Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚗 “DNA Motors” раҳбари Наргис Саидназирханова: “Кечикиш бор, аммо мижозларни алдаганимиз йўқ””
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда “DNA Motors” МЧЖ раҳбарияти ҳақида турли даъво ва эътирозлар тарқалди.
Компания директори Наргис Саидназирханова эса вазиятга ўз муносабатини билдирди.
📌 Саидназирханова изоҳи
— “DNA Motors” 4 йилдан буён хориждан электромобил етказиб бериш билан шуғулланади. Айрим кечикишлар объектив ва субъектив сабабларга кўра юз беради, бу ҳолат шартномада ҳам кўрсатилган.
— Хитойлик ҳамкорлар томонидан етказиб бериш муддатлари узайтирилиши сабабли айрим шартномалар кечикмоқда, аммо бу “мижозларни алдаш” дегани эмас.
— Шартнома муддатини кутмаган мижозларга тўловлар қайтарилмоқда.
⚖️ Суд жараёнлари ва танқидлар
Ҳозирда компанияга нисбатан Тошкент шаҳар судларида бир нечта иш кўриб чиқилмоқда. Саидназирхановага кўра, суд қарорлари ва ижро ҳужжатлари талаб қилинса, жамоатчиликка тақдим этилиши мумкин.
Унинг айтишича, интернетда компания фаолияти ҳақида нотўғри талқинлар пайдо бўлгани жамоатчилик фикрига салбий таъсир қилмоқда.
👩 “Мен фақат раҳбар эмас, аёл ва онаман”
Саидназирханова шахсий ҳаёти ва депутатлик фаолиятига ҳам тўхталиб, ҳеч қачон ижтимоий тармоқларда ўзини пиар қилмаганини, депутатлик мавқеидан тижорат мақсадида фойдаланмаганини қайд этди.
У тасдиқланмаган маълумотларнинг тарқалиши нафақат иш фаолиятига, балки оила шаънига ҳам доғ тушираётганини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

“Ҳақорат ва ҳақоратомуз маълумотлар учун қонунчиликда жавобгарлик бор. Агар зарур бўлса, мен ўз ҳуқуқимдан фойдаланаман”, — деди у.
👩 “Мен фақат раҳбар эмас, аёл ва онаман”
Саидназирханова шахсий ҳаёти ва депутатлик фаолиятига ҳам тўхталиб, ҳеч қачон ижтимоий тармоқларда ўзини пиар қилмаганини, депутатлик мавқеидан тижорат мақсадида фойдаланмаганини қайд этди.
У тасдиқланмаган маълумотларнинг тарқалиши нафақат иш фаолиятига, балки оила шаънига ҳам доғ тушираётганини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎14🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдорлар жазоланди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабарига кўра, жорий йил 10–20 сентябрь кунлари ўтказилган мониторинг давомида 300 дан ортиқ теримчи билан мавсумий меҳнат шартномаси тузилишига амалий ёрдам кўрсатилган.
Текширувлар жараёнида 11 та ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилиши аниқланиб, мансабдор шахсларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан чора кўрилди.
Шунингдек, мажбурий меҳнатга йўл қўйган 3 нафар мансабдор шахсга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-модда 1-қисмига мувофиқ жавобгарлик белгиланди.

🤷♂3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳар гал Самарқандга келганимда, мен отам билан маънавий мулоқотни ҳис қиламан” — Лола Тиллаева.
У отасини, биринчи президент Ислом Каримовнинг мамлакат давлатчилиги ва сиёсий ривожланишига қўшган ҳиссасини ёдга олди.
— деб ёзди у.
Лоланинг фикрича, отасининг энг катта хизматлари — тинчлик ва янги давлатнинг ўзини топиши.
— деди Лола Тиллаева.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
У отасини, биринчи президент Ислом Каримовнинг мамлакат давлатчилиги ва сиёсий ривожланишига қўшган ҳиссасини ёдга олди.
“Хотира орқали аввал аҳамиятсиз туюлган, аммо кейин катта маъно касб этган лаҳзалар намоён бўлади. Бу гал ҳам саволларимга жавоб излаб, отам билан маънавий мулоқот қилдим"
— деб ёзди у.
Лоланинг фикрича, отасининг энг катта хизматлари — тинчлик ва янги давлатнинг ўзини топиши.
"Мен учун мақбарани зиёрат қилиш жуда муҳим. Юртимга ва халқимга тинчлик ҳамда фаровонлик тилайман”
— деди Лола Тиллаева.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14👎7🔥2🤔1😢1
Ўзбекистон ҳарбийлари Кореядаги халқаро мусобақада учинчи бор мутлақ ғолиб бўлди
Жорий йил 21–26 сентябрь кунлари Корея Республикаси Конгвандо провинцияси Инже шаҳрида Қуруқлик қўшинлари Илмийлаштирилган машғулот марказида Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақаси ўтказилди.
Унда Корея, Ўзбекистон, АҚШ, Янги Зеландия, Камбоджа давлатлари ҳамда НАТО қўшма гуруҳидан жами 16 та жамоа ва 500 га яқин ҳарбий хизматчи иштирок этди.
Беллашувда ҳарбийларимиз шартли душманнинг захира ва асосий қўмондонлик пунктини 21 дақиқада, мудофаада туриб уни яксон этишни эса 25 дақиқада амалга ошириб, рекорд натижалар қайд этди.
Шунингдек, сержант Бекзод Нодиров “Энг яхши ўқчи” номинацияси ғолиби бўлди.
Натижада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси учинчи маротаба ушбу нуфузли мусобақада мутлақ ғолиб бўлди.
Эртага, 27 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортида ғолиб ҳарбийларимизни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтади.

👍16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Nexia-2 мактаб ўқувчисини уриб юборди
Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, 25 сентябрь куни соат 15:35 да Андижон шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълумотларга кўра, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-2 русумли автомашинасида “Боғишамол” МФЙ ҳудудидан ўтадиган A-373 халқаро автомобиль йўлида ҳаракатланиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган, 2015 йилда туғилган мактаб ўқувчисини уриб юборган.
Ҳодиса натижасида ўқувчи енгил тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан масъул идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек санъатининг фидойиси Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида вафот этди
Ўзбек санъатининг фидойиси, машҳур актёр ва ҳажв устаси Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида оламдан ўтди.
1950 йилда Фарғонада туғилган санъаткор ёшлигидан саҳнага меҳр қўйиб, “Алиш ва Валиш” дуэти орқали томошабинлар қалбини забт этган. У Ёш томошабинлар театрида, “Телеминатюралар театри” ва филармонияда фаолият юритиб, саҳнага қувонч ва кулгу олиб кирган.
1990 йилда ҳиндлар билан суратга олинган “Чангалозор қироли” фильмида иштирок этган. Кейинчалик “Шерхон” студиясини очиб, бир қанча фильмлар яратиб, ўзбек киноси ривожига ҳам ҳисса қўшган.
Шерқўзи Ғозиев наfaqat актёр, балки халқни кулдирган, ўйлантирган ва кўнгилларга қувонч улашган санъаткор сифатида ёдда қолади.

😢8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Супер-контракт бекор қилинмади, арзонлаштирилди
Сўнгги кунларда тарқалган “супер-контракт тўлиқ бекор қилинди” деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Янгича қарор эскисини бекор қилгани билан, “супер-контракт” ўрнига абитуриентлар учун табақалаштирилган контракт жорий этилди.
Янги тизимга кўра, абитуриентнинг ўтиш балидан қанча кам йиғганига қараб тўлов миқдори белгиланади:
1,05 баллга етмаганлар — базавий контрактнинг 1,5 баробари (618 минг сўм),
1,06–2,05 балл — 2 баробари,
2,06–3,05 балл — 2,5 баробари,
3,06–4,05 балл — 3 баробари.
4,05 баллдан ортиққа етолмаганлар учун эса тўловни олий таълим муассасаси раҳбарияти белгилайди, лекин у базавий контрактнинг камида 3 баробари бўлиши шарт.

👎4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📊 Дунёда энг кўп ўлимга олиб келаётган хасталик маълум қилинди
Сўнгги халқаро ҳисобот маълумотларига кўра, юрак-қон томир касалликлари ҳали ҳам инсоният учун энг катта хавф бўлиб турибди.
🔻 1990 йилда бу касалликлардан 13,1 миллион киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, 2023 йилга келиб рақам 19,2 миллионга етган. Бу ҳар учинчи ўлим ҳолатига тўғри келади.
🔻 Кўплаб минтақаларда эркаклар ўлим даражаси аёлларникидан юқорироқ экани ҳам қайд этилган.
🔻 Юрак-қон томир касалликлари ДАЛЙ индикатори (эрта ўлим ёки ногиронлик сабабли йўқотилган соғлом ҳаёт йиллари)да ҳам етакчи омил сифатида қайд этилди.
⚠️ Экспертлар таъкидлашича, хавф омилларининг 80 фоизигача бартараф этиш мумкин: семизлик, юқори қон босими, қанд ва холестерин кўплиги асосий сабаблардан.
✅ Мутахассислар юрак саломатлигини асраш учун қуйидагиларни тавсия қилади:
— овқатланиш тартибини назорат қилиш;
— доимий жисмоний машқлар;
— турмуш тарзини соғлом йўлга қўйиш;
— шифокор кўригидан мунтазам ўтиш.
👉 Сиз ҳам профилактика чораларига риоя қиласизми?

🔥6🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда илк ер ости чиқинди мажмуаси ишга тушди
Ўзбекистонда биринчи марта ер ости чиқинди мажмуаси Самарқанд шаҳрида қурилди. 2 метр чуқурликдаги, 550 литрли контейнерлар 1000–1500 нафар аҳолига хизмат қилади.
Келгусида яна 5 та шундай мажмуа барпо этилиши режалаштирилган. Шунингдек, бу йил чиқиндидан электр энергия ишлаб чиқарадиган завод ҳам қурилиб, йилига 240 млн кВт электр беради.

👍4🤔1
Тошкент вилоятида 2 мингга яқин боғча тарбияланувчиси заҳарланди
26 сентябрь соат 10:00 ҳолатига қадар қуйидаги туман ва шаҳарларда овқатдан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилди:
Оққўрғон — 413 нафар
Бўка — 537 нафар
Пискент — 430 нафар
Қуйи Чирчиқ — 64 нафар
Бекобод — 98 нафар
Олмалиқ — 285 нафар
Нурафшон — 113 нафар
Жами: 1940 нафар боғча тарбияланувчилари заҳарланиш аломатлари билан тиббиёт муассасаларига мурожаат қилди.
Барча болаларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан 25 сентябрь куни Жиноят кодексининг 257−1-моддаси 1-қисми асосида жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Шунингдек, «Адолат» партияси фракцияси Бош прокуратурага депутатлик сўрови юбориб, ҳодиса сабабларини ўрганиш ҳамда айбдорларни жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлади.

👍24😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Zamin Foundation» - истиқболли, болалар соғломлиги ва келажаги учун қайғурадиган дастур!
Айнан шу дастур доирасида Ўзбекистоннинг биринчи хоними ва кўплаб мамлакатлардан келган олий меҳмонлар иштирокида катта анжуман бўлиб ўтди!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Айнан шу дастур доирасида Ўзбекистоннинг биринчи хоними ва кўплаб мамлакатлардан келган олий меҳмонлар иштирокида катта анжуман бўлиб ўтди!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети CAP дастурига махсус маслаҳатчи этиб тайинланди
Жорж Вашингтон университети ҳузуридаги Европа, Россия ва Евросиё тадқиқотлари институти (IERES) Марказий Осиё дастури (CAP) Комил Алламжоновни дастурнинг махсус маслаҳатчиси этиб тайинлаганини маълум қилди.
Университет президенти Эллер Гранберг Алламжоновни шахсан янги лавозим билан қутлаган.
Алламжонов шу билан бирга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг маслаҳатчиси сифатида ҳам фаолиятини давом эттиради.
CAP директори Себастьян Пейруз ушбу тайинлов Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги жараёнларни англаш ва уларни халқаро жамоатчиликка етказишда муҳим қадам бўлишини таъкидлади.
Маълумот учун, CAP АҚШдаги энг йирик халқаро муносабатлар мактаби — Эллиотт мактаби қошидаги институт таркибида фаолият юритиб, Марказий Осиё бўйича илмий тадқиқотлар, сиёсий ва дипломатик мулоқот ҳамда халқаро ҳамкорликка йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириб келади.
Дастур Ўзбекистонга илмий, дипломатик ва иқтисодий соҳаларда катта имкониятлар яратиши кутилмоқда.

👍18👎4🤷♂1🤔1😢1