Тошкент вилоятида 2 мингга яқин боғча тарбияланувчиси заҳарланди
26 сентябрь соат 10:00 ҳолатига қадар қуйидаги туман ва шаҳарларда овқатдан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилди:
Оққўрғон — 413 нафар
Бўка — 537 нафар
Пискент — 430 нафар
Қуйи Чирчиқ — 64 нафар
Бекобод — 98 нафар
Олмалиқ — 285 нафар
Нурафшон — 113 нафар
Жами: 1940 нафар боғча тарбияланувчилари заҳарланиш аломатлари билан тиббиёт муассасаларига мурожаат қилди.
Барча болаларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан 25 сентябрь куни Жиноят кодексининг 257−1-моддаси 1-қисми асосида жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Шунингдек, «Адолат» партияси фракцияси Бош прокуратурага депутатлик сўрови юбориб, ҳодиса сабабларини ўрганиш ҳамда айбдорларни жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍24😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Zamin Foundation» - истиқболли, болалар соғломлиги ва келажаги учун қайғурадиган дастур!
Айнан шу дастур доирасида Ўзбекистоннинг биринчи хоними ва кўплаб мамлакатлардан келган олий меҳмонлар иштирокида катта анжуман бўлиб ўтди!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Айнан шу дастур доирасида Ўзбекистоннинг биринчи хоними ва кўплаб мамлакатлардан келган олий меҳмонлар иштирокида катта анжуман бўлиб ўтди!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети CAP дастурига махсус маслаҳатчи этиб тайинланди
Жорж Вашингтон университети ҳузуридаги Европа, Россия ва Евросиё тадқиқотлари институти (IERES) Марказий Осиё дастури (CAP) Комил Алламжоновни дастурнинг махсус маслаҳатчиси этиб тайинлаганини маълум қилди.
Университет президенти Эллер Гранберг Алламжоновни шахсан янги лавозим билан қутлаган.
Алламжонов шу билан бирга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг маслаҳатчиси сифатида ҳам фаолиятини давом эттиради.
CAP директори Себастьян Пейруз ушбу тайинлов Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги жараёнларни англаш ва уларни халқаро жамоатчиликка етказишда муҳим қадам бўлишини таъкидлади.
Маълумот учун, CAP АҚШдаги энг йирик халқаро муносабатлар мактаби — Эллиотт мактаби қошидаги институт таркибида фаолият юритиб, Марказий Осиё бўйича илмий тадқиқотлар, сиёсий ва дипломатик мулоқот ҳамда халқаро ҳамкорликка йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириб келади.
Дастур Ўзбекистонга илмий, дипломатик ва иқтисодий соҳаларда катта имкониятлар яратиши кутилмоқда.

👍18👎4🤷♂1🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятидаги заҳарланиш ҳолати бўйича расмий баёнот: 694 бола шифохонада, 13 нафари оғир аҳволда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилоятидаги бир қатор давлат боғчаларида болалар заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан ахборот берди.
Маълумотга кўра, жами 1922 нафар, шу жумладан бемор болалар билан мулоқотда бўлганлар ҳам тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 959 нафарида ҳеч қандай клиник белгилар кузатилмагани учун уйларига жавоб берилган. Кейинчалик яна 269 нафар бола соғайиб, уйга қайтарилди.
Ҳозирги кунда вилоятдаги шифохоналарда 694 нафар бола даволанмоқда, улардан 13 нафарининг аҳволи ўртача оғирлиги таъкидланди. Бугун яна 421 нафар болага аҳволи яхшилангани сабабли шифохонадан чиқариш режалаштирилган.
Даволаш жараёнларига Тошкент шаҳридаги 17 та ихтисослаштирилган муассасадан 100 дан ортиқ профессор ва мутахассислар жалб қилинган. Улар замонавий стандартлар асосида тиббий ёрдам кўрсатмоқда.
Вазирлик қошидаги штаб хулосасига кўра, бемор болаларга “ўткир гастроэнтерит” ташхиси қўйилган. Бу касаллик оғир ёки ҳаёт учун хавфли ҳисобланмайди ва асоратсиз ўтиб кетиши қайд этилган.
Ҳозирда эпидемиологик суриштирув ва лаборатория текширувлари давом этмоқда. Вазирлик барча болаларнинг соғлиги давлат назоратида эканини ва вазият барқарорлашиб бораётганини маълум қилди.

👍26😢4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кореяда халқаро мусобақа — Ўзбекистон ҳарбийлари яна биринчӣ ўринда!
21–26 сентябр кунлари Корея Республикасида илмий-жанговар тайёргарлик мусобақаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ҳарбийлари тоғолди, ўрмон ва шаҳар шароитидаги 12 босқичли жанговар синовларда қатнашиб, барча босқичларни муваффақиятли якунлади.
Шартли душман қўмондонлик пунктини 21 дақиқада қўлга олишди — бу янги рекорд!
Мудофаада эса душманни 25 дақиқада яксон қилишди — бу ҳам рекорд кўрсаткич!
Учинчи даражали сержант Бекзод Нодиров «Энг яхши ўқчи» номинациясида ғолиб бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси учинчи бор ўтказилган халқаро мусобақада кетма-кет биринчӣ ўринда ғолиб бўлишди.

👍12
Самарқандда фуқароларни Мексика орқали АҚШга ноқонуний юборишга уриниш фош этилди
Самарқанд шаҳридаги сайёҳлик фирмаси раҳбари 3 нафар фуқарони ишончига кириб, уларни Мексика орқали Америка Қўшма Штатларига ноқонуний юбориш эвазига ҳар биридан 32 минг АҚШ долларидан, жами 96 минг доллар талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 15 минг доллар олган пайтида қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқанд шаҳридаги сайёҳлик фирмаси раҳбари 3 нафар фуқарони ишончига кириб, уларни Мексика орқали Америка Қўшма Штатларига ноқонуний юбориш эвазига ҳар биридан 32 минг АҚШ долларидан, жами 96 минг доллар талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 15 минг доллар олган пайтида қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда Damas носозлиги сабаб бир неча пиёдани уриб кетди
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 22 сентябрь куни Damas автомашинаси носозлиги оқибатида қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 3 нафар пиёдани уриб юборди. Ҳодиса соат 14:00 ларда “Наврўз” маҳалласи ҳудудидаги 4K 592 автомашина йўлининг 2-километрида содир бўлди.
1998-йилда туғилган ҳайдовчи Damasни бошқариб кетар экан, рул бошқарув қурилмасида носозлик юзага келган. Пиёдалар тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига етказилди.
Ҳозирда Шўрчи тумани ИИБ томонидан ҳодиса сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий ва техник экспертизалар тайинланиб, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Видеони кўнгли бўшлар ва ҳомиладор аёллар кўрмаслиги тавсия этилади.

😢5👎1
Бўстонлиқда хотин-қизлар учун туризмга оид ўқув-семинар ўтказилмоқда
2025-йил 24-26 сентябрь кунлари Туризм қўмитаси вакиллари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Миграциядан қайтган хотин-қизларнинг иқтисодий реинтеграциясини таъминлаш ва уларни мамлакатимиздаги туризм соҳасига самарали жалб қилиш”га қаратилган ўқув-семинарда иштирок этмоқда.
Ўқув-семинарнинг асосий мақсади – хориждан қайтган хотин-қизларни маҳаллий туризм соҳасига жалб этиш, уларнинг иқтисодий мустақilligини таъминлаш ва жамиятга интеграциялашувига кўмаклашишдан иборат.
Маълумот ўрнида, семинар давомида иштирокчилар Бўстонлиқ туманидаги йирик туризм объектлари ва оилавий меҳмон уйлари фаолияти билан яқиндан танишади.
Шунингдек, амалий машғулотлар ва тажриба алмашиш асосида туризм хизматлари бўйича муҳим билим ва кўникмаларни эгаллаш имконига эга бўладилар.

👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ерга хавфли астероид яқинлашмоқда, мутахассислар эса уни портлатмоқчи.
Мутахассислар 2024 YR4 астероидини портлатиб юборишни таклиф қилди. Унинг катталиги 40–90 метр. Шу сабабли расмий хавфли тоифага кирмайди.
Аммо муаммо шунда: агар у Ойга урилса, юзлаб бўлаклар космосга учиб кетади.
Уларнинг бир қисми бир неча кун ичида Ер атрофидаги фазога етиб келиши мумкин. Бу эса сунъий йўлдошлар ва орбитал станциялар учун минг баробар катта хавф туғдиради.
Астероид 2024 йил 27 декабрда топилган. Ўша пайтда у Ердан 829 минг километр узоқда ўтиб кетган.
Энг катта хавотир эса 2032-йилда. Олимлар уни диққат билан кузатиб турибди ва керак бўлса, махсус миссия орқали портлатишни режалаштирмоқда.

🤔2
“Айбдорлар қатъий жазоланиши шарт” – Болалар омбудсмани боғча болалари заҳарланиши юзасидан изоҳ берди
Тошкент вилояти боғчаларида болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳолати юзасидан дастлабки ўрганишлар натижасида овқатлантиришда хавфсизлик талаблари ва стандартлар бузилгани, етарли назорат йўқлиги аниқланди. Болалар омбудсмани айбдор шахсларга қонун доирасида қатъий жавобгарлик чоралари кўрилиши зарурлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, МТТ аутсорсерлари фаолиятининг шаффофлиги ва шартномалар тузишда коррупциявий хавфларни бартараф этиш, болалар овқатланишини доимий мониторинг қилиш ва сифат назоратини кучайтириш муҳим эканлиги қайд этилди.
Охирги маълумотларга кўра, Тошкент вилоятида 694 нафар бола шифохонада даволанмоқда, улардан 13 нафари ўртача оғир аҳволда. Умумий заҳарланиш ҳолатлари жами етти ҳудудда қайд этилган, айни пайтда жиноят иши қўзғатилган ва масъул шахсларни аниқлаш ҳамда жазолаш ишлари олиб борилмоқда.

🤷♂2👍2😢2
Боғча болаларининг заҳарланиши бўйича 7 киши қамоққа олинди
Тошкент вилоятидаги боғчаларда мингга яқин болалар заҳарланиши ортидан ишлаб чиқарувчи корхонанинг 3 нафар ва аутсорсер фирмаларнинг 4 нафар масъул шахси гумонланувчи сифатида қамоққа олинди.
Маълумотларга кўра, жиноят иши тергови вилоят ИИББдан Ички ишлар вазирлигига ўтказилган.
Санэпид маълумотига кўра, гастроэнтерит ташхиси қўйилган болалар сони 963 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 269 нафари соғайган, 421 нафари эса бугун, 27 сентябрда шифохонадан чиқарилиши кутилмоқда. 13 нафар бола ҳануз ўртача оғир аҳволда қолмоқда.

👍6😢4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда фермер хўжаликларига янги имконият яратилди: ерни қайта ижарага беришга рухсат берилади
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоятлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори туристларни жалб қилишда асосий омил бўлган транспорт соҳасида қулайликларни ошириш ва халқаро қатновларни кўпайтириш муҳимлигини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори туристларни жалб қилишда асосий омил бўлган транспорт соҳасида қулайликларни ошириш ва халқаро қатновларни кўпайтириш муҳимлигини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤷♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Jentra ҳайдовчиси 2010 йилда туғилган қизалоқни уриб кетиб, воқеа жойидан қочган
Ижтимоий тармоқларда Jentra русумли автомашина ҳайдовчиси 2010-йилда туғилган қизалоқни уриб, қочиб кетгани кўплаб эътирозларга сабаб бўлди.
Ушбу видео ёзув юзасидан Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан муносабат билдирилди.
Маълумотларга кўра, ҳайдовчи ва унинг автомашинаси транспорт воситаларини таъмирлаш устахонасидан топилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси содир қилиб, жиноят жойидан яшириниб кетган ҳайдовчига нисбатан Самарқанд тумани ички ишлар бўлими томонидан қонуний тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Транспорт воситаси эса вақтинчалик сақлаш жарима майдончасига олиб кетилган.
Айни пайтда жабрланувчининг аҳволи барқарор экани маълум қилинди.
Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш сўраб қолинади.

😢2👍1🔥1