EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда “Хоразм хонлари миллий таомлари” халқаро гастро-фестивали бўлиб ўтди

Сўнгги йилларда Хива шаҳри нафақат тарихий обидалари, балки турли фестиваллари билан ҳам сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда. Шундай фестиваллардан бири — “Хоразм хонлари миллий таомлари” халқаро гастро-фестивали илк бор 20–21 сентябрь кунлари Хива шаҳридаги “Арда Хива” мажмуасида ўтказилди.

Фестиваль Президентнинг 2024 йил 18 ноябрдаги PQ–394-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади — Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини ривожлантириш, миллий таомлар ва ошхона анъаналарини кенг тарғиб қилиш, шу орқали гастрономик туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшишдан иборат.

Тадбирнинг бош ғояси Хоразм ошпазлик санъати ва миллий таомларини халқаро миқёсда тарғиб этиш, маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар сонини оширишдир.

“Хоразм хонлари миллий таомлари” халқаро гастро-фестивали фақат гастрономик тадбир эмас, балки вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳам катта ҳисса қўшадиган муҳим лойиҳа ҳисобланади. Фестиваль доирасида умумий овқатланиш шахобчалари туризм тадбиркорлик субъектлари билан яқин мулоқот қилиб, янги шартномалар ва лойиҳаларни амалга ошириш имкониятига эга бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Xoрижий тиллар B2 сертификатисиз ўқитувчиларга йил охиригача ишлашга рухсат берилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотида қайд этилишича, чет тилидан B2 даражадаги сертификатга эга бўлмаган ўқитувчиларнинг йил охиригача иш фаолиятини давом эттиришига рухсат берилди.

Бироқ сертификат талаби бекор қилинмайди. Ўқитувчилардан йил охиригача мазкур сертификатни олиш учун имтиҳонларда иштирок этиши ҳақида тилхат олинади.

Шунингдек, вазирликнинг қуйи бўғинлари томонидан сертификатсиз ўқитувчиларнинг имтиҳонга тайёргарлик кўриши учун ўқув машғулотлари ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
“Шайхонтоҳур ҳокимлиги ноқонуний ҳаракатлари ортидан 180 млн сўмдан ортиқ зарар кўрдим” — тадбиркор

Таҳририятимизга тадбиркор ва жамоатчилик назорати фаоли Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги масъуллари томонидан содир этилган ноқонуний ҳаракатлар юзасидан мурожаат йўллади.

Маълум қилинишича, 2025 йил 18 сентябрь куни соат 14:30 да унга тегишли Paynet банкоматлари ҳокимлик масъуллари оғзаки кўрсатмаси асосида электр тармоғидан узилиб, симлари кесилиб, трактор ёрдамида олиб кетилган.

Жами 6 та банкоматдан 4 таси олиб кетилган, улардан иккитаси тадбиркор қариндошига тегишли бино ичида жойлашган. Қолган иккиси ҳам олиб кетилиши мумкин эди, аммо тадбиркор уларни сақлаб қолган.

Ҳар бир банкоматнинг баҳоси ўртача 30 миллион сўм бўлиб, олиб кетилган тўрттасида 60 миллион сўм нақд пул мавжуд бўлган. Умумий зарар 180 миллион сўмдан ортиқни ташкил этган. Агар яна иккиси ҳам олиб кетилганида, зарар миқдори 255 миллион сўмдан кўпроқ бўлиши таъкидланган.

Тадбиркорнинг мурожаатида қайд этилишича, воқеа юзасидан 102 рақамига қилинган мурожаатдан кейин ИИБ ходимлари банкоматларни вақтинча қайтарган. Бироқ у: «Суд қарорисиз қандай қилиб бундай ҳаракатга йўл қўйилиши мумкин?» деган саволни ўртага қўймоқда.

Мурожаатда Шайхонтоҳур ҳокимлиги тадбиркор ва фаолларнинг овозини ўчиришга, қўрқитишга урингани таъкидланади. Шунингдек, ҳолат қонуний тартибда кўриб чиқилиши ва етказилган зарар учун масъулларнинг жавобгарлиги таъминланиши сўралган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1👍10🔥3😢3🤔1
Ўзбекистонлик давлат хизматчилари ва “Эл-юрт умиди” стипендиатлари БМТ тизимида стажировка ўтайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва БМТ Халқаро давлат хизмати комиссияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳужжат БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида тузилиб, ушбу йўналишдаги илк расмий келишув сифатида эътироф этилди.

Меморандумга кўра, давлат хизматчилари ва стипендиатлар учун стажировкалар, қўшма таълим дастурлари, тадқиқот ва амалиёт алмашинуви, ҳамда ўқув тадбирларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Келишув инсон капиталини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4😢1
"Ишонч" жамғармаси 45 та қишлоқ мактабини янгилаш учун $20 млн сармоя йўналтиради

Гулнора Каримованинг Ўзбекистонга қайтарилган маблағларини бошқараётган "Ишонч" жамғармаси камида 45 та қишлоқ мактабини янгилаш учун $20 млн сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Лойиҳа доирасида мактаблар сув таъминоти, замонавий ҳожатхоналар ва яшил энергия манбалари билан жиҳозланади.

1 октябрдан бошланадиган мазкур ташаббус 31,5 мингдан ортиқ ўқувчининг таълим олиш шароитларини яхшилаши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1🤔1
“Навоийазот” ва “Согда Кимё Завод” цехлари фаолияти вақтинча тўхтатилди

Навоий вилояти Экология бошқармаси ва мутасадди идоралар томонидан ўтказилган текширувларда 22 та корхонада экологик талаблар бузилгани аниқланди.

Кармана туманлараро иқтисодий суди қарорларига кўра, “Навоийазот” АЖнинг аммиак ишлаб чиқарадиган 23-сехи ҳамда “Согда Кимё Завод” МЧЖнинг 3 та цехи вақтинча тўхтатилди.

Шунингдек, рейдлар давомида 92 та қўлбола қурилган оҳак пишиpиш хумдонлари бузиб ташланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
Сенатор Тошкентдаги тирбандликларда вилоятликларни айбдор деб ҳисоблади

Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси Эркин Гадоев пойтахтдаги тирбандликларга асосий сабаб сифатида вилоятдан келувчиларни кўрсатди.

Унинг айтишича, ҳар куни 1 миллионга яқин киши Тошкентга ташриф буюради, уларнинг 275 минг нафари Тошкент вилоятидан. Эрталаб минглаб автомобилларнинг пойтахтга кириши ва кечқурун қайта чиқиши йўлларда юкламани оширмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎12👍7🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Палов ва парад! Нью-Йоркдаги ўзбекистонликлар Президент ташрифини ўзгача нишонлашди

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юксак минбаридан нутқ сўзлади, АҚШ Президенти Дональд Трамп билан музокаралар ўтказди ҳамда бир қатор муҳим учрашувларда иштирок этди. Президент бошчилигидаги делегация айни пайтда Америка Қўшма Штатларида ташрифини давом эттирмоқда.

Шу муносабат билан сеҳрли диёрда яшаб, меҳнат қилаётган ўзбек ватандошлари ҳам Президент ташрифини қўллаб-қувватлаб, Нью-Йоркнинг машҳур Бруклин ва Манхэттен кўчаларида ўзбекона кортеж уюштиришди. Икки соат давом этган парадда Ватан байроғи баланд кўтарилиб, юртимиз шарафига ёрқин фикрлар билдирилди.

Ушбу ташаббус самарқандлик Яҳё Полвонов томонидан амалга оширилди. Байрамона руҳда ўтган тадбир «Ургут Афсона» ресторанида давом эттирилиб, ватандошлар ўзбекча палов атрофида бир бўлиб, Президентнинг АҚШга ташрифидан мамнун эканликларини юксак кайфият билан намоён этишди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍101🔥5👎2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркия президенти ҳам Нью-Йоркда Трамп кортежи сабаб тўхтаб қолди

Ню-Ёрк кўчаларида Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған ва унинг ҳамроҳлари йўлнинг қарши томонига ўтмоқчи бўлган пайтда, Америка полицияси йўлни ёпиб қўйди. Сабаби бу пайтда АҚШ президенти Доналд Трамп кортежи ўтаётган бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Эрдўған тўсиб қўйилган йўлни кесиб ўтишга уринганида, унинг тансоқчилари билан полиция ўртасида қисқа тортишув ҳам юзага келгани акс этган. Натижада, Туркия президенти Трамп кортежи ўтиб кетгунига қадар кутишга мажбур бўлган.

Бундан аввал Франция президенти Эммануел Макрон Трамп кортежи сабабли тирбандликда қолиб кетган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимнинг қарори ортидаги норозиликлар давом этяпти…

Жиззах вилояти Дўстлик туманида 50 йилдан ортиқ тарихга эга бозор бузилиш арафасида. Туман ҳокими Шавкат Дарвишев таклифи билан эски бозор ўрнида кичик саноат зонаси ташкил этиш режалаштирилган.

Бироқ бозорчилар бу қарордан қаттиқ норози. Уларга кўра, янги бозор қурилгани – эскисини йўқ қилишга баҳона бўлмаслиги керак.

«Қадрият тарих ва меҳнат билан яратилади», дейишмоқда тадбиркорлар.


Ҳокимнинг бозор бўйича қабул қилган қарорлари ҳозирда прокуратура томонидан ўрганилмоқда. Айниқса, 5 сентябрь кундаги халқдан яширилган ҳужжат эътибор марказида.
Effect.uz ўрганишларига кўра, ҳоким ўз қароридан қайтмоқчи эмас. Бозор бузилиб, компенсация берилиши ва ўрнида саноат зонаси қурилиши режада.

Савол очиқ: халқнинг розилигисиз қабул қилинган қарор қанчалик барқарор бўлиши мумкин?

Бу ерда яна бир савол пайдо бўлади: Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ушбу ҳолатдан хабардорми? Ёки вилоят ҳокимлиги одамларни шахсий қабулда кутяптими, вақт етадими? Савол кўп, аммо жавоб – ҳоким қарорлари сингари – яширин.

Биламизки, ҳар қандай қарор аввал халқ манфаати учун бўлиши шарт. Дўстликда эса, афсуски, халқнинг сўзи ҳурмат қилинмаяпти. Effect.uz воқеалар ривожини ёритиб боради.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Норин тумани ҳокимига қолдирилган хат юзасидан муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда “Ҳокимга антиқа, аламли хат” сарлавҳаси остида эълон қилинган мурожаат юзасидан Норин тумани ҳокимлиги Ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борди.

Маълум қилинишича, фуқаро Салима Қўлдошева бу вақтгача туман ҳокими ёки ҳокимликка расмий мурожаат қилмаган. Унинг мурожаати атрофлича ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Қайд этилишича, С. Қўлдошева “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган. Шунингдек, укаси А. Қўлдашев хорижда бўлгани сабабли маҳалла ёшлар етакчиси иштирокида видеоалоқа орқали мулоқот қилинган. Унга 10 кун ичида миграциядан қайтиш ва мос ишга жойлаш имконияти яратилиши белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7🤷‍♂1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон Ўзбекистонга бензин беришни рад этди

Қозоғистон Энергетика вазирлиги ёқилғи экспортига тақиқ кузатилаётгани ҳамда бензин Ўзбекистонга ҳам, бошқа давлатларга ҳам етказиб берилмаётганини айтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зироат Мирзиёева раислигида болалар саломатлиги бўйича глобал форум бошланди

БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева раислигида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва "St. Jude" болалар тадқиқот шифохонаси ҳамкорлигида форум бошланди.

Тадбир «Саратон ва бошқа ҳаёт учун хавфли касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлигини ошириш ва азоб-уқубатларини камайтириш бўйича глобал ҳаракат» мавзусида ўтмоқда.

Форумда Туркия, Озарбайжон, Ангола, Вьетнам, Гватемала, Сербия каби мамлакатларнинг Президентлари рафиқалари ҳамда дунё минтақаларидан келган биринчи хонимлар иштирок этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍73👎3😢2🔥1
Президент Мирзиёев АҚШда "Эл-юрт умиди" стипендиатлари ва ватандошлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев АҚШда меҳнат қилаётган ва истиқомат қилаётган ватандошлар ҳамда "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари билан учрашув ўтказди.

Давлат раҳбари очиқ мулоқотда ёш мутахассислар ва ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади. Шунингдек, уларнинг таклиф ва ташаббусларини амалга ошириш учун зарур имкониятлар яратилиши қайд этилди.

Учрашув иштирокчилари ўз навбатида, кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдириб, Ватан равнақига янада кўпроқ ҳисса қўшишга тайёр эканликларини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54👎1🔥1😢1