EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
❗️Тошкент вилоятида заҳарланган 109 нафар бола шифокорлар назоратида

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ҳамда масъул мутасаддилар Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Пискент ва Бўка туманларида содир бўлган оммавий заҳарланиш ҳолатларини ўрганиш учун Тошкент вилоятига ташриф буюрди.

Ҳозирда Қуйи Чирчиқ туманида 12 нафар, Оққўрғон туманида 97 нафар бола шифокорлар назоратида. Улар барчасининг аҳволи барқарор.

Эҳтиёт чораси сифатида Пискент ва Бўка туманларида ҳам болалар кўрикдан ўтказилмоқда.

Вазирликка кўра, ҳолат тегишли ташкилотлар назоратида, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚽️ Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси собиқ жаҳон чемпиони ва олтин тўп соҳиби Фабио Каннаваро билан дастлабки музокаралар ўтказган. Ҳозирча расмий тасдиқ берилмаган, аммо хабар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Каннаваро футболчиликдан сўнг Хитой ва Саудия клубларини, шунингдек, Хитой терма жамоасини қисқа муддат бошқарган. Европада эса “Беневенто” ва “Удинезе” клубларида мураббийлик қилган. У ёзда Тошкентга ташриф буюриб, футзал Суперкубоги тадбирида иштирок этган эди.

Айни вақтда терма жамоани Тимур Кападзе бошқармоқда. Шу боис Каннаваро билан учрашувлар федерациянинг истиқболга оид қарорлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Унинг халқаро тажрибаси ва нуфузи жамоага туртки бериши кутилмоқда, аммо узоқ муддатли режа учун қанчалик мослиги ва Кападзе масаласи қандай ҳал қилиниши очиқ қолмоқда.

Изоҳларда Каннаваро келса, жамоага қандай фойда келтириши мумкинлигини ёзиб қолдиринг!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11🤷‍♂4👍3🔥1
❗️Техник жиҳатдан тартибга солиш инспекцияси Божхона қўмитасига огоҳлантириш хати юборди.

Хатда қайд этилишича, Россиядан импорт қилинган “Persil (Color Gel)” кир ювиш гели белгиланган техник талабларга номувофиқ деб топилган. Шу сабабли, мазкур маҳсулотга вақтинча сотувга чиқаришга рухсат берилмаган.

Фуқаролардан бозор ва дўконларда сотилаётган маҳсулотларга эътиборли бўлишлари сўралмоқда.
👍6
❗️Ўзбекистон тажрибасининг жаҳон миқёсида эътирофи...

«The Lancet» — 200 йилдан бери чоп этиб келинаётган, тиббиёт соҳасида дунёдаги энг нуфузли ва ишончли журнал ҳисобланади. Унда эълон қилинган сўнгги мақолада болалар саратони ва қон касалликлари бўйича глобал даражада шошилинч чоралар кўриш зарурлиги қайд этилган.

БМТ ҳисоботларига кўра, бу йўналишдаги ишлар суст кетмоқда. Шу боис, «The Lancet» журнали мақоласида янги ёндашувлар, аниқ мақсадлар ва узоқ муддатли инвестициялар зарурлигига алоҳида урғу берилган.

Мақолада айтилишича, бугунги кунда кам ва ўрта даромадли давлатларда тенгсизлик катта хавф солмоқда: саратонга чалинган болаларнинг 30 фоиздан камроғи омон қолади ва ўроқсимон ҳужайрали анемия билан оғриган гўдакларнинг ярми 5 ёшга етмасдан вафот этади.

Шу шароитда Ўзбекистондаги ислоҳотлар намуна сифатида тилга олинган:

🫥 Президент фармони асосида Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия қабул қилинди;

🫥 Тошкентдаги Халқаро академик марказ минтақа бўйича клиник тажриба ва инновациялар марказига айланмоқда;

🫥 даволаш, парвариш ва кадрлар тайёрлашда ягона ёндашув йўлга қўйилмоқда.


🇺🇿 Бу — Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар глобал соғлиқни сақлаш кун тартибига мос эканини кўрсатади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида 109 нафар бола овқатдан заҳарланди

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Пискент ва Бўка туманларидаги боғчаларда болалар овқатдан заҳарланди.

Айни пайтда Қуйи Чирчиқ туманида 12 нафар, Оққўрғон туманида 97 нафар бола шифокорлар назоратида бўлиб, уларнинг саломатлиги барқарор экани маълум қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва маҳаллий ҳокимлик масъуллари билан ҳамкорликда боғчаларнинг айни вақтдаги ҳолати, ошхоналардаги шароитлар кўздан кечирилган. Шунингдек, боғча раҳбарлари ҳамда тарбиячилар билан мулоқот қилинган.

Хабарга кўра, юзага келган ҳолат ҳуқуқ-тартибот органлари назоратига олинган ва тергов жараёнлари бошланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚗 “DNA Motors” раҳбари Наргис Саидназирханова: “Кечикиш бор, аммо мижозларни алдаганимиз йўқ””

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда “DNA Motors” МЧЖ раҳбарияти ҳақида турли даъво ва эътирозлар тарқалди.

Компания директори Наргис Саидназирханова эса вазиятга ўз муносабатини билдирди.

📌 Саидназирханова изоҳи

— “DNA Motors” 4 йилдан буён хориждан электромобил етказиб бериш билан шуғулланади. Айрим кечикишлар объектив ва субъектив сабабларга кўра юз беради, бу ҳолат шартномада ҳам кўрсатилган.

— Хитойлик ҳамкорлар томонидан етказиб бериш муддатлари узайтирилиши сабабли айрим шартномалар кечикмоқда, аммо бу “мижозларни алдаш” дегани эмас.

— Шартнома муддатини кутмаган мижозларга тўловлар қайтарилмоқда.

⚖️ Суд жараёнлари ва танқидлар

Ҳозирда компанияга нисбатан Тошкент шаҳар судларида бир нечта иш кўриб чиқилмоқда. Саидназирхановага кўра, суд қарорлари ва ижро ҳужжатлари талаб қилинса, жамоатчиликка тақдим этилиши мумкин.

Унинг айтишича, интернетда компания фаолияти ҳақида нотўғри талқинлар пайдо бўлгани жамоатчилик фикрига салбий таъсир қилмоқда.

“Ҳақорат ва ҳақоратомуз маълумотлар учун қонунчиликда жавобгарлик бор. Агар зарур бўлса, мен ўз ҳуқуқимдан фойдаланаман”, — деди у.


👩 “Мен фақат раҳбар эмас, аёл ва онаман”

Саидназирханова шахсий ҳаёти ва депутатлик фаолиятига ҳам тўхталиб, ҳеч қачон ижтимоий тармоқларда ўзини пиар қилмаганини, депутатлик мавқеидан тижорат мақсадида фойдаланмаганини қайд этди.

У тасдиқланмаган маълумотларнинг тарқалиши нафақат иш фаолиятига, балки оила шаънига ҳам доғ тушираётганини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎14🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдорлар жазоланди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабарига кўра, жорий йил 10–20 сентябрь кунлари ўтказилган мониторинг давомида 300 дан ортиқ теримчи билан мавсумий меҳнат шартномаси тузилишига амалий ёрдам кўрсатилган.

Текширувлар жараёнида 11 та ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилиши аниқланиб, мансабдор шахсларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан чора кўрилди.

Шунингдек, мажбурий меҳнатга йўл қўйган 3 нафар мансабдор шахсга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-модда 1-қисмига мувофиқ жавобгарлик белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳар гал Самарқандга келганимда, мен отам билан маънавий мулоқотни ҳис қиламан” — Лола Тиллаева.

У отасини, биринчи президент Ислом Каримовнинг мамлакат давлатчилиги ва сиёсий ривожланишига қўшган ҳиссасини ёдга олди.

“Хотира орқали аввал аҳамиятсиз туюлган, аммо кейин катта маъно касб этган лаҳзалар намоён бўлади. Бу гал ҳам саволларимга жавоб излаб, отам билан маънавий мулоқот қилдим"

— деб ёзди у.

Лоланинг фикрича, отасининг энг катта хизматлари — тинчлик ва янги давлатнинг ўзини топиши.

"Мен учун мақбарани зиёрат қилиш жуда муҳим. Юртимга ва халқимга тинчлик ҳамда фаровонлик тилайман”

— деди Лола Тиллаева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14👎7🔥2🤔1😢1
Ўзбекистон ҳарбийлари Кореядаги халқаро мусобақада учинчи бор мутлақ ғолиб бўлди

Жорий йил 21–26 сентябрь кунлари Корея Республикаси Конгвандо провинцияси Инже шаҳрида Қуруқлик қўшинлари Илмийлаштирилган машғулот марказида Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақаси ўтказилди.

Унда Корея, Ўзбекистон, АҚШ, Янги Зеландия, Камбоджа давлатлари ҳамда НАТО қўшма гуруҳидан жами 16 та жамоа ва 500 га яқин ҳарбий хизматчи иштирок этди.

Беллашувда ҳарбийларимиз шартли душманнинг захира ва асосий қўмондонлик пунктини 21 дақиқада, мудофаада туриб уни яксон этишни эса 25 дақиқада амалга ошириб, рекорд натижалар қайд этди.

Шунингдек, сержант Бекзод Нодиров “Энг яхши ўқчи” номинацияси ғолиби бўлди.

Натижада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси учинчи маротаба ушбу нуфузли мусобақада мутлақ ғолиб бўлди.

Эртага, 27 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортида ғолиб ҳарбийларимизни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Nexia-2 мактаб ўқувчисини уриб юборди

Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, 25 сентябрь куни соат 15:35 да Андижон шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълумотларга кўра, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-2 русумли автомашинасида “Боғишамол” МФЙ ҳудудидан ўтадиган A-373 халқаро автомобиль йўлида ҳаракатланиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган, 2015 йилда туғилган мактаб ўқувчисини уриб юборган.

Ҳодиса натижасида ўқувчи енгил тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан масъул идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек санъатининг фидойиси Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида вафот этди

Ўзбек санъатининг фидойиси, машҳур актёр ва ҳажв устаси Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида оламдан ўтди.

1950 йилда Фарғонада туғилган санъаткор ёшлигидан саҳнага меҳр қўйиб, “Алиш ва Валиш” дуэти орқали томошабинлар қалбини забт этган. У Ёш томошабинлар театрида, “Телеминатюралар театри” ва филармонияда фаолият юритиб, саҳнага қувонч ва кулгу олиб кирган.

1990 йилда ҳиндлар билан суратга олинган “Чангалозор қироли” фильмида иштирок этган. Кейинчалик “Шерхон” студиясини очиб, бир қанча фильмлар яратиб, ўзбек киноси ривожига ҳам ҳисса қўшган.

Шерқўзи Ғозиев наfaqat актёр, балки халқни кулдирган, ўйлантирган ва кўнгилларга қувонч улашган санъаткор сифатида ёдда қолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Супер-контракт бекор қилинмади, арзонлаштирилди

Сўнгги кунларда тарқалган “супер-контракт тўлиқ бекор қилинди” деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Янгича қарор эскисини бекор қилгани билан, “супер-контракт” ўрнига абитуриентлар учун табақалаштирилган контракт жорий этилди.

Янги тизимга кўра, абитуриентнинг ўтиш балидан қанча кам йиғганига қараб тўлов миқдори белгиланади:

1,05 баллга етмаганлар — базавий контрактнинг 1,5 баробари (618 минг сўм),

1,06–2,05 балл — 2 баробари,

2,06–3,05 балл — 2,5 баробари,

3,06–4,05 балл — 3 баробари.


4,05 баллдан ортиққа етолмаганлар учун эса тўловни олий таълим муассасаси раҳбарияти белгилайди, лекин у базавий контрактнинг камида 3 баробари бўлиши шарт.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4😢1