Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўп қаватли уйлар ёнидаги яшил майдонларни бетонлаштириш учун жавобгарлик белгиланади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари кўп қаватли уйларга туташ тупроқли ва яшил майдонларни ўзбошимчалик билан бетонлаштириш учун жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонунни қабул қилди. Ҳужжат Сенатга юборилди.
Лойиҳага кўра, қонунга хилоф равишда ўрмон фонди ерларини бериш ва уларда бино-иншоотлар қуриш, шунингдек, кўп квартирали уйларга туташ ер майдонларини бетонайтириш ҳамда турли қурилмалар ўрнатиш учун ҳам жавобгарлик белгиланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️ Метан заправкаларда техник кўрикдан ўтмаган машиналарга газ қуйилмайди
Эндиликда метан заправкаларда янги тартиб жорий этилди. Унга кўра, агар автомашинанинг газ баллони техник кўрикдан ўтмаган бўлса ёки унинг амал қилиш муддати тугаган бўлса, бундай транспорт воситаларига газ қуйилмайди.
Бу чора хавфсизликни таъминлаш ҳамда йўл-транспорт воситаларида келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғин ва портлашларнинг олдини олиш мақсадида жорий қилинган.

👍9👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу кун – Ватан хавфсизлиги, тинчлиги ва барқарорлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган мард ва фидойи ходимлар учун улуғ байрам ҳисобланади.
Барча хизматчиларни касб байрами билан табриклаймиз!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️ Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимнинг қарори ортидаги норозиликлар давом этяпти… Жиззах вилояти Дўстлик туманида 50 йилдан ортиқ тарихга эга бозор бузилиш арафасида. Туман ҳокими Шавкат Дарвишев таклифи билан эски бозор ўрнида кичик саноат зонаси ташкил…
⚡️Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимлик тадбиркорлар эътирозларига жавоб берди…
Жиззах вилояти, Дўстлик туманидаги 50 йилдан ортиқ тарихга эга эски деҳқон бозори бузилиши арафасида турибди. EFFECT.UZ томонидан тайёрланган репортаж катта муҳокамаларга сабаб бўлди.
Орадан кўп ўтмай туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди. Аммо ҳокимлик баёноти тадбиркорлар шубҳаларини тарқата олдими?
Энг муҳими, аҳоли учун ҳам савол очиқ қолмоқда:
– Янги комплексдаги нарх-наво қай даражада бўлади?
– Ҳақиқатан ҳам икки мингта иш ўрни яратиладими?
– Бозорни бузиш ва янги лойиҳаларга сарфланадиган маблағнинг манбаи қаердан топилади?
Хулоса ўрнида
Ҳокимлик – замонавий савдо масканлари ва саноат зоналари тарафдори. Тадбиркорлар эса – тарихий бозор ва ўз меҳнати ҳимоячиси.
Масаланинг энг муҳим жиҳати эса ҳали ҳам очиқ қолмоқда: қарорлар қанчалик шаффоф қабул қилинди ва ҳақиқатан ҳам халқ манфаати устувор қилиндими?
Дўстлик туманининг ободончилиги ва ривожи аҳоли розилигисиз амалга ошиши мумкин эмас.
Савол шу ерда: бу лойиҳалар аҳоли розилиги биланми, ёки розилигисиз қабул қилинадими?
👉 Батафсил ўқиш
👉 ВИДЕО РЕПОРТАЖ

😢3
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Хоразмда фуқароларга ёрдам бериш хислати билан танилган блогер қамалди 7 август Хоразм вилоят судида блогер Иззат Бойназаровга оид навбатдаги иш кўриб чиқилди. Блогер Хазорасп туман судининг ҳукми билан 6 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Бойназаров…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
♨️ Хоразмда блогер оқланди, аммо хурсанд бўлишга эрта…
Хоразмлик блогер Иззат Бойназаровга қўйилган энг оғир айблов — терроризмни молиялаштириш судда тасдиқланмади. Вилоят суди судьяси Маҳмуд Маҳмудов раислигидаги судлов ҳайъати уни бу айбловдан тўлиқ оқлади
Бироқ блогер ҳозирча панжара ортида. Сабаби — у бошқа иш доирасидаги жиноий иш бўйича ҳам айбдор.
Унинг қамоққа ташланиши унинг тўғридан-тўғри фаолияти — ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари билан боғлиқ эканлиги одамни ўйлантирмай қўймайди. Чунки, ишни судга оширган Хазорасп прокуратураси унга айнан блогерлар кўп дуч келадиган навбатчи моддаларни қўллаган.
📌 Ноябрда Бойназаров қамоққа олинганига бир йил тўлади. Бу вақт оиласи учун оғир синов бўлди. Савол: бунинг бадалини ким тўлайди?
Суд адвокатлар илтимосномалари инобатга олгани, иш пухта ўрганилгани ва суд ҳайъати чиқарган оқлов ҳукми мамлакатда одил судлов борлигини кўрсатмоқда.
Бироқ хурсанд бўлишга ҳали эрта: кейинги суд жараёнлари ҳақиқий адолат қай даражада қарор топишини ҳал этади.
👉 EFFECT.UZ воқеалар ривожини кузатиб боради.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

😢5🤷♂1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
♻️ «World Cleanup Day»: Ўзбекистонда 55 минг тоннадан ортиқ чиқинди тозаланди
20 сентябрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида «World Cleanup Day» — «Бутунжаҳон тозалик куни» доирасида оммавий плоггинг акцияси ўтказилди.
Тадбир «Ҳаёт учун жой ажратинг» шиори остида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан амалга оширилди.
Чиқиндилар муаммоси
Чиқиндиларни бошқариш агентлиги директори Шарифбек Ҳасанов акцияни очиш маросимида шундай деди:
Якуний мақсад
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, мазкур акция нафақат шаҳар ва қишлоқларни тозалаш, балки аҳолида экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни қайта ишлашга қизиқиш уйғотишга ҳам хизмат қилади. Бу эса мамлакатда сиркуляр иқтисодиёт ривожига олиб келиши кутиляпти.

«Чиқиндилар сектори иқлим ўзгариши, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши ва атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимиз бўйича бир кунда 19–20 минг тонна чиқинди ҳосил бўлади. Улар турли хил металлар, шиша идишлар, қоғоз, пластик ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари қолдиқларидан иборат. Биргина 2024 йилда республикада йиғилган жами 14 миллион тонна чиқиндиларнинг фақат 5,2 фоизи қайта ишланган».
Якуний мақсад
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, мазкур акция нафақат шаҳар ва қишлоқларни тозалаш, балки аҳолида экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни қайта ишлашга қизиқиш уйғотишга ҳам хизмат қилади. Бу эса мамлакатда сиркуляр иқтисодиёт ривожига олиб келиши кутиляпти.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
⚡️Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Effect.uz'да ёритилган «Марғилон ҳокими халқдан юз ўгирдими?» сарлавҳаси билан тарқалган репортаж катта муҳокамаларга сабаб бўлди.
Видеомурожаатда бир гуруҳ фуқаролар «Турон» маҳалласи, «Янги Фарғона» кўчаси, 93-уй манзилида қурилган 4 та кўп қаватли уйлар нархи оширилгани ва бошқа масалалар юзасидан норозилик билдирган.
Фуқароларнинг айтишича, улар бу масала юзасидан бир неча бор тегишли ташкилотларга мурожаат қилган, аммо қониқарли жавоб ололмаган. Марғилон ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
👉 Батафсил ўқиш
👉 ВИДЕО РЕПОРТАЖ
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Effect.uz'да ёритилган «Марғилон ҳокими халқдан юз ўгирдими?» сарлавҳаси билан тарқалган репортаж катта муҳокамаларга сабаб бўлди.
Видеомурожаатда бир гуруҳ фуқаролар «Турон» маҳалласи, «Янги Фарғона» кўчаси, 93-уй манзилида қурилган 4 та кўп қаватли уйлар нархи оширилгани ва бошқа масалалар юзасидан норозилик билдирган.
Фуқароларнинг айтишича, улар бу масала юзасидан бир неча бор тегишли ташкилотларга мурожаат қилган, аммо қониқарли жавоб ололмаган. Марғилон ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
👉 Батафсил ўқиш
👉 ВИДЕО РЕПОРТАЖ
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
“Ҳар гал Самарқандга келганимда, отам билан маънавий мулоқотни ҳис қиламан” — Лола Тиллаева
Лола Каримова (Тиллаева) Самарқандга сафар қилиб, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бу ҳақда фикр билдирди. У ташриф чоғида отаси – Ислом Каримовнинг мамлакат давлатчилиги ва сиёсий ривожланишига қўшган ҳиссасини ёдга олди.
Унинг фикрича, отасининг энг катта хизматлари икки нарса билан ифодаланади:
— тинчлик;
— янги давлатнинг ўзини идентификация қилиши.
— деди Лола Тиллаева.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Лола Каримова (Тиллаева) Самарқандга сафар қилиб, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бу ҳақда фикр билдирди. У ташриф чоғида отаси – Ислом Каримовнинг мамлакат давлатчилиги ва сиёсий ривожланишига қўшган ҳиссасини ёдга олди.
“Ҳар гал бу ерга келганимда, мен отам билан учрашувни бир нечта даврларда, турли вақт кесимларида янада чуқур ҳис қиламан”, — дейди Лола Тиллаева.— дея таъкидлади Лола Тиллаева.
Унинг таъкидлашича, хотира орқали аввал аҳамиятсиз туюлган, аммо кейинчалик катта маъно касб этган лаҳзалар намоён бўлади. “Бу гал ҳам худди шундай бўлди – мен яна саволларимга жавоб излаб, отам билан маънавий мулоқот қилдим”, — деб ёзади у.
Лола Тиллаева фикрига кўра, отасининг меросига турлича муносабат бўлиши мумкин, аммо кўпгина ўзбекистонликлар бу масканда ҳис қиладиган туйғулар мамлакатнинг шаклланиш даври ва миллий ўзлиги билан чамбарчас боғлиқ.
“Цивилизациялар чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон бугунги давлатга айланган бўлса, бунинг асосий омилларидан бири – Биринчи Президентимиз, менинг отамнинг шахсий ҳиссаси бўлган. Янги мустақил мамлакатнинг тинчликда яшаши ва ривожланиш имконияти кўп жиҳатдан Президент Каримовнинг хизматлари билан боғлиқ эди”,
Унинг фикрича, отасининг энг катта хизматлари икки нарса билан ифодаланади:
— тинчлик;
— янги давлатнинг ўзини идентификация қилиши.
“Мен учун унинг мақбарасини зиёрат қилиш жуда муҳим эди. Мен юртимга ва халқимга тинчлик ҳамда фаровонлик тилайман”,
— деди Лола Тиллаева.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14👎9🔥5😢1
❗️Ўзбекистон катта қийматда олтин сотиш бўйича рекордини янгилади
📊 Жорий йил январ–август ойларида Ўзбекистон жами 22,98 млрд долларлик товар ва хизматлар экспорт қилди. Статистика қўмитаси маълумотига кўра, мазкур қийматнинг 8,42 млрд доллари (36,7%) олтин сотуви ҳиссасига тўғри келади. Бу мамлакат тарихида қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Яъни, ўтган даврларда ҳатто йиллик сотувлар ҳам бу саккиз ойлик қийматга етмаган.
Таққослаш учун:
➖ 2024 йил январ–августда олтин экспорти 4,98 млрд доллар бўлган;
➖ 2023 йилда олтин экспорти кескин ўсиб, 8,1 млрд долларга етган;
➖ 2021 ва 2022 йилларда ҳар бири бўйича қиймат 4,1 млрд доллардан ташкил этган.
➖ 2018 йилда – 2,9 млрд доллар,
➖ 2019 йилда – 4,9 млрд доллар,
➖ 2020 йилда – 5,8 млрд долларлик олтин сотилган.
🏦 2025 йил 1 сентябр ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қиймати биринчи марта 50,1 млрд долларга етди. Шундан 40 млрд доллардан ортиғи олтин ҳиссасига тўғри келади. Мамлакат захирасида 11,8 млн унсия (334,5 тонна) олтин мавжудлиги қайд этилган.

🤔3
❌ «Оғриқ мутлақо изсиз кетади»: «NIKA PHARM» нотўғри реклама учун жаримага тортилди
Ўзбекистонда дори воситаларини реклама қилишдаги қонунбузилиш ҳолатлари яна бир бор жамоатчилик эътиборини тортди.
Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида ижтимоий тармоқларда тарқалган реклама материаллари қонун талабларига зид экани аниқланган.
Масала нимада?
“Forsil – оғриқ мутлақо изсиз кетади” деган шов-шувли реклама кенг тарқалди. Бир қарашда бу оддий рекламадек кўринади, аммо қонунчилик нуқтайи назаридан — бу нотўғри. Чунки «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 34-моддаси аниқ белгилайди:
рецептсиз бериладиган дори воситаларини реклама қилишда унинг таъсири кафолатлангани ҳақидаги маълумот берилиши мумкин эмас.
Ҳолат ортидан қўмитанинг махсус комиссияси иш қўзғатди ва “NIKA FARM” МЧЖга нисбатан молиявий жарима қўллади.
Шу билан бирга, қонунбузилиш ҳолатини зудлик билан бартараф этиш ва келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик ҳақида кўрсатма берилди.
❓ Савол: Нега компаниялар қонун талабларини билган ҳолда ҳам шундай йўл тутади? Реклама орқали тез фойда орттириш истагими ёки назорат механизмларига суянган «ўрганилган беэътиборлик»ми?
Ўйлаймизки, бу қарор фармацевтика соҳасида масъулият ва шаффофликни оширишга сабаб бўлади. Ахир, гап инсонлар саломатлиги ҳақида кетяпти.

👍1🤔1
Жиззахда 2 ГВт қувватли катта ва 110 МВт қувватли кичик АЭС қурилиши режалаштирилмоқда
Жиззах вилоятида қуввати 2 ГВт бўлган катта атом электр станцияси ва 110 МВт қувватли кичик АЭС қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 25 сентябрда Москвада бўлиб ўтган Глобал атом форумида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев маълум қилди.
— деди Ходжаев.
Унинг сўзларига кўра, 2035 йилга бориб 525 гектар майдондаги станция 15 млрд кВт/соатдан ортиқ энергия ишлаб чиқаради.
“Росатом” бош директори Алексей Лихачев Ўзбекистон ҳукумати кичик АЭС майдонига иккита йирик блокни қўшиш қарорини маълум қилди. “Биз Ўзбекистон билан бу борада фаол иш олиб бормоқдамиз”, — деди у.
“Ўзатом” директори Азим Ахмедхаджаев эса кичик ва йирик АЭС лойиҳаларини интеграциялаштириб, атом энергетикаси моделини ривожлантириш режасини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон кичик модулли реакторлар бўйича пешқадам бўлиб, уларни йирик реакторлар билан интеграциялаб ривожлантириш режалаштирилмоқда.
Ахмедхаджаевнинг қўшимча қилишича, 2025 йил кузда Жиззахдаги кичик АЭС учун котлован қазиш ишлари бошланади. “Бир йил ичида майдонда ер ишлари бошланди ва барча тадқиқотлар якунланди. Президентимиз мартда биринчи бетонни қуйиш вазифасини қўйди”, — деди у.
Унинг сўзларига кўра, рухсатнома ва лицензиялар олиш, лойиҳанинг халқаро хавфсизлик талабларига мувофиқлигини текшириш МАГАТЭ билан параллел равишда олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жиззах вилоятида қуввати 2 ГВт бўлган катта атом электр станцияси ва 110 МВт қувватли кичик АЭС қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 25 сентябрда Москвада бўлиб ўтган Глобал атом форумида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев маълум қилди.
“Бизнинг Росатом билан ҳамкорликдаги лойиҳамиз мамлакат тарихидаги илк АЭС бўлиб, ўзига хос хусусиятларга эга. Жиззахдаги ягона майдончада ҳар бири 1000 МВт қувватга эга иккита йирик реактор ва ҳар бири 55 МВт қувватли иккита кичик реактор қурилади. Бу комбинация 2,1 ГВт асосий қувват ва мослашувчан манёвр имкониятларини таъминлайди”,
— деди Ходжаев.
Унинг сўзларига кўра, 2035 йилга бориб 525 гектар майдондаги станция 15 млрд кВт/соатдан ортиқ энергия ишлаб чиқаради.
“Росатом” бош директори Алексей Лихачев Ўзбекистон ҳукумати кичик АЭС майдонига иккита йирик блокни қўшиш қарорини маълум қилди. “Биз Ўзбекистон билан бу борада фаол иш олиб бормоқдамиз”, — деди у.
“Ўзатом” директори Азим Ахмедхаджаев эса кичик ва йирик АЭС лойиҳаларини интеграциялаштириб, атом энергетикаси моделини ривожлантириш режасини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон кичик модулли реакторлар бўйича пешқадам бўлиб, уларни йирик реакторлар билан интеграциялаб ривожлантириш режалаштирилмоқда.
Ахмедхаджаевнинг қўшимча қилишича, 2025 йил кузда Жиззахдаги кичик АЭС учун котлован қазиш ишлари бошланади. “Бир йил ичида майдонда ер ишлари бошланди ва барча тадқиқотлар якунланди. Президентимиз мартда биринчи бетонни қуйиш вазифасини қўйди”, — деди у.
Унинг сўзларига кўра, рухсатнома ва лицензиялар олиш, лойиҳанинг халқаро хавфсизлик талабларига мувофиқлигини текшириш МАГАТЭ билан параллел равишда олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5😢2
АҚШда 38 йил ноҳақ қамоқда ўтирган фуқаро 25 млн доллар товон пули олди
Бу Калифорнияда ноҳақ судланганлик учун белгиланган энг катта товон пули ҳисобланади.
Калифорнияда 38 йил давомида қилмаган жинояти учун қамоқда сақланган 72 ёшли Морис Хастингсга 25 миллион доллар миқдорида товон пули тўланди. Бу штат тарихида ноҳақ судланганлик учун тайинланган энг катта компенсация ҳисобланади.
Морис Хастингс 1983 йилда Роберта Видермайер қотиллиги учун айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. 2022-йилда ўтказилган ДНК экспертизаси унинг айбсизлигини исботлади. Таҳлил жабрланувчи танасидан олинган биологик намуна Морис Хастингсга эмас, балки бошқа шахс – кейинчалик бошқа жиноят учун ҳибсга олинган ва қамоқда вафот этган Кеннет Пакнетга тегишли эканини кўрсатди.
Суд 2023 йилда Хастингсни оқланди деб тан олди. У ўз чиқишида Инглевуд полицияси ҳамда Лос-Анжелес туман прокуратураси томонидан унга қарши далиллар сунъий равишда яратилганини таъкидлади.
– деди Хастингс.
Мазкур иш юзасидан тайинланган 25 миллион долларлик товон пули 2025 йил август ойида келишув асосида белгиланган, ҳужжатлар эса 22 сентябр куни оммага эълон қилинди.

“Ҳеч қандай пул мендан тортиб олинган 38 йиллик ҳаётни қайтара олмайди”,
– деди Хастингс.
Мазкур иш юзасидан тайинланган 25 миллион долларлик товон пули 2025 йил август ойида келишув асосида белгиланган, ҳужжатлар эса 22 сентябр куни оммага эълон қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍1
ОТМлар суперконтракт миқдорларини эълон қилишни бошлади
Айни пайтда 40 га яқин олийгоҳлар ректорлари томонидан суперконтракт миқдорлари белгиланди:
▪️Ўзбекистон Миллий университети;
▪️Андижон давлат чет тиллари институти;
▪️Миллий estrada санъати институти;
▪️Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти;
▪️Нукус давлат педагогика институти;
▪️Наманган давлат университети;
▪️Тошкент давлат техника университети;
▪️ТАТУ Самарқанд филиали;
▪️Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали;
▪️Самарқанд давлат ветеринария медицинасӣ, чорвачилик ва биотехнологиялар университети;
▪️Жиззах политехника институти;
▪️Бухоро давлат техника университети;
▪️“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети;
▪️Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
▪️Наманган давлат техника университети;
▪️Андижон давлат университети;
▪️Наманган давлат педагогика институти;
▪️Тошкент ахборот технологиялари университети;
▪️Тошкент давлат юридик университети;
▪️Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
▪️Андижон давлат техника институти;
▪️Термиз давлат университети;
▪️Тошкент архитектура-қурилиш университети;
▪️ТДТУ Олмалиқ филиали;
▪️Тошкент кимё-технология институти;
▪️Урганч давлат университети;
▪️Бухоро давлат университети;
▪️ТКТИ Янгиёр филиали;
▪️Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;
▪️ТТА Урганч филиали;
▪️Қўқон давлат университети;
▪️Денов тадбиркорлик ва педагогика институти;
▪️Ўзбек миллий мусиқа санъати институти;
▪️ТДТУ Термиз филиали;
▪️Наманган давлат чет тиллари институти;

▪️Миллий рассомлик ва дизайн институти.

🤷♂1👍1👎1
❗️Тошкент вилоятида заҳарланган 109 нафар бола шифокорлар назоратида
Мактабгача ва мактаб таълими вазири ҳамда масъул мутасаддилар Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Пискент ва Бўка туманларида содир бўлган оммавий заҳарланиш ҳолатларини ўрганиш учун Тошкент вилоятига ташриф буюрди.
Ҳозирда Қуйи Чирчиқ туманида 12 нафар, Оққўрғон туманида 97 нафар бола шифокорлар назоратида. Улар барчасининг аҳволи барқарор.
Эҳтиёт чораси сифатида Пискент ва Бўка туманларида ҳам болалар кўрикдан ўтказилмоқда.
Вазирликка кўра, ҳолат тегишли ташкилотлар назоратида, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мактабгача ва мактаб таълими вазири ҳамда масъул мутасаддилар Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Пискент ва Бўка туманларида содир бўлган оммавий заҳарланиш ҳолатларини ўрганиш учун Тошкент вилоятига ташриф буюрди.
Ҳозирда Қуйи Чирчиқ туманида 12 нафар, Оққўрғон туманида 97 нафар бола шифокорлар назоратида. Улар барчасининг аҳволи барқарор.
Эҳтиёт чораси сифатида Пискент ва Бўка туманларида ҳам болалар кўрикдан ўтказилмоқда.
Вазирликка кўра, ҳолат тегишли ташкилотлар назоратида, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚽️ Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси собиқ жаҳон чемпиони ва олтин тўп соҳиби Фабио Каннаваро билан дастлабки музокаралар ўтказган. Ҳозирча расмий тасдиқ берилмаган, аммо хабар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Каннаваро футболчиликдан сўнг Хитой ва Саудия клубларини, шунингдек, Хитой терма жамоасини қисқа муддат бошқарган. Европада эса “Беневенто” ва “Удинезе” клубларида мураббийлик қилган. У ёзда Тошкентга ташриф буюриб, футзал Суперкубоги тадбирида иштирок этган эди.
Айни вақтда терма жамоани Тимур Кападзе бошқармоқда. Шу боис Каннаваро билан учрашувлар федерациянинг истиқболга оид қарорлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Унинг халқаро тажрибаси ва нуфузи жамоага туртки бериши кутилмоқда, аммо узоқ муддатли режа учун қанчалик мослиги ва Кападзе масаласи қандай ҳал қилиниши очиқ қолмоқда.
Изоҳларда Каннаваро келса, жамоага қандай фойда келтириши мумкинлигини ёзиб қолдиринг!

👎11🤷♂4👍3🔥1
❗️Техник жиҳатдан тартибга солиш инспекцияси Божхона қўмитасига огоҳлантириш хати юборди.
Хатда қайд этилишича, Россиядан импорт қилинган “Persil (Color Gel)” кир ювиш гели белгиланган техник талабларга номувофиқ деб топилган. Шу сабабли, мазкур маҳсулотга вақтинча сотувга чиқаришга рухсат берилмаган.
Фуқаролардан бозор ва дўконларда сотилаётган маҳсулотларга эътиборли бўлишлари сўралмоқда.

👍6
«The Lancet» — 200 йилдан бери чоп этиб келинаётган, тиббиёт соҳасида дунёдаги энг нуфузли ва ишончли журнал ҳисобланади. Унда эълон қилинган сўнгги мақолада болалар саратони ва қон касалликлари бўйича глобал даражада шошилинч чоралар кўриш зарурлиги қайд этилган.
БМТ ҳисоботларига кўра, бу йўналишдаги ишлар суст кетмоқда. Шу боис, «The Lancet» журнали мақоласида янги ёндашувлар, аниқ мақсадлар ва узоқ муддатли инвестициялар зарурлигига алоҳида урғу берилган.
Мақолада айтилишича, бугунги кунда кам ва ўрта даромадли давлатларда тенгсизлик катта хавф солмоқда: саратонга чалинган болаларнинг 30 фоиздан камроғи омон қолади ва ўроқсимон ҳужайрали анемия билан оғриган гўдакларнинг ярми 5 ёшга етмасдан вафот этади.
✅ Шу шароитда Ўзбекистондаги ислоҳотлар намуна сифатида тилга олинган:🫥 Президент фармони асосида Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия қабул қилинди;🫥 Тошкентдаги Халқаро академик марказ минтақа бўйича клиник тажриба ва инновациялар марказига айланмоқда;🫥 даволаш, парвариш ва кадрлар тайёрлашда ягона ёндашув йўлга қўйилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида 109 нафар бола овқатдан заҳарланди
Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Пискент ва Бўка туманларидаги боғчаларда болалар овқатдан заҳарланди.
Айни пайтда Қуйи Чирчиқ туманида 12 нафар, Оққўрғон туманида 97 нафар бола шифокорлар назоратида бўлиб, уларнинг саломатлиги барқарор экани маълум қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва маҳаллий ҳокимлик масъуллари билан ҳамкорликда боғчаларнинг айни вақтдаги ҳолати, ошхоналардаги шароитлар кўздан кечирилган. Шунингдек, боғча раҳбарлари ҳамда тарбиячилар билан мулоқот қилинган.
Хабарга кўра, юзага келган ҳолат ҳуқуқ-тартибот органлари назоратига олинган ва тергов жараёнлари бошланган.