EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бўстонлиқда хотин-қизлар учун туризмга оид ўқув-семинар ўтказилмоқда

2025-йил 24-26 сентябрь кунлари Туризм қўмитаси вакиллари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Миграциядан қайтган хотин-қизларнинг иқтисодий реинтеграциясини таъминлаш ва уларни мамлакатимиздаги туризм соҳасига самарали жалб қилиш”га қаратилган ўқув-семинарда иштирок этмоқда.

Ўқув-семинарнинг асосий мақсади – хориждан қайтган хотин-қизларни маҳаллий туризм соҳасига жалб этиш, уларнинг иқтисодий мустақilligини таъминлаш ва жамиятга интеграциялашувига кўмаклашишдан иборат.

Маълумот ўрнида, семинар давомида иштирокчилар Бўстонлиқ туманидаги йирик туризм объектлари ва оилавий меҳмон уйлари фаолияти билан яқиндан танишади.

Шунингдек, амалий машғулотлар ва тажриба алмашиш асосида туризм хизматлари бўйича муҳим билим ва кўникмаларни эгаллаш имконига эга бўладилар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ерга хавфли астероид яқинлашмоқда, мутахассислар эса уни портлатмоқчи.

Мутахассислар 2024 YR4 астероидини портлатиб юборишни таклиф қилди. Унинг катталиги 40–90 метр. Шу сабабли расмий хавфли тоифага кирмайди.

Аммо муаммо шунда: агар у Ойга урилса, юзлаб бўлаклар космосга учиб кетади.

Уларнинг бир қисми бир неча кун ичида Ер атрофидаги фазога етиб келиши мумкин. Бу эса сунъий йўлдошлар ва орбитал станциялар учун минг баробар катта хавф туғдиради.

Астероид 2024 йил 27 декабрда топилган. Ўша пайтда у Ердан 829 минг километр узоқда ўтиб кетган.

Энг катта хавотир эса 2032-йилда. Олимлар уни диққат билан кузатиб турибди ва керак бўлса, махсус миссия орқали портлатишни режалаштирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
“Айбдорлар қатъий жазоланиши шарт” – Болалар омбудсмани боғча болалари заҳарланиши юзасидан изоҳ берди

Тошкент вилояти боғчаларида болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳолати юзасидан дастлабки ўрганишлар натижасида овқатлантиришда хавфсизлик талаблари ва стандартлар бузилгани, етарли назорат йўқлиги аниқланди. Болалар омбудсмани айбдор шахсларга қонун доирасида қатъий жавобгарлик чоралари кўрилиши зарурлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, МТТ аутсорсерлари фаолиятининг шаффофлиги ва шартномалар тузишда коррупциявий хавфларни бартараф этиш, болалар овқатланишини доимий мониторинг қилиш ва сифат назоратини кучайтириш муҳим эканлиги қайд этилди.

Охирги маълумотларга кўра, Тошкент вилоятида 694 нафар бола шифохонада даволанмоқда, улардан 13 нафари ўртача оғир аҳволда. Умумий заҳарланиш ҳолатлари жами етти ҳудудда қайд этилган, айни пайтда жиноят иши қўзғатилган ва масъул шахсларни аниқлаш ҳамда жазолаш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍2😢2
Боғча болаларининг заҳарланиши бўйича 7 киши қамоққа олинди

Тошкент вилоятидаги боғчаларда мингга яқин болалар заҳарланиши ортидан ишлаб чиқарувчи корхонанинг 3 нафар ва аутсорсер фирмаларнинг 4 нафар масъул шахси гумонланувчи сифатида қамоққа олинди.

Маълумотларга кўра, жиноят иши тергови вилоят ИИББдан Ички ишлар вазирлигига ўтказилган.

Санэпид маълумотига кўра, гастроэнтерит ташхиси қўйилган болалар сони 963 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 269 нафари соғайган, 421 нафари эса бугун, 27 сентябрда шифохонадан чиқарилиши кутилмоқда. 13 нафар бола ҳануз ўртача оғир аҳволда қолмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда фермер хўжаликларига янги имконият яратилди: ерни қайта ижарага беришга рухсат берилади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лифтда қолиб кетган 5 нафар фуқаро қутқарилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоятлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори туристларни жалб қилишда асосий омил бўлган транспорт соҳасида қулайликларни ошириш ва халқаро қатновларни кўпайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Jentra ҳайдовчиси 2010 йилда туғилган қизалоқни уриб кетиб, воқеа жойидан қочган

Ижтимоий тармоқларда Jentra русумли автомашина ҳайдовчиси 2010-йилда туғилган қизалоқни уриб, қочиб кетгани кўплаб эътирозларга сабаб бўлди.

Ушбу видео ёзув юзасидан Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан муносабат билдирилди.

Маълумотларга кўра, ҳайдовчи ва унинг автомашинаси транспорт воситаларини таъмирлаш устахонасидан топилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси содир қилиб, жиноят жойидан яшириниб кетган ҳайдовчига нисбатан Самарқанд тумани ички ишлар бўлими томонидан қонуний тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Транспорт воситаси эса вақтинчалик сақлаш жарима майдончасига олиб кетилган.

Айни пайтда жабрланувчининг аҳволи барқарор экани маълум қилинди.

Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш сўраб қолинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида сифатсиз қурилиш ишлари буздирилди

Нурафшон шаҳрида барпо этилаётган ишлаб чиқариш корхонаси қурилишида лойиҳа талабларига амал қилинмагани, шунингдек, ғишт териш ишлари сифатсиз бажарилгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан сифатсиз бажарилган ишлар жойида бузиб ташланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
❗️Магистратурага қўшимча қабул эълон қилинди

Бу хақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

2025/2026-ўқув йили учун магистратура босқичига қабул натижалари тасдиқланди ва олий таълим ташкилотларига етказилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, белгиланган квота доирасида ўқишга кира олмаган абитуриентлар учун қўшимча қабул имконияти мавжуд.

Бунда олийгоҳларнинг қуввати, моддий-техника базаси ва профессор-ўқитувчилар таркиби инобатга олинади.

Қўшимча қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қўшимча қабулда иштирок этишни истаган талабгорлар зарур маълумотларни олиш учун олий таълим муассасаси қабул комиссияси ёки магистратура бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

📌Давлат ОТМлари магистратурасига қўшимча қабул асосида ўқишга қабул қилинганлар учун тўлов-контракт миқдори олийгоҳ томонидан белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👎1
Август ойида эҳтиёжманд оилаларга 4,1 млрд сўм компенсация ажратилди

Эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси бўйича 150 кВт ва табиий газ бўйича 150 куб метрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёридан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

Бугунги кунгача 1 млн 711 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилалардан компенсация олиш учун мурожаатлар қабул қилинди. 2025 йил август ойида скоринг натижаларига кўра, электр энергияси ва табиий газни базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилган 222 887 нафар оилага 4,1 млрд сўм компенсация маблағлари ажратилди.

Шундан:

электр энергияси учун – 3 612,4 млн сўм,

табиий газ учун – 552,7 млн сўм компенсация ажратилди.

Маълумот учун, 2025 йил май-август ойларида 350,6 мингта оилага жами 17,3 млрд сўм компенсация маблағлари ажратилган. Барча маблағлар АТ “Халқ банки” орқали тўлиқ молиялаштирилди.

Компенсация олиш учун маҳалладаги ижтимоий ходимга, тумандаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига ёки ИҲМАнинг "1140" колл марказига мурожаат қилиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
50 йил деганда одамзод ойга чиқади

Бу ҳақда NASA хабар берди.

Унга кўра, 10 кунлик миссияда тўртта астронавт «Orion» космик кемасида табиий йўлдош атрофида айланиб, ерга қайтишади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркак ҳомиладор аёлини калтаклади

Жиззахда эркак ҳомиладор аёлини калтаклагани ва унга бир нечта тан жароҳатлари етказгани аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
182 нафар бола шифохонада даволанмоқда, оғир ҳолат йўқ

Ҳозирда шифохоналарда 182 нафар бола даволанишда давом этмоқда. Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, уларнинг аҳволи енгиллашган ва ҳеч бир бемор оғир ҳолатда эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🤷‍♂3👎2😢2🤔1
⚡️Жиззахда судья ёрдамчиси 300 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди судья ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Мирзачўл туманида яшовчи аёлнинг ишончига киради.

Хусусан, уни турмуш ўртоғи билан ўзаро ажримини тезлаштириб, эр-хотин ўртасидаги мол-мулкнинг бир қисмини олишида ёрдам бериш эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у ўзининг хизмат хонасида сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда судья ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3👍2😢1
Очиқ танловлар учун тест саволлари эълон қилинди

Давлат хизматчилари билимини синовдан ўтказиш модулидаги тест саволлари эндиликда вакансиялар порталида тўлиқ очиқ эълон қилинди. Бу ҳақда Бошқарув самарадорлиги агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Саволлар қуйидаги йўналишларни қамраб олади:

давлат тили;
миллий қонунчилик;
ахборот-коммуникация технологиялари;
мантиқ.

Янги тартибга кўра, эълон қилинмаган саволлар асосида синов ўтказилишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, номзодлар билимларини мустақил равишда текширишлари учун demo-test тизими ҳам ишга туширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 15 ёшли қизни уриб юбориб қочган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд шаҳрида 15 ёшли пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Маълумотларга кўра, ҳайдовчи қизни уриб, унинг ҳаётини хавф остига қўйган ва ёрдам кўрсатмасдан жойидан қочиб кетган.

Тергов жараёнида унга нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (ЙТҲ содир этиш) ва 117-моддаси (ёрдам бермасдан қочиб кетиш) бўйича иш очилган.

Ҳайдовчи эса ўз қилмишидан афсусланиб: “Қайтиб такрорланмайди. Қилган ишимдан минг бор пушаймонман”, — деб баёнот берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎2🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТикТокни тақиқлаш хавфи бекор қилинди

Президент Доналд Трамп пайшанба куни махсус фармойиш имзолади.
Унга кўра, TikTok’нинг мамлакатдаги фаолияти давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таниқли боксчилар Тўлқин Қиличевга автомобиль совға қилди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличевга таниқли боксчилар — Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов ва Баҳодир Жалолов “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Мерседес” автомобилини совға қилишди.

Маълумотларга кўра, Тўлқин Қиличев 2022 йил августидан бери Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда. Унинг раҳбарлигида жамоа 2023 йилги жаҳон чемпионати ва 2024 йилги жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, 2024 йилги Париж Олимпиадасида ўзбекистонлик боксчилар бешта олтин медални қўлга киритиб, жаҳон рекордини ўрнатишди.

Осиё бокс конфедерацияси эса 2024 йилда Тўлқин Қиличевни “Осиёда йилнинг энг яхши мураббийи” деб эълон қилган. У Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Қудратилло Абдуқаҳҳоров ва бошқа кўплаб чемпионларнинг устози ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32👎2
Исмоил Жўрабеков 94 ёшида вафот этди

Ўзбекистон ҳукуматида узоқ йиллар турли муҳим лавозимларда ишлаган Исмоил Ҳакимович Жўрабеков 94 ёшида вафот этди.

Маълумотларга кўра, у:

1990-йилларда давлат агросаноатини бошқарган,

1994—1998 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимида ишлаган,

2000—2004 йилларда эса Ўзбекистон президентининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган.


Зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан ва тезкорлик билан бажаргани учун айрим раҳбарлар уни “ўзбек танки” деб аташгани айтилади.

Effect.uz таҳририяти марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍2👎1