Президент Мирзиёев АҚШда "Эл-юрт умиди" стипендиатлари ва ватандошлар билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев АҚШда меҳнат қилаётган ва истиқомат қилаётган ватандошлар ҳамда "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари билан учрашув ўтказди.
Давлат раҳбари очиқ мулоқотда ёш мутахассислар ва ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади. Шунингдек, уларнинг таклиф ва ташаббусларини амалга ошириш учун зарур имкониятлар яратилиши қайд этилди.
Учрашув иштирокчилари ўз навбатида, кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдириб, Ватан равнақига янада кўпроқ ҳисса қўшишга тайёр эканликларини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍54👎1🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда миллий маълумот марказлари барпо этилади
Ушбу янгилик “ICT Week Uzbekistan 2025” ҳафталиги доирасида эълон қилинди.
Саудия Арабистонининг DataVolt компанияси лойиҳани амалга ошириш истагини билдирмоқда. Инвестициялар ҳажми 6,5 млрд долларгача баҳоланяпти.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ушбу янгилик “ICT Week Uzbekistan 2025” ҳафталиги доирасида эълон қилинди.
Саудия Арабистонининг DataVolt компанияси лойиҳани амалга ошириш истагини билдирмоқда. Инвестициялар ҳажми 6,5 млрд долларгача баҳоланяпти.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўлларни лойиҳалаштиришда аҳоли фикри инобатга олиниши қонунда белгиланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 23 сентябрь куни “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилиб, Сенатга юборди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 23 сентябрь куни “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилиб, Сенатга юборди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2
Кўп қаватли уйлар ёнидаги яшил майдонларни бетонлаштириш учун жавобгарлик белгиланмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари кўп қаватли уйларга туташ тупроқли ва яшил майдонларни ўзбошимчалик билан бетонлаштириш учун жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонунни қабул қилди. Ҳужжат Сенатга юборилди.
Лойиҳага кўра, ўрмон фонди ерларини қонунга хилоф равишда бериш ва уларда бино-иншоотлар қуриш, кўп квартирали уйга туташ ер майдонларини бетонлаштириш, шунингдек қурилма ва конструкциялар ўрнатиш учун жавобгарлик белгиланади.

👍6👎1
ЕИ Украинага 130 миллиард еврогача репарацион кредит ажратиши мумкин — Reuters
Reuters манбасига кўра, Евроиттифоқ Украинага Россиянинг Ғарбда музлатилган активлари ҳисобидан 130 миллиард еврогача кредит бериш имконини кўриб чиқмоқда. Бироқ Брюссел аввал Украинага 2024 йилда берилган 45 миллиард евролик G7 қарзини ёпишни режалаштирган.
Маълумот учун, кредит миқдори ХВЖ томонидан 2026–2027 йилларда Украина эҳтиёжлари баҳолангандан сўнг аниқланади.
Репарацион кредит ғояси Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга тегишли бўлиб, унинг айтишича, қарз Украина мудофаа харажатларини молиялаштиришда ёрдам бериши ва Киев уни “фақат Россия репарацияларни тўлаганидан кейин” қайтариши лозим.

👍1
Наманганда 15 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган
дори воситаларининг савдога чиқарилишини олди олинди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
дори воситаларининг савдога чиқарилишини олди олинди
1️⃣ Мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб келинган ва сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Божхона органлари билан ҳамкорликда Наманган вилоятида тезкор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, Косонсой туманида истиқомат қилувчи, 1986 й.т. шахс давлат реестридан ўтмаган, мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган, Хиндистон давлатида ишлаб чиқарилган 2100 дона қутидаги “Ферромед” номли дори воситасини “шартли” харидорга 168 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадонидан ҳам 4296 қутидаги “Ферромед” дори воситаси олинди.
Баҳолаш ҳисоботига кўра, жами 6396 қутидаги дори воситаларининг умумий қиймати 1 млрд 223 млн сўмни ташкил этади.
Ҳозирда қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 186³ -моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2️⃣ Наманган шаҳрида қайд этилган ҳолатда дори воситалари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ омбор мудири ва унинг 2 нафар танишига қарашли 3 та нотурар бино кўздан кечирилди.
Натижада, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, тахминий қиймати 12,8 млрд сўмдан ортиқ, 2307 турдаги, жами 195.323 дона контрафакт дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.
Ҳозирда ушбу дори воситаларига нисбатан судга оид кимёвий, товаршунослик экспертизалари тайинланди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3️⃣ Бошқа ҳолатда эса Наманган шаҳри ва Уйчи туманидаги 2 та “яширин омбор”дан хорижда ишлаб чиқарилган, тахминий қиймати 1,2 млрд сўмлик, 128 турдаги жами 45.641 дона дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.
Таъкидлаш лозимки, сифат сертификатларига эга бўлмаган ушбу дори воситаларининг айримларини яроқлилик муддати ўтган.
Ҳозирда ушбу дори воситалари экспертизага юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4
Пискент ва Бўка туманларидаги боғчаларда болалар оммавий заҳарланди
Кеча Пискент ва Бўка туманларидаги бир қатор мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларда ошқозон-ичак бузилиши ва овқат токсикинфекцияси аломатлари қайд этилди.
Болалар тез тиббий ёрдам муассасаларига етказилган, шифокорлар зарур ёрдам кўрсатган ва кўпчилиги ҳолати барқарорлашганидан сўнг уйларига жавоб берилган. Аниқ оғир ҳолатлар кузатилмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, заҳарланишга Пискентда ишлаб чиқарилган 3,2% кефир сабаб бўлиши мумкин. Маҳсулот лабораторияда текширилмоқда ва эпидемиологик назорат ишлари олиб борилмоқда.

😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга сермаҳсул, самарали, тарихий ташрифи якунига етди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47👎2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Расмни қачон олиб келиб берасан?"
Америкада ватандошлар билан бирга суратга тушиш жараёни.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Америкада ватандошлар билан бирга суратга тушиш жараёни.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам – бугун аризалар қабулининг охирги куни
Бугун эҳтиёжманд аҳолига 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратиш учун аризалар қабулининг охирги куни.
Жорий йил ноябрь ойида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар ҳамда “Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча шакллантирилган рўйхатдаги эҳтиёжманд оилалар моддий ёрдамга эга бўлади.
Ҳозирда мазкур икки реестрда 816 минг оила қайд этилган. Шу билан бирга, “Маҳалла еттилиги” ушбу оилаларнинг 40% гача қўшимча равишда камбағалликка тушиш хавфи юқори бўлган оилалар рўйхатини шакллантирмоқда. 19 сентябрь ҳолатига кўра, қўшимча рўйхатда 317 698 оила бор.
Агар сиз ушбу тоифаларга мос келсангиз, жорий йилнинг 25 сентябрь кунига қадар “Маҳалла еттилиги”га мурожаат қилинг.
Қўшимча маълумот учун 1140 ёки 1070 қисқа рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

👎2😢1
Сурхондарёда 15 ёшли қизга уйланган йигит ва уларга никоҳ маросимини ўтказган шахсга жиноят иши очилди
Қайд қилинишича, 2025 йил 8 июл куни Денов туманида яшовчи 67 ёшли аёл 15 яшар набирасини 28 ёшли йигитга турмушга бериш маросимини ташкил қилган. Қиз вояга етмагани сабабли, никоҳ қонунда кўрсатилган тартибда қайд этилмаган. Аммо 75 ёшли эркак моддий манфаат эвазига уларга шаръий никоҳ маросимини ўтказган.
Ҳолат юзасидан никоҳ ўқиган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш, куёвга эса 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилишни назарда тутувчи моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

👍10😢8🤔4👎1