар ўз оилалари бағрига қайтарилган.

Ҳолатни бартараф этиш ишлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилган. Воқеа тафсилотлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганилмоқда.

2-октябрдан бошлаб барча мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини одатий тартибда давом эттириши маълум қилинди.

Шу билан бирга, айрим боғчаларда умумий овқатланиш хизматлари хусусий корхоналар томонидан аутсорсинг асосида йўлга қўйилгани ва санитария талабларига қатъий риоя этилиши шартлиги таъкидланди.

Вазирликка кўра, хизматлар сифати устидан назорат кучайтирилади. Бу жараёнга ота-оналар, экспертлар ва журналистлардан иборат жамоатчилик комиссияси ҳам жалб қилиниб, уларнинг хулосалари жамоатчиликка етказиб борилади.

Маълумотда қайд этилишича, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун тизимли чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хориждаги ўзбекларнинг имижга таъсири қандай?

Чет элдаги ўзбекистонликларнинг хатти-ҳаракатлари мамлакатимиз имижига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Шунинг учун ҳар бир фуқаро қоидаларга амал қилиши ва ҳуқуқий билимга эга бўлиши жуда муҳим.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ 116 та назорат тадбирида табиатга 46,7 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди

ДХХ, Бош прокуратура, ИИВ, ФВВ, МВ ва МГ ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан республика бўйлаб ўтказилган 116 та назорат тадбирлари натижасида қатор ҳуқуқбузарликлар фош этилди.

Хусусан, ноқонуний қум-шағал қазиб олиш (39 та), дарахт кесиш (36 та), балиқ овлаш (15 та), ноқонуний қурол сақлаш ва ов қилиш (6 та), шунингдек, атроф-муҳитни ифлослантириш (20 та) ҳолатлари аниқланган.

Ушбу қонунбузарликлар оқибатида табиатга 46,7 млрд сўм зарар етказилгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болаларнинг фожиали ўлимларида ким айбдор?

Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисалари сони ортиб бораётгани, энг ачинарлиси эса уларнинг кўпинчаси болалар ҳаётига зомин бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас.

EFFECT.UZ мухбири Моҳинур Ҳамдамова ушбу мавзу юзасидан ўтказган таҳлилида қатор оғриқли нуқталарга тўхталди.

Йўллардаги фожиали ўлимлари — бу фақат ота-она ёки ҳайдовчи муаммоси эмас, балки бутун тизимнинг, жамиятнинг масъулиятидир.

Болалар ҳаёти — ҳеч қандай баҳона билан оқланмайдиган қадрият. Агар тизим болаларни ҳалокатлардан ҳимоя қила олмаса, у тизимни бутунлай қайта кўриб чиқиш вақти аллақачон келган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥3😢3👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥 1 октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни! 🎉

Ушбу қутлуғ сана муносабати билан юртимиз тараққиёти ва келажаги йўлида беқиёс меҳнат қилаётган барча устоз ва мураббийларни чин юракдан муборакбод этамиз!

Азиз устозлар, Сизларнинг илм йўлидаги фидоийлик ва сабр-тоқатингиз, меҳр ва садоқатингиз, ҳар бир шогирд қалбига йўл топа олиш маҳоратингиз юксак қадрланади. Сизларнинг заҳматингиз туфайли келажак авлоднинг дунёқараши, билим ва маънавияти шаклланмоқда.

Дилингиз доимо фароғатли, юрган йўлингиз нурли, умрингиз баракали бўлсин! Сизга соғлиқ-саломатлик, бахт-саодат, оила тинчлиги ва барқарор фаровонлик тилаймиз.

🎊 Байрамингиз муборак, азиз устозлар! 🌸

Effect uz таҳририяти барча устоз ва мураббийларни ушбу байрам билан табриклайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
❗️Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади

Президент фармони лойиҳасига кўра, туман ва шаҳар ҳокимликлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ҳоким ўринбосарлари сони 6 нафардан 4 нафаргача қисқартирилиши таклиф қилинмоқда.

Ҳужжат ҳозирча лойиҳа сифатида ишлаб чиқилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қурилиши ҳали битмаган ёки умуман бошланмаган уйлардан квартира сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак?

Батафсил видеороликда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Кун хабари: EFFECT.UZ сайти орқали ёритилган самарқандлик тадбиркор Шаҳло Худаева суд залидан оқланиб чиқди @effectuz
10 ойлик азоб ва кечиккан адолат: Шаҳло Худаева оқланди

Навоийда фаолият юритган самарқандлик тадбиркор Шаҳло Худаева тилла дўконлари билан ном қозонган эди.

Бироқ у “Табассум” номли дўконни сотиб олгач, ўз билмаган ҳолда жиноят ишига шерик сифатида жалб қилиниб, Кармана туман судининг ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Айрим виждонсиз ходимлар унинг гарданига жиноят кодексининг 168-моддаси яъни фирибгарлик моддасини илгак қилишга эришганди.

Ҳа, Шаҳло 2024 йилнинг сўнгги байрами – янги йилни қамоқда кутиб олишга мажбур бўлди. Бу даврда эса унинг қўлидаги норасида гўдак ҳаётнинг атиги 2–3 кунини онаси билан ўтказганди холос.

Кармана судининг ҳукми қанчалик асосли ва қонуний бўлган?

Қарийб 10 ойлик азобдан сўнг, бу саволга жавоб топилди: Худаеванинг айби тасдиқланмади. Апелляция тартибида иш кўриб чиқилиб, Навоий вилоят суди 30 сентябрь куни уни оқлади ва суд залидан озод этди.

EFFECT.UZ тез орада воқеалар қандай акс этгани тасвирланган видеолавҳани тақдим этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🤔1😢1
Россия осмонида Uzbekistan Airways самолёти бизнес-жет билан хавфли яқинлашди

29 сентябрга ўтар кечаси Россиянинг Серпухов шаҳри осмонида йирик авиация ҳодисаси қайд этилди. Самарқанддан Москвага йўналган Uzbekistan Airways’нинг Airbus A320 самолёти ва Бодрумдан учган Embraer Legacy 650 бизнес-жети радиоалоқа узилиши сабабли ҳавода меъёрдан ортиқ яқинлашиб қолган.

Маълум бўлишича, алоқа муаммоси туфайли ўзбекистонлик самолёт белгиланган эшелондан тушиб кетган. Шунинг натижасида икки ҳаво кемаси орасидаги хавфсизлик масофаси кескин қисқарган: горизонтал йўналишда 5 км ўрнига 3 км, вертикалда эса 1000 фут ўрнига 700 фут қолган.

Шунга қарамай, тўқнашув содир бўлмаган ва ҳар икки самолёт ҳам Внуково халқаро аэропортига хавфсиз қўнган.

Россиянинг “Росавиация” агентлиги мазкур воқеани расман авиация инциденти сифатида қайд этди ва текширув бошланди. Расмий маълумотларга кўра, жорий йил бошидан буён Россия ҳаво ҳудудида шунга ўхшаш тўққизта ҳолат кузатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔4
“Миллат келажаги сизга омонат” — Алишер Қодиров устоз ва мураббийларни табриклади

Миллий тикланиш партияси раиси, депутат Алишер Қодиров устоз ва мураббийларга табрик йўллади.

У ўз табригида таълим-тарбияга эътибор миллат тақдири учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидлади:

Миллатни обод қилмоқчи бўлганлар таълим-тарбияга ҳомийлик қилиб, устозларни обод қиладилар, барбод қилмоқчи бўлганлар устозлар ҳаққини еб, тарбияни барбод ва миллатни бесавод қиладилар”.
Шунингдек, у Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг энг устувор вазифаси таълим-тарбия тизимини ислоҳ қилиш эканини қайд этди. “Миллий тикланиш” партияси ҳам Давлат раҳбарининг ташаббуслари атрофида мустаҳкам туришини маълум қилди.

Ўзбекистонда миллий тараққиёт йўли — Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг энг устувор вазифаси таълим-тарбия тизимини ислоҳ қилишдир. “Миллий тикланиш” партияси бутун фидойи тарафдорлари билан бу ислоҳотларнинг бош ташаббускори — Давлат раҳбарининг ёнида, ислоҳотларни натижага олиб бориш учун мустаҳкам туради.

Азиз устоз, ўқитувчи ва тарбиячилар, байрамингиз билан табриклайман! Миллат келажаги сизга омонат эканлигини унутманг,

дея ёзади Қодиров ўз табригида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1👍7🔥3
🌐 Ижтимоий ҳимоя агентлиги халқаро мукофотга сазовор бўлди

2025-йил 27–28 сентябр кунлари Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик креатив коммуникациялар фестивали — Red Jolbors бўлиб ўтди. Тадбирда 550 дан ортиқ лойиҳа тақдим этилган бўлиб, уларнинг фақат 15 фоизи финалга чиқди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги “Qizimga” лойиҳаси билан иштирок этиб, International Awards йўналишида кумуш совринга сазовор бўлди.

Лойиҳа қиз фарзандга нисбатан стереотипларни йўққа чиқариш, меҳр-муҳаббат ва ижобий муносабатни тарғиб қилишга қаратилган бўлиб, қисқа вақт ичида 5 миллиондан ортиқ инсонни қамраб олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍2🔥1😢1
“Ишончим комил, яқин келажакда ҳар бир ўқитувчи муносиб маош олади” — Саида Мирзиёева.

Президент администрацияси раҳбари ўқитувчи ва мураббийларни касб байрами билан табриклади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥10🤷‍♂3👎3😢3