EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Кўп қаватли уй барқарорлигига таҳдид — Навоийда ноқонуний қурилиш фош қилинди

Навоий шаҳридаги Қизилқум кўчасида жойлашган кўп қаватли турар-жой биносида хонaдон эгаси юк кўтарувчи тўсиқ деворларни бир неча нуқталардан бузиб, иншоотнинг яхлитлигига путур етказгани аниқланди. Ушбу ноқонуний ўзгариш нафақат бино барқарорлиги, балки унинг сейсмик хавфсизлигига ҳам жиддий таҳдид солади.

Мулкдорга қонунбузарликни белгиланган муддат ичида бартараф этиш мажбурияти юклатилди. Акс ҳолда, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда чора кўрилади.

Ҳудудий инспекция қурилиш меъёрлари ва қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш ҳамда бундай хавфли ҳолатларнинг олдини олиш бўйича назорат тадбирларини изчил давом эттирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
❗️Ўзбекистоннинг Биринчи хоними Нью-Йоркдаги маданий тадбирларда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Нью-Йорк шаҳрига ташриф доирасида Туркия Республикаси Биринчи хоними Эмине Эрдоғаннинг таклифига биноан ушбу мамлакат маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишди.

Экспозицияда Анадолунинг анъаналари, ҳунармандчилик ва маданиятни замонавий дизайн билан бирлаштирган кўп асрлик мероси тақдим этилди. Кўргазмада миллий матолар, қўлда тўқилган гиламлар, "телкари" ва "казазиё" услубидаги заргарлик буюмлари, кулолчилик намуналари, ёнғоқдан ўймакор сандиқлар ва мисдан қўлда ясалган идишлар намойиш этилди.

Кўргазмага ташриф чоғида Зироат Мирзиёева ва Эмине Эрдоған халқларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳақида фикр алмашдилар.

Тадбирда, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси муносабати билан Нью-Йорк шаҳрида бўлиб турган бошқа мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг рафиқалари, хорижий делегацияларнинг юқори мартабали вакиллари иштирок этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43👎2🔥1😢1
Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясида нутқ сўзлади

Мазкур йиғилиш шиддат билан ўзгараётган мураккаб глобал вазиятда ўтаётгани, бу эса Ташкилот фаолияти ва унинг келажагига янгича ёндашувлар билан қарашга чорлаётганини қайд этди.

Президент қатор таклифларни илгари сурди:

Педагогларнинг ўзаро тажриба ва билим алмашиши учун ягона халқаро платформани яратиш мақсадида Ўзбекистонда Бутунжаҳон профессионал таълим саммитини ўтказиш.

Бош Ассамблеянинг Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий шериклик ва иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришга қаратилган ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга доир резолюциясини қабул қилиш.

Афғонистон орқали халқаро транспорт ва энергетика коридорларини ривожлантириш бўйича Ташкилотимизнинг алоҳида резолюциясини қабул қилиш.

БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда Реабилитация ва қайта интеграция масалалари бўйича тузилган Минтақавий Кенгашни Халқаро компетенциялар марказига айлантириш.

Терроризмга қарши кураш бошқармасининг минтақавий офисини Ўзбекистонда очиш.

“Барқарор ривожланиш мақсадлари учун ўзаро транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш” глобал механизмини жорий этиш.

Иқлим миграцияси масаласида кенг халқаро шериклик ва мувофиқлаштирилган сиёсат юритиш бўйича Глобал пакт қабул қилиш.

Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати”ни таъсис этиш ва унинг қароргоҳини Ўзбекистонда жойлаштириш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥19🤔2
Термизда йўловчилардан ортиқча ҳақ олган компанияга нисбатан иш қўзғатилди

Рақобат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси Транспорт назорати инспекцияси билан ҳамкорликда “Termiztransportxizmat” МЧЖ фаолиятини текширди.

Текширувда Термиз шаҳрида автобус йўловчиларидан тасдиқланган 2 000 сўм ўрнига 3 000 сўмдан ҳақ олингани аниқланди. 2025 йил 1–19 май кунлари 364,5 мингдан зиёд йўловчидан ортиқча ҳақ олиниб, компания 364,5 млн сўм даромад олган.

Шу боис “Termiztransportxizmat” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, ортиқча маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш чоралари кўрилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥3
"Ҳеч бир қарич ер АҚШга берилмайди" - Афғонистон

“Толибон” ҳукумати расмий вакили президент Доналд Трампнинг Баграм авиабазасини Қўшма Штатларга қайтариш ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди.

“Афғонистон ўз ҳудудининг бир қаричини ҳам бериш ниятида эмас”,

— дейди расмий.

Аввалроқ мамлакат мудофаа вазири эслатган эди:
“Агар АҚШ базаларни куч билан қайтаришга ҳаракат қилса, афғонистонликлар улар билан яна 20 йил урушишга тайёр”.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Беморни қабул қилмайдиган шифохона ҳам борми?

Наманган вилояти Чуст туманидаги тиббиёт бирлашмасида можаро юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9😢2🤷‍♂1🤔1
❗️Ногиронликни белгилаш бўйича янги электрон тизим жорий этилмоқда

Янги қарорга мувофиқ, ногиронликка олиб келувчи асосий касалликлар рўйхати бўйича ногиронликни ягона стандартлар асосида электрон тарзда белгилаш имкони яратилди.

Тизим дастлаб Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида, 2025 йил 1 октябрга қадар республиканинг қолган ҳудудларида ишга туширилади.

Бемор маълумотлари асосида ногиронлик гуруҳи, муддати, парвариш, реабилитация ва протез воситаларга эҳтиёж автоматик тарзда “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” тизимида шакллантирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки гуруҳи президенти билан учрашди

Суҳбатда жаҳон банки гуруҳи билан стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда тадбиркор омма олдида калтакланди

Самарқанд вилоятидаги "Ургут" савдо комплексида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда сохта пул тарқалиши ҳолати аниқланди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги дўконларда харидор маҳсулот учун ҳисоб-китоб вақтида савдогарга сохта купюра берди. Ҳолат дўконнинг видео кузатув мосламаларига тушиб қолган.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг 176-моддасига кўра, сохта пулни тайёрлаш, сақлаш ёки муомалага киритиш 3 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади.

Фуқаролар ва тадбиркорлардан пулни қабул қилишда унинг ҳақиқийлигига эътибор қаратиш ва шубҳали ҳолат юз берса, дарҳол ички ишлар органларига хабар бериш тавсия қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
Ўзбекистонда пулли йўллар учун қонун қабул қилинмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари "Автомобил йўллари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини маъқуллаб, Сенатга юборди.

Лойиҳада:
йўлларни режалаштириш механизми жорий этилади;
аҳоли фикри ва атроф-муҳит омиллари инобатга олинади;
пиёдалар учун тўсиқсиз муҳит яратилади;
коммуникация ишларидан сўнг йўлни тиклаш харажатлари қопланади;
оғир транспорт ҳаракати тартибга солинади;
хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш талаблари белгиланади.

Қонун билан пулли йўллар тармоғини яратишга ҳуқуқий асос берилади. Пулли йўллар фақат муқобил бепул йўл мавжуд бўлган ҳолда қурилади ва тўлов миқдори иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢1