EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
"Онам шу сарсон-саргардонликда вафот этди": Норин тумани ҳокими остонасида адолат сўралган хат қолдириб кетилди

Бир муддат аввал Наманган вилояти Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов президентнинг Шўрариқ маҳалласида билдирган танқидларидан сўнг шу маҳаллада ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтгани маълум қилинган эди.

Норин туман ҳокими остонасига шундай ҳат қолдириб кетилибди:

Ҳурматли ҳоким Жўрабек Нурматов!
Сизнинг қарорингиз туфайли биз оилавий уйсиз қолган эдик. Онам сарсон-саргардонликда вафот этди. Мен турмуш қурганман. Укам эса ҳануз уйсиз, уйланолмай, ватан қилолмай юрибди. Ишонамизки, сиз қачондир ўз уйингизга қайтасиз, биз эса 13 йилдан бери қайтолмаяпмиз.

Ҳурмат билан,
Қўлдошева Салима.


Агар мазкур хатда ёзилганлар ҳақиқат бўлса, хулоса ўзингиздан ҳурматли Жўрабек Нурматов. Адолат қарор топиши ва инсон тақдири беэътибор қолмаслиги керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥10😢8👍1
❗️Ўзбекистон президентининг Нью-Йоркдаги амалий ташрифи: халқаро ҳамкорлик ва стратегик келишувлар

Ўзбекистон ва Халқаро валюта жамғармаси ўртасида макроиқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича келишувларга эришилди.

АҚШнинг “Traxys”, “FLSmidth”, “MchKinsey”, “Go Green Partners” компаниялари ва Колорадо геология мактаби билан қўшма ишчи гуруҳ тузилади ва “йўл харитаси” қабул қилинади.

11 триллион долларлик активларга эга “Blackrock” билан қўшма инвестиция фонди ташкил этиш режаси қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон “Boeing Global” компанияси билан узоқ муддатли стратегик шериклигини мустаҳкамламоқда.

Жаҳон банки билан қўшма лойиҳалар портфели 14 миллиард доллардан ошди.

“Citigroup” корпорацияси билан ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.

АҚШнинг йирик компаниялари ва инвестиция жамғармалари раҳбарлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Президент Жаҳон савдо ташкилоти бош директори билан ЖСТга аъзо бўлиш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва “Franklin Templeton” ўртасида фонд бозори инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌟 Қорақалпоғистон ёшлари учун янги имкониятлар эшиги очилмоқда

Қорақалпоғистон Республикасида ёшлар учун кенг имкониятлар яратишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.

Таълим, иш ўринлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва маданий ҳамда спорт соҳаларида ёшлар ўз салоҳиятини намоён этиши учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.

⚡️ Бу эса ҳудуд ёшларининг ўз қобилияти ва ташаббусларини рўёбга чиқариши, замонавий билим ва тажрибага эга бўлиши ҳамда мамлакат тараққиётида муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилади.

Мухбир: Шаҳзода Раҳимова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда янги IPHONE мавсуми бошланди

Тошкент халқаро аэропортида 9 та iPhone 17 ноқонуний олиб кирилиши фош этилди.

Мухбир: Ҳилола Илашова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда шовқин учун янги чекловлар жорий этилади

Ўзбекистонда аҳолини шовқиндан ҳимоя қилиш қонуни такомиллаштирилди. Эндиликда иш кунлари 23:00–07:00, дам олиш ва байрам кунлари эса 22:00–09:00 оралиғида осойишталикни бузиш тақиқланади.

Кўп қаватли уйларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари фақат иш кунлари 09:00–18:00 да ўтказилиши мумкин.

Мухбир: Шаҳзода Раҳимова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤷‍♂1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Красноярскда ўзбекистонликларга нисбатан навбатдаги рейд: Росгвардия ходимлари Жалолиддин Аҳмадалиев концертига бостириб кирди

Россиянинг Красноярск шаҳрида Росгвардия ходимлари Жалолиддин Аҳмадалиев концертига кириб, иштирокчиларни хизмат ити билан текширди. Бир гуруҳ эркак сафга торткизилган ва олиб чиқилган, айримлари қўли қайрилган ҳолда олиб кетилган.

Бу Россиянинг антимиграцион сиёсати доирасида очиқчасига бошқа миллатларни камситиш ва мазах қилиш сифатида баҳоланмоқда. Ўзбекистонда эса россиялик санъат ва маданият вакилларининг концертлари бўлиб ўтса-да, ҳукумат бу каби рейд ва босим ҳолатларини амалга оширмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎21😢3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ БУЗА-БУЗ АВЖИДА: ДЎСТЛИК БОЗОРИДА НОРОЗИЛИК ТЎЛҚИНЛАРИ ЯНГРАМОҚДА...

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида тадбиркорлар ва маҳаллий ҳокимият ўртасида жиддий можаро авж олмоқда.

6 сентябрь куни Effect.uz мухбирлари Дўстлик бозорида тадбиркорлар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг кескин норозиликларига гувоҳ бўлди.

❗️Тадбиркорларнинг таъкидлашича, туман ҳокими Шавкат Дарвишев бозорни бузиш ҳақида қарор қабул қилган, аммо бу жараёнда улар билан маслаҳатлашилмаган.

— “Биз ўз маблағимиз ва йиллар давомидаги меҳнатимиз билан бозорда дўконлар қурганмиз. Энди эса ҳеч қандай алтернатив вариант таклиф қилинмасдан, дўконларимизни йўқ қилишмоқчи. Ахир бу адолатдан йироқ ҳолат,” — дейишди тадбиркорлар.


📹 Effect.uz мазкур можаро юзасидан махсус репортажни, яқин соатларда эълон қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍2👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буйрак ва жигар: Инсон органлари савдоси билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

12 нафар шахс ижтимоий тармоқларда беморларни топиб, соғлом одамларни катта пул эвазига органини сотишга рози қилган. Улар ҳужжатларни қалбакилаб, донорларни қариндош сифатида кўрсатиб, қўшни давлатдаги хусусий клиникада амалиёт ўтказишган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Университетлар супер-контракт нархларини мустақил белгилайди

Ўзбекистон олий таълим муассасаларида супер-контракт миқдори ректорлар томонидан мустақил белгиланади. Қабул чегараларига ета олмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов базавий тўловнинг 3 баробаридан кам бўлмайди.

Барча олий таълим ташкилотлари 2025/2026 ўқув йили учун минимал табақалаштирилган тўловлар 25 сентябрга қадар тасдиқланиб, расмий веб-сайтларда эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автобус пиёдани уриб кетди...

Тошкентда автобус ҳайдовчисининг тирбандликдан қочиш мақсадида йўл қоидаларини бузиши нафақат йўловчилар, балки пиёдалар ҳаёти учун ҳам жиддий хавф солмоқда. Савол туғилади: нега йўлларда назорат кучайтирилмайди ва тез ёрдам учун ажратилган йўлакдан автобус ҳаракатланишига йўл қўйилади?

Ҳозирча расмий идоралар воқеага изоҳ бермади, аммо видеолар жамоатчиликда катта танқид ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ҳавоси танқид остида: PM2.5 миқдори 9 баробар юқори

23 сентябр ҳолатига кўра, халқаро AQI платформаси Тошкентдаги ҳаво сифати кўрсаткичини 151 деб баҳолади, бу “ноқулай” даража ҳисобланади ва аҳоли, айниқса болалар, кексалар ҳамда аллергия ёки астма билан оғриганлар учун хавфли.

PM2.5 миқдори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаган меъёрдан 9 баробар юқори. Экологик муаммо асосан транспорт оқими, саноат чиқиндилари ва шаҳарда яшил ҳудудларнинг қисқариши билан боғлиқ. Мутахассислар “дунёдаги энг ифлос шаҳар” деган даъволарни эҳтиёткорлик билан баҳолаш лозимлигини таъкидламоқда.

Савол очиқ: ҳаво ифлослигига қарши қатъий чоралар қачон ва қандай кўрилади?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашув ўтказмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59👎2
Афғонистон тақдири глобал хавфсизлик билан чамбарчас боғлиқ

“Глобал ва минтақавий хавфсизлик ва барқарор ривожланиш ҳақида гапирганда, албатта Афғонистон тўғрисида тўхталмаслик мумкин эмас”, — деди Президент.


Афғон халқининг тинч ва осуда ҳаётга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш учун халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарур. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, бу давлатнинг яккаланиб қолишига йўл қўймаслик ўта муҳимдир.

Биз Афғонистонда катта иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширмоқчимиз. Ушбу мамлакат орқали халқаро транспорт ва энергетика коридорларини ривожлантириш бўйича Ташкилотимизнинг алоҳида резолюциясини қабул қилишни таклиф этамиз”, - деди Президент.

Ғазо секторидаги тобора кескин ёмонлашиб бораётган гуманитар инқирозни ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмаслиги қайд этилди.

Президент ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва сиёсий музокараларни давом эттиришга чақирди. Ўзбекистон БМТ резолюцияларига мувофиқ, “икки халқ учун – икки давлат” тамойилини амалга оширишнинг қатъий тарафдори экани таъкидланди.

“Украина атрофидаги вазият ҳам барчамизни жиддий ташвишга солмоқда. Бу муаммони дипломатик йўллар билан ҳал этиш бўйича юқори даражадаги мулоқотлар бошланганини олқишлаймиз”, - деди Президент.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🤷‍♂1
🏠 Ўзбекистонда кўчмас мулк маълумотларини ягона тизимга ўтказиш ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистонда 8 миллиондан ортиқ кўчмас мулк объектлари мавжуд. Илгари уларга оид маълумотлар турли шакл ва тизимларда юритиб келинар эди. Ҳозирда эса барча маълумотларни ягона ва ишончли базага бирлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

🔹 Мақсад — олдинги базалардаги хатоларни бартараф этиш ва аҳоли ҳамда давлат идоралари учун ягона ишончли ахборот тизимини яратиш.

📌 Илгари маълумотлар асосан ИННга боғланган бўлса, эндиликда улар ЖШШИР (ПНФЛ) орқали юритилмоқда. Шу сабабли айрим ҳолларда инсон омилисиз хатолик юзага келиб, фуқароларнинг номига тегишли бўлмаган кўчмас мулк бирикиб қолган бўлиши мумкин.

🇺🇿 Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг 937-сон қонунига мувофиқ, ялпи хатлов ишлари олиб борилмоқда. Барча маълумотлар босқичма-босқич УзКАД ахборот тизимига ўтказилмоқда ва хато ҳамда камчиликлар бартараф этилмоқда.

📞 Муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида 1097 қисқа рақами орқали қўшимча малакали ходимлар фуқаролар мурожаатини қабул қилмоқда.

👥 Азиз юртдошлар!

Агар сизда ёки яқинларингизда бундай хатолик кузатилса:

📲 Кадастр агентлигининг 1097 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг;

🤖 Давлат кадастрлари палатасининг @Dkpuz_bot
телеграм-боти орқали мурожаат йўлланг.

Хатоликлар тез фурсатларда ва мутлақо бепул бартараф этилади.

🌐 Маълумотларни ўзингиз ҳам текшириб кўришингиз мумкин:

my.gov.uz

davreestr.uz

open.ngis.uz

👉 Авторизациядан ўтганингиздан сўнг “Менинг мулким” бўлимига кириб маълумотларни текширинг. Агар нотўғри кўчмас мулк бириккан бўлса, дарҳол бизга хабар беринг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tramp Mirziyoyevga minnatdorchilik bildirdi

“Bu oy boshida men O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyev bilan suhbatlashdim. Bugun uni "Boeing" bilan imzolangan ulkan shartnoma bilan tabriklayman! "Uzbekistan Airways" — 8 milliard dollardan ortiq qiymatga ega, 22 ta 787 Dreamliner samolyotini xarid qiladi. Bu bitim AQShda 35 mingdan ortiq ish o‘rinlarini yaratadi

dedi Tramp ozining "Truth Social" ijtimoiy tarmoqlarida.

Prezident Mirziyoyev — so‘ziga sodiq inson. Biz bundan keyin ham ko‘plab masalalarda albatta hamkorlikni davom ettiramiz, deb takidlandi.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп учрашув ўтказди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42
Кўп қаватли уй барқарорлигига таҳдид — Навоийда ноқонуний қурилиш фош қилинди

Навоий шаҳридаги Қизилқум кўчасида жойлашган кўп қаватли турар-жой биносида хонaдон эгаси юк кўтарувчи тўсиқ деворларни бир неча нуқталардан бузиб, иншоотнинг яхлитлигига путур етказгани аниқланди. Ушбу ноқонуний ўзгариш нафақат бино барқарорлиги, балки унинг сейсмик хавфсизлигига ҳам жиддий таҳдид солади.

Мулкдорга қонунбузарликни белгиланган муддат ичида бартараф этиш мажбурияти юклатилди. Акс ҳолда, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда чора кўрилади.

Ҳудудий инспекция қурилиш меъёрлари ва қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш ҳамда бундай хавфли ҳолатларнинг олдини олиш бўйича назорат тадбирларини изчил давом эттирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1