EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Афғонистон тақдири глобал хавфсизлик билан чамбарчас боғлиқ

“Глобал ва минтақавий хавфсизлик ва барқарор ривожланиш ҳақида гапирганда, албатта Афғонистон тўғрисида тўхталмаслик мумкин эмас”, — деди Президент.


Афғон халқининг тинч ва осуда ҳаётга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш учун халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарур. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, бу давлатнинг яккаланиб қолишига йўл қўймаслик ўта муҳимдир.

Биз Афғонистонда катта иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширмоқчимиз. Ушбу мамлакат орқали халқаро транспорт ва энергетика коридорларини ривожлантириш бўйича Ташкилотимизнинг алоҳида резолюциясини қабул қилишни таклиф этамиз”, - деди Президент.

Ғазо секторидаги тобора кескин ёмонлашиб бораётган гуманитар инқирозни ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмаслиги қайд этилди.

Президент ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва сиёсий музокараларни давом эттиришга чақирди. Ўзбекистон БМТ резолюцияларига мувофиқ, “икки халқ учун – икки давлат” тамойилини амалга оширишнинг қатъий тарафдори экани таъкидланди.

“Украина атрофидаги вазият ҳам барчамизни жиддий ташвишга солмоқда. Бу муаммони дипломатик йўллар билан ҳал этиш бўйича юқори даражадаги мулоқотлар бошланганини олқишлаймиз”, - деди Президент.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🤷‍♂1
🏠 Ўзбекистонда кўчмас мулк маълумотларини ягона тизимга ўтказиш ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистонда 8 миллиондан ортиқ кўчмас мулк объектлари мавжуд. Илгари уларга оид маълумотлар турли шакл ва тизимларда юритиб келинар эди. Ҳозирда эса барча маълумотларни ягона ва ишончли базага бирлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

🔹 Мақсад — олдинги базалардаги хатоларни бартараф этиш ва аҳоли ҳамда давлат идоралари учун ягона ишончли ахборот тизимини яратиш.

📌 Илгари маълумотлар асосан ИННга боғланган бўлса, эндиликда улар ЖШШИР (ПНФЛ) орқали юритилмоқда. Шу сабабли айрим ҳолларда инсон омилисиз хатолик юзага келиб, фуқароларнинг номига тегишли бўлмаган кўчмас мулк бирикиб қолган бўлиши мумкин.

🇺🇿 Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг 937-сон қонунига мувофиқ, ялпи хатлов ишлари олиб борилмоқда. Барча маълумотлар босқичма-босқич УзКАД ахборот тизимига ўтказилмоқда ва хато ҳамда камчиликлар бартараф этилмоқда.

📞 Муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида 1097 қисқа рақами орқали қўшимча малакали ходимлар фуқаролар мурожаатини қабул қилмоқда.

👥 Азиз юртдошлар!

Агар сизда ёки яқинларингизда бундай хатолик кузатилса:

📲 Кадастр агентлигининг 1097 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг;

🤖 Давлат кадастрлари палатасининг @Dkpuz_bot
телеграм-боти орқали мурожаат йўлланг.

Хатоликлар тез фурсатларда ва мутлақо бепул бартараф этилади.

🌐 Маълумотларни ўзингиз ҳам текшириб кўришингиз мумкин:

my.gov.uz

davreestr.uz

open.ngis.uz

👉 Авторизациядан ўтганингиздан сўнг “Менинг мулким” бўлимига кириб маълумотларни текширинг. Агар нотўғри кўчмас мулк бириккан бўлса, дарҳол бизга хабар беринг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tramp Mirziyoyevga minnatdorchilik bildirdi

“Bu oy boshida men O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyev bilan suhbatlashdim. Bugun uni "Boeing" bilan imzolangan ulkan shartnoma bilan tabriklayman! "Uzbekistan Airways" — 8 milliard dollardan ortiq qiymatga ega, 22 ta 787 Dreamliner samolyotini xarid qiladi. Bu bitim AQShda 35 mingdan ortiq ish o‘rinlarini yaratadi

dedi Tramp ozining "Truth Social" ijtimoiy tarmoqlarida.

Prezident Mirziyoyev — so‘ziga sodiq inson. Biz bundan keyin ham ko‘plab masalalarda albatta hamkorlikni davom ettiramiz, deb takidlandi.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп учрашув ўтказди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42
Кўп қаватли уй барқарорлигига таҳдид — Навоийда ноқонуний қурилиш фош қилинди

Навоий шаҳридаги Қизилқум кўчасида жойлашган кўп қаватли турар-жой биносида хонaдон эгаси юк кўтарувчи тўсиқ деворларни бир неча нуқталардан бузиб, иншоотнинг яхлитлигига путур етказгани аниқланди. Ушбу ноқонуний ўзгариш нафақат бино барқарорлиги, балки унинг сейсмик хавфсизлигига ҳам жиддий таҳдид солади.

Мулкдорга қонунбузарликни белгиланган муддат ичида бартараф этиш мажбурияти юклатилди. Акс ҳолда, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда чора кўрилади.

Ҳудудий инспекция қурилиш меъёрлари ва қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш ҳамда бундай хавфли ҳолатларнинг олдини олиш бўйича назорат тадбирларини изчил давом эттирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
❗️Ўзбекистоннинг Биринчи хоними Нью-Йоркдаги маданий тадбирларда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Нью-Йорк шаҳрига ташриф доирасида Туркия Республикаси Биринчи хоними Эмине Эрдоғаннинг таклифига биноан ушбу мамлакат маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишди.

Экспозицияда Анадолунинг анъаналари, ҳунармандчилик ва маданиятни замонавий дизайн билан бирлаштирган кўп асрлик мероси тақдим этилди. Кўргазмада миллий матолар, қўлда тўқилган гиламлар, "телкари" ва "казазиё" услубидаги заргарлик буюмлари, кулолчилик намуналари, ёнғоқдан ўймакор сандиқлар ва мисдан қўлда ясалган идишлар намойиш этилди.

Кўргазмага ташриф чоғида Зироат Мирзиёева ва Эмине Эрдоған халқларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳақида фикр алмашдилар.

Тадбирда, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси муносабати билан Нью-Йорк шаҳрида бўлиб турган бошқа мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг рафиқалари, хорижий делегацияларнинг юқори мартабали вакиллари иштирок этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43👎2🔥1😢1
Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясида нутқ сўзлади

Мазкур йиғилиш шиддат билан ўзгараётган мураккаб глобал вазиятда ўтаётгани, бу эса Ташкилот фаолияти ва унинг келажагига янгича ёндашувлар билан қарашга чорлаётганини қайд этди.

Президент қатор таклифларни илгари сурди:

Педагогларнинг ўзаро тажриба ва билим алмашиши учун ягона халқаро платформани яратиш мақсадида Ўзбекистонда Бутунжаҳон профессионал таълим саммитини ўтказиш.

Бош Ассамблеянинг Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий шериклик ва иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришга қаратилган ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга доир резолюциясини қабул қилиш.

Афғонистон орқали халқаро транспорт ва энергетика коридорларини ривожлантириш бўйича Ташкилотимизнинг алоҳида резолюциясини қабул қилиш.

БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда Реабилитация ва қайта интеграция масалалари бўйича тузилган Минтақавий Кенгашни Халқаро компетенциялар марказига айлантириш.

Терроризмга қарши кураш бошқармасининг минтақавий офисини Ўзбекистонда очиш.

“Барқарор ривожланиш мақсадлари учун ўзаро транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш” глобал механизмини жорий этиш.

Иқлим миграцияси масаласида кенг халқаро шериклик ва мувофиқлаштирилган сиёсат юритиш бўйича Глобал пакт қабул қилиш.

Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати”ни таъсис этиш ва унинг қароргоҳини Ўзбекистонда жойлаштириш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥19🤔2