EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Ўзбекистонда октябрь бошида ҳаво кескин совиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 1–2 октябрь кунлари мамлакатимизга салқин ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди.

Кундуз кунлари 18–21 даража, кечалари 8–13 даража атрофида, шимолий ҳудудларда эса кундуз 13–16 даража, кечалари 4–7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏃‍♂️ Ўзбекистон бўйлаб саломатлик марафони ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 2–31 октябрь кунлари Нукус шаҳрида саломатлик марафони бўлиб ўтади.

Тадбир касалликларни олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган.

Марафон давомида аҳолининг барча қатламлари маҳаллий ва хорижий шифокорлар иштирокида тиббий кўрикдан ўтказилади. Текширув натижалари ягона электрон база — DMED дастурига киритилиб, аҳоли саломатлигини доимий кузатиш имконини беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Рақобат қўмитаси янги уй харид қилмоқчи бўлган фуқароларга мурожаат билан чиқди

2025 йилнинг январь–август ойларида Рақобат қўмитасига кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиши ва харидлари бўйича 1000 га яқин мурожаат келиб тушган.

Аҳоли асосан қурилиш ташкилотлари билан тузилган шартнома шартларининг бузилиши, уй-жойларни ўз вақтида топширмаслик, рекламада кўрсатилган лойиҳаларга амал қилмаслик ва шартномада белгиланган талабларни бажармаслик каби ҳолатлардан шикоят қилган.

Шунингдек, айрим қурилиш корхоналари шартномаларга қонунчиликка зид бандлар киритаётгани аниқланган. Хусусан, “истеъмолчи шартномани бекор қилса, тўланган маблағнинг ёки шартнома қийматининг 10 фоизи миқдорида жарима ушлаб қолинади” деган қоидалар кўплаб шартномаларда учрамоқда.

Шу муносабат билан Рақобат қўмитаси фуқароларни янги уй-жой харид қилишда шартнома шартларини диққат билан ўрганишга чақирди. Ҳуқуқий билим етарли бўлмаса, малакали юрист ёки адвокат хизматидан фойдаланиш тавсия этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥 DIQQAT! E'LON

📢 O‘qishga kira olmadingmi?

💥Sizda yana bir imkoniyat bor – bu qo‘shimcha qabul!

📅 25-sentyabrdan 3-oktabrgacha (shu kuni ham) Buxoro davlat texnika universitetida vakant (bo‘sh) bakalavriat o‘rinlariga qo‘shimcha qabul boshlandi!

🟢 Kimlar ishtirok etishi mumkin?
2025-yilgi test sinovlarida 56,7 ball va undan yuqori natija olgan, ammo talabalikka tavsiya etilmagan barcha abituriyentlar, shu jumladan 2-bosqichda tanlov qilmaganlar uchun ham bu – ajoyib imkoniyat!

💻 Ro‘yxatdan o‘tish my.uzbmb.uz sayti orqali faqat onlayn amalga oshiriladi.

Bakalavriat bo'sh (vakant) o'rinlar bu yerda👉 https://surl.li/brfhsg

🔥 Orzuni ortda qoldirma. Hayotingni o‘zgartiradigan qadam aynan shu bo‘lishi mumkin!

📍 Buxoro davlat texnika universiteti – kelajagingni biz bilan qur!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Охирги 9 соат давомида Ер кучли магнит бўрони таъсирида қолмоқда

🔴 6–7 балл даражадаги бу жараён G3 тоифасига тенг кучли магнит бўрони ҳисобланади.

📌 Бундай вазиятда қуйидагиларга эътибор беринг:

Электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин;

Ҳимоя тизимлари нотўғри ишга тушиши хавфи мавжуд;

Сунъий йўлдошлар ва космик аппаратлар фаолиятига таъсир кўрсатиши эҳтимоли юқори;

Навигация тизимлари (GPS ва бошқа сунъий йўлдош хизматлари)да узилишлар кузатилиши мумкин;

Юқори частотали радиосигналларда муаммолар бўлиши мумкин.


⚠️ Магнит бўронлари одамларнинг саломатлигига ҳам таъсир қилиши мумкин. Юрак-қон томир касалликлари, босим ўзгариши ёки бош оғриғидан шикоят қиладиган инсонларга ҳушёр бўлиш тавсия этилади.

🔥 Диққатда бўлинг ва саломатлигингизни асранг!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍2🔥2
Қарор қонуний, лекин адолатли эмас

Пойтахт ҳокимлиги дўкон ва дорихоналардаги ном ёзилган пешлавҳаларни “ноқонуний ташқи реклама” деб баҳолаб, уларни олиб ташлашни талаб қилмоқда.

Тадбиркорларнинг айтишича, талаб ҳатто “мини маркет”, “дорихона”, “гўшт дўкони” каби умумий ёзувларга ҳам қўлланмоқда.

⚖️ Бизнес-омбудсман расмийси Жамшид Ҳасанов:
“Қарор қонуний, лекин адолатли эмас. Масалан, ‘дорихона’ сўзи бренд ёки товар номи эмас. Бироқ, агар ёзув 1 кв.м дан катта бўлса, реклама сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳукуматнинг 104-сонли қарорида кўрсатилган. Биз қарорга ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқяпмиз”.
Яъни, ҳозирги тартибга кўра оддий пешлавҳалар ҳам реклама сифатида ҳисобланиб, тадбиркорлардан тўлов талаб қилинмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9🔥2😢2🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Охирги 9 соатликда 6-7 балли кучли магнит бўрони таъсирида бўлиб турибмиз

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Электрошокер – тўппонча: Фарғонада фермерни қўрқитиб, олиб кетишди…

Фарғона вилояти Риштон туманида Ички ишлар ходимлари маҳаллий фермерлардан бирига куч ишлатган. Хусусан, ИИБ ходимлари фермернинг ўзига тегишли бўлган ОВХли тракторни улар айтган жойга олиб бормагани учун унга нисбатан электрошокер қўллашган, тўппонча билан қўрқитган. Ҳолат июль ёки августда фермернинг яшаш уйида содир бўлгани айтилмоқда.

Видеолавҳаларда кўринишича, фермернинг қизи дадасини мажбурлаб олиб кетаётган ходимларга нисбатан «дадамга тегма» дея йиғлаб, илтимос қилган. Лекин ходимлар шу сўзлардан кейин ҳам ҳаракатларини давом эттирган, касаллиги айтилаётган фермерни олиб кетишган, тез тиббий ёрдам ходимлари аёли, онасига уйда тиббий ёрдам кўрсатган. Улар ҳолатдан жазавага тушиб, хонадон ховлисига йиқилиб қолган.

Фарғона вилоят ИИБ вазият бўйича ўрганиш ишларини олиб бораётганини маълум қилди. EFFECT.UZ манбасининг маълум қилишича, фермер бир неча йиллардан бери режани бажармасдан келади, лекин бу дегани инсонийлик хислатларни унутиб, фермерни оиласини кечаси безовта қилиб, унга ноқонуний топшириқ берган ҳолда, уни мажбурий равишда Ички ишлар биносига олиб кетиш керак дегани эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔6👎5😢2👍1
Оловиддин Хўжамбердиев Республика бахшичилик санъати марказига Бош директор бўлди

Республика бахшичилик санъати марказига Маданият вазирлигининг буйруғига асосан Оловиддин Хўжамбердиев бош директор этиб тайинланди.

🔹 Марказ 2019 йил 14 майдаги Президент қарори (ПҚ-4320) билан ташкил этилган бўлиб, бахшичилик санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантиришни мақсад қилади.

🔹 Тақдимот маросимида Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Тожихонов иштирок этиб, янги раҳбарни жамоага таништирди ҳамда ундан янгича ташаббуслар ва амалий ислоҳотлар кутилаётганини таъкидлади.

🔹 Маълумот учун: Оловиддин Хўжамбердиев бугунгача Маданият вазирлиги тизимида Халқ ижодиёти бўлим бошлиғи, Тамарахоним музейи раҳбари сифатида ишлаган. Шунингдек, у кино ва концерт соҳасида йирик лойиҳаларни амалга оширган таниқли продюсер сифатида ҳам маълум.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир иш кунида тайёрланиши керак бўлган ID карта нега икки кун куттирмоқда?

Таҳририятимизга паспорт олиш жараёнида муаммога дуч келган фуқародан мурожаат келиб тушди.

Унинг сўзларига кўра, муддати тугаган ID картасини янгилаш мақсадида Тошкент шаҳар Сергели тумани ИИО ФМ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилган. Бўлим ходими ҳужжатни бир иш кунида олиш мумкинлигини маълум қилган. Бироқ эртаси куни байрам муносабати билан дам олиш экани айтилгани сабабли, фуқарога ID картани фақат “индинга келиб олиш мумкин” деган жавоб берилган.

Фуқаро қонуний савол қўймоқда: агар ҳужжат расман бир иш кунида тайёрланиши лозим бўлса, нима учун уни шу куниёқ эмас, балки икки кундан кейин олиши керак? Ахир, ходимнинг ўзи ҳам ҳужжат бир иш кунида тайёрланишини айтган-ку.

“Бир иш куни” тушунчаси ўзи аниқ қай тарзда белгиланган? Бу 7–8 соатлик иш вақти демакми ёки 21 соатгача тушуниладими? Агар қоида ва амалиёт орасида зиддият бўлса, нега бунда фуқаро сарсон бўлиши лозим?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂4👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ҳамшира янги туғилган чақалоқни ўғирлаб сотди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида марказий шифохона ҳамшираси фуқаро К.А. руҳий носоғлом аёлнинг 3 кунлик чақалоғини алдаб олиб, танишига 5 млн сўм ва 100 долларга сотди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
⚡️Президент табриги: ўқитувчилар учун янги имтиёзлар жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан йўллаган табригида педагоглар учун қатор янги имконият ва имтиёзлар жорий этилишини маълум қилди.

Табрикда таълим соҳасида эришилаётган ютуқлар қайд этилди ҳамда ўқитувчилар меҳнатини муносиб қадрлаш ва уларнинг турмуш шароитини яхшилаш давлат сиёсатида устувор йўналиш бўлиб қолиши таъкидланди.

🔹 Ипотекада енгиллик – янги йилдан камида 15 йиллик стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

🔹 Фарзандлари учун чегирма – келгуси ўқув йилидан олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган педагогларнинг фарзандлари контракт тўлови суммасидан 30 фоиз чегирма олади.

🔹 Компьютер учун кредит – ўқитувчиларнинг замонавий техника хариди учун 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади.

🔹 Давлат хизматларида арзонлик – янги йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови икки бараварга камайтирилади.

🔹 Ёш педагоглар учун таълим кредити – дунёдаги ТОП-300 олийгоҳга ўқишга кирган бўлғуси педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45😢3
Кун хабари: EFFECT.UZ сайти орқали ёритилган самарқандлик тадбиркор Шаҳло Худаева суд залидан оқланиб чиқди

@effectuz
1👍24
Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги: Тошкент вилоятидаги боғчаларда соғайган болалар оилалари бағрига қайтди

Тошкент вилоятидаги бир нечта мактабгача таълим муассасаларида болалар саломатлиги билан боғлиқ нохуш ҳолат юз берган эди. Вазирлик маълумотига кўра, барча болалар соғайган ва уларнинг саломатлигига хавф йўқлиги тасдиқланган.

Айтилишича, даволаш жараёнлари шифокорлар назоратида самарали ташкил этилган ва болалар ўз оилалари бағрига қайтарилган.

Ҳолатни бартараф этиш ишлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик қўмитаси билан ҳамкорликда амалга оширилган. Воқеа тафсилотлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўрганилмоқда.

2-октябрдан бошлаб барча мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини одатий тартибда давом эттириши маълум қилинди.

Шу билан бирга, айрим боғчаларда умумий овқатланиш хизматлари хусусий корхоналар томонидан аутсорсинг асосида йўлга қўйилгани ва санитария талабларига қатъий риоя этилиши шартлиги таъкидланди.

Вазирликка кўра, хизматлар сифати устидан назорат кучайтирилади. Бу жараёнга ота-оналар, экспертлар ва журналистлардан иборат жамоатчилик комиссияси ҳам жалб қилиниб, уларнинг хулосалари жамоатчиликка етказиб борилади.

Маълумотда қайд этилишича, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун тизимли чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хориждаги ўзбекларнинг имижга таъсири қандай?

Чет элдаги ўзбекистонликларнинг хатти-ҳаракатлари мамлакатимиз имижига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Шунинг учун ҳар бир фуқаро қоидаларга амал қилиши ва ҳуқуқий билимга эга бўлиши жуда муҳим.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ 116 та назорат тадбирида табиатга 46,7 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди

ДХХ, Бош прокуратура, ИИВ, ФВВ, МВ ва МГ ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан республика бўйлаб ўтказилган 116 та назорат тадбирлари натижасида қатор ҳуқуқбузарликлар фош этилди.

Хусусан, ноқонуний қум-шағал қазиб олиш (39 та), дарахт кесиш (36 та), балиқ овлаш (15 та), ноқонуний қурол сақлаш ва ов қилиш (6 та), шунингдек, атроф-муҳитни ифлослантириш (20 та) ҳолатлари аниқланган.

Ушбу қонунбузарликлар оқибатида табиатга 46,7 млрд сўм зарар етказилгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1🔥1