EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Наманганда 15 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган
дори воситаларининг савдога чиқарилишини олди олинди


1️⃣ Мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб келинган ва сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Божхона органлари билан ҳамкорликда Наманган вилоятида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Косонсой туманида истиқомат қилувчи, 1986 й.т. шахс давлат реестридан ўтмаган, мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган, Хиндистон давлатида ишлаб чиқарилган 2100 дона қутидаги “Ферромед” номли дори воситасини “шартли” харидорга 168 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадонидан ҳам 4296 қутидаги “Ферромед” дори воситаси олинди.

Баҳолаш ҳисоботига кўра, жами 6396 қутидаги дори воситаларининг умумий қиймати 1 млрд 223 млн сўмни ташкил этади.

Ҳозирда қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 186³ -моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2️⃣ Наманган шаҳрида қайд этилган ҳолатда дори воситалари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ омбор мудири ва унинг 2 нафар танишига қарашли 3 та нотурар бино кўздан кечирилди.

Натижада, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, тахминий қиймати 12,8 млрд сўмдан ортиқ, 2307 турдаги, жами 195.323 дона контрафакт дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Ҳозирда ушбу дори воситаларига нисбатан судга оид кимёвий, товаршунослик экспертизалари тайинланди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3️⃣ Бошқа ҳолатда эса Наманган шаҳри ва Уйчи туманидаги 2 та “яширин омбор”дан хорижда ишлаб чиқарилган, тахминий қиймати 1,2 млрд сўмлик, 128 турдаги жами 45.641 дона дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Таъкидлаш лозимки, сифат сертификатларига эга бўлмаган ушбу дори воситаларининг айримларини яроқлилик муддати ўтган.

Ҳозирда ушбу дори воситалари экспертизага юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4
Пискент ва Бўка туманларидаги боғчаларда болалар оммавий заҳарланди

Кеча Пискент ва Бўка туманларидаги бир қатор мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларда ошқозон-ичак бузилиши ва овқат токсикинфекцияси аломатлари қайд этилди.

Болалар тез тиббий ёрдам муассасаларига етказилган, шифокорлар зарур ёрдам кўрсатган ва кўпчилиги ҳолати барқарорлашганидан сўнг уйларига жавоб берилган. Аниқ оғир ҳолатлар кузатилмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, заҳарланишга Пискентда ишлаб чиқарилган 3,2% кефир сабаб бўлиши мумкин. Маҳсулот лабораторияда текширилмоқда ва эпидемиологик назорат ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга сермаҳсул, самарали, тарихий ташрифи якунига етди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47👎2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Расмни қачон олиб келиб берасан?"

Америкада ватандошлар билан бирга суратга тушиш жараёни.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам – бугун аризалар қабулининг охирги куни

Бугун эҳтиёжманд аҳолига 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратиш учун аризалар қабулининг охирги куни.

Жорий йил ноябрь ойида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар ҳамда “Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча шакллантирилган рўйхатдаги эҳтиёжманд оилалар моддий ёрдамга эга бўлади.

Ҳозирда мазкур икки реестрда 816 минг оила қайд этилган. Шу билан бирга, “Маҳалла еттилиги” ушбу оилаларнинг 40% гача қўшимча равишда камбағалликка тушиш хавфи юқори бўлган оилалар рўйхатини шакллантирмоқда. 19 сентябрь ҳолатига кўра, қўшимча рўйхатда 317 698 оила бор.

Агар сиз ушбу тоифаларга мос келсангиз, жорий йилнинг 25 сентябрь кунига қадар “Маҳалла еттилиги”га мурожаат қилинг.

Қўшимча маълумот учун 1140 ёки 1070 қисқа рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢1
Сурхондарёда 15 ёшли қизга уйланган йигит ва уларга никоҳ маросимини ўтказган шахсга жиноят иши очилди

Қайд қилинишича, 2025 йил 8 июл куни Денов туманида яшовчи 67 ёшли аёл 15 яшар набирасини 28 ёшли йигитга турмушга бериш маросимини ташкил қилган. Қиз вояга етмагани сабабли, никоҳ қонунда кўрсатилган тартибда қайд этилмаган. Аммо 75 ёшли эркак моддий манфаат эвазига уларга шаръий никоҳ маросимини ўтказган.

Ҳолат юзасидан никоҳ ўқиган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш, куёвга эса 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилишни назарда тутувчи моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10😢8🤔4👎1
6 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари контрабандасига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари контрабандасига чек қўйилди.

Маълум бўлишича, “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасининг Қувасой шаҳри Полмон МФЙ ҳудудидан номаълум шахслар томонидан умумий қиймати 6 млрд 19 млн 980 минг сўмлик 53 522 дона “Регапен” ва 20 000 дона “Зардекс” қутилари қолдириб кетилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми ва 251-1-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дори воситалари эгалари шахсини аниқлаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳам тарихий ҳам шифобахш маскан

Қалажиқ ёдгорлиги милоддан аввалги 4 асрга оидлиги тасдиқланган бўлиб, Хоразм вилояти Боғот туманидан жануби ғарбда, Ҳазораспдан 25 км узоқликда Қорақумнинг қум барҳанлари чегарасида жойлашган. Ёдгорликнинг тузилиши нотўғри тўғрибурчаксимон бўлиб, жанубий девор узунлиги 221 метр, шимолдаги девор 184 м, ғарбда 72 м, шарқда 114 м ташкил этади. Мудофаа деворининг сақланиб қолган баландлиги 12–14 метрни, кенглиги эса 2,5 м ташкил қилади.

Қадимдан бу ерда иккита асосий диққатга сазовор жой мавжуд бўлиб, ёши қарийб 3 минг йилга тенг қала ва шифобахш хусусиятга эга шўр кўл бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
⚡️Фарғонада коррупцион ҳолатлар аниқланди

1️⃣ Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг газ таъминоти бўлими бошлиғи мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, 10 та хонадонни юқори босимли табиий газ тармоғига улаб бериш эвазига ҳар бир хонадондан 1000 АҚШ долларидан жами 10 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағини ўзининг таниши орқали олган вақтида ушланди.

Таъкидлаш лозимки, туман газ таъминоти бўлими раҳбари муқаддам судланган бўлсада ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2️⃣ Бошқа ҳолатда эса Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг бош мутахассиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Қува туманида жойлашган 4 сотих ер майдонида қурилиши тугалланмаган бино-иншоотларнинг ҳужжатларини кадастр, архитектура каби мутасадди ташкилотларда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 5000 АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бош мутахассис олдиндан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда 15 ёшли қизга уйланган йигит ва уларга никоҳ маросимини ўтказган шахсга жиноят иши очилди

Ҳолат юзасидан никоҳ ўқиган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш, куёвга эса 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилишни назарда тутувчи моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Пискент ва Бўка туманларидаги боғчаларда болалар оммавий заҳарланди Кеча Пискент ва Бўка туманларидаги бир қатор мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларда ошқозон-ичак бузилиши ва овқат токсикинфекцияси аломатлари қайд этилди. Болалар тез…
❗️Боғча болаларининг овқатдан заҳарланиши бўйича жиноят иши очилди

Болалар омбудсмани хабар беришича, Қуйи Чирчиқ туманидаги айрим мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари соғлиги ёмонлашиб (тана ҳарорати кўтарилиши, кўнгил айниши ва ич кетиши) шифохонага ётқизилган.

Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси ҳолат юзасидан ЖК 257-1-моддаси (санитария қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатди.

Болалар истеъмол қилган таомлардан олинган намуналар лабораторияларда текширилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Марказий банк раиси ўринбосари Наманган шаҳри ҳокими бўлиши кутилмоқда

Айтишларича, Марказий банк раиси ўринбосари Камалов Аюбхон Арибжанович Наманган шаҳри ҳокими лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

1971 йилда Наманган вилоятида туғилган Аюбхон Арибжанович 2020 йил декабридан буён Марказий банк раиси ўринбосари сифатида самарали фаолият юритиб келмоқда.

У аввалроқ Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида ҳам ишлаб, вилоят тараққиётига ҳисса қўшган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти ҳокими ёшлар билан инглиз тилида суҳбатлашди

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ёшлар билан учрашувда инглиз тилида мулоқот қилди.

«Ҳамкорлар ва хорижий меҳмонлар билан инглиз тилида мулоқот қиламан. Бу жуда қулай ва фойдали», — деди ҳоким.

У тил ўрганишнинг аҳамияти катта эканини таъкидлаб, барча талабалар хорижий тилни билиши зарурлигини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🤷‍♂2👎1😢1
Тошкент метросида кунлик йўловчилар оқими 1 миллионга етди

2025 йилда Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими кунига 1 миллион нафардан ошди.

Маълумотларга кўра, 2021 йилда бу кўрсаткич кунига ўртача 280–300 минг йўловчини, 2024 йилда эса 950–980 минг нафарни ташкил этган.

Сўнгги олти йилда пойтахт метро тизимида 21 та янги бекат ишга туширилиб, умумий сони 50 тага етди. Йўналишлар узунлиги 71 километрга, ҳаракатдаги поездлар сони эса 75 тадан ошди.

Тиғиз соатларда ҳаракат оралиғи ҳам қисқартирилган. Жумладан, “Чилонзор” йўналишида поездлар 1,5 дақиқада, “Ўзбекистон” йўналишида эса 3 дақиқада келиши таъминланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1
Президент Мирзиёев БМТ минбаридан Ўзбекистоннинг тинчлик ва адолат йўлидаги позициясини намоён этди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Шавкат Мирзиёев яна бир бор дунё ҳамжамияти олдида чиқиш қилди. Ушбу нуфузли минбарда давлатимиз раҳбари дунёдаги мураккаб вазиятни очиқ ва равшан ифода этди.

Президент нутқида глобал муаммоларга тўхталиб, инқирозлар ортиб бораётгани, тенгсизлик, уруш ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши кўпайгани, халқаро ташкилотлар таъсири сусайганини таъкидлади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон тинчлик ва барқарорликни тарғиб қилаётган, адолат учун курашаётган давлат сифатида алоҳида қайд этилди. Мирзиёевнинг нутқи қатъият ва масъулият намунаси сифатида янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширди.

Президент шундай деди:
“Биз БМТни глобал муаммоларни ҳал этишдаги асосий платформа сифатида сақлаб қолиш тарафдоримиз. Биз “БМТ-80” ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз”.

Бу сўзлар Ўзбекистоннинг тинчликпарвар сиёсати ва барқарор тараққиётга интилишининг ёрқин ифодаси бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39