6 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари контрабандасига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари контрабандасига чек қўйилди.
Маълум бўлишича, “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасининг Қувасой шаҳри Полмон МФЙ ҳудудидан номаълум шахслар томонидан умумий қиймати 6 млрд 19 млн 980 минг сўмлик 53 522 дона “Регапен” ва 20 000 дона “Зардекс” қутилари қолдириб кетилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми ва 251-1-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дори воситалари эгалари шахсини аниқлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳам тарихий ҳам шифобахш маскан
Қалажиқ ёдгорлиги милоддан аввалги 4 асрга оидлиги тасдиқланган бўлиб, Хоразм вилояти Боғот туманидан жануби ғарбда, Ҳазораспдан 25 км узоқликда Қорақумнинг қум барҳанлари чегарасида жойлашган. Ёдгорликнинг тузилиши нотўғри тўғрибурчаксимон бўлиб, жанубий девор узунлиги 221 метр, шимолдаги девор 184 м, ғарбда 72 м, шарқда 114 м ташкил этади. Мудофаа деворининг сақланиб қолган баландлиги 12–14 метрни, кенглиги эса 2,5 м ташкил қилади.
Қадимдан бу ерда иккита асосий диққатга сазовор жой мавжуд бўлиб, ёши қарийб 3 минг йилга тенг қала ва шифобахш хусусиятга эга шўр кўл бўлган.

👍4
1️⃣ Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг газ таъминоти бўлими бошлиғи мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, 10 та хонадонни юқори босимли табиий газ тармоғига улаб бериш эвазига ҳар бир хонадондан 1000 АҚШ долларидан жами 10 000 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағини ўзининг таниши орқали олган вақтида ушланди.
Таъкидлаш лозимки, туман газ таъминоти бўлими раҳбари муқаддам судланган бўлсада ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2️⃣ Бошқа ҳолатда эса Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг бош мутахассиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Қува туманида жойлашган 4 сотих ер майдонида қурилиши тугалланмаган бино-иншоотларнинг ҳужжатларини кадастр, архитектура каби мутасадди ташкилотларда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 5000 АҚШ доллари талаб қилган.
ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бош мутахассис олдиндан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда 15 ёшли қизга уйланган йигит ва уларга никоҳ маросимини ўтказган шахсга жиноят иши очилди
Ҳолат юзасидан никоҳ ўқиган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш, куёвга эса 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилишни назарда тутувчи моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳолат юзасидан никоҳ ўқиган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш, куёвга эса 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилишни назарда тутувчи моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Пискент ва Бўка туманларидаги боғчаларда болалар оммавий заҳарланди Кеча Пискент ва Бўка туманларидаги бир қатор мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларда ошқозон-ичак бузилиши ва овқат токсикинфекцияси аломатлари қайд этилди. Болалар тез…
❗️Боғча болаларининг овқатдан заҳарланиши бўйича жиноят иши очилди
Болалар омбудсмани хабар беришича, Қуйи Чирчиқ туманидаги айрим мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари соғлиги ёмонлашиб (тана ҳарорати кўтарилиши, кўнгил айниши ва ич кетиши) шифохонага ётқизилган.
Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси ҳолат юзасидан ЖК 257-1-моддаси (санитария қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатди.
Болалар истеъмол қилган таомлардан олинган намуналар лабораторияларда текширилмоқда.

Марказий банк раиси ўринбосари Наманган шаҳри ҳокими бўлиши кутилмоқда
Айтишларича, Марказий банк раиси ўринбосари Камалов Аюбхон Арибжанович Наманган шаҳри ҳокими лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
1971 йилда Наманган вилоятида туғилган Аюбхон Арибжанович 2020 йил декабридан буён Марказий банк раиси ўринбосари сифатида самарали фаолият юритиб келмоқда.
У аввалроқ Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида ҳам ишлаб, вилоят тараққиётига ҳисса қўшган.

👍3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти ҳокими ёшлар билан инглиз тилида суҳбатлашди
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ёшлар билан учрашувда инглиз тилида мулоқот қилди.
«Ҳамкорлар ва хорижий меҳмонлар билан инглиз тилида мулоқот қиламан. Бу жуда қулай ва фойдали», — деди ҳоким.
У тил ўрганишнинг аҳамияти катта эканини таъкидлаб, барча талабалар хорижий тилни билиши зарурлигини қайд этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ёшлар билан учрашувда инглиз тилида мулоқот қилди.
«Ҳамкорлар ва хорижий меҳмонлар билан инглиз тилида мулоқот қиламан. Бу жуда қулай ва фойдали», — деди ҳоким.
У тил ўрганишнинг аҳамияти катта эканини таъкидлаб, барча талабалар хорижий тилни билиши зарурлигини қайд этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🤷♂2👎1😢1
Тошкент метросида кунлик йўловчилар оқими 1 миллионга етди
2025 йилда Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими кунига 1 миллион нафардан ошди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилда бу кўрсаткич кунига ўртача 280–300 минг йўловчини, 2024 йилда эса 950–980 минг нафарни ташкил этган.
Сўнгги олти йилда пойтахт метро тизимида 21 та янги бекат ишга туширилиб, умумий сони 50 тага етди. Йўналишлар узунлиги 71 километрга, ҳаракатдаги поездлар сони эса 75 тадан ошди.
Тиғиз соатларда ҳаракат оралиғи ҳам қисқартирилган. Жумладан, “Чилонзор” йўналишида поездлар 1,5 дақиқада, “Ўзбекистон” йўналишида эса 3 дақиқада келиши таъминланмоқда.

🤷♂1👍1
Президент Мирзиёев БМТ минбаридан Ўзбекистоннинг тинчлик ва адолат йўлидаги позициясини намоён этди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Шавкат Мирзиёев яна бир бор дунё ҳамжамияти олдида чиқиш қилди. Ушбу нуфузли минбарда давлатимиз раҳбари дунёдаги мураккаб вазиятни очиқ ва равшан ифода этди.
Президент нутқида глобал муаммоларга тўхталиб, инқирозлар ортиб бораётгани, тенгсизлик, уруш ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши кўпайгани, халқаро ташкилотлар таъсири сусайганини таъкидлади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон тинчлик ва барқарорликни тарғиб қилаётган, адолат учун курашаётган давлат сифатида алоҳида қайд этилди. Мирзиёевнинг нутқи қатъият ва масъулият намунаси сифатида янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширди.
Президент шундай деди:
“Биз БМТни глобал муаммоларни ҳал этишдаги асосий платформа сифатида сақлаб қолиш тарафдоримиз. Биз “БМТ-80” ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз”.
Бу сўзлар Ўзбекистоннинг тинчликпарвар сиёсати ва барқарор тараққиётга интилишининг ёрқин ифодаси бўлди.

👍39
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фурқатда участка нозири маст ҳолда машина ҳайдаб, велосипедчини уриб ўлдирди
Фарғона вилояти Фурқат туманида Кармак маҳалласи участка нозири Зафар Қўшматов маст ҳолда Matiz ҳайдаб, 63 ёшли Нўмонжон Аҳмедовни велосипедда кетаётганда уриб юборган.
Марҳумнинг яқинлари иддао қилишича, ҳайдовчи биринчи ёрдам кўрсатмасдан ҳодиса жойидан йўқолган. Кейин эса отаси билан бирга жабрланувчини шифохонага олиб бориб, “йўлдан топиб олдик” деб шифокорларни ишонтиришга ҳаракат қилган.
Қурбоннинг оила аъзолари ва ҳамкасблари уни ҳалол меҳнат қилиб, 40 йилдан зиёд пахта пунктида ишлаган, фарзандларини тарбиялаб катта қилган инсон сифатида ёдга олишди.
Фарғона вилояти прокуратураси айбланувчи қамоққа олинганини ва ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

😢6👎1
Қамчибек Ташиев ўтказган йиғилишда 24 киши ҳибсга олинди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиев иштирокида ўтган йиғилишда 24 нафар шахс қўлга олинди.
Қўмита маълумотларига кўра, улар орасида етти нафар солиқ хизмати, олти нафар чегара хизмати, етти нафар фитосанитария хизмати ва тўрт нафар транспорт вазирлиги вазн-ўлчов назорати ходимлари бор.
Учрашувда Чуй вилоятининг Қозоғистон билан чегарасидаги «Чолдовор-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктидаги ҳолат муҳокама қилинди. Тергов маълумотларига кўра, мансабдор шахслар сохта ҳужжатлардан фойдаланиб, ЕОИИ давлатларидан ноқонуний товар олиб кириш схемасини йўлга қўйган.
МХДҚ хабарида айтилишича, мазкур схемага Чолдовор маҳаллий кенгаши депутати ҳамда Ўзбекистон фуқароси алоқадор бўлган. Ўзбекистон фуқароси ўз компаниялари орқали контрабанда билан шуғулланган ва мансабдорларга мунтазам пора бериб турган.
Маълумотларга кўра, «ўртачилар» ҳар бир юк машинаси учун товар эгаларидан 2000 долларгача ундирган. Мансабдорлар эса 5 мингдан 7 минг сомгача мукофот пуллари олган.
Қамчибек Ташиев барча айбдорларни ишдан бўшатиш, мол-мулкини хатлаш ва уларни ҳибсга олишни буюрди. Шунингдек, давлат идоралари раҳбарларини ишдан озод этиш масаласида ҳукуматга тавсия беришини маълум қилди.

👍18🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Концерт ичидаги «концерт»… Микрофонда ОМОН…
Россиянинг Красноярск шаҳрида ўзбекистонлик хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев концерти давомида мигрантларга қарши навбатдаги рейд ўтказилгани кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Маълум қилинишича, ФСБ, Росгвардия ва Ички ишлар ходимлари хизмат итлари билан «Корона» зиёфат залига бостириб кирган. 620 нафар меҳмондан 210 нафари хорижлик. Айримлар қўллари қайрилган ҳолда олиб чиқилган.
❗️Натижа: ҳеч қандай қурол ёки тақиқланган модда топилмаган.
Бу каби оммавий текширувлар Россияда узоқ йиллардан буён давом этаётган антимиграцион сиёсатнинг бир кўриниши сифатида баҳоланмоқда.
🇷🇺 Россиялик артистлар Ўзбекистонда ҳеч қандай тўсиқсиз концерт бераётган бир пайтда, Россия ҳудудларида мигрантлар турли баҳоналар билан босим ва таҳқирга учрамоқда.
Мухбир: Диёрбек Базарбаев

😢8👍4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉 Қаршида ҳали ҳеч ким қилмаган акция – энди Grand Sarbon меҳмонхонасида!
✅ 5 нафар меҳмонингиз билан келсангиз, биз сизга қўшимча 1 та хонани мутлақо бепул тақдим этамиз.
✅ 10 нафар меҳмонингиз билан ташриф буюрсангиз, 2 та хонани ҳам бепул қўлга киритасиз.
🏨 Бу ажойиб имконият фақат сентябр ойининг охиригача амал қилади.
📍 Манзил: Қарши шаҳар Ватанпарвар боғи ёнида, мўлжал Тожмаҳал ресторани рўпарасида
☎️ Мурожаат учун: +998787711111

👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшон шаҳрида сифатсиз қурилиш ишлари буздирилди
Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган рейд давомида Нурафшон шаҳрининг “Нурафшон” маҳалласда барпо этилаётган ишлаб чиқариш корхонаси қурилишида лойиҳа талабларига риоя этилмагани ва ғишт териш ишлари сифатсиз бажарилгани аниқланди.
Аниқланган камчиликлар юзасидан сифатсиз бажарилган ишлар инспекция ходимлари томонидан жойида буздирилди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат тадбирлари Республика бўйлаб кучайтирилган тартибда изчил давом эттирилмоқда.

👍5🔥2