EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
50 йил деганда одамзод ойга чиқади

Бу ҳақда NASA хабар берди.

Унга кўра, 10 кунлик миссияда тўртта астронавт «Orion» космик кемасида табиий йўлдош атрофида айланиб, ерга қайтишади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркак ҳомиладор аёлини калтаклади

Жиззахда эркак ҳомиладор аёлини калтаклагани ва унга бир нечта тан жароҳатлари етказгани аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
182 нафар бола шифохонада даволанмоқда, оғир ҳолат йўқ

Ҳозирда шифохоналарда 182 нафар бола даволанишда давом этмоқда. Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, уларнинг аҳволи енгиллашган ва ҳеч бир бемор оғир ҳолатда эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🤷‍♂3👎2😢2🤔1
⚡️Жиззахда судья ёрдамчиси 300 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди судья ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Мирзачўл туманида яшовчи аёлнинг ишончига киради.

Хусусан, уни турмуш ўртоғи билан ўзаро ажримини тезлаштириб, эр-хотин ўртасидаги мол-мулкнинг бир қисмини олишида ёрдам бериш эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у ўзининг хизмат хонасида сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда судья ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3👍2😢1
Очиқ танловлар учун тест саволлари эълон қилинди

Давлат хизматчилари билимини синовдан ўтказиш модулидаги тест саволлари эндиликда вакансиялар порталида тўлиқ очиқ эълон қилинди. Бу ҳақда Бошқарув самарадорлиги агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Саволлар қуйидаги йўналишларни қамраб олади:

давлат тили;
миллий қонунчилик;
ахборот-коммуникация технологиялари;
мантиқ.

Янги тартибга кўра, эълон қилинмаган саволлар асосида синов ўтказилишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, номзодлар билимларини мустақил равишда текширишлари учун demo-test тизими ҳам ишга туширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 15 ёшли қизни уриб юбориб қочган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд шаҳрида 15 ёшли пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Маълумотларга кўра, ҳайдовчи қизни уриб, унинг ҳаётини хавф остига қўйган ва ёрдам кўрсатмасдан жойидан қочиб кетган.

Тергов жараёнида унга нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (ЙТҲ содир этиш) ва 117-моддаси (ёрдам бермасдан қочиб кетиш) бўйича иш очилган.

Ҳайдовчи эса ўз қилмишидан афсусланиб: “Қайтиб такрорланмайди. Қилган ишимдан минг бор пушаймонман”, — деб баёнот берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎2🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТикТокни тақиқлаш хавфи бекор қилинди

Президент Доналд Трамп пайшанба куни махсус фармойиш имзолади.
Унга кўра, TikTok’нинг мамлакатдаги фаолияти давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таниқли боксчилар Тўлқин Қиличевга автомобиль совға қилди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличевга таниқли боксчилар — Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов ва Баҳодир Жалолов “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Мерседес” автомобилини совға қилишди.

Маълумотларга кўра, Тўлқин Қиличев 2022 йил августидан бери Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг раҳбарлигида жамоа 2023 йилги жаҳон чемпионати ва 2024 йилги жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, 2024 йилги Париж Олимпиадасида ўзбекистонлик боксчилар бешта олтин медални қўлга киритиб, жаҳон рекордини ўрнатишди.

Осиё бокс конфедерацияси эса 2024 йилда Тўлқин Қиличевни “Осиёда йилнинг энг яхши мураббийи” деб эълон қилган. У Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва бошқа кўплаб чемпионларнинг устози ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32👎2
Исмоил Жўрабеков 94 ёшида вафот этди

Ўзбекистон ҳукуматида узоқ йиллар турли муҳим лавозимларда ишлаган Исмоил Ҳакимович Жўрабеков 94 ёшида вафот этди.

Маълумотларга кўра, у:

1990-йилларда давлат агросаноатини бошқарган,

1994—1998 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимида ишлаган,

2000—2004 йилларда эса Ўзбекистон президентининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган.


Зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан ва тезкорлик билан бажаргани учун айрим раҳбарлар уни “ўзбек танки” деб аташгани айтилади.

Effect.uz таҳририяти марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍2👎1
Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш доирасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:

болалар тасвири туширилган порнографик маҳсулотни сақлаш учун жавобгарлик жорий этиш;

вояга етмаганларни жинсий зўравонликдан, шу жумладан интернет орқали ҳимоя қилиш нормаларини аниқлаштириш;

болаларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик кодексларига ўзгартишлар киритиш;

Жиноят-процессуал кодексига вояга етмаган гувоҳ ва жабрланувчиларни сўроқ қилиш тартибини ҳамда уларнинг қонуний вакиллари иштирокини белгиловчи қўшимчалар киритиш.

Шунингдек, вояга етмаганларни сўроқ қилиш давомийлиги бир кун ичида чекланиши назарда тутилмоқда. Бу эса болаларга психологик юкламани минималлаштиришга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия Украинaга 500 дрон ва 40та ракета йўллади

Россиянинг Украинага йўллаган оммавий ҳужуми оқибатида 500 та дрон ва 40 та ракета ишлатилди. Ҳужум натижасида 4 киши ҳалок бўлди.

Киевдаги беш қаватли уйга ҳам зарба берилган. Унинг вайроналари остида қолиб кетган 12 ёшли қизалоқ ҳаётидан айрилди.

“Бу жирканч ҳужум БМТ Бош Ассамблеяси ҳафталиги якунланиши арафасида содир бўлди ва Россия ўзининг ҳақиқий позициясини айнан шундай намоён этмоқда”,
— деди Владимир Зеленский.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍3🔥1😢1
Келдинг, ишладинг, кетдинг.” — ЛДПР мигрантларга пенсия тайинлаш тартибини бекор қилиш ташаббуси билан чиқди

Россия Давлат Думасидаги ЛДПР фракцияси 28 сентябрь куни мигрантлар ва фуқаролиги йўқ шахсларга ижтимоий пенсия тайинлашни бекор қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини муҳокамага тақдим этди.

Фракция вакиллари таъкидлашича, лойиҳанинг асосий мақсади пенсия тизимини ортиқча мажбуриятлардан ҳимоя қилиш ва давлат бюджети харажатларини қисқартиришдан иборат. Уларнинг фикрича, кўпгина мигрантлар Россия ижтимоий фондига суғурта тўловларини амалга оширмаган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини қўлга киритмоқда. Бу эса маҳаллий фуқаролар манфаатларига зид ҳолат сифатида баҳоланмоқда.

Партия раҳбари Леонид Слуцкийнинг таъкидлашича, мамлакат ҳозирги пайтда махсус ҳарбий операция, ижтимоий ва демографик қийинчиликлар сабаб катта молиявий босимни ҳис қилмоқда.

“Шундай вазиятда давлатнинг чет элликларга пенсия ажратиши тўғри эмас, чунки бизнинг ўз пенсионерларимиз жуда кам маблағ билан кун кечирмоқда”,

— дея таъкидлади у.

Слуцкийнинг қўшимча қилишича, Россия миграция сиёсатида асосий қоида шундай бўлиши керак: “Келдинг, ишладинг, кетдинг.”

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
“Дарахтлар реестри” ишга тушди

“Замин” фонди томонидан “Дарахтлар реестри” лойиҳаси доирасида пойтахтдаги 400 мингдан ортиқ дарахт яшил майдонлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни ўз ичига олган green.tashkent.uz онлайн платформаси электрон маълумотлар базасига киритилди.

Дарахтлар рақамлаштирилгандан сўнг, улар нави, ҳолати, ёши ва бошқа хусусиятлари бўйича дендролог мутахассислар томонидан текширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂1
Тошкент вилоятида боғча болаларининг заҳарланиши бўйича тергов бошланди — Бош прокуратура

24-сентябр куни Тошкент вилоятининг Пискент, Бўка, Бекобод, Қуйи Чирчиқ ва Оққўрғон туманларидаги мактабгача таълим муассасаларида болалар заҳарланиш ҳолатлари қайд этилди.

Вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан бир нечта аутсорсинг корхоналари масъулларига нисбатан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Мазкур иш Бош прокуратура назоратига олинган бўлиб, махсус ишчи гуруҳ тузилди.

Расмий маълумотларга кўра, заҳарланган болалар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилмоқда ва оғир ҳолатлар аниқланмаган. Шу билан бирга, барча давлат боғчаларига аутсорсинг асосида етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича кенг қамровли текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тергов якунлари бўйича қўшимча маълумот берилиши таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥11🤷‍♂2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 29 сентябрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥10🤷‍♂1😢1
❗️Мубашшир Аҳмад иши бўйича суд яна 4 кунга қолдирилди

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида бугун кўрилиши керак бўлган Алишер Турсунов(Мубашшир Аҳмад) иши бўйича суд мажлиси 2 октябрга қолдирилди.

Ҳимоячининг маълум қилишича, ишни кўраётган судья бетоб бўлиб қолган.

Шу йил 10 май куни қамоққа олинган Мубашшир Аҳмад қарийб 5 ойдан буён ҳибсда сақланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
"Суд менинг 19 йиллик интизорлигимга чек қўйди" — Қашқадарёда 19 йилдан кейин божхона ходими оқланди

Қашқадарё вилоятида 2006 йилда жиноят иши бўйича маҳкум қилинган собиқ божхона инспектори сафга қайта тикланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, у вақтда Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида катта инспектор бўлиб ишлаган шахсга хизмат мавқейидан фойдаланиб, ҳамкорлари билан биргаликда катта миқдордаги мандарин маҳсулотларини декларацияга киритмасдан божхона тўловларидан қочиш айблови қўйилган.

Қашқадарё вилояти ва Қарши шаҳар судлари томонидан 2006 йилда чиқарилган ҳукм ва ажрим бу йил бекор қилинди. Жорий йилнинг 22 сентябр куни мазкур шахс X.Ч. тўлиқ оқланди.

“Суд менинг 19 йиллик интизорлигимга чек қўйди. Бу кун мен учун ҳақиқий тантана бўлди”,

— дея ўз хурсандчилигини билдирди фуқаро.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4👍2
Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади

“Тадбиркорлик субъектларини янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонни қабул қилишдан кўзланган мақсад этиб 2026–2027 йилларда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан 4 трлн сўмлик молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш орқали 5 мингта тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш белгиланди.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан Компания томонидан тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган қуйидаги қўшимча инструментлар жорий этилади:

🔹 тадбиркорларни “чемпион” тадбиркор тоифасига олиб чиқишга кўмаклашиш учун ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларига тижорат банклари орқали 10 млрд сўмгача кредитлар ажратиш учун ресурс жойлаштириш;

🔹 кичик тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва “яшил” иқтисодиёт йўналишидаги микролойиҳаларига тижорат банклари томонидан 500 млн сўмгача ажратилган кредитларни қуйидаги шарт ва ҳолларда қайта молиялаштириш:

▪️ ажратилган кредитнинг фоиз ставкасини 6 фоизгача, бироқ Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкагача камайтириш;

▪️ камида 1 йил фаолият юритган ва 2 нафар ходими бўлган тадбиркорларининг 5 та ва ундан ортиқ янги иш ўринларини яратишни назарда тутган лойиҳаларига тақдим этиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кечаси телефонингизни қувватлагичда қолдирманг

Тошкент шаҳар ФВБ фуқароларни огохлантирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1