EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
❗️Мубашшир Аҳмад иши бўйича суд яна 4 кунга қолдирилди

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида бугун кўрилиши керак бўлган Алишер Турсунов(Мубашшир Аҳмад) иши бўйича суд мажлиси 2 октябрга қолдирилди.

Ҳимоячининг маълум қилишича, ишни кўраётган судья бетоб бўлиб қолган.

Шу йил 10 май куни қамоққа олинган Мубашшир Аҳмад қарийб 5 ойдан буён ҳибсда сақланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
"Суд менинг 19 йиллик интизорлигимга чек қўйди" — Қашқадарёда 19 йилдан кейин божхона ходими оқланди

Қашқадарё вилоятида 2006 йилда жиноят иши бўйича маҳкум қилинган собиқ божхона инспектори сафга қайта тикланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, у вақтда Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида катта инспектор бўлиб ишлаган шахсга хизмат мавқейидан фойдаланиб, ҳамкорлари билан биргаликда катта миқдордаги мандарин маҳсулотларини декларацияга киритмасдан божхона тўловларидан қочиш айблови қўйилган.

Қашқадарё вилояти ва Қарши шаҳар судлари томонидан 2006 йилда чиқарилган ҳукм ва ажрим бу йил бекор қилинди. Жорий йилнинг 22 сентябр куни мазкур шахс X.Ч. тўлиқ оқланди.

“Суд менинг 19 йиллик интизорлигимга чек қўйди. Бу кун мен учун ҳақиқий тантана бўлди”,

— дея ўз хурсандчилигини билдирди фуқаро.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4👍2
Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади

“Тадбиркорлик субъектларини янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонни қабул қилишдан кўзланган мақсад этиб 2026–2027 йилларда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан 4 трлн сўмлик молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш орқали 5 мингта тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш белгиланди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан Компания томонидан тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган қуйидаги қўшимча инструментлар жорий этилади:

🔹 тадбиркорларни “чемпион” тадбиркор тоифасига олиб чиқишга кўмаклашиш учун ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларига тижорат банклари орқали 10 млрд сўмгача кредитлар ажратиш учун ресурс жойлаштириш;

🔹 кичик тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва “яшил” иқтисодиёт йўналишидаги микролойиҳаларига тижорат банклари томонидан 500 млн сўмгача ажратилган кредитларни қуйидаги шарт ва ҳолларда қайта молиялаштириш:

▪️ ажратилган кредитнинг фоиз ставкасини 6 фоизгача, бироқ Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкагача камайтириш;

▪️ камида 1 йил фаолият юритган ва 2 нафар ходими бўлган тадбиркорларининг 5 та ва ундан ортиқ янги иш ўринларини яратишни назарда тутган лойиҳаларига тақдим этиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кечаси телефонингизни қувватлагичда қолдирманг

Тошкент шаҳар ФВБ фуқароларни огохлантирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қурилишдаги коррупция сояси: Пул бор, сифат йўқ, миллиардлар эвазига сотиб олинган хатолар…

Мирзо Улуғбек туманидаги «Янги Ўзбекистон» массивида прокуратура тизими ходимлари учун қурилаётган уйлар юзасидан жиддий эътирозлар билдирилмоқда.

Соҳа мутахассисларидан бири мурожаат билан чиқиб, ҳудудда қурилиш нормаларига зид ишлар амалга оширилаётганини очиқлади.

Коррупция …

Бугунги кунда Ўзбекистонда энг кўп коррупция қайд этиладиган соҳалардан бири — айнан қурилиш. Кўплаб компаниялар қураётган уйлар меъёр ва стандартларга жавоб бермайди.

Сабаб оддий: кам харажат қилиб, кўп фойда олиш. Суриштирув давомида маълум бўлдики, қурувчиларнинг кўпчилиги «кимнингдир жияни, қариндоши».

Махсус комиссия текшируви ҳам четлаб ўтадими?

Президент қарори билан ташкил этилган махсус комиссия текширувлари ҳам бундай камчиликларни кўрмай ўтиши мумкинми?

Нега текширув натижалари қоғозларда шаффоф эмас?

Ҳолат юзасидан масъуллардан расмий муносабат кутамиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1👎10🤷‍♂2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда электр энергияси нархи пасайиши кутилмоқда

Ўзатом агентлиги директори Азим Ахмедхўжаев Spot’нинг АЭС қурилиши электр энергияси арзонлашишига олиб келадими, деган саволига нархлар “шубҳасиз пасаяди”, дея жавоб берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1👍10👎3🤔2🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимият рестобар эмас, интизом маскани бўлиши керак!

Сўнгги кунларда интернетда тарқалган видео кўпчиликда турли мазмунда савол уйғотди. Dili.me номли блогер Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносига бориб, у ерда ишлайдиган опасини табриклаган.

Бир қарашда оддий табрикдек кўринган бу ҳолат ортида мутлақо бошқача манзара кўринади. Чунки блогер табрик чоғида опаси учун турли хизматлар кўрсатган туризм компаниясини ҳам реклама қилган.

Ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Гулноза Қосимованинг Effect.uz’га маълум қилишича, ҳокимият ходимлари блогернинг бундай режаси ҳақида олдиндан хабардор қилинмаган.

Воқеадан сўнг блогернинг опаси билан тушунтириш суҳбати ўтказилган, шунингдек, ҳокимликни қўриқлаётган ходимларга ҳам қўшимча кўрсатмалар берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥3😢2🤷‍♂1
Фермер мажлисга боришга мажбурми?

Бизда селектор, ZOOM, семинар — йиғилишлар жуда кўп. Гоҳ эрталаб, гоҳ кечаси, ҳатто дам олиш куни ҳам чақириш одатга айланган.

👨‍🌾 Фермер эса қонунан ўзига хўжайин, ҳеч кимга бўйсунмайди. Шунинг учун у мажлисга хоҳласа боради, хоҳламаса йўқ.

Амалда эса фермерлар кўпинча мажбуран йиғилишга олиб келинади. Ҳатто баъзан ички ишлар ходимлари уйига бориб, ҳокимнинг топшириғи билан мажлисга олиб чиқади.

❗️Фермер “бормайман” деса, “ходимнинг қонуний талабига бўйсунмади” деб 5–15 суткага қамалиши ҳам мумкин.

👉 Савол туғилади:

Қонуний бўлмаган йиғилишга боришни талаб қилишнинг ўзи қонунийми?

Шуни рад этгани учун фермерни жазолаш тўғрими?

📌 Хулоса:

Фермер — мустақил. Уни мажлисга мажбурлаш қонунга зид. Агар мажлисга чақириш “қонуний талаб” сифатида талқин қилинса, бу фермернинг ҳуқуқларини очиқдан-очиқ бузишдир.

Суратнинг постга алоқаси йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда шамолли ва салқин об-ҳаво кутилмоқда

Республиканинг айрим жойларида 1–2 октябрь кунлари ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 18–21 даражагача, кечалари 8–13 даражагача, шимолда кундуз кунлари 13–16 даражагача, кечалари 4–7 даража илиққача пасаяди.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда бутун шаҳар электрсиз қолди!

28-сентябр куни кечқурун Белгородда кучли портлашлар юз берди.
Зарба оқибатида иссиқлик электр станцияси ва “Луч” станцияси ишдан чиқди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўзсув канали ифлосланмоқда!

Тошкент шаҳар сув таъминоти хабариига кўра, бу муаммо анчадан бери давом этмоқда. Пойтахтдаги учта тозалаш иншооти канални чиқиндилардан тозaлаб улгурмаяпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Совуқ хаво яқинлашмоқда

Сентябрь охирида Ўзбекистонда ҳаво қуруқ ва илиқ бўлади – 26-29 даража, баъзи жойларда 31 гача.

12 октябрда Қозоғистондан салқин ва нам ҳаво кириб келади. Шу сабабли ёмғир ва совуқ кутилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эxтиёт бўлинг “лайк” босманг

Сурхондарёлик фуқаро 6 йил аввал Абдуллох домланинг маърузасига “лайк” босгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Суд унинг бу ҳаракатини диний-экстремистик материални тарқатиш деб баҳолаган.

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман судида ахборот хавфсизлигига оид жиноят иши юзасидан ҳукм эълон қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6😢2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нетаньяҳунинг БМТдаги нутқи – залнинг бўшаб қолиши билан ёдда қолди

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяҳунинг 41 дақиқа давом этган БМТ Бош Ассамблеясдаги нутқидан кўра, унинг бошланишидан олдин юз берган оммавий чиқиб кетиш кўпроқ муҳокамаларга сабаб бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида вояга етмаганлар ҳуқуқларини pҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш доирасида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болалар орасида оғир касаллик ҳолатлари аниқланмади

Бош прокуратура маълум қилишича, тарбияланувчилар соғлиғи бўйича тарқалган хавотирли хабарлардан сўнг ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари бошланган. Жараён прокуратура назоратига олинган бўлиб, махсус ишчи гуруҳ тузилган.

Расмий маълумотларга кўра, барча болалар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилмоқда, зарур ташхис ва даволаш чоралари ташкил этилган. Мутахассислар таъкидлашича, ҳозирча тарбияланувчилар орасида оғир ёки ўта оғир даражадаги касаллик аниқланмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чинозда юк поезди рельсдан чиқиб кетди

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида юк поезди вагони рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Афғонистон бутунлай интернетдан узилди

Халқаро интернетни кузатиш хизмати бўлган NetBlocks Афғонистон ҳудудида интернет бутунлай ўчириб қўйилганини маълум қилди. Хабарда айтилишича, «Толибон» ҳукумати бу қарорни «маънавият талабларига амал қилиш» мақсадида қабул қилган.

29 сентябрь тонгидан бошлаб мамлакатда интернет тармоқлари босқичма-босқич узилиши кузатилган. Ҳозирда эса нафақат интернет, балки телефон алоқаларида ҳам жиддий узилишлар қайд этилмоқда.

Аввалроқ 18 сентябрь куни Афғонистоннинг 34 вилоятидан 11 тасида интернет чекланган эди. Маълумотларга кўра, «Толибон» етакчиси Ҳайбатулло Ахундзода интернетдан фойдаланишни фақат давлат идоралари ва дипломатик миссиялар учунгина чеклаб, янги алоқа компанияси тузиш ҳақида топшириқ берган.

Интернетнинг ўчирилиши ортидан Кобул аэропортида ҳам жиддий муаммолар юзага келди. Балх, Тахор, Баглон ва Бадахшондан келган йўловчилар онлайн чипталарни тасдиқлай олмади, бу эса сафар режаларининг бузилишига олиб келди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2👎1
Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

1 октябрь, чоршанба — Ўқитувчи ва мураббийлар куни, яъни ишланмайдиган байрам куни.

Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
⚡️Ўзбекистонда октябрь бошида ҳаво кескин совиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 1–2 октябрь кунлари мамлакатимизга салқин ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасаяди.

Кундуз кунлари 18–21 даража, кечалари 8–13 даража атрофида, шимолий ҳудудларда эса кундуз 13–16 даража, кечалари 4–7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏃‍♂️ Ўзбекистон бўйлаб саломатлик марафони ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 2–31 октябрь кунлари Нукус шаҳрида саломатлик марафони бўлиб ўтади.

Тадбир касалликларни олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган.

Марафон давомида аҳолининг барча қатламлари маҳаллий ва хорижий шифокорлар иштирокида тиббий кўрикдан ўтказилади. Текширув натижалари ягона электрон база — DMED дастурига киритилиб, аҳоли саломатлигини доимий кузатиш имконини беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1